ТАНТАНА ҚИЛ, ЗАМИН!
Ёқимли ҳидларга тўлган тиниқ апрель ҳавоси мавж-
ланиб турган далалар ва черепицали томлар оралиғидаги
кўчаларда жонланиш бошланди. Ана, сут ташийдиган
хачирлар йўрғалаб бормоқда, бидонларнинг қопқоғи
шарақлайди, қамчилар қарсиллайди, ҳайдовчилар
ҳарсиллаб нафас олади. Ана, сигирлар, бой хонадон
-
лар оғилхоналарида, камбағаллар ҳовли бурчакларида
уларни соғишга киришадилар, ҳали уйқуси ўчмаган
баъзи харидорлар энг яхши сигирларни ўзлари танлаб
олиб соғадилар ва идишларига кўпик эмас, кўпроқ сут
тушириш пайида бўладилар. Мана, нон тарқатувчилар –
86
ялангоёқ, қорни ичига тортилган, букилмас оёқларини
авайлаб, майда қадам ташлайдилар, бошида кўтариб бо
-
раётган йўғон саватларнинг оғирлигидан бўйни елкала
-
ри ичига кириб кетган; саватлардан янги ёпилган нон ва
қовурилган кунжут ҳиди анқийди. Мана, тонг саҳардан
мусиқа чалинади, ҳар доимгидек шаҳарни дабдабали,
айни замонда ёқимли куйловчи метал шарпалари ва ша
-
моллар уйғотади, черковлардан таралган ҳазин, журъ
-
атсиз оҳанглар эрталабки ибодатга чорлайди, уларнинг
маъюс ва журъатсизлигига сабаб шуки, оддий байрам
кунларида қўнғироқлар товушидан шоколад ва ши
-
рин сомсалар ҳиди таралади, миллий байрамларда эса
тақиқланган мевалар таъмига қоришиб кетган бўлади.
Миллий тантаналар...
Кўчалар бўйлаб соғлом тупроқ ҳиди билан бирга
шаҳарликларнинг қувончлари ҳам сузиб юради. Янги
дастрўмол ҳидини таратадиган байроқлар сояси остида
дадил қадамлар ташлаб саройга қараб бораётган аскар
-
лар оёғи остидан чанг кўтарилмасин деб одамлар дера
-
залар остига сув сепиб қўядилар; расамади билан ки-
йинган, бошига думалоқ ёки учбурчак шляпа қўндирган
юқори мартабали жаноблар, камзуллари ичига дори-
дармон халталарини яшириб олган шифокорлар, савлат
-
дор генераллар тушган фойтунлар; улардан сўнг қадр-
қиммати келажакда дафн маросими учун олийҳиммат
ҳукумат ажратган маблағ миқдорига қараб белгилана
-
диган амалдорлар йўрға отларини ўйнатиб ўтадилар.
Сеньор, сеньор, ер ва осмон сенинг шаънингга
мадҳиялар айтади! Мана, ниҳоят одамлардан узоқда,
ғоят узоқда энг яқин кишилари ўртасида Президентнинг
ўзи кўринади. У ўз халқидан рози; халқ ҳам тинимсиз
кўрсатаётган ғамхўрликлари учун ундан миннатдор.
Сеньор, сеньор, ер ва осмон сенинг шаънингга
мадҳиялар айтади. Хонимлар уни худонинг суюкли бан
-
даси ўрнида кўрадилар. Семиз руҳонийлар унга мадҳу-
санолар ўқишади. Қонуншунослар уни Донишманд
Альфонс деб биладилар. Нишондор дипломатлар уни
кўрганда ўзларини Қуёш қирол давридаги Версалда тур
-
87
гандек ҳис қиладилар. Қайта тирилган Перикл ҳузурида
хорижий ва маҳаллий журналистлар булбулигўё бўлиб
кетадилар. Шоирлар ўзларини Афинада кўрадилар ва бу
ҳақда бутун дунёга жар соладилар! Авлиёлар қиёфасини
яратишни касб қилиб олган ҳайкалтарошлар ўзларини
Фидий деб биладилар; у жилмаяди, кўзлари чарақлайди,
халқ ўз буюк ҳукмдорини қанчалик улуғлаётганини
кўриб, қўлларини артиб туради. Сеньор, сеньор, ер ва
осмон сенинг шаънингга мадҳиялар айтади! Мотам куй
-
лари ёзишга мослашган бастакор Бахус мухлисига ва
муқаддас мадҳиялар ижодкорига айланади ва помидор
-
га ўхшаган башарасини балкондан осилтириб, ер қаерда
қолди, деб тикилиб ўтиради.
Агар санъат коҳинлари беихтиёр Афинага келиб
қолдим, деб ўйласалар, яҳудийлар ўзларини Карфаген
саройида ҳукумат бошлиғи ишончини қозониб, халқ
пулларини ўз ҳисоб кассаларига ўтказган ва бойиб ке
-
тиб, олтин-кумушларни суннат пайтида ўраладиган лах
-
так ўрнида кўрмайдиган молиячи деб тасаввур қилар
эдилар.
Сеньор, сеньор, ер ва осмон сенинг шаънингга
мадҳиялар айтади!
Кара де Анхел таклиф қилинганлар орасидан турти
-
ниб-суртиниб (у чиройли ва иблис сингари маккор эди)
ўтди.
− Халқ сизни чорламоқда, сеньор Президент!
− ... халқ??
Шу сўздан кейин хўжайин сўроқ белгилари қўяди.
Ҳамма жим бўлди. Кутилмаган мусибат юкини жаҳл би
-
лан улоқтириб ташлаган (у кўзларида шу заҳотиёқ акс
этди) хўжайин ўрнидан туриб, балконга чиқди.
Яқин кишилар кузатувида у халққа кўриниш бер
-
ди. Тўғрироғи, халоскорлик байрами муносабати билан
уни табриклаш учун йиғилган хотинлар тўдаси олдига
чиқди. Сўзлаш шарафига муяссар бўлганлар:
− О, халқ ўғлони!.. – деб сўз бошлар эдилар.
Хўжайин қайноқ тупугини ютди. Ҳеч шубҳасиз, тур
-
ли қаланғи-қасанғи одамлар тўлиб ётган кичкина бир
88
шаҳарчада, қашшоқ кулбада ўтказган ўқувчилик йилла
-
рини эслаган бўлса керак. Ҳамма жойда тайёр туришга
улгурадиган мулозим шипшиб қўйди:
− Исо сингари халқ фарзанди...
− О-о-о, халқ фарзанди! – такрорлади нотиқ аёл. –
Халқ фарзанди деб айтаман мен! Фалакдаги қуёш
бебаҳо ҳаётингни улуғлаб нурини сочади ва бу илоҳий
нур ҳамиша қора зулмат қўйнида машъум соялар
туғдирадиган, сен – Сеньор, ўзинг айтганингдек, буғдой
ўрнига юрган йўлларингга қабиҳ бомба уруғларини
сепмоқчи бўлган ёвуз қўлларни куйдириб, йўқ қилиб
юборади, европалик билимдонлар қанчалик зўр бе
-
риб уринмасинлар, қанчалик тиришиб кучанмасин
-
лар, бизнинг буюк бахтимиз кулиб, сенинг қимматбаҳо
соғлиғингга заррача шикаст етказа олмадилар.
Гулдурос қарсаклар Сигир Тумшуқнинг (нутқ
сўзлаётган майда савдогарнинг лақаби шундай эди)
мадҳиясини бўлиб қўйди.
− Яшасин Президент!
− Яшасин Сеньор Президент!
− Яшасин Республиканинг Конституциявий Сеньор
Президенти!
− Республиканинг Конституциявий Сеньор Прези-
денти, Ватан халоскори, Улуғ Либерал Партиянинг
доҳийси, Ҳақиқий Либерал, Ёшлар Ҳомийси бугун ва
асрлар оша яшасин!
− Сеньор Президентнинг разил душманларидан ма
-
дад олаётган ёвуз кучлар ниятига етганда мана бу байроқ
қора шармандалик бўёғи билан бўялган бўларди. Аммо
унинг қимматбаҳо ҳаётини мададкор худо асраб-авайла
-
шини, Миллатнинг Биринчи Фуқароси деб аталмиш бу
зотнинг душманлари бутун халқ энг қўрқ... қўр-қинч-ли,
энг зарур пайтда ҳар доим унга қалқон бўлишини билмас
эдилар.
Ҳа, сеньорлар! Бугун биз ана шу машъум кунда улар
мақсадига эришганда барча цивизо... циви-ли-зация-
лашган мамлакатларнинг, етакчиси бўлган давлатимиз,
бизнинг Ватанимиз разил душманлар қўлида етим бў-
89
либ қолган бўларди. Улар демократияни йўқотиш учун,
унинг қоқ юрагига санчиш учун қора зулмат қўйнида,
буюк нотиқ Хуан Монтальво
1
айтганидек, машъум хан
-
жарларни қайрамоқдалар.
Ана шу сабабларга кўра байроғимиз бутун шон-
шавкати билан ҳилпираб турибди ва гербимиздаги
муқаддас қушчамиз учиб кетгани йўқ, у худди «фелекс»
қушига ўхшаб кул остидан қайта ту-ғи-либ чиқди. Доҳ...
бу... доҳийларимиз бир томчи ҳам қон тўкмай Аме
-
риканинг миллий мустақиллигини эълон қилдилар ва
халқнинг эркинликка бўлган талабини қон-дир-ди-лар,
ҳиндиларнинг доҳ... доҳийлари сўнгги нафасигача эр
-
кинлик ва бошқа инсоний ҳуқуқлар учун курашдилар!
Мана шунинг учун ҳам биз бугун муҳтожлар син
-
фининг буюк ҳомийси, бошимизни силовчи отамиз,
юқорида айтганимдек, мамлакатимизни Фультон ўз па
-
роходи билан та-рақ-қи-ёт-га олиб борганидек, бизни
бахтли манзилга етакловчи, Хуан Санта Мария
2
Лемпи
-
ра
3
ерларини озод қилиш учун машҳур порохини ёндир
-
гани каби халоскоримиз. Яшасин бизнинг Ватанимиз!
Яшасин Республикамизнинг Конституциявий Президен
-
ти, Либерал Партия доҳийси, Ватан халоскори, Болалар,
Аёллар ва Маориф Ҳомийси!
Сигир Тумшуқнинг ҳайқириқлари табриклар ёғдуси-
да чарақлаб, қарсаклар денгизига кўмилиб кетди.
Президент ўнг қўли билан балконнинг мармар пан
-
жарасига таянди, одамларга хиёл ўгирилиб қаради,
кўзлари ёниб, хўмрайган ҳолда бир неча жумла сўз айт
-
ди. Эркаклар ва аёллар кўз ёшларини артдилар.
Президент бурун қоққанини сезиб қолган Кара де
Анхел:
– Хонага қайтадиган вақт бўлмадими, Сеньор Пре
-
зидент, − деб шивирлашга журъат этди. – Бу одамлар
сизни ўта ҳаяжонга солиб қўйди.
1
Хуан Монтальво (1833–1889) – эквадорлик ёзувчи ва файласуф.
2
Хуан Санта Мария (1831–1856) – Коста-Рика қаҳрамони, душман
қалъасини портлатиш пайтида ҳалок бўлган.
3
Лемпира – Гондурас республикасидаги вилоятлардан бири.
90
Президент яқин кишилари қуршовида залга кирди.
Ҳарбий прокурор генерал қочиб кетганини айтиш ва
биринчи бўлиб табриклаш учун унинг ёнига боришга
ошиқди. Аммо бошқалар ҳам олдинга ташландилар.
Прокурор тўхтади – уни қандайдир номаълум куч –
қўрқув ушлаб қолди – қўлини узатганча қуруқ қолмас-
лик учун мулозим билан кўришишни маъқул кўрди.
Мулозим ўгирилиб қаради, ҳамон қўлини узатган
-
ча турган прокурор ногоҳ гумбурлаган товушни эшит
-
ди – у яна, яна такрорланди. Одамлар бақиришарди.
Қочишар, сакрашар, стулларни улоқтиришарди. Хоним
-
лар дод-фарёд, шовқин-сурон кўтаришарди. Аскарлар
осма сумкаларини зўр-базўр очиб, милтиқларини ўқлаб
югуришарди. Пулемётлар, синган ойналар, зобитлар,
замбараклар...
Қандайдир полковник револьверини силкитиб
юқоридаги майдон орқасига чопиб ўтди, бошқаси ре
-
вольверини силкитиб айланма зинадан югуриб туша
бошлади. Ҳеч нарса йўқ. Капитан револьверини сил
-
китиб деразага тирмашди. Иккинчиси револьверини
силкитиб эшикларни тепиб очди. Йўқ. Ҳеч нарса. Ҳеч
нарса йўқ! Аммо хоналар совуқ эди. Баҳайбат залда
ҳайратлар учади. Ҳеч нарса йўқ. Таклиф қилинганлар
оз-оздан тўпланишди: кимдир қўрққанидан иштонини
ҳўл қилиб қўйган, кимдир қўлқопини йўқотган, баъзи
-
ларининг юзига ранг кирган, аммо тили калимага кел
-
майди, бошқаси гапиради, аммо қўрқувдан оқариб кет
-
ган. Президент қачон, қаерга ғойиб бўлганини ҳеч ким
айта олмайди.
Бир зинапоянинг қуйи поғонасида катта ноғора ётар
-
ди. У даранг-дурунг қилиб пастга думалади – ҳамма ҳар
томонга ўзини урди: жонингни қутқариб қол!
Do'stlaringiz bilan baham: |