Lxxxil амир соҳИБҚироннинг бағдоддан қайтиб, табриз томон


XCV. ФЎЧА ҚАЛЪАСИ/НИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШИ БАЁНИДА



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/55
Sana10.11.2022
Hajmi1,25 Mb.
#862846
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
Bog'liq
zafarnoma

XCV. ФЎЧА ҚАЛЪАСИ/НИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШИ БАЁНИДА
Мункирлар ва бузуқчиларни ҳалок этиб, муфсидларни бунсдидан қўпориб ташлаб, дин 
манорини баланд кўтарган бу ошкора фатҳдан ксйин улуғ амирзода Муҳаммад
Султонга Фўча қалъасини фатҳ этиш учун фармон содир бўлди. Чунки 
фаранглардан кўп жамоалар у қалъани ўзларига паноҳ қилган эдилар. Улуғ амирзода 
у қалъа айланасини давлат яловлари учун манзилгоҳ қилгач, (ғанимлар) унинг 
жангдаги шиддати, интиқоми, савлати, қиличининг зарби ҳақида эшитганликлари, 
йўлбарсдск ҳамласини билганликлари ва далиру довюрак-лик қувватини ошкора 
кўрганликлари учун хавфу ҳарос уларнинг дилига йўл топди. Уларнинг катталари 
ѐлвориш ва синиқлик мақомида туриб, жизя молини қабул этиш ва тўлаш эвазига ўз 
жонлари ва хонумонларини сотиб олцилар. Улуғ амирзода уларга амон бсриб, жизя 
тайин қилди ва атоқли ноиблари у молларни олишни адо этиб йўлга чиқди ва (269)
шавкату зафар билан (Измирга) қайтиб келди. Бу жойда Йилдирим Боязид ўғли Исобек 
томонидан Қутбиддин номли элчи Амир Соҳибқирон ҳузурига келиб: "Исобск бандалик ва 
қуллик мақомида туриб, хизмат-корлик камарини бслига боғлаған ва Амир Соҳибқирон 
ҳазратнинг ишорат — фармонларига мунтазирдир ва бу ҳазратнинг лутфу 
марҳаматларига кўз тутиб, бандалик ва мутиълик изҳор қилган", деди ҳ_амда наслли 
отлар ва шоҳона туҳфаларни арз иззатгоҳига стказди. Амир Соҳибқирон ҳазрат 
элчини ўз мар^амат ва иноятлари билан тақдирлаб, унга хилъату неъматлар бсрди, 
Исобек учун кулоҳ ва камар юбориб, беҳисоб лутфу марҳаматлар хушхабарини билдирди. 
Измир қалъаси рўбарўсида ғозийлардан бир жамоа мақом тутиб турган эдилар, Амир 
Соҳибқирон измирликларнинг ҳамма қурол ва совутларини уларга берди, яна кўп мол ҳам 
инъом этиб, уларнинг қўлини қувватлантирди, токи улар ислом дини қуввати ва бу 
х
к
азратнинг ѐрдами билан маълум қоида бўйича газот ^илгайлар. Ал^ақ, бу саъю ҳаракат 
билан дин билаги қувватланди ва бу ишлар билан ислом дини орқа таянчга эга бўлди. 
(Байт): 
Подшоҳлар қиличининг учи таъсиридир деб бил буни,
Улуглар бир ишни қилмоқ лозим бўлса шундай ҳилгайлар уни.
Шу ўртада фарангларнинг улуғларидан Соқиз шаҳрига ҳоким бўлиб турган Сата исмли 
биттаси ғолиб аскарлар-нинг истилосини ўз еридан даф қилмоқ учун кўп мол ва
беҳисоб туҳфалар, муносиб пешкашлар билан Амир Соҳибқирон ҳузурига бир 
элчини юбориб, итоат ва бандалик изҳор қилди ва: "Бундан буѐн жизя ва хирож тўлашга 
ҳозирман, 
хилофат 
паноҳ 
ҳазратнинг 
амру 
кўргазмаларига 
мутиъ 
ва 


фармонбардордурман", деди. Амир Соҳибцирон унинг узрини қабул этди ҳамда жизя 
ва хирож олиш билан рози бўлиб, ундан юз ўгирди. 
Кишваркушой яловлар Асслиғдан чиқиб, ўн манзил юр-гач, Султон-ҳисорга етди, 
читоғлардан бир жамоаси у жой-нвнг тоғларида макон тутиб турарди, ҳаммасини ҳалокат 
тиғига нишон қилдилар. У срдан барид-хабарчи юбориб, Муҳаммад Султонни талаб қилди. У 
фармонга биноан тезлик билан хилофат паноҳ ҳазрат ҳузурига етиб келиб, лутфу 
марҳаматлар билан тақдирланди ҳамда у чап цўл (қисмлари) билан Анкурия томон юриб, сўнг 
Қайсарияда олий ҳазратга қўшилсин, деган ҳукм содир бўлди. 
Амип Соҳибқироннинг ўз муборак зоти Улубўрлиғ қалъаси томон равона бўлди ва у 
жойга етган ҳамон бстўхтов қалъага ҳужум қилишни буюрди. Шу соатдаѐқ ғалаба 
қозониб, у срда яшовчиларни қиличдан ўтказдилар, хотин ва фарзандларини асир 
олдилар ва у қалъани йўл тупроғи билан баробар қилдилар. У жойдан Акридурунис 
қалъасига юз тутдилар.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish