Осиё учун қилган юришлари ичида
энг ашаддийларидан бири
бўлди', деб таъкидланади душман армиясининг кичик командири
сапёр А.Ботт асарида.
Ўша пайтда жанг майдонида бўлган америкалик мухбир Мак-
Гахан «Бу (туркманлар томонидан - Мух.) дадил, мардопавор
ва ажойиб хужум бўлиб, агар Россия аскарлари журъатлилик
кўрсатмаганларида эди, жангнинг окибати биз учун аянчли
тугалланган бўларди. Саросималик бошланганида эди,
бизнинг
бирортамизомонколмаганбўлардик.БунингустигаХивада,кейин
Хонкада бошланган кўтарилиш Тошкентга - бутун Туркистонга
таркаларди. Ўша онда Ўрта Осиёда Россия карамлигидаги
барча ерлар тарози палласида «тебраниб тургандек эди»1
2, - деб
баҳолайди ўз асарида бу жангдаги туркман ватанпарварлари
жасоратини.
Мак-Гахан асарида келтирилган
жумлалардан туркман-
ларнинг жасорати, мардонаворлиги баён килиниши билан
бирга, унинг бутун Туркистонда мустамлакадаги халқларнинг
боскинчиларга карши озодлик курашига отланиши мумкинлиги
хавфи хам сезилиб турибди.
Туркман ватанпарварларининг боскинчиларга карши бу
галги кураши, улар билан
олиб борган жангу жадаллари, ғалаба
насиб қилса килар, бўлмаса тақдир шу экан-да. кабилида
олиб борилган жанглар эмас эди. Балки ниҳоятда хўрланган,
тахкирланган, боскинчиларга нисбатан чексиз нафратини, кахр-
ғазабини юрагига сиғдира олмаган бир халқнинг карамлик
холатига тушмаслик учун олиб борган жангу жадаллари эди.
Бу жангу жадалларнинг тафсилоти Баёний.
Мак-Гахан,
Алиханов-Аварский ва А.Ботт асарларида батафсил баён
килинган. Улардаги маълумотларга кўра, кўлига курол тута бил ган
ҳар бир туркман боскинчиларга карши курашга отланганлар.
Буни шундан билиб олиш мумкинки, боскинчилар колоннаси
каршисидан ғазабли кийкириклар билан минг-минглаб туркман
1
Ботт А.
Уша асар, ) 15*бет.
2
Мак-Гахан
Ўиза
асзр,
234-бет.
87
www.ziyouz.com kutubxonasi
отлшспари 15 июль кечкурун отларнинг дупур-дупурлари билан
ерни ларзага солиб ҳужум килиб келаётган
бир пайтда Россия
аскарлари колоннасининг орқа томонидан, яъни уларнинг лагери
томондан, отларига 6 минггача пиёдаларни мингаштириб олган
10 мингтача туркман отликлари бостириб келадилар*
1. Уларнинг
бир кисми узун таёкка ўроқ боғлаб олиб уни курол килиб урушга
кирган эди2. Шундай килиб, ғазаб ўти билан тўлиб-тошган
туркман ватанпарварлари жангга шайланиб турган боскинчилар
отрядини ва унинг лагерини ҳар тарафдан ўраб олдилар. Ҳатто
Россия солдатлари туркманларга асосий зарбани кай томондан
беришларини
хам билмай, шошиб ўзларини йўкотиб кўядилар.
Душманнинг янги нусхадаги Америка милтикларидан залп
билан отилаётган ўқлари, замбаракларнинг гумбурлашлари,
гранаталарнинг портлашлари ҳам аламзада бўлган туркман
ватанпарварларини кўркитмади. Улар боскинчи аскарларни бир
неча жойдан ёриб ўтиб, найзабозлик, киличбозлик олишувларида
кирдилар. Туркманлар билан боскинчилар ораларида бўлиб
ўтган бу олишув икки томон учун ҳам ниҳоятда оғир бўлди.
Тун коронғуси ва отларнинг дупур-дупуридан кўтарилган
чанг-тўзонда жангчиларнинг баъзилари «дўст ким,
душман
кимлигини ҳам ажрата олмасдан жанг майдонида катишиб
(аралашиб) шундай олишдиларки, улар ҳатто кимга килич
ураётганликларини, кимга найза санчаётганликларини ва кимни
ўлдираётганликларини ҳам аникроқ пайкашлари амри маҳол
бўлган. Шунинг учун ҳам бу жангда бўлган Россия солдатлари
кейинчалик «... Бу олишувда ўтган киска муддат ҳакикатан ҳам
дўзах азоби бўлди»3, - деб таърифлаганлар.
Отряд командири
генерал Головачёв ва штаб бошлиғи Фриде хам шу жангда
яраланди. Головачёв қўлидан, Фриде эса бошидан қилич еган
эди4. Бундай манзара токи тонг ёришгунча давом этди.
'
Do'stlaringiz bilan baham: