Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


CV. АМИР СОҲИБҚИРОН ҲАЗРАТНИНГ ОЛИЖАНОБЛИГИ ВА АДЛУ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

CV. АМИР СОҲИБҚИРОН ҲАЗРАТНИНГ ОЛИЖАНОБЛИГИ ВА АДЛУ 
ЭҲСОНИ БАЁНИДА 
У мақомда Соҳибқирон ҳазратнинг олижаноблиги, адл ва эҳсони андак мушоҳада 
қилинди. <Биз билган нарса-мизга гувоҳ бўламиз> дсган иборага мувофиқ уларнинғ 
зикри ҳар қалай кўп фойдаларни ўз ичига олади. Токи жа^он аҳлига бу ҳазратнинг 
адолати ва яхши нияти маълум бўлғай ва жаҳон султонлари унга иқтидо қилғайлар! 
Бир куни Эрон имомларининг улуғлари ва Турон соҳиб ихтиѐрларининг 
фозилларидан бўлмиш номдор ула-молар ва тақвошиор фузалолар билан тўла бир мажлисда 
Соҳибқирон ҳазрат уларнинг билим бўстонидан мурод гулини тсрар, диний 
масалаларнинг буюкларидан ва исломга оид мушкул муҳимотлардан саволлар қилар, 
уларнинг ҳар бирлари эса ўз ҳолларига яраша жавоб бсрардилар. Тўғрисини айтганда, 
ҳар бир масала бўйича мақсад нима эканлигини тсгишли тарзда фаҳмлаб, бир сўз 
айтар эдики, ҳамма унга ҳеч тилсғламаликсиз та^синлар айтар ва <подшоҳлар сўзи 
— сўзлар под-шоҳидир> (дсган иборани) бунинг тасдиқи дсб билар эдилар. Шу орада 
сўз адл, 
эҳсон 
ва бунинг учун лозим бўлган нарсаларга кслиб тақалди. Соҳибқирон 
ҳазратлари бу ҳақда тилдагина айтиш билан кифояланиб қолишни истамади ва <Эй иймон 
кслтирганлар, ўзларингиз қил-майдиган ишни нега айтасизлар> (деган оят талаби) у 
мажлиснинг ҳосили бўлишини истади. Уламоларга қараб: 
"Ўтган асрлардаги уламолар султонларга яхшилик ва адэлат бобида йўл кўрсатганлар, 
сизлар нега менга рахнамолик қилмайсизлар ва мен бажаришим вожиб ва лозим бўлган 
нарсаларни менга айтмайсизлар", дсди. Уларнинг ҳар бирлари такаллуф билан бир 
сўз айтиб, у ҳазратнинг ризосига мувофиқ йўл ахтардилар ва: "Худога шукурки, 
Соҳибқирон хазрат ўзлари хаммага яхши йўлни ўргатадилар, бизларга ўхшаганларнинг 
на-сихатларига эхтиѐжлари йўқдир", дедилар. Амир ҳазратлари бу сўзларга эътироз 
билдириб: "Мснга таҳсин айтиш ва менинг мизожимга мувофиқ гапиришингиз менга 
хуш кслмайди, вазифа шуки, сизлар ҳар тоифа ҳар бир томондан кслгансизлар, у 
томоннинг яхши ҳам ѐмон аҳволу авзойини мснга айтинглар ва ҳеч нимани мендан 
яширманглар. Мен бу сўзни сизлар менга ишонч билдиринглар ски ундан мснинг мулкимга 


бирор фойда етсин, дсб айтаѐтганим йўқ, зсро жаҳон аҳлига маълум-дирки, ҳазрати 
парвардигор, <унинг шаъни ортсин> бизга берган бу шавкат ва улуғлик бунга ўхшаш 
такаллуфларга эхтиѐжманд эмас, назаримиз ҳазрат зулжалол (Аллоҳ) ризосини ҳосил 
қилишдирки, унинг бизга кўрсатган карамлари эвазига неъматлари шукрини бир оз 
бўлсада адо этган бўлайлик". Уламолар бу сўзлар сидқидилдан эканлигини билгач, 
мамлакат аҳволидаги ссмизу ориқ, яхшию смонларни очиб сўзладилар. 
Яна шу мажлисда Амир Соҳибқирон бир гуруҳ та-ниқли (288) ва диенатли 
олимлардан танлаб, уларнинг ҳар бирини девони аъло томонидан бир амин билан 
мамлакат чеккаларидан бирига номзод қилди, токи улар тайин этилган томонга жўнаб, 
мамлакат ишларининг тагига етсинлар, агар биронта бир мазлумга зулм етган бўлса 
ѐки бирон ожизга зўравонлик раво кўрилган бўлса, зарар тиканини мазлумлар оѐғидан 
чиқариб, улардан зўрлик билан олинган нарса исбот қилинса, ўша томонда бўлган хазина 
молидан уларга қайтариб берсинлар, бўлган аҳволни ѐзиб олиб қайтсинлар ва арз 
иззатгоҳига етказсинлар, токи бундан ксйин у (зулм) қоидаларини улардан 
йироқлаштирсинлар. Шунда дур тўкувчи лафзи-дан чиқариб айтди: "To шу вақтгача 
жаҳонгирлик иш-ларида зўр саъй-ҳаракат қилинди, бундан сўнг эса подшоҳона ният 
жаҳонни бошқариш аломатларини юқори кўтаришга сарф этилажак. Бундан ғараз шулки, 
ҳар ким нимани билса, бсхавотир бизнинг арз иззатгоҳимизга етказсин, ҳар 
нарсаки, мамлакат ислоҳи унга алоқадор ва мазлумлар бошидан зарарни дафъ этиш 
унга боғлиқ бўлса, у ҳақда бизга стказишда бепарволик қилмасин, эътимод ва тўла 
ишонч билан очиқ кўрсатсин". Ҳақиқатда олам аҳли бу лутфу марҳаматлардан умидвор 
ва жаҳон аҳли бу адлу эҳсон изҳоридан кўнгиллари тўлиб, хотир-жам бўлдилар, 
ҳаммалари садоқат ва ҳожатмандлик юзасидан ишларни осон этувчи ҳазрат (Аллоҳ) 
даргоҳига истак қўлларини кўтариб дедилар (байт): 
Ераб бу комкор одилға 
Жопидон давлату умр бергин. 
Ҳазратингдан у иимани истаса 
Ўз худонандлигипг билан уни бергип. 
Бу жаҳопни мусаххар этдинг унга 
Юз йилдан сўнг у жаҳонни ҳам бсргип. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish