Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Мак-Гахан.
Ўш аасар, 170-бет.
'
Лл иханов-Аварский М.
Ўша асар, 274-бет.

Алиханое-Аварский М.
Уша асар, 274-бет.

Алиханов-Аеарский М.
Ўша асар. 274-бет
76
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ш ундай к и ли б , 
Россия 
б о ски н ч и ар м и яси Х ива 
хонлиги 
п о й тах ти н и
ш турм 
билан 
эг ал л а д и . 
Қ алъа 
хим оячилари к у р о л си зл ан ти р и л и б , улар и хти ёри д аги 21та 
тўп м усод ара к и л и н д и 1.
Юкорида 
келтирилганлардан 
кейин 
ҳам 
Россия 
армиясига «Хиваликлар каршилик кўрсатмадилар» дейилиши 
хоразмликларга нисбатан хакорат бўлмасмикин? Виждонимиз 
бунга бардош бераолармикан?, - дегимиз келади.
Таъкидлаш зарурки, боскинчиларнинг харбий кудрати 
ҳар канча зўр бўлмасин, улар хиваликлар томонидан кучли 
қаршиликка учрадилар, кўп талафот кўрдилар.
Бош кўмондон генерал Кауфман Хива калъасини забт этиши 
биланок ўз хурсандчилигини тезда Россия император олийлари 
Александр 11 га етказиш учун Хивадан Петербургга йўллаган 
телеграммасида: Оренбург, Кавказ ва Туркистон отрядлари 
максадимиз йўлида, Хива шаҳрини эгаллашда душманнинг 
барча каршиликларини мардонавор кайтариб, ҳамма жойда ўзбек 
ва туркман тўдаларини тор-мор килиб, 29 майда хон пойтахтига 
кириб бордик’, дейилади.
Бу телеграмма мазмунидан ҳам кўриниб турибдики, бос- 
кинчилар хонликда ҳамма жойда хиваликларнинг кучли карши- 
лигига ва зарбасига учраганлигини, лойтахт дарвозасининг 
уларга «шундок очиб» берилмаганлигини тан оладилар.
Хонлик пойтахтининг забт этилиши Россия ҳукмдорларининг 
кўпдан бери ўй-фикрларини чулғаб келаётган орзуси эди. Чунки 
улар Хива хонлигини ўзига тобе килиш учун Пётр I замонасидан 
буён харакат килиб, уни уддалай олмасдан келмокда эдилар. 
Бу тўғрида Мак-Гахан «...Икки юз йил давомида унга (Хивага 
- Мух.) карши юборилган бир катор бахтсиз экспедициялар 
заволи бўлган Марказий Осиёда исломнингтаянчи машхур Хива 
кулади»1
2
3, - деб ҳаяжон билан таъкидлашида чукур маъно бор эди.

Мак-Гахан.
Ўша асар, 260-бет
2 Алиханаб-Аварский М
Уша асар, 275-бет

Мак-Гахан.
Ўша асар. 173-бег.
77
www.ziyouz.com kutubxonasi


Шундай килиб, генерал Кауфман бош кўмондонлигидаги 
Россия армияси император Александр II нинг Хива хонлигига 
боскинчилик юришини амалга ошириш тўғрисидаги фармонини 
адо этиб, ок подшоҳнинг куч-қудратини намойиш килди ва 
хиваликларга кўплаб кирғинлар, талон-торожликлар келтириб, 
Кауфманнинг сўзи билан айтганда, хиваликларнинг «таъзирини 
бериб кўйди». Русларнинг таниқли тарихчиси ва шаркшунос 
олими Н.И.Веселовский (1848-1918) бу вокеадан мамнунлигини 
ўз асарида куйидагича изох килади: «1717 йилда Бекович- 
Черкасский ва 1839йилдаПеровскийлар муяссар бўлаолмаганига 
Константин Петрович фон Кауфман 1873 йилда муваффак 
бўлди... узлуксиз чўзилиб кетган Хива масаласи нихоят амалга 
ош ди»1. Шу билан император Пётр I армони адо этилди. 30 
май император Пётр I нинг туғилган куни муносабати билан 
Россия қўшинида (Хива қалъасида) император олийларининг 
саломатлиги ва Пётр I армонини адо этиш ниятида Хивани 
эгаллаш учун бўлган жангларда жонбозлик кўрсатиб, халок 
бўлганлар арвохларига ибодат килинди*
2.
Хива хонлигининг пойтахти бутунлай ишғол қилиниб, уни 
талон-торож килиш ишлари ҳам ниҳоясига етказилганидан 
кейин Кауфман эртасига бир неча юз аскарни пойтахтга 
коровулликка колдириб, ўз штаби ва Туркистон отряди билан 
хон хазратларининг Гандимиёндаги боғига бориб, уни ўзларига 
манзилгеҳ қилади.
Орснбург отряди қалъага икки вёрстгача масофада, Кавказ 
отряди эса калъа якинида - Шоҳобод дарвозаси каршисида 
жойлаштирилди.
Ш ундан кейин Кауфман М ухаммад Рахимхонни Инокбек
Веселоеский Н
Очерк историко-географическиж сведений о Хивннском ханстве от древнейших 
зремен до настояшего. С.Пб., 1877, С. 363.
2 Алиханое-Аварский М.
Ўша асар, 275-бет.
78
www.ziyouz.com kutubxonasi


оркали мактуб йўллаб, Замахшар қалъасидан чакиртирди. 
Хон Хива якинига келиб қолганида уни «Отажон тўра ва 
Амир тўра бошлик ҳамма истикболларига чикиб, эъзозу 
икром билан шахарга олиб кирдилар». Ундан кейин хон 
Гандимиёнга - Кауфман хузурига йўл олади. «Кауфман хон 
истикболларига чикиб, кўл олишиб кўришиб... эъзозу икром, 
тамому-эҳтиром... би ла»1 кутиб олади, 2 июнда хон генерал 
Кауфман хузурида бўлганида улар ораларида суҳбат ва гина- 
кудуратлар ҳам бўлиб ўтади.
Кауфман хонга «Мен бундан уч йил бурун аскар била 
сизнинг тарафингизга борурман, деган ваъдамга вафо килмок 
учун келдим»1
2 *
, деб боскинчилик юришини окламокчи бўлади. 
Кауфманнинг «Энди не фикрдадурсиз?» - деган саволига 
хоннинг «Биз император аъзам ҳазратларинингтахти фармонида- 
дурм из»\ - деган жавобидан унинг кайфияти чог бўлди. Чунки 
боскинчиларнинг барча ҳаракатлари, талон-торожликлари мана 
шунга эришиш учун килинган эди. Шундан кейин Кауфман бир 
неча рус асирларининг вакгида озод килинмаганлигини таъна 
қилиб, шу сабабдан император ҳазратлари Россиянинг «не 
тариғада зўру кувватлари боридин сизни огоҳ килиб, яна афв 
этиб... бурунгидек тахтингизни баркарор этгайлар». Эндиликда 
«Император аъзамнинг не миқдор зўру-кувватлари боридин огоҳ 
бўлгандирсиз?»4, - деб Россия кудратини пеш қилади. Бу билан 
биздек кудратли давлатнинг амалдори талабини бажармасдан 
ва унга карши харакат қилиб нимага эришдинглар, бу доимо 
эсларингизда бўлсин, демокчи бўлади.
Муҳаммад Раҳимхоннинг генерал хузурида унга ва Россия 
императори номига килган мулозаматлари боскинчиларнинг

Баёний.
Уша асар, 222-бет
2 Баёний.
Уша асар. 222-бет.
1 Баёний.
Ўша асар, 222-бет.
* Баёний
Ўша асар 222-223-бст; Шунингдек
Мак-Гахан
Ўша асар, 203-бет
79
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳарбий кудрати олдида иложсизликдан килинаётган ҳаракатлар 
бўлиб, унинг юрагида душманга нисбатан ғазаб ўти ёнмокда 
эди. Бу қисман унинг Алиханов-Аварский билан Кауфман 
кароргоҳида бўлиб ўтган суҳбатидан ҳам сезилиб турибди. Хон 
Аварскийдан унинг Уст-Юрт оркали Каспий денгизи томондан 
келганлигини билиб олгандан кейин унга, сизнинг армиянгиз 
бизга Уст-Юрт оркали ўта олмаслигига ишонган эдим. Бундай 
бўлмади. Қўнғирот яқинида сизларнинг отрядингиз Оренбург 
отряди билан бирлашиши мени 12 минг кишидан иборат яхши 
куролланган ва ботир Кайсак қозоқ отликларидан маҳрум килиб 
қўйди. Улар менга руслар билан жанг килишга сўз берган эдилар. 
... Акс ҳолда сизларни бу ерга келтирмаган бўлардим .... Албатта, 
шундай тузилган ва шундай қуроллар билан куролланган кўшин 
билан курашиш ҳам оғир эди. Сизнинг армиянгиз бамисоли тош, 
меники шишадир...*
1 деб, хон юрагида жўш уриб турган ғазабини 
душман юзига айтишдан ўзини тўхтата олмади.
Россия армиясининг мамлакатдан кайтиб кетганига кадар 
хонликни идора килишда хон кошида етти кишидан иборат 
девон (давлатни бошкариш кенгаши) таъсис қилиниб, унинг 
тўртгаси генерал-губернатор белгилаган кишилардан, учтаси 
эса хон амалдорларидан тайинланди2. Шундай бир пайтда 
оосқинчиларга карши фаоллик қилган хон амалдорларидан 
Матмурод девонбеги билан Раҳматулло ясовулбошиларни 
Кауфман Қозонлига сургун килади. Унинг бундай ҳаракатлари 
эса хонлик бошкарилишининг мустамлакачилар ихтиёрига ўтиб 
кетганлигидан дарак эди.
1 Ллиханов-Аварсхий М
Ўша асар, 292-бет.

В Бартольд.
Соч. т.П, Часть ]. Москва, 1963. С. 413.
80
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish