Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

АМАКИ ВА ХОЛАЛАР
Мулозим камзул ва цилиндр кийган, болалар чизган 
расмлардаги сичқонларга ўхшаб кетадиган адлия вази
-
ри ҳамда сочлари тўкилиб, қадимги авлиёларга ўхшаб 


91
мункиллаб қолган халқ вакили билан бирга саройдан 
чиқди. Ноғорани думалатиб юборган бояги тентак улар
-
ни қаттиқ қўрқитиб қўйган, иложи топилганда ўйлаб-
нетиб ўтирмай уни жазо бўлинмаси ёки унданам нарига 
жўнатиб хумордан чиққан бўлардилар. Ҳозир «Гранд 
отел»га ёки яқинроқдаги қовоқхонага кирган маъқулми, 
деб баҳслашиб боришарди. Халқ вакили – отелга бориш 
тарафдори, худди жамоат жойларида ўзини қандай ту
-
тиш қоидасини баён қилаётгандек (шубҳасиз, гап дав
-
латга тегишли жойлар ҳақида эди), фикрини аниқ ва 
лўнда қилиб айтди. Ҳуқуқшунос гўё ҳукм ўқиётгандек 
кўтаринки руҳда гапирар эди: «Сохта дабдабага ин
-
тилиш ярашмаган нарса, шунинг учун, дўстим, мен 
улуғвор отелдан кўра камтаргина қовоқхонани афзал 
кўраман, у ерда ўзингни эркин ҳис қиласан. Ялтираган 
ҳамма нарса олтин бўлавермайди».
Кара де Анхел улар билан бурчакда хайрлашди – 
давлат вакиллари баҳслашаётган пайтда нарироқда 
юрган маъқул – ва Хуан Каналес яшайдиган Иньсенсо 
маҳалласига йўл олди. У иложи борича тезроқ қизни 
«Тустеп»дан олиб кетиши керак. «Ўзи олиб кетадими, 
ё бировни юборадими, менга нима, ўйлади арзанда. – 
Тезроқ кетгани яхши – масъулиятдан қутулади. Майли, 
илгаригидек яшайверсин. Ўтган кунгача уни билмасдим, 
хаёлимга ҳам келтирмагандим, мен учун ҳеч қандай 
аҳамияти йўқ эди...» Уч киши ҳурмат билан унга йўл 
бўшатди. У ким билан саломлашганини ҳам билмай жа
-
воб қайтарди.
Генералнинг укаси Хуан зарбхона яқинидаги Инсьен
-
со маҳалласидаги қорамтир, хунук, баҳайбат, бурчакла
-
рига сувоғи кўчган тўсиқлар ўрнатилган уйда яшар эди. 
Пойдеворига урилган тошлардан сув силқиб турибди, 
ёввойи ҳайвонларнинг қафасини эслатадиган темир пан
-
жарали деразалардан зал яхши кўринмасди. Бу ерга мил
-
лионлаб шайтонлар яширинган.
Арзанда тақиллатди. Ит вовуллади. Овозига қара-
ганда, у занжирлаб қўйилган қопоғон итга ўхшарди.


92
Кара де Анхел шляпасини қўлига олиб (у чиройли ва 
иблис сингари маккор эди), остонадан ўтди. Генералнинг 
қизи келадиган уйни кўриш мароқли эди; аммо итнинг 
вовуллаши ва «Марҳамат қилинг!», «Марҳамат қилинг!» 
деб жилмайиб турган одамнинг овози – у шубҳасиз дон
Хуан Каналес эди – қулоғини битириб қўяёзди.
− Марҳамат қилиб ичкарига киринг, бу томонга,
сеньор, бу ёққа ўтинг, марҳамат!.. Қандай шамол учир
-
ди? – Дон Хуан таомилдаги сўзларни беихтиёр такрор
-
лар, овозидан Президент мулозимини кўрганда довдираб 
қолганини сездирмасликка уринаётгани билиниб турар
-
ди.
Кара де Анхел хонани кўздан кечирди. Ярамас ит 
меҳмонга қараб нега бунчалик ҳуради? Ака-укалар туш
-
ган суратлар орасида генерал Каналес йўқ эди. Қарама-
қарши томондаги катта тошойнада деворга ёпиштирил-
ган тўртбурчак сарғимтир гулқоғозларнинг акси кўри-
нади.
«Ит қайда бўлса ҳам уйнинг юраги, – ўйлади Кара 
де Анхел, Дон Хуан ўзининг хушмуомалалик дастурини 
намойиш қилаётган пайтда. – Ибтидоий замонларда ҳам 
уйнинг юраги эди. Қабиланинг қўриқчиси. Сеньор Пре
-
зидентни ҳам итлар галаси қўриқлайди».
Ойнада хўжайин пайдо бўлди. У қўлларини аса
-
бий силкитарди. Дон Хуан Каналес таомилдаги барча 
сўзларни айтиб бўлгандан кейин яхши сузувчига ўхшаб 
қатъият билан сувга шўнғиди.
− Сеньора Каналес, − деб гап бошлади у, − сеньора 
Каналес ва ожиз бандангиз акамиз қилган ишдан қаттиқ 
норози бўлдик. Қандай даҳшат! Қотиллик ҳамиша наф-
ратга сазовор, аммо бу!.. Шундай одамни ўлдириш, 
шундай ҳурматли, обрўли одамни, армиянинг виждони 
ва номуси, Сеньор Президентнинг энг яқин кишисини 
ўлдириш!..
Кара де Анхел жим ўтирарди. Чўкаётган бахти қа-
рони кўриб, ёрдам беролмай югураётган кишигина шун
-


93
дай мум тишлаб қолади. Одатда меҳмонга борганлар
ўринсиз гап айтиб қўймайин, деб шундай тилини тийиб 
ўтиришади.
Сўзлари беҳуда кетаётганини сезган дон Хуан ўзини 
йўқотиб қўйди ва қўли билан ҳавони ушламоқчи бўлган 
ёки оёғини чўзиб, чуқур сув тагини босиб кўришга 
уринаётган одамнинг аҳволига тушди. Бусиз ҳам боши 
вақир-вуқир қайнаб ётибди. Муқаддас Арк остида
-
ги қотилликка ва барча сиёсий ўргимчак тўрларига 
ўралашиб қолгандек ваҳима босди. Тўғри, у айбдор 
эмас. Аммо бу ҳеч нарсани англатмайди, ҳеч нарсани – 
аралашгансан, тамом. Лотерея бу, дўстларим, лотерея! 
Мамлакат рамзи. Кўчада лотерея билетларини сотувчи 
ашаддий католик ва эскифуруш Фульхенсио амаки шун
-
дай дейди. Бирданига у Кара де Анхел ўрнига суяклари 
ва жағлари асаб толаларига боғлаб қўйилган Фульхен
-
сио амакининг скелетини кўриб қолди. Амаки қоқ суяк 
қўлида чарм портфелни ушлаб, шимининг орқа томони
-
га уриб қўяр, жағларини ғалати қимирлатиб масхарабоз
-
лик қилар, манқаланиб тамшанар эди: «Бани дўсддарим, 
бани дўсддарим, бу маблакатда ягода қобун латарея. Бир 
билетди тортшанг – турма, бошқашиди тортшанг отув. 
Учиншиди тортшанг – депутат, дип лобат, президед, би
-
дистр. Айар ҳамбаси латарея бўса, нимади ўйнайсан? 
Латарея − бани дўстим, латарея, латарея белатиди шо
-
тиб олинг!» Ғадир-будир, узум токидек эгилиб-букилган 
скелет тиришиб, энгашиб қолди ва оғзидан ютқизиқсиз 
лотерея билетлари кулгига айланиб отилиб чиқди.
Бундай хаёллардан узоқда бўлган Кара де Анхел 
сукутга чўмиб кузатар ва бу жирканч қўрқоқ билан Ка
-
мила ўртасида қандай умумийлик борлигини ўйлар эди.
− Ғийбат қилишмоқда... Аниқроғи, қўшниларим 
хотинимга айтишмоқдаки, мен ҳам полковникнинг 
ўлимига алоқадор эмишман!.. – давом этди Каналес 
чўнтагидан зўрға чиқариб олган дастрўмоли билан йи
-
рик тер томчиларини артар экан.
− Мен ҳеч нарсани билмайман, – қуруқ жавоб берди 
мулозим.


