Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


XCVII ЙИЛДИРИМ БОЯЗИДНИНГ ВАФОТИ БАЁНИДА



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

XCVII ЙИЛДИРИМ БОЯЗИДНИНГ ВАФОТИ БАЁНИДА 
Шу ҳолат асносида Йилдирим Боязиднинг эски доимий касали устига иззат нафсининг 
инқирози қўшилиб, дарди оғирлашди. Амир Соҳибқирон ҳазрат унинг борасида шафқат 
маросимини бажо келтириб, атоқли табибларга доимо унинг хизматида бўлиб туришни 
буюрди. Ҳар доим хушбўй шар-батлар, мувофиқ келадиган овқатлар бсриб турдилар. Амир 
Соҳибқироннинг равшан хотири ва нурли зами-рида шу фикр бор эдики, қачонки Рум 
мамлакати ишларидан тамоман фориғ бўлса, Йилдирим Боязидни иззат ва ҳурмат 
билан ўз мақомига қайтармоқчи эди: токи олам аҳли бу ҳазратнинг оламшумул афви ва 
комил марҳаматини ҳис этсинлар ва билсинларки, бу (Соҳибқирон) хазрат ўткир 
цилич учи билан мамлакат-ларни олади-ю, яна қудратли қамчин учининг ишорати 
билан уни бағишлайди. Аммо (байт): 
Men қилурман ҳаракат аммо қазо айтади:
"Сепинг имконипгдан ташқари бошқа иш ҳам бор". 
Тадбир тақдирга мувофиқ келмади. Азалда бслгилан-ган ажал гирибонидан тутиб, 
бстоблик унга х.укмрон бўлиб олди, касаллик жараѐни ғолиб келиб, қуввати кетди, 
(белгиланган) саноқли нафаси тугади, муҳлатга берилган умри охирига етди. Жон 
амонатдори амонатни талаб қилиб (оятдаги) <ҳар бир бслгиланган замон ѐзиб 
қўйилгандир> ѐрлиғини ўқиди ва <(Аллоҳ) барча нар-саларни битта-битта билади> 
(оятининг) ҳисобчиси унинг умри ҳисобининг охирги хулосасини чиқарди . (Байт): 
Агар юз йил ва rap юз миигга кирсанг, 
Иш анжоми ўлим бирла тугалгай, яхши билсанг. 
Ҳа, дунѐнинг иши шундай ва давлат фурсатининг анжоми ҳам шундайдир. Аввалида 
бошини баланд осмонга стказиб, охири уни хорлик тупроғига ѐтқизмаганлари ким бор? 


Аввал давлат чўқцисига кўтариб, оқибатда уни баланд мартабасидан пастга 
отмаганлари ким бор? Ҳар бир чошгоҳнинг шоми бор ва ^ар бир бошланишнинг 
анжоми. Ақлли киши ҳар вақт ибрат кўзи билан бу ҳолатларга қараса, бу қари кампир-
дунѐ муҳаббати ўз қалбида ҳукмрон бўлиб олишига қўймайди ва бу бевафо келин-дунѐ 
гўзалининг саботсиз аҳдига дилини боғламайди, чунки у ҳар кеча биттасининг 
қучоғига қўл очади ва ҳар куни биттасининг муҳр ҳалқасини қулоғига тақади. (Байт): 
Берма кўнгил
 
айланиб турган бу гумбаз чархига
У бир тегирмондирки, айлапар азизлар қонига 
Алқисса, у ниҳол илдизидан йиқилди ва ғарибликда минг ҳасрат билан ширин 
жонини жононга топширди. (272) Олий ишоратга биноан аза маросимини лойиқ 
тарзда ўтказиб, кафанлашу жиҳозлаш вазифасига кириш-дилар ва Оқ шаҳирда дафн 
қилдилар. (Байт): 
Лаҳад купжида бўлди жойи упинг
Жаҳопда ўчди пому оиози унинг. 
Бу воқеа содир бўлганидан ксйин амирзода Бурундуқ Амир Соҳибҳиронга арз қилиб: 
"Бир жамоа туркмонлар бор, уларга Хизрбск ва Иброҳимбсклар сардордирлар. Улар 
итоат йўлидан юз ўгирдилар", деди. Дарз^ол нусрат шлор аскарлар улар томон 
жўнасинлар, деган фармон бўлди. Тонг отиб, субҳи содиқ кўринган вақтда аскар у 
ердаги тоғу саҳроларни эгаллаган эди, улардан кўплари ҳалокат ўқига гирифтор бўлдилар, 
баъзилари қочдилар; лашкар уларнинг молу маноллари, оту хачирлари ва қорамолу 
қўйларини талон-торож қилди, хотин-болалари-ни асир олди ва хонумонларини вайрон 
этиб, уларни жаҳон аҳлига ибрат ҳилди. (Шсър): 
Бу куни сенга бирор киши саркашликда дам урса,
Оѐғу боши билап йиқилур — ОДУДИр уиипг жазоси.
Кимики амри Худога хилоф иш қилса — қаҳрга учрагай,
Ҳукмрои амрига хилофлик ҳам Худога хилофликдир. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish