Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


CIV. АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ АБХОЗ ТОМОНИГА АРМАНЛАР



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

CIV. АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ АБХОЗ ТОМОНИГА АРМАНЛАР
БИЛАН ҒАЗОТ ҚИЛИШГА ЖЎНАШИ БАЁНИДА 
(Биртис) қалъаси воқеасидав бутунлай фориғ бўлинди. Уйдан ортиғини орзу қилиш 
хотирга ҳам келмайдиган, бордию тақдирга кўра келганида ҳам ойлар, балки йиллар 
давомида муяссар бўладиган шундай улуғ бир иш аба-диятга улангур давлат шуҳрати 
билан тсзликда амалга ошди. Амир Со^ибқироннинг олийлик фазосида тараққим тапаб 
қаноти билан доимо парвозда бўлган ҳиммат лочини энди ундан кўра ҳам баландроқ 
бир овни олишга чоғланди ҳамда камоли диндорлигидан Қуръони карим-нинг ушбу 
ояти мазмунини ўзича ўқиди: <(Эй мўминлар), тсварагингиздаги кофирларга қарши 
жанг қилинглар, улар сизлардаги куч-қувватни кўрсинлар> ! Шунга биноан у арман 
кофирлари билан ғазот қилишга қасд қилди ҳамда бунга жидду жаҳди билан киришиб, 
номдор амирлар ва давлат улуғларидан Шайх Нуриддин баҳодир ва амир Шоҳ Малик 
баҳодирларни ўзга машҳур амирлар ва ғоятда кўп лашкарлар билан илгари юбориб, уларга 


то Абхоз ҳудудигача боришни буюрди. Ул муборак зот эса улар кетидан йўлга чиқиб, бир 
неча кундан сўнг арманлар вилоятига кириб борди. Етти гозга яқин дайр ва 
қишлоқларни, экинзорларни талон-торож қилдилар, улардан кимки қўлга тушса, 
қиличдан ўтказдилар. Ваҳший ҳайвонлар ва қушларни уларнинг жасадлари ва гўштлари 
билан меҳмон қилдилар, калисисларини (285) эътиқодлари қоидаларидек ботил ва 
вайрон этди-лар, боғу бўстонларини, дарахтлари ва токзорларини баъзисини илдизидан 
қўпориб ташладилар, баъзисига ўт қўйдилар. Хароб ва вайрон қилиш борасида нимаики 
имконга сиғса ҳаммасини адо этдилар. 
Ўн иккинчи рабиъ ул-аввалда (1403 йил 29 сентябр) душанба куни илғор сифатида кетган 
давлатѐр амирлар музаффар ва комрон булиб қайтиб келдилар. Сешанба куни 
муборак ялов соясида ов овлашга жўнадилар ва ҳайвонотлар қонидан қуруқлик срларни 
дснгизга айлан-тирдилар. Бир неча кунни шикор ва комронлик билан ўтказиб, мазкур 
ойнинг ўн саккизинчиси (5 октябр)да зафар шиор жиловлар яна ов овлашга мойиллик 
кўрсатди. Х;1зон фаслида ов жониворлари қонидан саҳролар баҳор фаслидаги бўстондек
гулгун бўлди. 
Ов овлашда комронлик додини бсриб бўлгач, гурж ва^шийлари талабида яна юриш 
жиловини ҳаракатга ксл-тирдилар. Амир Соҳибқирон ҳазратларининг бандалари қўлида 
асирликда бўлган гуржларнинг мўътабар амирлари бундан илгарироқ одам юбориб, яшил 
юзли ялов юришидан Гўргинга (ушбу мазмунда) хабар бсргандилар: "Агар Амир 
Со^ибқироннинг ғазаби ҳаракатга кслса, унинг ҳимоясида турган бўрилар минг Гўргинни 
интиқом чангали билан ҳалок қиладилар. <Биз улар устига лашкар гоборамиз, улар қар-
шилик кўрсата олмайдилар> (деган оят) сифатларини бсзаб турган бу лашкарнинг 
муқаддимаси яна бир-икки манзил йўл юриб, Абхоз ноҳияларига бориб стса, 
Арманистоннинг срларию харобаларидан ва арманларнинг ўзидан ҳам асар қолмайди". Ҳа, 
шундай, насронийлар Расулуллоҳни <у зотга ва барча авлодларига Аллоҳнилг раҳмати 
бўлсин> лаънат-лаганларига қарши Нажроннинг усқуф-спископи айтган эди: <Ҳақиқатда 
мсн бир нсчта кишининг юзларини кўраяпманки, агар улар Худодан сўрасалар тоғлар 
жойидан кўчади, агар шу лаънатлашга қадам қўйсаларингиз ср юзида бир дона ҳам 
насроний тирик қолмайди>. Нажрон усқуфи у маҳалда (Аллоҳнинг) жамолий 
тажаллиѐтидан бу маънини мушоҳада қилган эди. Габрларнинг амирлари эса бу ўринда 
жалолий тажаллистни (Амир Соҳибқирон) ҳазратдан му-шоҳада қилиб билдиларки, агар 
нусратшиор аскар арманлар билан муқобил бўлсалар улардан биттаси ҳам тириклар қато-
рида ҳисобга кирмай қолади. Гўргинга бу сўз маъқул тушди ва мискинлик ҳам бечоралик 
ма^омида туриб элчилар юбор-ди, ѐлвориш ва тазарруъ тили билан амирларни ўзига шафиъ 
қилиб, Амир Соҳибқирон ҳазратнинг мақтовли ахлоқидан афв ва мар^амат сўрашга хоҳиш 


билдирди, шу шарт билан-ки, ҳазрат Амир Соҳибқиронга муносиб туҳфалар, ҳадялар, асбоб 
олотлар, бизоат моллари гоборгандан кейин жизя, хи-рож тўлашни бўйнига олгай, 
ўтмишдаги ва келажакдаги мутаважжиҳотларни хазонаи омирага топширгай, <ҳатто 
хорланган ҳолда ўз қўллари билан жизя бермагунларича (жанг қилингиз)>"* дсган оят 
мазмунига биноан муқаррар қилинадиган вазифа (ўлпон)ни хос дсвонга стказгай. 
Амирлар унинг ѐлворишларига раҳм қилиб, срдам қўлини узатдилар, Амир 
Соҳибқйрен ҳузурида тиз чўкиб арз қилдилар: "Шак йўқдирки, аъло ҳазратнинг олий 
назарлари дин аломатларини юқори кўтариб, (286) пайғамбарлар саййидининг шаръи 
шарифини жонланти-ришга қаратилгандир. Худога шукурки, дин номуси тик-ланди ва 
ана шундай ѐлворишлар билан итоат ва мутиъликка бўйин қўймоқдалар, жизя тўлашни 
миннат-дорлик билан қабул қвлмоқдалар. Агар олий раъй тўғри топсалар, (бу маъний) албатта 
мулку миллат маслаҳатига мувофи^ бўлиб, дину давлат ишларини бошқариш тар-зидан 
узоқ тушмагусидир. Шунингдск, бу тоифа ўша тоифадирки, уларнинг илгариги улуғ 
султонлар ва ғолиб ҳоқонларга бўлган итоат ва фармонбардорликлари ин-тиҳоси ҳар йил 
туҳфа ва тортиқ тариқасида андаккина носб нарсалар ва бир нечта от гобориб, уларнинг 
ғазаби алангасини ўчириб туришдан иборат бўлган. Аҳѐнан, мазкур султонлар юриш 
қилган ксзларида иттифоқ изҳор ҳилиб, бир неча саноқли лашкарни "ѐрдам" номи билан 
юборар эдилар. Шу сабабдан улар бебоклик юзасидан журъат кўрсатиб, Тифлисдан ўтиб 
ислом мамлакатлари ҳудудига кирардилар. Кўп йиллар шу тариқа давом отиб келди. Энди 
эса ғолиб давлатнинг шавкати туфайли ўз мамлакатлари ичидагина эмин яшашларига 
рози бўлдилар. Ислом аҳллари уларнинг дорулмулкигача ки-риб, устунлик мақомида 
ҳаст кечира оладилар". 
Аммр Со^ибқирон ҳазрат (аввал) бунга розилик бермади. Қайта-қайта ундашлар ва кўп 
шафоатга ўтишлардан ксйин бу борада уламолар ва муфтилар билан кенгашди, уларнинг 
ҳаммалари бир сўзга келишиб, модомики (гуржилар) жизя тўлашни қабул қилар эканлар, 
уларга мсҳрибонлик назари билаи қараб амон бсришлик лозим бўлади, дсдилар. Амир 
Соҳибқирон уламолар фатвоси ва умаролар шафоатини ино-батга олиб, илтимосни қабул 
қилди ва карам бошини у матлуб қабулига қимирлатди. Элчиларни хавф ва умид 
ҳолатларида қайтарди. Улар яна қайтиб кслгунларигача бир нсча кунни гоҳ отлаииб илғор 
юбориш, гоҳо ишрат ва ов қилиш билан ўтказди. Бир неча кундан кейин элчилар қайтиб 
келдилар. Бир минг от, минг дона цизил танга, вазни ўн саккиз мисқол Шарқ қуѐшидск 
ярқираган Бадахшон жи-гаргўшаси бўлмиш бир бўлак лаълни, бошқа қимматбаҳо ипак 
матолар ҳам ҳисобсиз идишлар билан ҳумоюн арз иззатгоҳига стказдилар, шартхома ва 
аҳдномалар тузиб, жи-зя ва хирож тўлашни зиммаларига олдилар. 
Амир Соҳибқирон юриш жиловини қайтиш томон бурди. Бир неча манзил кўч 


қилиб Тифлис теварагига стди. У ердан икки манзил ўтғач, Байлақон томонига юрди. 
Лашкарнинг барчаси ва ҳашамларнинг кўчишини кутиб ўтирмай давлатнинг хос кишилари 
билан тсзликда жунади ва у срларни нусратманд аскарларига чодиргоҳ қилди. Ўзга 
хизматкорлар ва аксар лашкар унинг кстидпн кўчиб, икки ҳафта мисмасида етиб 
бордилар. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish