ХС. АТРОФ (ЕРЛАР)ГА ЛАШКАРЛАР ЮБОРИЛИШИ ВА АЙШУ ИШРАТГА
МАШҒУЛ БЎЛИНГАНЛИГИ БАЁНИДА
Шундан сўнг улуғ амирзода Муҳаммад Султон ғалабаю бахтиѐрлик ва фатҳу зафар
шукуҳи билан Бурса жавонибига равона бўлсин, деган олий фармон жорий бўлди.
Амирзода Абу Бакр баҳодир, амир Жаҳсшшоҳ баҳодир лашкарлар билан унга
тобеъликда жўнасинлар, дсган ҳукм ҳам содир бўлди. Иккинчи томондан улуғ амирзода
Халил Султонга амр этилдики, у Самарқанд томон жўнаб, бу ѐрцин ғалаба ва фатҳу
зафар хабарини у томонларга стказгай. Давлат Темур ҳам унинг ҳамроҳлигида равона
бўлсин ва (биргалашиб) то Хитой сарҳадигача чопқин ясаб, у томонни мухолифлардан
тамоман тозаласинлар. Шу пайтда девоннинг аминлари мол йиғиш учун Анкурияга
бордилар ва у жойнинг амон молини йиғиб, хазонайи омирага стказдилар. Амир
Соҳибқирон ҳазрат Султон Ҳусайн баҳодир, амир Сулаймоншоҳ баҳодир ва амир
Рустами Тағой Буғони Оқшаҳир ва Қўния томо-нига жўнатиб, ўзи иззату иҳбол
қуршовида, зафар ўнгидаю нусрат чапида Анкуриядан равона бўлиб, олти манзил юргач,
Сури ҳисорига стди. У мамлакат сатҳини ҳумогон аскарларга чодиргоҳ қилди. Бир неча
кун у манзилда ишрат ва хурсандчилик билан машғул бўлди. Фалак эҳтиром этувчи
шаҳзодалар, Зуҳра ҳашаматли оро — хонимлар, Кайхисрав шавкатли амирлар, Зулайҳо
кўринишли бонулар руҳни кўтариш учун эртаю ксч май ичишга мойил бўлдилар. Хушовоз
чангчилар, пардасоз камонча чалувчилар, ой юзли соқийлар, мушк мўйли канизлар тиз
чўкиб май косасини айлантирар, шодлик таратувчи муғаннийлар ушбу байтлар
мазмунини эшит-тирар эдилар (шсър):
Келинг шодлик билаи бир дам май ичаЙлик,
Фурсат қолмаган чогда, уни қанон ичамиз?!
Кайхисраьу Кайқубод тутган йўл билан
Фалакдап ўч олиб, майни ичайлик.
Сўнгра (Амир Соҳибқирон) у жойдан жўнаб, уч кун юргач, Ғози Саййидга стди ва Қаро
Ҳисордан ўтиб Кўтоҳияга келиб тушди. У жойнинг аҳолисидан амон молини олиш билан
қаноатланиб, уларга бошқа дахл қилмади. У жойда яна базм мажлисини ороста қилдилар.
Йигитчалар ва ғилмонлар райҳоний шаробкосаларини (оятдаги) <оқарчаш-малардан
қадаҳлар, кўзалар ва косаларни> (сўзлари маз-мунича) тўла айлантирдилар. Мажлис
мутасаддийлари базм атрофини <ўзлари танлаб оладиган мевалар> (оятича) орос-та
қилдилар. Дастурхончилар эса <иштаҳалари тортган қуш гўштлари> (ояти) мазмунича
дастурхон сздилар. Базм маж-лисининг тсвараги (262) <худди яшириб қўйилган мар-
варид мисол оҳу кўзли> (ояти) мазмунича ҳур юзли гўзаллар билан тўлган ва ўзга
неъмату такаллуфлар сон-саноқсиз эди. (Байт):
Сарв каби зебоқаду ой юзли нигорлар,
Ой сиймолигу раъно шакл жонпарвар дилоромлар.
Улар нозу карашма мақомида туриб, мил-мил тўла жомларни айлантирар ва у жаннат
мисол боғда <биз пурнеъматмиз> (ибораси) мазмунича нағмалар чалар эди-лар.
Бу ишрат базмига Йилдирим Боязидни олиб келишга ҳукм бўлди, токи у урушнинг
аѐвсиз заҳрини тотганидек, энди базм шарбатидан ҳам сипқорсин; жанг кунининг
ҳайбатидан сийнасида дили ўйнаганидек, энди роҳату улфатчилик ва шодлигу хушнудлик
ма^омида амну амон-ликка етишиб, лодшохлик тарзи разму базмда, лутфу ҳайбатда,
раҳму ғазабда, осудалигу ғамда, озодлигу асо-ратда, басту кушодда ва олишу
беришда қандай бўлишини ўргансин. Жаҳон бўйсунувчи фармонга биноан уни
келтирдилар. Амир Соҳибқирон унинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилиб, умиди
чўнтагини амонлик нақдинаси билан тўлдирди. Унга май косасини лиммо-лим тўлдириб
тутдилар ва яна янги суюрғоллар билан фахр-ланиш бошини осмонга етказдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |