Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


XCIX. МИСР ЭЛЧИЛАРИНИНГ КЕЛИШИ ВА МОЛ ҲАМ (ТАНГА) ЗАРБИ



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

XCIX. МИСР ЭЛЧИЛАРИНИНГ КЕЛИШИ ВА МОЛ ҲАМ (ТАНГА) ЗАРБИ
КЕЛТИРГАНЛИГИ БАЁНИДА
Амир Соҳибҳироннинг нусрат шиор - ялови Оқшаҳир ноҳиясини шарафли этгач, Миср 
томонидан элчилар келди. Амир Соҳибқирои (Миср волийсидан) кўп муддатдан буѐн 
амир Отломишни талаб қилар, улар .уни юборишда сустлик қилишар эди. Энди эса 
улар Амир Соҳиб^ирон интиқомининг қатти^ эканлигини кўргач ҳамда шумлик ва 
қайсарликлари натижасида Шом ва Ҳалаб мамлакатларини елга совурганларидан 
кейин ўзларига келиб, ўз қилмишларидан пушаймон бўлдилар. Ўртада амир Отломишни 
васила қилиб, динор ва дирам юзини азиз Худованди таоло номи, ислом подшоҳининг 
исми шарифи ва Амир Соҳибқироннинг бузургвор номи билан ороста қилдилар, 
минбарлар тспасини у зоти олий номининг зикри билан фахрли этдилар. (Сўнг) Аҳмад ва 
Ақта номли икки элчини юбориб, кўп мол ва бсшумор хазиналар, эгар ва анжомлари 
тиллодан арабий отлар, турли-туман лаълу жавоҳирлар, мушку анбарлар, Мисрий 
шамширлар ва Искандариянинг ипак матоларини арзга етказдилар. Яна арз қилиб: 


"Барқу^ ўғли Фараж си-ницлик лаби билан фалак мисол боргоҳ срини ўпиб, арз 
иззатгоҳига: "Мен Соҳибқирон ҳазратнинг қулиман, менинг пушти паноҳим шу давлат 
ошиѐн остонадир, агар хисравона илтифот ва марҳаматлар мени чокарликка 
цабул 
қилсалар, бундан кейин илгаригига хилофан хиз-маткорлик маросимини тақдим этгумдир 
ҳамда бу мам-лакатнинг сикка-таигаси ва хутбасини ҳумоюн ном ва лақаблар билан ороста 
айлаб, хирож ва муқаррар молни йилма-йил хазонайи омирага стказиб тургумдир", деган 
арзини йўллади, дсдилар. Хилофат паноҳ ҳазрат унга марҳамат қанотини сзиб, хисравона 
меҳрибонлик ва подшоҳона марҳаматларини ундан дариг тутмай, айтди: "У сшлик 
чоғида отаси марҳаматининг соясидан маҳ_рум бўлиб қолганлиги учун Аллоҳ таоло 
ризолиги йўлида мен уни фарзандликка қабул қилдим. (275) Агар у яхши хизмат 
йўлида аҳдида собит турса, бсдариғ марҳаматимизни ундан аямасдан ҳар қандай 
илтимоси бажарилишига ѐрдам қиламан, мамлакат ишларини бошқаришда унинг қўлига 
қувват бераман, токи у ўз мамлакатида тинч ва осуда бўлиб, икки шарафли ^арам (Макка 
ва Мадина) маросимларини бажара олгай ҳамда у шарофатли мақомлар равнақи ва 
мусулмонлар амну амонлигининг савоби бизнинг давлатимизга ҳам тскгай!" Сўнгра (Амир 
Соҳибқирон) элчиларни зардўз хилъат, кулоҳу камар билан сарафроз этди ва Фараж 
учун тож, қабо, зийнатли камар ва кулоҳ юборди ҳамда кўпдан-кўп лутфу мсҳрибонлик ва 
марҳаматлар хушхабарини бсриб, элчиларни тетиклантириб қайтарди. 

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish