ҚАМОҚҚА ОЛИШ
Тонг шуълалари таралмай туриб Хенаро Родаснинг
хотини уйдан қочиб чиқди. Эри тўшакда ётганича (лат
-
та қўғирчоққа ўхшаб ечинмасдан ўринга ағнаган эди!)
қолаверди, ўғлини саватчага жойлади. Эрталабки соат
олти.
Федина генерал эшигини тақиллатган пайтда Мер
-
сед ибодатхонасидаги соат занг чалди. Худо хоҳласа,
эрта келганига хафа бўлмасалар керак, қўлидаги
болғачани маҳкам ушлаб ўйлар эди у. Уларга нима
бўлди? Чиқадими, йўқми? Лусио Васкес анави тентакка,
эрига айтган гапларни тезроқ генералга етказиши керак.
Тақиллатишни тўхтатиб, қачон чиқишини кутиб ту
-
рар экан, нималарни гапириш ҳақида тинимсиз ўйлар
эди, гўё у Муқаддас Арк тагида бир телбани ўлдирган
эмиш... уни қамоққа олиш учун тонг саҳарда келишар
эмиш... энг ёмони − сеньоритани ўғирлаб кетишар
эмиш...
«Буниси ҳаммасидан ёмон! Буниси ҳаммасидан
ёмон!» − такрорлар ва тинмай тақиллатар эди.
Юраги шувиллаб кетди. Наҳотки қамашган бўлса?
Майли, у чинакам эркак. Сеньорита бошқа гап... Ху
-
доё ўзинг сақла! Қандай шармандалик! Бу беномус
-
лар қўлига тушгандан кўра шу ерда ўлганим яхши...
Тўдалашиб келади, ифлослар! Уларга шундай топшириқ
берилган.
Яна эшикни тақиллатди. Уй, кўча, ҳаво − барабан
-
нинг ўзи. Э, худо, очишмаяпти! Вақтни ўтказиш учун
қовоқхона лавҳасини ўқишга тутинди. «Ту-с-теп», «Ях
-
шиям, кўп ёзишмапти!.. Э, йўқ, ана, ён томонига сурат
-
лар солинган!..»
Бир томонда эркак, бир томонда аёл... Аёл: «Рақсга
тушамизми?» деб сўраб турибди. Эркакнинг қўлида
шиша, елкасида «Ташаккур» деган ёзув бор эди.
Тақиллатавериб чарчади − ҳеч ким йўқ ёки атайлаб
очишмаяпти − эшикни итариб кўрди. Қўли гўё чўзилиб
кетгандек бўлди. Нима бало, эшик очиқ қолганми? Узун
78
юбкасининг этагини кўтарди ва қандайдир фалокат
шарпасини сезиб, йўлакдан ўтди. Даҳлизга кирди, ҳеч
ким қаршисига чиқмади. Довдираб қолди, баданидан
совуқ тер чиққандек бўлди. Юзига қон қуйилди, нафаси
тўхтади, нигоҳи тўхтади, оёғи юрмай қолди. Ерда юма
-
лаб ётган гултувакларни, тўзғиб кетган қуш патларини,
йиртилган пардаларни, синган ойналарни, бузилган
шкафларни, сочилган қоғозлар ва кўйлакларни, стуллар,
гиламларни кўрди − ҳаммаси оёқ остида кераксиз ахлат
-
га айланиб, ер билан битта бўлиб ётарди...
Боши ёрилган хизматкор аёл Чабелона вайроналар
орасида шарпадек кезиб, сеньорани излаб юрарди.
− Ха-ха-ха-ха! − хохоларди у. − Хи-хи-хи-хи! Ками
-
ла, қаердасан? Нега ҳеч ким жавоб бермайди?.. Кетяп
-
ман, кетяпман! Кетяпман!
У ўзини Камила билан бекинмачоқ ўйнаётгандек ҳис
қиларди. Уни бурчаклардан қидирар, каравотлар, гул
-
лар тагини пайпаслаб кўрар, эшиклар орқасига қарар,
ҳаммаёқни тўзғитиб, тит-питини чиқариб изларди.
− Ха-ха-ха!..Хи-хи-хи-хи!.. Хо-хо-хо-хо! Кетяпман!
Кетяпман! Чиқа қол! Камила! Сени излаб тополмаяп
-
ман! Қани, бўл энди, Камилита, излайвериб тинка-ма
-
дорим қолмади. Ха-ха-ха-ха! Чиқа қол!.. Мен кетяпман!
Хи-хи-хи-хи!.. Хо-хо-хо-хо!..
У излаб-излаб фаввора ёнига судралиб келди ва
осуда сувда ўз аксини кўриб, яраланган маймундек
чинқириб юборди, ҳам кулги, ҳам қўрқувдан лаблари
қалтиради, кафтлари билан юзларини беркитиб, икки
букилиб қолди. Шивирлаб, ким билсин, ўзиданми узр
сўради, сўнг бирданига қаримсиқ қўрқинчли, хўрланган
кимсага айланди. Яна чинқирди. Сочилган соч толалари
ва бармоқлар панжаси орасидан тикилиб, том тепаси
-
га сакраб чиққан қуш ўзига қараб келаётганини, сояси
эса ичкарига қочиб кетаётганини кўрди. Ғазаби қўзиди,
қаддини кўтариб ўз соясига човут солди, қўллари би
-
лан сувни урди, ерни дўпиллатиб тепди. Супуриб
ташламоқчи бўлди. Соя илондек буралди. Калтаклана
-
ётган ҳайвонга ўхшаб титраб-қақшади. Аммо қанча деп
-
79
симасин у ўзгарай демасди. Саваланаётган сувдаги акси
ҳазин парчаланар; тўлқинлар тинчланиши билан яна
теб раниб асл ҳолатига қайтарди. У ғазаб ичида итдек ув
тортар экан, тош қадамалари устидаги чангни тозалай
олмаслигига ақли етди, сувда балиқдек ялтираб сузаёт
-
ган бошқа чанг зарраларини ҳам қўллари билан ушлай
олмаслиги, мушти билан ура олмаслигини ҳис этди.
Товонлари қонга ботди, қўлида қувват қолмади,
аммо соя таслим бўлай, демасди.
Ниҳоят, сабр-бардоши тугади, шайтоний ғазаб билан
фавворага ташланди.
Иккита атиргул сувга йиқилди...
Атиргулнинг ўткир тикани кўзларини савалади...
У илондек буралиб, соясига қўшилиб сакраб, апель
-
син дарахтининг тагига қулади, атиргул тикани санчил
-
ган бармоқларидан қон сизиб оқди.
Кўчада ҳарбий оркестр пайдо бўлди. Ҳарбий дега
-
нича бор! Қудратни, шон-шавкатни кўринг! Улар ғалаба
Арки остонасидан ўтдилар! Аммо ҳарбий созандалар
қанчалик урингани, карнайчи қанчалик кучанганига
қарамай шаҳарликлар уйқудан эринибгина уйғондилар.
Бекорчиликдан зериккан аскарларга ўхшаб сакраб ту
-
риш қаёқда дейсиз! Байрам бўлса байрам-да!
Улар итоаткорлик билан чўқиниб, Республика Пре
-
зидентига нисбатан турли ёмон хаёлларга боришдан,
унга қарши номуносиб хатти-ҳаракатлар қилишдан
сақлашни худодан сўраб илтижо қила бошладилар.
Оркестр садосини эшитган Чабелона ўзига келган
-
дек бўлди. Қоронғилик. Ана, сеньорита Камила оёқ учи
-
да юриб келиб, кафтлари билан кўзларини беркитди.
− Қўйвор, Камила, сен эканингни билиб турибман... −
норози оҳангда минғиллади ва қовоқларини босиб
оғритаётган сеньоританинг бармоқларини олиб таш
-
лашга уринди у.
Шамол кўчада жўхори пояларини шитирлатиб учи
-
ради. Мусиқа ва кўзини тўсган қора боғич (худди кўз
боғлаш ўйини ўйнашаётгандек) кўҳна қишлоғидаги
ўқувчилик йилларини эслатди, йиллар оша бир сакраб,
80
ёши улғайиб, манго дарахти тагида ўтиргандек бўлди,
яна бир сакрагандан кейин текис йўлда ҳўкизлар тор
-
тиб бораётган аравада ёқимли ҳидлар таратаётган ом
-
борлар ёнидан ўтишаётганини кўрди. Ғилдиракларнинг
ғийқиллаган овози унинг қизлигини олган индамас
аравакаш йигит нигоҳига сингиб кетаётгандек туюлди.
Итоаткор ҳўкизлар кавшаниб, никоҳ чимилдиғини тор
-
тиб борадилар. Кенг текислик устида осмон маст одам
-
дек чайқалади... ногоҳ хотиралар ҳар томонга сочилиб
кетди, қандайдир одамлар ҳовлига селдек бостириб кир
-
дилар... Ҳайвоний қичқириқлар, ёввойи шовқин-сурон,
ҳақорат, роялнинг қаҳқаҳаси, тишини олдираётган
одамга ўхшаб қичқириши, тумандек ғойиб бўлиб кет
-
ган сеньорита, пешонасига урилган зарба, кимнингдир
бўкириши, ҳаммаёқни босиб олган улкан соя...
Родаснинг хотини Федина уни ичкаридан қидириб
топди − боши қонга беланган, сочлари тўзғиган, кўйлаги
тилка-пора, пашшаларга ем бўлиб ётар; назарида юз
-
ларини кўзга кўринмас бармоқлар аёвсиз юмдалаёт
-
гандек эди. Фединани кўриб, у беихтиёр бошқа хонага
қочмоқчи бўлди.
− Оҳ, бечора, бахтиқора! − пичирлади Федина.
Бир дераза остида, полда генералнинг укаси Ху
-
анга ёзган хат ётарди. Камилани унга топширмоқчи
бўлган эди... Федина охиригача ўқий олмади − Чабелона
даҳшат ичида қичқирар − унга қўшилиб ойналар, син
-
ган буюмлар, титиғи чиққан оромкурсилар, пачақланган
қутилар, йиртилган суратлар қичқирмоқда эди, − бун
-
дан ташқари, вақт борида бу ердан кетиши керак. У тўрт
бук ланган дастрўмолини ғижимлаб терларини, асабий
титраётган арзон узуклар тақилган бармоқларини арт
-
ди, хатни қўйнига тиқиб, эшикка қараб шошилди.
Кечикди. Қандайдир зобит қўполлик билан қўлини
ушлади. Уни аскарлар қуршаб олганди. Ичкарида паш
-
шалар талаётган хизматкор фарёд соларди.
Қовоқхона бекаси ва Камиланинг илтимосига кўра
«Тустеп» остонасида ўтириб, нималар бўлаётганини ку
-
затиб турган − Лусио Васкес қўрққанидан карахт бўлиб
81
қолди. Генерал қамалгани ҳақида валақлаб юрган ошна
-
си Родаснинг хотинини қўлга олишган эди.
− Ана уни қаранглар! − Фединани ушлашаётганида
остона олдига келиб қолган бека қичқириб юборди.
Қовоқхона олдига бир аскар келди. «Генералнинг
қизини излашяпти!» − ўйлади музлаб кетган бека.
Қўрқувдан сочлари тиккайиб кетган Васкес ҳам шундай
деб тусмол қилди. Аскар эшикни ёпинглар, деб буюрди.
Эшикни тамбалаб, тирқишларидан мўралай бошлади
-
лар.
Қоронғиликда дадиллашиб қолган Васкес ўзини
қўрққанга солиб, бекага ёпишмоқчи бўлди. Аммо у
одатдагидек бўй бермади. Ҳатто мушт тушираёзди.
− Вой, тегманозик-ей!
− Қани, қани! Яна нима хоҳлайсан! Суйкалишини
қара! Кўрдингми, бугун эрталаб сенга айтган эдим-ку,
бу бефаросат генералнинг қизи ҳақида телефонда гапи
-
риб...
− Секин гапир! Эшитиб қолишади! − гапини бўлди
Васкес. Улар тешикка эгилишиб, шивирлаша бошлади
-
лар.
− Майли, секин гапираман!.. Қисқаси, бу эси
паст ҳамма ёққа қўнғироқ қилиб, генералнинг қизи
чақалоғимни чўқинтиради, деб жар солган эди... Хена
-
ронинг олдига чоп, у кўрсатиб қўяди!
− Майли, − деди Васкес томоғида туриб қолган
балғамини зўрға тупуриб ташлаб.
− Ҳамма ёқни ифлос қилдинг! Туф-э, ярамас!
Қачонгача сенга ўргатаман!
− Жуда нозик деб ўйлаганмидинг!
− Тс-с-с!..
Шу дақиқада ҳарбий прокурор экипаждан тушди.
− Прокурор... − деди Васкес.
− У нима қилиб юрипти? − сўради Бўғмаилон.
− Генерални қўлга олмоқчи..
− Олифталигини қаранг! Уҳ! Вой-бўй!.. Генералга
келди дегин?
Do'stlaringiz bilan baham: |