Душманлар бошини ургайсан ерга.
Тожу тахтинг сенга муборак бўлиб,
Етти кишвар божин келтургай сенга.
Жаҳонда қилгайсан кишвар кушолик
Подшоҳлик ҳилгайсап бутун
жаҳонга.
Ҳақиқатда жаҳон ва жаҳон аҳлининг кўзи унинг муборак жамолини кўриш билан
равшан бўлди, дину давлат майдони унинг шарафли вужуди билан гулшанга айланди. Бу
гўзал йиғилиш ва муборак учрашиш муяссар бўлгач, айшу тараб бисотини ѐйдилар ва
талаб оинасида мақсад юзини кўрдилар, бир неча кунни айшу ишрат билан
ўтказдилар, Ҳол тили билан жон қулоғига бу икки байт мазмунини эшиттирдилар
(шсър):
Фалак ташвишини бир зум қўяйлик,
Парваришли маржондек жонни ардоқлайлик.
Фаридун расми-ю, Кай одатича
Созу майдан дилга ором берайлик..
Сўнгра шикор тузишга ирода қилиб, бир неча кун у дашту саҳроларда сону саноқсиз
ов овлаб, жуда кўп оҳуларни йиқитдилар, у кенг майдонларни ваҳший ҳайвонлар ва
қушлардан холи қилдилар. Ана шу шикор асносида бир хароба наҳрга етдиларки, номдор
султонлару иқтидорли подшоҳлардан сдгорлик эди. A
MMO
замона қўли унинг асосини вайрон
қилиб, кеча-кундуз ҳодисалари унинг атрофу жавонибини тўкилтириб юборган эди. Амир
Соҳибқирон ўз подшоҳона назарини у мавзсларга ташлаб деди: "Номдор подшоҳлар
қудратининг фойдаси, адо-латшиор маликлар ғамхўрлигининг манфаати хайрли ишларни
шойиъ қилиш ва яхшиликларни ѐйишдир. Ҳозирда биз ўтмиш подшохлардан қолган
асарларни назора қиляпмиз. Бироқ, албатта, биздан ҳам бирор ѐдгорлик
цолиши лозимки,
замонлар ўтиши билан бизнинг номимиз ўша ѐд-горликда сақланиб қолсин ва унинг ажру
савоби беандоза бўлсин", деди. Шундан сўнг у наҳрни қазишга буюрди. Қудратли
подшоҳлар бир қанча муддатларда унинг уҳдасидан чиқолмаган эдилар, чунки унинг
бошланиш даҳанасини Арас суви дан, Кўшки Жанкаши деб машҳур бўлган мавзедан
кссганлар, унинг узунлиги эса қарийб ўн фарсахга, балки ундан ҳам ортиқроқ чўзилган
ҳамда ҳозир бамисоли бир дарѐчадек бўлиб қолган эди. Уни бир ойга яқин
муддатда
тамомлаб, сув юргаздилар. (245) У анҳорнинг этаги Сарча Бел деб атаганлари мавзсда
Пири Камор мозоридан ўтади, бориб Гилон ва Мозандарон денги-зига қуйилади. Амир
Соҳибқирон у анҳорга Наҳри Барлос деб ном қўйди, токи у улуғ хонадоннинг номи шундай
хайрли иш воситаси билан замона саҳифаси юзида боқий қолгай! Ҳозирги ҳолатда у вилоят
аҳолиси ундан шоду хуррамдир-лар, ҳамма унинг атрофида зироат ва иморат қилишга, тс-
гирмонлар қуриб, қишлоқлар барпо этишга иштиѐқманддир-лар. Ҳар қалай бу наҳр ўтиши
билан у шаҳар ва диерларнинг ободонлигига сабаб бўлғай. Ҳа, шундай (байт):
Худонинг раҳмати бўлсин ўшандоқ бандага мудом
Халойиққа вужудидан етар осойишу ором.
Шу аҳвол асносида Бағдодни ташлаб Румга, амир Йилдирим Боязидга паноҳ тортиб
кетган Султон Аҳмад кишварларни забт этувчи ялов Рум томонига гозланажак, дсган
овозани эшитди; шу боисдан Боязид ҳам ваҳимага тушиб, "душманлик сабаби камроқ
бўлсин, бу ҳам бир баҳона бўлмасин" деган фикрда Султон Аҳмаднинг Араб Ироқига
боришини маслаҳатдан деб билди. Султон Аҳмад Рум қалъаси йўли билан Фирот дарѐси
қирғоғи бўйлаб юриб, Ҳит қалъасига стди. Сўнг у жойдан Бағдодга жўнади.
Гарчи
Бағдод шаҳри (оятдаги) <тепа жойларини паст қилдик> (мазмуни) сифатига кириб,
зеру забар бўлган бўлса ҳам, у ерга жойлашди ва атрофга таралиб кетган кишилар
жамъ бўлурлар деб кутди. Буни эшитган Амир Соҳибқирон ғазаб ва ғайрат шқомида
туриб, хунрез аскарларга, жумладан улуғ амир Каҳоншоҳ баҳодир, амир Сулаймоншоҳ
баҳодир! амир Зурундуқ баҳодир ва ўзга амирларга илғор йўсунида у гомонга жўнашни
буюрди ва ғолиб лашкардан кўпларини ҳамда амирлар ва
сардорларни улар билан
боришга 4омзод тайинлади. Уларга аввал Курдистондан иш бош-1ашга амр қилди. Чунки
нусратшиор аскарлар Шомдан қайтиб, Бағдодга жўнаѐтганларида курдлардан ўғри ва
муфсидлар фурсат топиб, ғалаба ѐр лашкарга нисбатан мумкин бўлган даражада ўлдириш
ва талон-торож қилиш каби ишларни бажарган эдилар. Амирлар фармонга би-ноан
Дарбанд ва у мавзелардаги курдлардан иш бошладилар. Курдларнинг кўпи қорнинг
қалинлиги ва со-вуқнинг қаттиқлигидан саҳрода ўтирган эдилар, аскарлар тўсатдан
уларга ҳужум қилиб, у шайтонларни жин мурдаларидек яшин мисол ўқлари, чақин
мисол қилич-ларига дучор қилдилар. Бир гуруҳ кишилар у балодан қочишни ва у ғазаб
ўти шароридан сақланишни хоҳладилар-у, аммо, ҳайҳот, ўз қўллари билан ўтказган
фасод ниҳолининг меваси пушаймонлик бўлди, ўзлари ѐққан фитна оташи уларнинг
ўзларини куйдириб, ҳалок этди. Бир гуруҳ кишилар тоғни ўзларига паноҳ қилмоқчи эдилар,
қорнинг кўплиги сабабли юқорига чиқишга йўл тополмай бармоқ кўтариб, амон тилаб
қайтдилар ва аѐвсиз қиличга тўда-тўда ем бўлдилар. Жаҳон уларнинг кўзига қора қарға
қанотидек, цор юзи улар хунидан тўти тумшуғидек бўлди. (Байт): (246)
Ўликлар қалашгач тоғу дашт аро
Жаҳо» айтди: бас қилгил, ҳаддидан ортди.
Шундан сўнг амир Жаҳоншоҳ тугал бир лашкар билан яна Бағдод томон юзланди.
Йўлларни шу қадар банд қил-диларки, йўл кўрсатувчи кабутарда ҳам у водийдан учишга
имкон йўқ эди. Ногаҳон (бағдодликлар) ғафлатда эканлик-ларида куннинг охирида Бағдод
шаҳрига етдилар. Султон Аҳмад биргина тўни билан ўзини кемага ташлаб, Шатт сувидан
ўтди, суввинг у томонида отга миниб беш киши билан елдек юрадиган отларда Ҳилла
томон йўл олди. Лашкар у ксча тўхтаб турди, эртаси тонгда унинг Ҳилла
томонига
кстганини аниқладилар. Амирзода Жаҳоншоҳ баҳодир бир жамоа марди майдонлар ва
жанговар ботирлар билан унинг кстидан қувлаб, Ҳилла кўпригигача бордилар. Қарасалар
кўттрикни бузган экан-лар, шу жойда тўхтадилар. Бу хабарни етказиш учун бир
гуруҳни Амир Со^ибқиронга юбордилар.
Do'stlaringiz bilan baham: