Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Содиқова Н
Талон-торож килнш ан мулк //Ўтбекистон адабиёти ва санъати. 1991 й. 19 июль. 
г Ўша жойла.
' Мак-Гахан
Вогннис лсйствия на Оксусе и падение Хивь! М , 1875. С. 180-181.
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


дубулғалар, ўк-ёйлар бўлиб, буларнинг «ҳаммаси... баҳодор 
нимарсалар эди, Петербургга юборилди»1,- деб ёзади Баёний.
Петербургга юборилган буюмлар таркибида бир темир 
сандик ҳам бўлиб, унинг ичи тилла, зумрад, ёқут ва феруза каби 
кимматбахо зийнатлар билан безатилган отнинг эгар-жабдуқлари 
билан тўлатилган эди.
Талончилар Матмурод девонбеги ҳовлисидан топилган икки 
сандикда хон хазинасига карашли, тилладан ясапган заргарлик 
буюмларини, кимматбаҳо тошларни ҳам йиғиштириб олдилар1
2
А.Л.Куннинг «Известия Императорского русского геогра- 
фическогообш:ества»журнапининг 1874йил 1-сонидачопэтилган 
«1873 йили Хива хонлигига юриш» деб аталган мақоласида 
хон саройидан мусодара қилиниб, Петербургга олиб кетилган 
буюмлар мажмуасига: хонларнинг танга зарб қиладиган 200 та 
(оғирлиги тўрт пуд келадиган) колипи; Хива хонларининг 25 та 
муҳри (улардан бештаси кумушдан, бошқалари эса тилладан 
ясалган); темурийларга мансуб 172 та танга; Хивада Қўнғирот 
сулоласи даврида ҳукмронлик қилган Оллоқулихон (1825-1843), 
Раҳимқулихон (1843-1846), Муҳаммад Аминхон (1846-1855) 
ва Сайид Муҳаммадхон (1856- 1865) зарб қилдирган кўплаб 
тангалар ва бир неча этнографик буюмларни киритган3.
Кауфман Муҳаммад Раҳимхон II ни хон қилиб қайта 
тиклаган бўлса ҳам, уни тахтсиз қолдирди: 1815 йилдан бери 
саройни безаб турган Хива хонларининг олтин тахти ҳам 
саройдаги бошка буюмлар билан биргаликда Петербургга 
юборилди4. Бу мустамлакачилик сиёсатининг тақозосими ё 
мустақилликнинг қайта тикланмаслиги учун килинган иримми 
ёки истилочиларни тахтнинг тилладан эканлиги, қимматбаҳо 
зийнатлари қизиктирдими, билмадик, хуллас, хон ўз тахтидан 
ажралди. Бу талончиликнинг учига чиққан намойиши эмасми?!

Баёний
Шажарайи хораамшохий. Т., 1941. 220-221 -бетлар; шунингдек, 
М ак-Гаюн
, Уша асар, 
181-182-бетлар.
2 Тихменев В
Хива хонлигининг забт этилиши. 1873 й./УФан ва турмуш, 1992 й., №2, 14-бет.

Кун А Л
Поеадка по Хииинскому ханству и 1873 г. //Туркестанский сборник, Т. 83. С. 187.
‘ 
Мак-Гахан.
Ўша асар, 181-бег.
97
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ахир, ҳукмдорларнинг барча расмий кабул ва бошка тантанали 
маросимларда, мамлакатни бошқаришда, барча фармонларни 
жорий килиш, уларнинг ижросини сўрашда тахт хоннинг яккаю- 
ягона қароргоҳи, мамлакат ҳукмдори эканлигининг бирдан-бир 
рамзи, белгиси, унинг зийнати эди.
Хон тахти юксак дид билан ясалган нодир буюм сифатида 
рус олими В.В.Стасовнинг ҳам эътиборини тортган. У тахтни 
«Бу тахт Хива хунарманд усталари маҳоратининг чўккиси, яъни 
металлга гул солиш ҳунарининг бетакрор намунасидир»1, - деб 
таърифлайди. Мак-Гахан асарида эса: «Хон тахти - пастқам 
суянчикли, кенг, юмшок, чарм курси бўлиб... суянчиғинингюқори 
қисмида «1231 йил (ҳижрий - Муҳ.) хоразмшоҳ Муҳаммад Раҳим 
даври» сўзи битилган ясси кумуш пластинкадан иборатдир»1
2, - 
деб таърифланади.
Босқинчилар хон саройидаги ашёвий бойликларни очкўзларча 
талон-торож қилиш билан чекланиб колмасдан, хоразмликларнинг 
бебаҳо маънавий бойликларини, нодир маданий ёдгорликларини 
ҳам супуриб-сидириб олиб кетдилар. Бу билан ўзининг узок ва 
ажойиб ўтмиши ила жаҳон тарихида муносиб из колдирган бутун 
бир хапқни ўтмиш ёдторликларидан махрум қилдилар.
Бу сохада жонбозлик кўрсатган А.Л.Кун: «Хон саройини 
мусодара килишда 300 жилддан иборат Шарқ кўлёзма 
намуналарини йиғиштириб олганман. Уларнинг каттагина 
кисмини тарихий асарлар ташкил килади. Кўпчилиги ҳозирги 
хон (Қўнгираглар) сулоласи даврида форс тилидан Хива туркий 
лахжасига таржима килинган. Бу асарлар форс тилидаги асл 
нусхаси билан бирга сақланмокда экан, демак, бу уларнинг қадр- 
қимматини янада оширади»3, - деб ёзади.
Бу қўлёзма асарлар мажмуасида Мирхонднинг «Дунё 
тарихи», Мунис Хоразмий қаламига мансуб «Фирдавс ул-иқбол» 
асари, Огаҳийнинг Оллоқулихон давридан то Кауфманнинг


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish