Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

4

Хон саройининг талон-торож «илиниши
Қадим-кадимдан ўзининг ширин-шарбат меваларию, озик- 
овкатларининг мўл-кўллиги, одамларининг зукко-зийраклиги, 
билимдонлиги, санъатга ишкибозлиги ва шариатга садоқат- 
лилиги билан дунёга довруг таратган Хоразм мамлакати доимо 
ажнабийлар эътиборини ўзига тортиб келган.
Бу воҳанинг форслар, араблар, 
мўғуллар ва бошқа 
истилочилар томонидан вайрон килиниб, ундаги билимдон ва 
ноёб ҳунар эгаларининг ҳайдаб кетилиши, бойликларининг 
аёвсиз талон-торож килинганлиги бизга тариҳдан маълум.
Хоразмга чет элликларнинг охирги босқинчилик юриши 
1873 йили Россия аскарлари томонидан амалга оширилгани, 
уларнинг хоразмликлар бошига кўпгина кулфатлар солгани ва 
мамлакатни очкўзларча талон-торож килиб, хон хазинасида асрлар 
давомида тўпланган барча маънавий ва ашёвий бойликларни олиб 
кетганликлари тўғрисида бизга тарихий манбалар гувоҳлик беради.
Россия армияси хонлик пойтахти Хивани ишгол килганидан 
кейин бош кўмондон қўриқчилари ҳимоясида калъага кириб, хон 
саройидаги барча бойликларни кўздан кечиради. Шундан кейин 
танланган махсус отряд хон саройини талон-торож килишга 
киришади.Талон-торожпайтидауларнитўпларбиланкуролланган 
аскарлари ўраб туради Чунки хивалик ватанпарварларнинг 
калъада ва унинг ташқарисида ҳам боскинчиларга каршилиги 
хануз давом этмоқда эди. Хон саройида ва бошка жойларда 
сақланаётган хоразмликларнинг кўпгина ашёвий бойликларини, 
бебахо маданий ва маънавий ёдгорликларини талон-торож 
қилиш дастури Россия амалдорлари томонидан Хива хонлигига 
боскинчилик юриши бошланишидан илгариёк жуда пухта 
режалаштирилган бўлиб, бу ишга Петербургдаги Россия 
жугрофия жамияти бош-кош бўлди.
Туркистонда бир неча марта бўлиб, унинг шароитини яхши 
ўрганган йирик шарқшунос П.И.Лерхнинг кандай ёдгорликларга 
эътибор бериш ва уларни эгаллаш ҳақида ишлаб чикқан режаси
95
www.ziyouz.com kutubxonasi


Туркистонга юборилиб, босмахона йўли билан нашр килинади ва 
кўлланма сифатида зобитларга таркатилади1. Қўлга киритилган 
кўлёзма ва антиқа буюмларни йиғиштириб олиш ва уларни 
Петербургга жўнатиш эса Туркистон генерал-губернаторининг 
фахрий маслаҳатчиси, шаркшунос А Л.Кун зиммасига маъмурий 
йўл билан юклатилади2.
Шундай килиб, Россия амалдорлари ва армия зобитлари 
томонидан хонлик мулкини талон-торож килиш жараёни генерал 
Головачёв ва у билан бирга бўлган Кауфманнинг саройдаги 
барча кимматбаҳо буюмлар ва маънавий бойликларни бирма-бир 
кўздан кечириши билан бошланди. Талончилар хон саройидаги 
хоналарнинг барчасига кириб, улардан йиғиштириб олиниши 
зарур бўлган бойликларни аниқладилар. Ҳатто хон харами ва 
ундаги хотин-халажларнинг кувончи бўлмиш турли-туман зеб- 
зийнат безакларию, кийим-кечаклар, ҳарам ошхонаси кўрки 
хисобланган нодир буюмлар хам Россия империяси генерали ва 
унинг атрофидагилар назаридан четда колмади3.
Хон тарихчиси Мухаммад Юсуф Баёнийнинг «Шажарайи 
хоразмшохий» асаридатаъриф килинишича, хазинадан мусодара 
килиб олинган бойликлар таркибида зийнатланган сандаллар 
хам бўлиб, уларнинг бири Мухаммад Раҳим Баҳодирхон (1806- 
1825) давридан илгариги замонларга мансуб экан, яна бири 
эса, генерал Головачёв тахминига кўра, Россия императоридан 
хонга ҳадя тарикасида бу ерга келиб колган. Хазинадан йиғиб 
олинган буюмлар таркибида тангага тўлдирилган темир сандик, 
олтин ва зумрад билан зийнатланган зинпўш. Хуросон ва бошқа 
хорижий мамлакатлардан келтирилган кимматбаҳо тошлар билан 
безатилган шамшир ва ханжарлар, милтиклар, тўппончалар, янги 
нусхадаги бир неча инглиз олти отарлари, Ост-Индия компанияси 
раҳбарлигидан лорд Норсбрук хонга совға килган янги нусхадаги 
қўшотар ов милтиғи, дала дурбини, ўн иккита тўфанг. совутлар,


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish