Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

3. Боскинчиларнинг туркман элатлари
устига юриши. Чандирдаги жанг
Россия 
империяси 
мустамлакачилари 
Хива 
хонлиги 
пойтахтини эгаллаганларидан кейин Россия армияси бош 
кўмондони генерал Кауфман ва Мухаммад Рахимхон сулх 
шартларини ишлаб чикиш ва уни тайёрлаш тараддудига 
киришдилар. Лекин сулҳ шартномасини имзолашга ҳали фурсат 
бор эди. Чунки боскинчиларнинг ҳали қадами етмаган калъалар, 
худудлар мавжуд эди. Мустамлакачилар у ерларда хам Россия 
қудратини намойиш қилмасдан тинч кайтиб кета олмас эдилар. 
Бундан ташкари, хонликдаги туркман уруғлари душманга 
карши кураш куролларини хали ташламадилар. Улар Россия 
хукуматига 300 минг рубл миқдорида товон тўлашдан хам бош 
тортдилар. Бундай вазиятдан бош кўмондон генерал Кауфман 
хавфсирамоқда эди.
Унинг таш виш тортиши ўринли эди. Хонликда туркман 
уруғлари азалдан катта куч хисобланарди. Хон навкарлари ҳам 
асосан улардан тузиларди. Туркман уруғлари сон жиҳатидан 
ҳам, эгаллаган худуди ва мавқеи жнҳатидан хам хонликда 
муҳим ўринда эдилар.
Эндиликда бош кўмондон олдида пойтахт забт қил инганидан 
кейин хам ўз элатларига кетиб, Россиянинг куролига каттиқтуриб 
каршилнк кўрсатаётган ва хеч кандай итоаткорлик истагини 
билдирмаган туркман уруғлари, асосан ёвмутларнинг таъзирини 
бериш, уларни жазолаш муаммоси турмокда эди. Таъкидлаш 
жоизки, боскинчиларда туркман уруғларини жазолаш нияти 
жўш ураётган бўлса, айни пайтда улардан хайикиш туйғуси 
хам сезилаётган эди. Чунки туркман уруғларининг аксарияти 
бутун умри давомида отининг эгарига жанговар куролини 
осиб юрган, ўз-ўзини химоя килишга доим тайёр, қарамликни 
ёктирмайдиган жанговар халкдир. Жанговарлик улар учун касб 
аталиб, авлоддан-авлодга ўтиб келарди ва улар хон ҳукуматида 
навкарлик хизматини ўтардилар.
81
www.ziyouz.com kutubxonasi


Туркман 
уруғларининг 
жанговарлигига 
мустамлакачи- 
ларнинг ўзлари ҳам гувоҳ бўлган эдилар. Чунки Россия 
аскарларининг хонликка килган бутун юриши давомида 
туркман навкарлари томонидан доимо жиддий каршиликка 
учраганларидан ва хонлик пойтахти генерал Верёвкин отрядлари 
томонидан бомбардимон қилинган пайтда унинг зарбасидан 
даҳшатга тушган хон душманга карши курашишни давом 
эттиришнинг бефойда эканлигини англаб, унга таслим бўлишга 
карор килганида ҳам туркман навкарлари жангни тўхтовсиз 
давом эттирганларидан боскинчилар хабардор эдилар. Шунинг 
учун ҳам қўмондон хонлик тахтини эгаллаши биланок туркман 
уруғларини, асосан ёвмутларни моддий ва маънавий жиҳатдан 
заифлаштириш, уларнинг таъзирини бериб кўйиш чора-тадбир- 
ларини кўришга киришди. Акс ҳолда барча ҳаракатлари барбод 
бўлиши мумкин, деган хулосага келди у.
Туркман уругларининг икки ҳафта ичида Россия ҳукуматига 
300 минг рубл микдорида товон йиғиб бериши тўғрисидаги 
Кауфманнинг буйруги бажарилмаганлиги баҳонасида 7 июлда 
(1873 й.) Россия армиясининг туркман уруғлари устига кирғинли 
юриши бошланди’ 
Бу конли юришга генерал Головачёв 
бошчилик қилди.
Голоначёвнинг юриши бошланишидан олдин туркман 
уруглари тўгрисида тўларок маълумотга эга бўлиш ва уларни 
Россиянинг куч-кудратидан хабардор килиш максадида 19 
июнда Оренбург отряди Кўҳна Урганч томон юборилди1
2. 
Туркманларнинг таъзирини 
бериш, 
улардан 
тайинланган 
миқдордаги товонни ундириш генерал Головачёв зиммасига 
юклатилиб, унинг отряди 8 та пиёда ўкчилар ротаси, 8 та казак 
юзликлари ва 10 та замбарак (шундан иккитаси картёжница - 
батарея ракетаси) лардан иборат эди3.

Мак-Гахан
Ўша асар, 260-бег


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish