Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


CI. АМИР СОҲИБҚИРОН ҲАЗРАТНИНГ РУМ ТОМОНИДАН ҚАЙТИШИ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

CI. АМИР СОҲИБҚИРОН ҲАЗРАТНИНГ РУМ ТОМОНИДАН ҚАЙТИШИ
БАЁНИДА 
Бир йил, балки ундан камроқ муддатда Рум мамлакатлари батамом Амир Соҳибқирон 
ҳазратларининг олам бўйсунувчи ҳукми остига кириб, мусаххар бўлди. Унинг катта 
шаҳарларидан ҳар бири йиллар давомида бирор подшоҳнинг ҳам қудрати стмаган 
қалъалари билан таслим бўлди. Ва неча асрлар ўтиб, катта-катта подшоэушрга муяссар 
бўлмаган жойларнинг фатҳи Амир Соҳибқиронга муяссар бўлди. Чопарлар ва элчилар 
фатҳномаларни атроф мамлакатларга етказдилар. Бу аниқ ғалаба ноғорасини 
жаҳоннинг ғарбу шарқида қоқдилар. Бунинг кетидан нусрат шиор яловлар зафар ва 
ғалаба ҳамроҳлигида Рум мамлакатидан қайтишга юз тутдилар: ^ашамлар ғолиб, 
хазиналар тўла, дўстлар шоду масрур, душманлар ғазабноку снгилган. (Байт): 
У кетдию фатҳнинг башорати яловларнда рзвшан,
Омаду иқбол эса унинг қадамларига тобе. 
Улуғ бону Сарой Мулк хоним, саъид ва мағфур амирзода Муҳаммад Султоннинг 
волидаси маҳди олия Хонзода бегим, ўзга оғолар, хотинлар ва мулозимлар Амир 
Соҳибқирон ҳазратнинг йў^иги муддатларида Сул-тонияда эдилар, уларнинг ҳаммалари 
"Авник қалъаси ҳудудига борсинлар" деган фармон содир бўлди. Шуига биноан 


Султониядан чиқиб, Қуббат ул-ислом Табризга йўл олдилар. Йўл тадорикини кўриб, аза 
кийимларини тайѐрладилар. Сўнг йўлга тушиб, Авник қалъаси атро-фида аъло 
ҳазратнинг палосини ўпишга стишдилар ва худо ѐрлақагур амирзода Муҳаммад 
Султоннинг, — Тангри таоло унинг қабрини пок қилсин, — азаси маросимини 
янгиладилар. Ер юзи кўк ва мовий либос-ларнинг кўплигидан осмон ҳайъати тусини 
олди. Осмон бу мотамдан бошига ердек тупроқ сочди, ой чеҳрали хотинлар тун 
рангли қаро (277) кийимлар кийдилар, хуршид мисол Зуҳра псшонали (гўзаллар) 
тутилиш дав-ридаги қуѐшдек тираҳол ва паришон бўлдилар, тоғу тош нолаю оҳ садосига 
тўлди, кўзлардая оққан ѐш сслидан у ернинг тоғу тспаларидан қон ариушри оқди. 
Алҳақ, шунингдек адолатли, жувонбахт, давлатѐр шаҳзоданинг фиро^ида ѐш ўрнига
кўздан қон тўксалар лойиқ эди. Юраклар куйишию сийна алангасидан бу байт 
мазмунини тилга аддилар (байт): 
Дилим куйгани даражасида кўаларим ѐш тўкса эди,
Мургу моҳий биргаликда мснииг ҳолимга йиғлаган бўлардилар. 
Охирида жазаъ-фазаъдан бирор иш битмаслигини ҳамда бу каби воқеаларда сабру 
саботдан ўзга чора йўқлигини билгач, қазойи илоҳийга рози бўлиб, <Албатта биз 
Аллоҳга тегишлимиз ва унга қайтгумиздир> оятини ўқидилар ва дсдилар <мисраъ): 
Сабр ҳилгил эй дил, чунки сабр сафо аҳли шевасидир. 
Амир Соҳибқирон ҳазрат ишоратига амал қилиб амир-зоданинг пок руҳи учун ҳар 
нав садақотларни муҳтожларга бердилар, Қуръони каримни хатм қилиб, дастурхонлар 
ѐзиб ош бердилар. Амир Соҳибқирон бир неча мажлисларда, хусусан, ула-молару 
солиҳларнинг мажлислари ва суҳбатларида бўлиб, уларнинг ваъз ва насиҳатларини эшитиб, 
дили ѐзилди. Улар билан бирга масалалар ечишиб, андуҳи шуъласини пасай-тирди ва 
муборак хотирига тасалли берди. Сўнгра уларга навозишу иззат кўрсатиб, хилъат ва 
инъомлар билан тақдир-лади ҳамда қайтишларига ижозат берди. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish