Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


CU. АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ ГУРЖИСТОН ТОМОН ЮРИШИ ВА



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

CU. АМИР СОҲИБҚИРОННИНГ ГУРЖИСТОН ТОМОН ЮРИШИ ВА
АМИРЗОДА АБУ БАКРНИ БАҒДОДГА ЮБОРГАНЛИГИ БАЁНИДА 
(Амир Соҳибқироннинг) подшоҳона ҳиммати ҳамиша Гурж кофирлари озорини ислом 
диѐридан даф этишга сарф-ланиб келар эди. Ўтган йили уларнинг подшоҳи Гўргин 
муҳ_лат тилаб, қачонки муборак зот Рум томондан қайтсалар, мен палос ўпишга бораман ва 
жаҳон итоат этувчи фармонга мутиъ ва итоаткор бўламан, деган эди. Аммо у ваъдасига 
вафо қилмади. Бу ҳазратнинг камоли диндорлиги ва ислом учун жон куйдириши шунга боис 


бўлдики, ислом жамиятини уларнинг ифлос вужудидан тозалагай ва Муҳаммад дини-нинг 
яловини баланд кўтаришга (278) имкон ва қудрати етганча саъй кўрсатгай. Шу 
муқаддималарга биноан у му-борак зот Гуржистонга қўзгалди. Қарс ерлари яқинига етгач, 
(Амир Соҳибқирон) шаҳзодалар ва улуғ амирларни жамъ қилиб, уларга дур сочувчи 
лафзи билан деди: "Тангри таоло рубъи маскун мамлакатларини жа^он итоат этувчи 
ҳукмимизга бўйсундирди. Энди мен истайманки, жаҳон аҳли ғазаб ва қаҳримиз 
асарларини кўриб билганидск, марҳамат ва эзгуликларимиз аломатларини ҳам замона 
са^ифасига ѐзсинлар ва ўқисинлар. Султонлар худо соясидирлар. Шунинг учун улар 
гоҳо қаҳр оташи алангасида душман-лар вужуди хашагини куйдирадилар, гоҳида эса 
марҳамат ва эҳсон мақомида туриб, дўстлар сийнаси шабистонини лутфу карам шамъи 
билан сритадилар. Бағдод аҳолиси ғалаба ѐр аскаримизга мухолифатчилик кўрсатиш билан 
шаҳарлару аҳолини х_алокатга дучор қилдилар, қилмиш-ларининг интиқомига гирифтор 
бўлдилар, уларнинг қил-миши шунга етказдики (баит): 
Уларнинг шаҳрига ѐгиб қатгиқ дўл,
Гулбунларидан қолмади бир барг. 
Ҳозирда эса, ғайрат султони ўз интиқомини олиб, уларнинг смон фсъли жазоси 
ўзларига етгач, яна марҳаматимиз лочини карам қанотини сзиб истайдики, у хароба 
заминни инсофу адолат ҳумосига қўнимгсц қилгай, у жойнинг вайроналарини ободлик 
ҳолига қайтар-гай, токи жаҳон аҳли қаттиққўллик ва интиқомимиз қайси мақомда-ю, 
марҳамат ва эҳсонимиз қай даражада эканлигини билгайлар. (Байт): 
Нуҳ умрини топгайсан, чунки жаҳонда,
Сендан қолгай иморат тўфон ортида. 
Шак йўқки, Бағдод ислом шаҳарларининг оналаридан-дир: илму фзн у жойдан 
жаҳонга тарқалган, мазҳаблар ҳам у жойдав шуҳрат қозонган, агар бу иродамиз та^озо 
(этган тадбир) амалга ошса замонлар давомида яхши ном қолишига ва зўр савоб 
орттирилишига сабаб бўлғай", деди. Оламга оро берувчи раъй у мақомни бошқарув 
рақамини давлат сулоласининг халафи бўлмиш улут амирзода Абу Бакр номига 
тортди. Курдистон, Дисрбакр ва Мординдан тортиб то Восит, Басра, Ўйротгача ва у 
шаҳарларга нимаики тегишли бўлса — ҳаммасини унинг номига номзод қилди, мўътабар 
амирлардан бир жамоани катта лашкар билан унинг ҳукми остига тайин қилди; Ироқ 
амирлари ва аскару акобирларини унинг мулоза-матига белгилади. Сўнг унга васият 
қилиб, Дисрбакр йўлидан кириб бориб, у томонда муфсидлардан баъзилари қолган бўлса, 
уларни сиѐсат тиғига дучор қилишни, куз фасли бошланиб, ҳаво мўътадиллашган 


пайтда Араб Ироқи томон юриб, у тарафлар аҳолисини юпантириб, иморат ва зироат 
ишларига тарғиб қилишни, у мавзе-ларнинг ободонлигигд кўшиш кўрсатиб ҳар нав 
билан бўлса-да, тсзликда ислоҳга кслтиришни, у вилоят маж-руҳларини адлу эҳсон 
марҳами билан даволашпи топ-ширди ва келаси йили Аллоҳ иродаси билан Ҳижозга 
борувчи ҳожилар у йўлдан юрсалар керак, деди. 
Олам аҳли амирзодаси (279) Амир Соҳибқироннинг подшоҳона васиятларини ҳабул 
қулоғи билан эшитиб, қуллик срини ўпди ва зўр улуғворлигу ҳашамат билан у 
томонга юзланди. (Амир Соҳибқироннинг) кишварку-шой яловлари ҳам йўлларда тўхтаб-
тўхтаб шикор қилиб, гуржлар вилояти ва саҳроларига кириб келди. Амир Соҳибқироннинг 
ихлосманд содиқ қулларидан бўлмиш Шсрвон волийси Шайх Иброҳим жонсипорлик 
мақомида туриб, бандалик хизматларини адо этиб кслар ва ҳамиша вафодорлик ҳам 
хайрхоҳлик йўлида собитқадам эди. Амир Соҳибқирон бундан илгарироқ уни олдинга 
юбориб, (гуржларнинг) кириш ва чиқиш йўлларини забт этишга ишорат қилди. 
У диѐрнинг волийси бўлмиш Гўргин лашкар шсрлари ҳаракатга кслганидан огоҳ бўлиб, 
Амир Соҳибқирон ҳазратнинг ўзи бу томонга илтифот кўргазганлигини аниқлагач, унинг 
жон қуши кўкрак қафасида талпинишга бошлади. У ҳазратншнг андак ҳаракати билан 
ўзларининг бутунлай хароб бўлишларини тушунди. Бинобарин у кўл совғалар билан 
олчилар юбориб, қуллик ва фармонбар-дорлик изҳор этди ва ѐлвориш ҳам мутиълик 
мақомида туриб арз қилди: "Мснда нима ҳад ва нима цудрат борки, сиздск бир улуғ 
ҳазрат манинг кечмишим устига соя солиб, ўз зоти мубораклари ранж тортадилар. 
Мақсад агар бу банданинг қуллиги ва хизматкорлиги бўлса, мен фармонбардор ва 
мутиъдурман, мол юбораман, нимагаки ишорат бўлса бўйин қўяман. Аммо ул ҳазратнинг 
соялари шу қадар улуғки, ҳозирда палос ўпиш учун боришга далирлик кўрсата
олмайман. Агар Соҳибқирон ҳазратларининг марҳаматлари бу қулнинг аҳволига 
қара-тилса-да, менга муҳлат бсрсалар, Мордин султони ва бошқа кишилар эмин бўлиб 
ҳузурларига борганидек, мен ҳам бундан ксйин осқларини ўпишга етишаман. Аъло 
ҳазрат ўзлари ҳокимдирлар", дсди. 
Амир Соҳибқирон хазрат унинг бўяма гапларига ил-тифот қшшади, юборган 
ҳадяларининг ҳаммасини илти-фотсизлик юзасидан мажлисда ҳозир бўлганларга тарқат-
ди, улардан ҳеч бирига қабул рақамини тортмади ва айтди: "Унга айтингларки, сснинг 
ҳукминг ўзгаларникига ўхшамайди, мени Муҳаммадий дини учун кураш бу ерга кслишга 
мажбур қилди, агар бизнинг бурғутимиз чанга-лидан қутулишни хохласанг, ҳсч андишасиз 
кславер, токи палос ўпишга стишгайссн, агар тавфиқи илоҳий сенинг ҳолингга рафиқ 
бўлиб, худонинг инояти ссни қўлласа, албатта, имон зийнати билан бсзанасан, шунда 
бизнинг эҳсон ва тарбиятимиз сснинг борангда қай даражага стишини жаҳон аҳли 


кўргайлар ва эшитгайлар. Бордию (имон келтириш учун) тавфик; тогшасанг, ҳақ таоло 
(оятда) <динда мажбур қилиш йўқ> , (дсганидек) сенга бирор емонлик истамайман, 
шариат фармонига мувофиқ сснга жизя муқаррар қилиниб, молинг, ору номусинг, хотин-
болаларинг саломат қоладилар, ссни азиз тутиб мамлакатни сенга муқаррар қилиб, 
қайтариб юбораман. Истанбул волийси ҳам сснинг миллат ва динингда эди, бизга илтижо 
қилиб, жизя тўлашни қабул қилди, эшитган бўлсанг керак, унга қанчалар инъом-эҳсонлар 
қилганим-ни. Сенга ҳам худди шундай қиламан. Агар бундан бошқа бирор узр айтгудек 
бўлсанг, эшитилмайди", дсди. 
Элчилар қайтиб кетдилар. Бир неча кун шу тарзда ўтди. "Бу вақт уларнинг ғалла 
йиғадиган пайтлари экан. (280) Улар ғалламизни кўтариб олайлик, ўзимизнн 
қувватлантирайлик, дсб галга соляптилар", дсб арз қилдилар. Ҳазрат Соҳибқирон амир 
Нуриддин баҳодир илғор йўсунида уларнинг вило51ти томон жўнаб, жамиятларини тарқатиб 
юборсин, токи нусратшиор аскарлар ғаллани ўриб янчсинлар ва кўтарсинлар, деб 
ишорат қилди. Фармонга биноан жўнадилар, гуржиларнинг барчаси ту-риш бсролмай 
қочди. Амирзода Шайх Нуриддин жалодат ва мардоналик мақомида туриб, иссиқ ва 
машаққатга чидаб, токи нусратшиор аскарлар унинг кўмагида эмин-лик ва фарогат билан 
ғаллаларни ўриб, бостириб, кўтариб олгунча ўша ерда турди. Сўнг муборак ўрдуга 
қайтдилар.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish