LXXXIX. АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ СУЛТОНИЙ ЖАНГ БОШЛАБ,
ҒАЛАБАГА ЭРИШГАНИ ВА ЙИЛДИРИМ БОЯЗИДНИНГ
АСИР ОЛИНГАНИ БАЁНИДА
Амир Соҳибқирон жанг бошлашга фармон берди. Курко, карнай, бурғу ва ноғоралар
хурушидан (қиѐмат) сурининг садоси оламни тутди. Қиличларнинг чако-чак овози ва
пайдарпай аѐвсиз зарбаларидан маҳшар куни намунаси кўринди. (Шсър):
Ҳар томондан кескир қилич зарбини
Кўрсанг дердинг: булугдап тиғ сғаяпти.
Гурзиларпинг чак-чоки-ю, ўқларнинг шаф-шофи
Ботирлар жонидан нола чиқарар эди.
Отлигларнипг тўзонидан осмон қорайиб кетдн
Жанг майдони ўликлар билан бус-бутун тўлди.
Бу хунхор маъракада амирзода Абу Бакр илдамлнк қадами билан жангга кириб,
мардлик ва диловарлик додини берди, ўқ захмидан румийларни фарѐдга келти-риб,
найза зарбидан душманлар жонини халокат чўнқири-га отди ва румийларнинг чап қўл
(қисмини) уларнинг дилларидек синдирди.
Шу аснода амирзода Муҳаммад Султон баҳодир виқор ва диловарлик мақомида туриб,
душманга қарши урушга киришга ва у номдор жангда ўз зоти билан машғул бўлишга
Амир Соҳибқирон ҳазратларидан ижозат сўради. Амир Соҳибқирон ҳазратнинг унинг
ботирлиги, далирлиги ва шижоатига тўла эътимоди бор эди, чунки унинг катта жанг —
маъракалар ва жиддий воқсалардан зафар қозониб, оқ юз билан чиққанлигини ва зўр
тўқнашув — жангу жадалларда душман қонини тўккан қиличдек қизил юзли
бўлганлигини бир неча бор синаган эди. (257) Шунинг учун унга ижозат берди.
Амирзода фармонга мувофиқ жанг кунида бургутдек шижоат ва қувват қаноти билан
учадиган, кабутарга ҳамла қилаѐтган лочиндек душманга ташланадиган, қилич тортганида
чи-ний ойнасида ўлим юзидан ўзга нарсани кўрмайдиган, ноғораю карнай нағмасини
эшитганда <ўлим учун туғилинглар> деган таронадан ўзгани эшитмайдиган ботирлар
билан жанг майдонига жўнади. (Шеър):
Ғазабиок йўлбарсдек ҳамла қилурлар
Урушда бабрдек дадил турурлар,
Жанг куни долзарб пайти келганда
Яраланган қоплондск хуруш қилурлар.
Муҳаммад Султон) ѐш бахти қуввати ва Амир Соҳибцироннинг иноят назари билан
душманга замона бахт-сизлигидек ҳамла қилди, ғазабланган шер ва қутурган бабрдек гурзу
найзаларни ғаним бошига сғдирди; душманда зўр ожизлик ва тамоман шикасталик зоҳир
бўлди. Амир Со^ибқирон фармонига биноан ўзга шаҳзодалар ва амирлар ҳам (Муҳаммад
Султонга) қўшилиб ҳаракатга келдилар. Ўнг қўлдан улуғ амирзода Амироншоҳ баҳодир,
амирзода Пир Муҳаммад баҳодир, амир Жаҳоншоҳ, Али Султон, чап қўлдан улуғ амирзода
Шоҳрух баҳодир, Халил Султон ба>;одир, амирзода Искандар, амирзода Рустам, амир Су-
лаймоншоҳ, Султон Ҳусайн ва амир Бурундуқ — бу жанг маъракасининг далирлари ва жанг
сафининг мардоналари иттифоқликда ҳамла қилдилар. Ғалаба ѐр лашкарнинг қол-ганлари
ҳам шитоб билан румликлар устига ташландилар. Ҳақиқатан хам шундай қаттиқ жанг
туташиб кетдики, эрон-лик ва туронликларнинг улуғ жанги воцеасини бскор қилди ва
Ҳафтхон муҳорабаси қиссаси устидан унутиш рақамини тортди. Амир Соҳибқирон ҳазрат эса
хуфия ҳолатда Тангри таолога муножотда бўлиб, дер эди: "Эй, сен, бандаларнинг асрорини
билувчи Олим! Эй, сен, бандаларни азиз тутишу хор қилиш қудратига эга бўлмиш Қодир
(Аллоҳ)! Сен ўзинг биласанки, мен у (Боязид)ни сснинг ризойинг бўлмиш сулҳга
чақирдим. У эса сенинг амрингга хилофан саркашлик қилди. Агар мен рост
айтастганлигимни билсанг, энди ме-нинг додимга етиб, ундан менинг ўчимни ол!" Тангри
таоло ҳазрат у тўғри сўзнинг натижасини зоҳир қилди, зафар ва ғалаба тонги Амир
Соҳибқирон давлати уфқидан дам урди. <Ғалаба ва яқин кунларда бўладиган фатх
(Аллохдандир) > (деган оят) хушхабари ҳамманинг ҳуши қулоғига етди, дав-рон тили <Биз
сизга аниқ ғалаба ато қилдик> (ояти) торларида ушбу байтлар мазмунини ўқиди (байт):
Яқин галабаю аниқ фатҳ кстидан
Иҳболу зафар бўлди яқип, шукр Лллоҳга,
Фалакнинг сен билан аҳди шундайки, кимда-ким
Сендан бош тортса, пешонасиии оѐгинг тупросига қўяди.
Охирида замона тили у шахар ва диѐр аскарларига <мағлуб булди Рум> оятини ўқиди. У
мамлакат ерларини бойўғли сифат гуржу ифранжлар қонидан тўтиқуш тумшуғидск қип-
қизил қилди. Уларнинг кўп сонли аскарлари қочишга юз тутди. У катта тўдаларнинг
барчаси қоча бошлади. Охири Боязиднинг гардани замона кулфатининг ҳалқасига гирифтор
бўлди. Унинг аскарлари мағлуб бўлиб қсчгач, ғалаба ѐр аскарлар атрофини ўраб олиб,
уни асир қилдилар ва бандга солдилар. Бу хабарни Амир Соҳибқирон ҳазратга
етказдилар. Амир СоҳибқирОн пар-вардигори оламга шукрона бажо кслтирди ва итоату
мутиълик, саждаю рукуълар билан қудрат эгаси Тангри даргоҳига яқинлик тилади.
" (Боязид) улуғлик ва шаън-шавкат, иззат ва камол даражасида турган пайтида ишлар
бир лаҳзада ўзгариб, бир тусдан иккинчи бир тусга кирди. (Байт):
Бармоқдаги узукни айлантиргунингча
Ўзга тyсгa киргай жаҳон ҳолати.
Амир Соҳибқирондан олий ишорат содир бўлгач, (Боязидни) унинг ҳузурига олиб
келдилар. (Байт):
Амрингдан бўйин тоблаган бошни фалак
Энди маҳкам тутиб остонангга келтирди.
(Боязид) яқин етгач, (Амир Соҳибқироннинг) подшоҳона яхши хулқ томирлари ҳаракатга
келиб, хисравона гўзал ахлоқи қўзғалди: амрга биноан уни банддан бўшатиб, Амир
Соҳибқирон ҳузурига олиб кслдилар. У бисотбўсликка ксл-ганида ўзини ожизлигу
мискинлик мақомида тутди ва Амир Соҳибқирон унинг гунсцларини афв этиб, карамли
кишилар одатича уни эъзозу икром билан қарши олди ва ўз олдида фахрли бир мақомга
ўтказиб, итоб тариқида деди: "Агарчандики илоҳий тақдирга қарши чора кўриб бўлмаса
ва фалак тақозосини саъю кўшиш билан рад қилиш ва тўхтатиш муяссар бўлмаса ҳам, —
(байт):
Лавҳага устоз нимани ѐзса,
Мактабда бола уни ўқийди, —
аммо, ҳақиқатда, бу смонликни сен ўзингга ўзинг қилдинг (байт):
Тикандаи ҳосил олсанг, ўзинг эккансан,
Ипакдал ҳосил олсанг, ўзинг йипфгансан.
Бир нсча марта ўз ҳаддингдан ташқари оѐқ босиб мсни шунга мажбур қилдингки, сендан
ўч олишим вожиб бўлиб қолди. Шунга қарамай, мсн уларга эътибор бермай насиҳат
мақомида туриб, нимаики мусулмонлиқ вазифаси бўлса, сенга нисбатан адо этдим ва хабар
юбордим: "Бизнинг дав-лагимиз яловининг муборақ юзли анқоси Рум заминига соя
солишини мен хоҳламайман, токи сен имконинг борича кал-хат сифатли фаранглар устидан
лочиндск ғолиб ва музаффар бўлгайсен". Мен сонга бу ишда срдам беришни, аскар ва мол
билан қўллаб-қувватлашни ҳам ўйлаган эдим. Мсн ссн-дан тўртта снгил илтимос қилдим:
(259) бири шуки, Ксмох қалъасини таслим этасан, иккинчиси — Таҳуртан хонадонини
бизга юборасан, учиичиси — Қаро Юсуф хона-дочини ўз мамлакатингдан чиқариб
юборасан, тўртинчиси — бизга донишманд кишиларни юборасан, токи улар ўртамиздаги
аҳду паймонни таъкидлагайлар ва буни хушнудлик билан (сснга) стказгайлар. (Аммо ссн) шу
майда нарсаларга ҳам муноқаша қилдинг. Ночор замона ибрат тарзида ссни ўзингга
кўрсатди, токи билгайсанки, мардона-лик панлсаси кучи билан замонага саркашлик
қилиб бўлмайди ва бир давлатнинг чироғини Тангри таоло сндириб қўйган экан, уни
худбинлик шамоли ва ғурур пуфи билан ўчириб бўлмайди (байт):
Ҳақ таоло сндириб ҳўйгап чироққа
Кимда-ким пуф дсса, сақоли куйгай.
Кимда-ким оқиллар панду насиҳатини эшитмаса, хайрхоҳ кишилар насиҳатини
қабул қилишдан юз ўгирса, унга ҳам сенга етган нарса етади. Агар ссн ақлни
ишлатиб, ўзгаларнинг ҳолидан мбрат олганингда эди, бугун ссндан бошқалар ибрат
олганидан кўра яхшироқ бўлар эди. Шу билан бирга агар воқса аксинча бўлиб, улуғ
Тангри таоло сснинг устиигдан мснга берган ғалабани сенга берганида, менга ва
аскарларимга нисба-тан сендан қандай ишлар содир бўлиши маълумдир. Ҳозир улуғ
Тангри таоло мснга ғалаба ато этди ва қувват бсрди. Мен сенга яхшиликдан ўзга иш
қилмайман, токи жаҳон аҳлига равшан бўлсинки <Ҳар бир идиш ўз ичида бор нарсани
тўкади> (мисраъ):
Кўза ичидан унда бор нарса сиртга чиқади.
Боязид шикасталик ва тавозеъ мақомида туриб, ўз гуноҳларига иқрор бўлиб, дсди
(мисраъ):
Кимдир ул қилди ямоилиғ, келдм унга яхшилиғ?!
Бахт мснга ѐр бўлмаганлиги туфайли мен ссндск бир Соҳибқироннинг
насиҳатларини қабул қилишдан юз ўгирдим, оқибат ўз феълим жазосини топдим ва ўз
қилмишим мукофотини кўрдим. Аммо сен ҳазратдан карам ва улуғлик содир бўлиши таажжуб
эмас, чувдш (мисраъ):
Ой ойлигин қилгаида, карим қилур карамин.
Агар гуноҳимни ксчирсанг, марҳамат рақамини жур-мим дафтарига тортсанг> то
тирик эканман, ўзим ва фарзандларим бандалик ва хизматкорлик мақомида туриб умр
ксчирамиз, кучимиз стганича хизматкорлик йўлида жонбозлик қилишни ўзимизга лозим
биламиз.
Ҳазрат Амир Соҳибқирон афву эҳсон рақамини унинг гуноҳлари устидан тортди ва уни
подшоҳсша тўну инъ-омлар ва иззату икромлар билан сийлади. Шу аснода у Амир
Соҳибқиронга арз қилиб, мснинг фарзандларим Мусо ва Мустафо жанг майдонида
эдилар, кўнглим шуларга илинж булиб турипти, агар олий фармон содир бўлса, уларни
топиб, тирик бўлсалар бу бандаларига стказсалар, шоҳона инъомлари янада ортган бўлур
эди, дсди. (260) Фармонга мувофиқ ахтариб кетднлар. Ғоятда кўп қидиришлар
натижасида бир фарзанди — Мусони топиб, Соҳибқирон ҳазрат ҳузурига олиб келдилар.
Унинг ҳам қонидан ўтиб, отасига бахшида цилди, шоҳона тўн бериб, инъом-эҳсонлар
билан сарафроз этди. Ҳа шундай. <Хушбўй ҳид мушкдан кслса, сруглик ўн тўрт кечали
ойдан таралса таажжуб эмас>, дур тўлқинли ' дснгиздан чиқса, қатра ѐмғирли булутдан
томса — бу ҳам ғаройиботдан эмас. Расулулло^, — <саллаллоҳи алайҳи васаллам>,—
Маккани фатҳ этиб, у срдаги мушриклар устидан ғалаба қозонган кунлари ўз муборак
зотлари Каъба ошигида туриб, икки муборак қўллари билан эшикнинг икки қанотини
ушлаб, баланд овоз билан: <Ул Худога ҳамдлар бўлсинким, ваъдасини рост қилди, бан-
дасига ғалаба ато этди, ислом лашкарини азиз қилди,
ҳар
хил мухолиф гуруҳларни-
қочирди, унинг ўзига пано^ тортамиз, умидимиз ѐлғиз ундандир, ўзгадан эмас>, дсдм ҳамда
ғолиб хонадонлар Луай, Баний Ҳошим ва Қўсай авлодларига юз ўгириб, араб
катталарига қарата: <Ҳой Макка аҳллари, мсн бугун сизларга нима қиластганимни
кўраяпсизларми?>— дсб айтди. Ҳаммалари билдиларки,
Муҳаммаднинг карамлари баҳонажўйдир. Агар марҳамат қилиш дилида бўлмаса эди,
машварат қилмас эди, додилар ҳамда унинг муборак юзи ойинасида карам ва мурувват
суратини ошкора кўриб: <Карам ва жувонмард-лигинг машҳурдир, маҳтовли ахлоқинг
танлқлидир, карам эгаси бўлган карим (киши) қачон қўли баланд кслса, афв этади,
куч-қудратга тўлган пайтида ахшидик қила-ди>, дсдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳи алайҳи
васаллам дейдилар: "Мсн сизларга Юсуф алайҳиссалом жафокор биродарларига айтган
сўзларини айтаман: <Бу кун сизлар айбланмайсиз. Аллоҳ сизларни мағфират қилгай. У,
Аллоҳ, раҳм қилғучиларнинг раҳмлироғидир>".
Соҳибқирон ҳазрат ҳам Расулуллоҳ саллаллоҳи алайҳи васаллам қилганларига иқтидо
қилиб, ғалаба қозонгач, (Боязидга) афву карам мардоналиги билан сндашди. Осмондаги
фаришталар у карам ва эҳсонга офаринлар айтиб, замона тили у фазлу инъомга ушбу
таҳсинни ўқиди. (lilcijp):
Бу мақбул хислатлар мақтовга лойиқ
Арзийди лоф урсанг мардлик, карамда.
Йиллар ўгар, тугапмас жувонмардликнинг
Тавсифин ѐзсалар сиѐҳ, қаламда.
Do'stlaringiz bilan baham: |