ориқлаган, қуввати қолмаган", дер эдилар.
Шу сабабдан баъзиларнинг ҳиссида ҳайрат ғалаба қилиб, сабрсизлик ва ихтисрсизлик
дарссига шўнғишларига яқин қолди. Аммо Тангри таоло қўллови жангу маъракаларда Амир
Соҳибқироннинг зафар шиор яловига қўлдош бўлганини бир неча бор кўрган ҳамда кўп
текшириш ва тажрибалар натижасида бу ҳазратнинг Аллоҳ томонидан қувватланганлигига
ишонган бир жамоа дилларини барқарор тутиб, аскарларни бошқариш ва навкарларни
тартибга солиш ишларини бажариб, жангу жадалга тайср бўлиб турдилар. Қачонки тун ўз
қора
пардасини олам юзига тортиб, юлдузлар қўшинлари машриқу мағрибнинг ўнгу
сўлидан юз кўрсатгандан
КСЙИБ
кундузнинг румийлари туннинг қаро таторларидан юз
ўгириб ботиш жойига чскингач, ҳазрат Амир Соҳибқирон розу ниѐз хилватхоласига кириб,
ожизлик юзини ѐлвориш остонасига қўйиб, чин дилидан пок қалби ва равшан замири билан
муножот қилди, илтижога тил очиб Тапгри таолодан нусрат ва ѐрдам тилаб, дсди: "Эй
парвар-дигор! Шу муддат ичида мсн қанчаки фат^у зафарга эришган бўлсам, сенинг қазо ва
қадаринг ҳукми ва ѐрдами билан эришдим. Агар шундай бўлмаса мснинг қўлимдан нима кс-
ларди! Ҳозир ҳам сснинг лутфингдан шунга кўз тутаман ва сснинг тўлиқ карамингдан
нусрат ва муованат кутаман!" (Байт):
Е раб, карамипг бирла қўлим тут зинҳор,
Гар тучмас эсанг ерга йиқилгум ночор.
<Аѐ, (бир Аллоҳдан ўзга) ночор кишилар дуосига ижобат қилгучи яна ким бор?>
(деган оят)нинг хуш хабари унинг дилида дуо ижобатга ўтганига умид туғдиргач,
(Амир Соҳибқирон) давлат тонги ўзининг бахти уфқидан балқиб турганини кўрди.
Тонг отиб, қуѐш султони яшил фалак тахтига (255) ўлтириб, юлдузлар тўдаларини
қочиргач, Амир Со-ҳиб^ирон тетик қалб, тўла ишонч билан Тангри таоло-нинг комил
иноятига эътимод қўйиб, катта лашкариии тартибга келтириш билан машғул бўлди. Аскар
сафлариии ороста қилиб, ўз муборак зоти учун лашкарнинг қул Оқисми)ни тайин қилди.
Амирзода Амироншоҳ бах^одир, амирзода Му^аммад Султон баҳодир, Пир Му^аммад
баҳодир, улуғ амирлардан Шайх Нуриддин баҳодир, Ади С ултон, Али Қовчин, амир
Мубашшир ва Таҳуртанларнинг барчасини майманага қўйди; амирзода Шоҳрух
баҳодир, Халил Султон баҳодир, амирзода Рус-там баҳодир, Султон Ҳусайн баҳодир, амир
Сулаймоншоҳ баҳодир, амир Шоҳ Малик баҳодир, амир Бурундуқ, Севинчак баҳодир,
Давлат Тсмур, амир Мусо ва амир Бастарийларни лашкар майсарасига муқаррар қилди.
Қулнинг ўнг қўл (қисми)да амир Тош Темур, Шаҳсувор, Сарой, Жалол, Тобтуқ, Юсуф,
Ҳожи Бобо, Искандар, Хожа Али, Давлат Темур, Ҳусайн, Муҳаммад баҳодир, Саройхожа,
Идрис, Шамсиддин Алмолиқий, амирзода Аҳмад, Ҳарий Малик, Арғун, Пир Муҳаммад,
Баҳоуддин, Қаро Аҳмад, Бек Вали, Жатмоқ, Давлатхожа, Абдуллоҳ, Сўфи Халил,
Муҳаммад тавочи, Эсин Тсмур, Шайх Муҳаммад, Қоромон, Санжар, Ҳусайн, Ҳасан,
Умарбск, Жаҳоншоҳ, Бсрдибск, Аҳмадий, Ажабшср, Маҳмуд, Баҳлул, амир
Зийракларнинг ҳаммасига мақом тайин қилди. Қулнинг чап қўл (қисми)га
эса Жалол
ул-Ислом, Тўкал, Хожа Али, Маҳмуд, Шоҳ Вали, Шайх Ҳасан, Амирак, Малик,
Поннда Бахши, Луқмон Зард, Султон Барлос, Абдулкарим, Одил, Қутбиддин, Салим,
Жонибск, Ёдгор, Тангрибсрмиш, Муҳаммад Халил, Жунайд, Жаҳон Малик, Тўблоқ,
Абдуссамад, Пошшо, Пир Муҳаммад Шонкум,
Шайх Аслон, Илѐс, Юсуф, Али,
Сайидхожа, Усмон Зийрак, Искандар Шайхий, Шйҳи шоҳон, Мброҳим Қуммий, Шоҳ
Туронлар тайин бўлдилар. Аслаҳа ва совутлар билан ороста қилинган тирандозлар ва
оташ-бозлар хартуми учи билан вах_ший йўлбарсни ҳалок қилувчи ва интиқом тишини
душман кўкрагига санчувчи бир нсча занжир ғазабнок филлар устига жойлашиб,
қўлларини ўқу новак (отиш)га ва нафтандозликка чоғлаган эдилар. Улар хавфи ва
қўрқинчидан душман-ларнинг дили кўкрагида ўйнар,
мухолифларнинг жони лабига
стар эди. Ғалаба ѐр лашкарнинг қалб ва қанот (қисм)лари шу тарзда тартибга кслтирилиб,
зафар пайкар ялов ўз ўрнида қарор олди, улуғ шаҳзодалар, ҳурматли амирлар жанг
сафини ороста қилдилар ва мардлар ҳаракатига навбат стишини кутиб, шимариниб
турдилар. Йилдирим Боязид ҳам бу аскар муқобилида читоғ ва фаранг лашкарларини
тартибга кслтирди. Майманага Лос Ифранжийнинг ўғлини ҳисобсиз фаранг аскарлари
билан
тайин этди, майсарага ўз ўғли Сулаймонни Рум аскар-лари билан муқаррар
қилди, қолган уч ўғли — Мусо, Исо ва Мустафоларни (256) ўз орқасида тутиб турди.
Гаршахи, Молқўч Пошо, Али Пошо, Абди Бск, Тсмур-тош, Феруз, Исобек, Ҳасан
Пошо, Халил, Мурод, Суру-жа, Эрунус, Яъқуб, Юсуф, Элдортон, Тангрибсрмиш,
Балбон, Довудболи, Шоҳин, Мосҳ, Элдигиз ўғли, Аҳмадий, Тоҳир ўғли,
Муҳаммадий, Муқбил, Подшочуқ — бу амирларнинг барчасини ниҳоясиз кўп
аскарлар билан ўз ўринларига тайин қилди. Шу тарзда
икки жаррор аскар ва икки
ғазабланган одамхўр аждаҳолар бир-бирларига қарши туриб, қаҳру ғазаб чангалини бир-
бирининг қонига тезлаб, ишорат ва фармонга мунтазир бўлиб турдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: