Мавзу: Ўрта Осиёда миллий ҳудудиий чегараланиш ўтказилиши, мақсад моҳияти ва ундаги бошқарув



Download 46 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi46 Kb.
#49758
  1   2
Bog'liq
Йўлдошев О. 303-гуруҳ (мустақил иш)
8-sinf-tarih-1-4-chorak, web ilovalar, Amaliy dasturlar va ulardan turli kasbiy sohalarda foydalanish i , AX TIZ AMALIY ISH 3, AX TIZ LABORATORIYA ISHI 3, AX TIZ LABORATORIYA ISHI 3, 1-мавзу. Предмет ва метод, Последний вариант темы 10.4, ax xavf, kurs ishiga 2, xrpt a2g3rszdctckopyouncn9yg90kkvpokrgsjza93cr6n7kbl6pojodrmc3yyid01ksa0s92voval, KARIMOVA MALOXAT, Презентация Microsoft Office PowerPoint, Презентация Microsoft Office PowerPoint

Мавзу: Ўрта Осиёда миллий ҳудудиий чегараланиш ўтказилиши, мақсад - моҳияти ва ундаги бошқарув.


Режа:
1. Ўрта Осиёда миллий ҳудудиий чегараланиш ўтказилиши масаласи, мақсад - моҳияти
2. Миллий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши
3. Ўзбекистон ССРда бошқарув тизими.

1. РКП(б) МКдинг Ташкилий бюроси ўзининг 1924 йил 31 январдаги мажлисида бошқа масалалар билан бир қаторда Туркистон, Бухоро, Хоразм республикаларининг миллий-ҳудудий чегараланиши тугрисидаги масалани ҳам куриб чиқди ва Я.Э.Рудзутакка мазкур республикаларнинг масъул ходимлари билан биргаликда бу ғояни амалда кандай руёбга чикариш мумкинлигини олдиндан мухокама қилиб кўришни топширди. Мазкур ғоянинг пайдо бўлиши ўзининг илк тарихига эга бўлиб, у 20-йилларнинг дастлабки давридаги вокеалар билан чамбарчас боғлик эди.


1920 йил сентябрда Советларнинг IX Умумтуркистон съезди TACCP Конституциясини тасдиқлади, унинг лойиҳасини Турккомиссия тайёрлаган эди. Конституцияда айтилишича, «Туркистон унда яшовчи асосий халкларнинг, яъни: туркманлар, узбеклар, ва қирғизларнинг мухтор республикаси деб эътироф қилиниб, асосий миллий гуруҳлар, иқтисодий ва маиший уклади бўйича вилоятларга бўлинади ва РСФСРнинг Туркистон Автоном Республикаси деган ном билан аталади». Хуллас, Туркистон ащписининг бўлиниши, унинг этник номи бўйича маъмурий-худудий, тузилиши Конституция асосида мустаҳқамланди, ҳолбуки, Ўрта Осиёлик халклар учун бирлаштирувчи омил у вактда диний ва ҳудудий мансублик эди. Айнан ҳудудий, маданий-диний бирлик ўша вактда Ўрта Осиёда яшовчи халҳлар онгида ва ўз номида акс этган бўлиб, «мусулмон», «туркистонлик», «самаркандлик», «фаргоналик», «бухоролик», «хивалик» каби номлар билан атаб келинар эди. Турли даврларда қарор топган Ўрта Осиё давлатлари, уларнинг ички маъмурий тузилиши ҳам ана шу ҳудудий, маданий, диний умумийликка асосланган эди.
Шу тариқа, РСФСР таркибига кирган Туркистон Автоном Республикасини янгитдан чегаралаш ҳакидаги большевиклар ғояси 20-йилларнинг ўрталарига келиб, анча кенг миқёс касб этган вазифага — чегараланишга фақат Туркистон Республикасигина эмас, балки Бухоро ва Хоразм халк республикаларининг ҳам тортилиши масаласига айланиб кетди. Бу вактда Бухоро ва Хоразм республикалари ҳуқуқий жиҳатдан ҳали мустақил суверен давлатлар ҳисобланарди. Ўрта Осиёнинг миллий чегаралаш масаласи Москвада тўлик қўллаб-қувватланди. Чунки бу вақтга келиб Марказнинг партия раҳбариятида чегаралаш масаласи аниқ ифодаланган асосий максадга айланиб қолган эди.
РКП(б) МК нинг бевосита кўрсатмасига мувофиқ, Туркистон, Бухоро ва Хоразмнинг раҳбар партия органлари унинг илгари сурган миллий-худудий чегараланиш ғояларини амалга оширишга тортилди. 1924 йилнинг февралидаёк, Бухорога РКП(б) МК, Ўрта Осиё бюросининг аъзоси, ТКП МКнинг масъул котиби Абдулла Рахимбоев юборилди, бу ерда у БХСР раҳбар ходимлари кенгашида миллий-худудий чегараланиш тўғрисида маъруза билан сўзга чиқди. Кенгаш асосан чегараланиш ўтказишни маъқуллади.
1924 йил 25 февралда бу масала Бухоро компартияси МК Пленуми мухокамасига қуйилди. Пленумда Файзулла Хужаев маъруза қилди. Пленумда асос сифатида қабул қилинган БКП МКдинг тезислари БКП МК, комиссияси томонидан қараб чиқилди ва қайта ишланди, унинг Ижроия бюроси мажлисида 1924 йил 10 мартда тасдиқданди. БКП МК, Ижроия бюроси Ўрта Осиёнинг миллий чегараланишини компартия эълон қилган миллатларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш хуқуқдни хаётга татбиқ этишнинг мухим боскичи сифатида талкин этиб, тезисларда қайд этилгандек, чегараланишнинг схемасини қуйидагича таклиф этди: Ўрта Осиёда Ўзбекистон, Туркманистон иттифоқдош республикаларини, Ўзбекистон Республикаси таркибида автоном Тожикистон вилоятини тузиш, шунингдек, Туркистоннинг қозоқ туманларини Қозогистон Республикасига бирлаштириш. Алоҳида бандда янги ташкил этилаётган Ўзбекистон Республикасининг «ихтиёрий асосда» СССР таркибига кириши айтиб ўтилди. Туркистон Компартиясида хам бу масала худди шундай тарзда ривожланди. Бухорода бўлгани каби олдиндан 1924 йил 10 мартда ТКП ва ТуркМИК, масъул ходимларининг кенгаши чакдрилди.
Миллий чегараланишни ўтказиш тўғрисидаги масала ТКП МКнинг 1924 йил 23—24 мартда бўлиб ўтган пленумида узил-кесил ҳал қилинди. Пленум миллий чегараланиш зарурлигини эътироф қилиб, бироқ уни фақат Туркистон Республикаси доираси билан чеклади: унинг ҳудудида учта миллий республика — Узбекистан, Туркманистон ва Қозогистон республикаларини ташкил этиш мўлжалланди. Шу билан бирга пленум ТКП MK гa Бухоро ва Хоразмнинг партия органлари билан алоқа ўрнатиш, ҳамда биргаликда Ўрта Осиёнинг миллий чегараланиши тўғрисидаги масалани келишиб олишни топширди. 1924 йил апрел-июн ойларида марказий органлар, минтақа коммунистик ташкилотлари ва РКП(б) МК Ўрта Осиё бюросида миллий чегараланиш масалалари юзасидан амалий таклифлар ва тегишли материаллар тайёрлаш юзасидан зўр бериб иш олиб бордилар.
РКП (б) МК Сиёсий бюросининг 1924 йил 12 июндаги қароридан бошлаб миллий-ҳудудий чегараланишни тайёрлаш жараёни янги босқичга кирди. 15 июлда МК, Ўрта Осиё бюроси янги ташкил этиладиган миллий республикалар ва вилоятларнинг муваққат бюросини ташкил этди. 1924 йил 15 сентябрда ТуркМИКнинг навбатдан ташқари сессияси иш бошлади. Унинг кун тартибида битта масала: миллий-худудий чегараланиш масаласи турарди. Бу 1924 йил 16 сентябрда ТуркМИК, сессиясининг чегараланиш тўғрисида қабул қилган карорида ўз ифодасини топди.
1924 йил 14 октябрда РСФСР БМИК И сессияси Туркистон Республикаси МИКнинг миллий-худудий чегараланиш тўғрисидаги қарорини тожик халқига нисбатан айрим ўзгаришлар билан тасдиқлади. Шундай килиб, 1924 йил сентябр-октябрда миллий-ҳудудий чегараланиш Ўрта Осиё республикалари, Россия Федерацияси ва СССР Иттифоки давлат хокимияти юкори органлари қарорларида конун йули билан расмийлаштирилди.
Ўрта Осиѐда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилиши натижасида Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси тугатилиб, унинг ҳудуди янги тузилган Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон АССР (Ўзбекистон ССР таркибида, 1929-йилдан Тожикистон ССР), шунингдек, Қорақирғиз автоном вилояти (Россия СФСР таркибида; Қирғизистон ССР), Қорақалпоқ автоном вилояти (Қозоғистон АССР таркибида; кейинчалик Қорақалпоғистон АССР, 1936-йилдан Ўзбекистон ССР таркибида) таркибига киритилди.
2. 1924-йил ноябридаги миллий ҳудудий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР, Туркманистон ССР, Тожикистон АССР (Ўзбекистон ССР таркибида, 1929-йилдан Тожикистон ССР), шунингдек, Қорақирғиз автоном вилояти (Россия СФСР таркибида; Қирғизистон ССР), Қорақалпоқ автоном вилояти (Қозоғистон АССР таркибида; кейинчалик Қорақалпоғистон АССР, 1936-йилдан Ўзбекистон ССР таркибида) таркибига киритилди.
Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси, Ўзбекистон ССР, ЎзССР (русча: Узбекская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси, Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳамда Хоразм Халқ Совет Республикаси ҳудудларининг, асосан, ўзбеклар ва қорақалпоқлар яшайдиган қисмларида вужудга келган. 1924-йилдан 1936- йилгача Ўзбекистон Социалистик Совет Республикаси (русча: Узбекская Советская Социалистическая Республика) деб аталган. Айрим манбаларда Совет Ўзбекистони деб юритилади. Пойтахти 1925-йил февралдан то май ойигача Бухоро, 1925-йил майдан то 1930-йил декабргача Самарқанд, 1930-йил охиридан Тошкент. Таркибига Қорақалпоғистон АССР кирган. Ўзбекистон ССР маъмурий жиҳатдан 1925-йилда дастлаб 8 та вилоят (Самарқанд, Тошкент, Фарғона, Хўжанд, Зарафшон, Сурхондарѐ, Қашқадарѐ, Хоразм) ва Тожикистон АССР (1929- йилгача Ўзбекистон ССР таркибида бўлган), 22 уезд ва 241 волостга бўлинган. 1926-йилда маъмурий-иқтисодий раѐнлаштириш амалга оширилган.
Ўзбекистон ССРнинг майдони 447 400 км² бўлган. Аҳолиси 1926-йилда 5 миллиондан ортиқ бўлган, 1989-йилга келиб 20 миллионга етган. 1989-йилда Ўзбекистон ССРда ўзбеклар (14 миллиондан ошиқ), қорақалпоқлар (411 900), тожиклар (933 600), қозоқлар (808 200), қирғизлар (174 900), туркманлар (121 600) яшаган.
Ўзбекистон ССР ҳудуди шимол ва шимоли-ғарбда Қозоғистон ССР, жануби-ғарбда Туркманистон ССР, жануби-шарқда Тожикистон ССР, шимоли-шарқда Қирғизистон ССР, жанубида Афғонистон билан чегарадош бўлган.
1925 йил 13 февралда Бухорода УзССР Советларининг I съезди очилди. У 17 фералда «Узбекистон Совет Социалистик Республикасининг ташкил топиши тўғрисидаги декларация»ни қабул қилди. Декларация УзССР ташкил топганлигини қонунан расмийлаштирди ва УзССРнинг ихтиёрий равишда СССР таркибига кирганлигини эълон қилди. Декларацияда кайд қилиб ўтилганидек, «шу кундан эътиборан ўзбек халқи ҳудудида Тошкент, Самарканд, Фаргона, Қашкадарё, Зарафшон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини ўз ичига олган бу халқ тарихида биринчи марта ишчи ва деҳқонларнинг иттифокдош Узбекистон Совет Социалистик Республикаси таъсис этилади, унга Тожикистон Автоном ССР киради».
1925 йил 13 майда ССР Иттифоқи Советларининг III съезди Туркманистон ва Узбекистон республикасининг ССР Иттифоки таркибига кириши тўғрисида шу республикалар «халқларининг эркин хоҳиши»ни инобатга олиб тасдиқлади. Шу тариқа, Узбекистон иттифоҳдош республикасининг қонунан расмийлаштириш жараёни тугалланди ва жахон харитасида СССР таркибидаги иттифоқдош республика бўлган Узбекистон миллий совет республикаси пайдо бўлди. Ўзбекистон ССР Бутуниттифоқ советларининг 3-съездида (1925-йил 13-май)да ССРИ таркибига киритилган. 1927-, 1937-, 1978-йилларда Ўзбекистон ССР конституциялари қабул қилинган.
3. Ўзбекистон ССР ташкил қилинганидан сўнг республика давлат бошқаруви органлари Иттифоқ органлари тартибида ва улардан андоза олинган ҳолда тузилган. Бу иттифоқдош республикаларнинг марказдан туриб бошқаришнинг энг осон ва оддий, шу билан бирга мустаҳкам шакли эди. Меҳнат аҳлининг энг оммавий ташкилоти – касаба уюшмалари ҳам партия қўмиталарига тўла-тўкис қарам бўлиб қолган. Мустабид тузум ѐш авлодни коммунистик руҳда тарбиялашга мунтазам эътибор қаратган. Бу ишлар билан Бутуниттифоқ ленинчи коммунистик ѐшлар союзи (ВЛКСМ)нинг Ўзбекистондаги органи – Ўзбекистон ленинчи коммунистик ѐшлар союзи (ЎзЛКСМ) шуғулланган. Ўзбекистон ССР Конституциясида Ўзбекистон ССР Совет Иттифоқи таркибидаги тенг ҳуқуқли суверен республика сифатида ўз ҳудудида давлат ҳокимиятини мустақил равишда амалга оширади, чет давлатлар билан алоқа боғлаш, улар билан шартномалар тузиш ҳамда дипломатик ва консуллик вакиллари айирбошлаш, халқаро ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш ҳуқуқига эга деб белгилаб қўйилган бўлса ҳам, амалда Ўзбекистоннинг ҳуқуқи Россия СФСР таркибидаги областлар ѐки автоном республикалар ҳуқуқи билан тенглаштирилиб қўйилган эди. Юқори лавозимдаги кадрларни тайинлаш ѐки олиб ташлаш марказдан туриб ҳал қилинар эди.
Умумўзбек советларининг Бухорода бўлган биринчи қурултойи (1925-йил 13–17 феврал)да „Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасини ташкил этиш тўғрисида декларация― қабул қилинди. Қурултойда республиканинг олий органлари: Ўзбекистон ССР Марказий Ижроия Қўмитаси (Ўзбекистон ССР МИК) ва Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Совети (Ўзбекистон ССР ХКС тузилган). Ўзбекистон ССР Бутуниттифоқ советларининг 3-съездида (1925-йил 13-май)да ССРИ таркибига киритилган. 1927-, 1937-, 1978-йилларда Ўзбекистон ССР конституциялари қабул қилинган. Ўзбекистон ССР сиѐсий ҳаѐтида Ўзкомпартия (1925-йил февралда Бухорода тузилган) етакчи рол ўйнаган. ЎзССР да ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи олий органи – ЎзССР Олий Совети (1937 йилдан) ҳамда ижро қилувчи ва бошқарувчи олий органи – ЎзССР Министрлар Совети (1946 йилдан) ҳисобланган. Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари – 2,5 йилга сайланадиган халқ депутатларининг област, раѐн, шаҳар, посѐлка, қишлоқ ва овул советлари бўлган. Бироқ амалда ҳокимият Совет Иттифоқи Коммунистик партияси (КПСС)нинг республикадаги бўлими – Ўзбекистон Компартияси Марказий Қўмитаси ва марказ гумашталари қўлида бўлган. ЎзКП(б) эътиборини совет ҳокимиятини мустаҳкамлашга, маҳаллий мулкдорларга қарши курашга, Социалистик индустрлаштиришни амалга оширишга, қишлоқ хўжалигини коллективлаштиришга, маданий инқилобни ўтказишга қаратган.

Download 46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2022
ma'muriyatiga murojaat qiling

    Bosh sahifa
davlat universiteti
ta’lim vazirligi
axborot texnologiyalari
maxsus ta’lim
zbekiston respublikasi
guruh talabasi
O’zbekiston respublikasi
nomidagi toshkent
o’rta maxsus
davlat pedagogika
texnologiyalari universiteti
toshkent axborot
xorazmiy nomidagi
rivojlantirish vazirligi
pedagogika instituti
Ўзбекистон республикаси
tashkil etish
haqida tushuncha
таълим вазирлиги
vazirligi muhammad
O'zbekiston respublikasi
toshkent davlat
махсус таълим
respublikasi axborot
kommunikatsiyalarini rivojlantirish
vazirligi toshkent
saqlash vazirligi
fanidan tayyorlagan
bilan ishlash
Toshkent davlat
sog'liqni saqlash
uzbekistan coronavirus
respublikasi sog'liqni
coronavirus covid
koronavirus covid
vazirligi koronavirus
qarshi emlanganlik
covid vaccination
risida sertifikat
sertifikat ministry
vaccination certificate
Ishdan maqsad
fanidan mustaqil
matematika fakulteti
o’rta ta’lim
haqida umumiy
fanlar fakulteti
pedagogika universiteti
ishlab chiqarish
moliya instituti
fanining predmeti