94
− Аммо бу адолатсизлик! Тан оламан, биз хотиним 
билан Эйсебионинг хатти-ҳаракатларини кўпдан бери 
қоралаб келамиз. Деярли учрашмас эдик. Тўғрироғи, 
бутунлай учрашмасдик. Бегоналашиб кетгандик. Асса
-
лому алайкум, хайрли кун, хайрли тун, салом ва хайр. 
Яхши бор, алвидо, алвидо ва бошқа ҳеч нарса.
Дон Хуан ёлғон гапираётгани билиниб турарди. Пар
-
да орқасидан кузатиб турган хотини ёрдам беришга шо
-
шилди.
− Нега мени таништирмаяпсан? – хитоб қилди у ва 
арзандага жилмайиб таъзим қилди.
− Тўғри айтасан! – паришон жавоб берди эри. Меҳ-
мон билан баравар ўринларидан қўзғалишди. – Хоти
-
ним билан таништиришга ижозат этсангиз!
− Худит де Каналес...
Кара де Анхел бу исмни эшитган эди, аммо у тўғри 
гапиряптими-йўқми, била олмади.
Бу ғалати, чўзилиб кетган ташриф давомида Ка
-
милага ҳеч қандай алоқаси йўқ, аммо ҳаётини издан 
чиқараётган, англаб бўлмайдиган ғайритабиий бир 
куч таъсирида эр-хотиннинг гаплари қулоғига кирмай 
қолди. 
«Нега бу одамлар ўз жиянларининг тақдири билан 
қизиқмайдилар, − хаёлга ботди у. − Агар Камила ҳақида 
гаплашганларида мен жон деб тинглаган бўлардим, 
хавотир оладиган ҳеч нарса йўқ, ҳеч ким сизлардан 
шубҳаланмаяпти, деб айтган бўлардим. Агар улар мен
-
дан сўраганларида... Э худо, нақадар тентак одамман-а! 
Улар қондош, мен эса бутунлай бегонаман-ку, бу ерда 
ёлғиз ўзим, унинг дардида ўтирибман-ку...»
Ўзини донья Худит деб танитган хоним тўрли 
дастрўмоли билан бурнини артиб, энди нима бўларкин 
дегандек, жим бўлиб қолди.
− Сиз гапираётган эдингиз. Мен сизга халақит бер
-
дим... Кечирасиз...
− Биз...
− Ҳа...
− Сиз...


95
Айни бир пайтда учаласининг оғзидан чиққан − 
«Марҳамат, давом этинг!» − «Йўқ, сиз гапиринг» деган 
фавқулодда мулойим хитоблардан кейин гап яна номаъ
-
лум сабабларга кўра дон Хуанга тегди. (Хотинининг 
кўзлари «Аҳмоқ!» деб қичқирар эди.)
− Эусебио полковник Парралес Сонриентени ўлди-
ришда қатнашганини эшитганимдан кейин (ғайри рас
-
мий, мутлақо ғайри расмий оҳангда) иккимиз қанчалик
ғазабланганимизни дўстимизга айтаётган эдим...
− О, бўлмасам-чи. Бўлмасам-чи!
Доня Худит бўртиқ кўкракларини намойиш қил-
гандек қаддини кўтариб, гапни илиб кетди. − Менинг 
қайноғам генерал бундай мудҳиш жиноятга қўл уриб, 
авлодларини иснодга қолдиришга ҳеч қандай ҳақи йўқ 
эди! Ўзингиз ўйлаб кўринг, энди унинг касрига эрим ба
-
лога қоладиган бўлди!
− Мен дон Мигелга худди шуни айтаётган эдим, 
кўпдан бери акам билан борди-келдини йиғиштириб 
қўйганмиз. Ҳатто ашаддий душманлардек бўлиб қолган 
эдик. Уйидаги суратларимни ҳам йиғиштириб қўйганди, 
мен эса ундан баттар эдим!..
− Биласизми, оилавий муносабатлар, жанжаллар, 
гина-кудратлар... − доня Худитнинг чуқур нафаси хона 
бўйлаб сузиб кетди.
− Мен ҳам шундай деб ўйлаган эдим, − деди Кара де 
Анхел.
− Аммо, оға-иниларни қон-қариндошлик иплари 
боғлаб туришини унутманг, дон Хуан...
− Нималар деяпсиз, дон Мигел? Сиз мени унга ше
-
рик қилиб қўймоқчи бўлаяпсизми?..
− Рухсат этинг!..
− Сиз нотўғри гапираяпсиз, − гап қўшди донья Ху
-
дит хижолатдан ерга қараб. − Пул бор жойда ҳар қандай 
алоқалар узилиб кетади. Бу кўнгилсиз ҳодиса, аммо ас
-
лида шундай. Пул қариндошликдан устун туради!
− Гапимни тугатишга ижозат беринг!.. Мен оға-
иниларни мустаҳкам алоқалар боғлаб туради деб 
ўйлайман, аммо ҳозир гап бутунлай бошқа масала ҳа- 


96
қида. Орангиздаги келишмовчиликлар мени қизиқ-
тирмайди, ночор аҳволда қолган генерал менга айтди
-
ки...
− Ярамас! Ўз жиноятига мени шерик қилмоқчи 
бўлдими? Бу туҳмат!
− Мен сизлар билан бутунлай бошқа нарса ҳақида 
гаплашмоқчиман.
− Хуан, Хуан, сеньорнинг гапини эшит!
− У қизини сизга топширмоқчилигини айтди ва бу 
ҳақда сиз билан гаплашиб кўришни мендан илтимос 
қилди, сизнинг уйингизда...
Шу ерга келганда Кара де Анхел сўзлари беҳуда 
кетаётганини ҳис қилди. Бир дақиқа бу одамлар испан 
тилини тушунмайдими, деган хаёлга ҳам борди. Сўзлар 
ялтираб турган қориндор Хуан ва ҳайкалдек қотиб 
ўтирган доня Худитга тегмасдан, уларни четлаб ўтиб, 
ойна ичида йўқолиб кетмоқда эди.
− Унинг тақдири нима бўлишини айнан сизлар ҳал 
қиласизлар...
− Ҳа, албатта... − Кара де Анхел уни қамоққа олмоқчи 
эмаслигини сезган дон Хуан бир лаҳзадаёқ ўз аслига 
қайтиб, виқор билан гапиришга ўтди. − Сизга нима де-
йишни ҳам билмай қолдим... ҳеч кутмаган эдим... Ме
-
нинг уйим ҳақида, албатта, гап бўлиши мумкин эмас. 
Иложимиз қанча, олов билан ўйнашиб бўлмайди! У 
бахти қаро бизникида тургани яхши эди... аммо биз 
баъзи танишларимиздан қаттиқ шубҳа қиламиз... Шу 
пайтгача ғубор тушмаган хонадонимиз эшигини Сеньор 
Президентга душман одамнинг қизига очиб берсак, 
улар ёмон хаёлга боришади. Ўзингизга яхши маълум... 
бунинг устига... шавкатли акам... нима десам экан... ҳа, 
шавкатли акам ўз қизини Халқлар Доҳийсининг шахсий 
дўстига топширса, у эса ўз навбатида...
− У ўз бошини сақлаб қолиши учун ҳамма нарсага 
тайёр эди! − донья Худит кўкрагини янги ҳаво билан 
тўлдириб, гапга аралашди. − Тасаввур қилинг. Сеньор 
Президентнинг дўсти бу ҳақда Президентнинг ўзига 
хабар етказсин, деб қизини орага тиқиштирмоқчи 
бўлдими?.. Хайриятки, бу қора ният амалга ошмади. 


97
Бизнинг «Армия князи»миз, − машҳур нутқидан кей
-
ин шундай ном орттирган эди, қочишдан бошқа чора 
тополмасдан жуфтакни ростлабди-ю, қизини бизга 
тўғрилапти-да, топган ҳийласини қаранг!
Мундирига доғ тушириб, қариндош-уруғларини 
шарманда қилишдан уялмаган одамдан яна нимани ку
-
тиш мумкин? Бизга ишонинг, бундай иснодни кўтариб 
юриш бизга осон эмас, хўрлик кўравериб, сочимиз 
оқарган. Бунга худо шоҳид...
Кара де Анхелнинг кўзларидан чиққан ғазаб 
чақмоқлари қора тунни парчалаб ўтди.
− Демак, бошқа гапдан фойда йўқ...
− Безовта бўлганингизга ачинамиз... Қўнғироқ қил-
сангиз ҳам бўларди...
Донья Худит қўшимча қилди:
− Сиз учун... катта мамнуният билан... бажарган 
бўлардик... ишонинг... аммо биласиз-ку...
Уларнинг башарасига қарамасдан индамай кўчага
йўл олди, занжирини шарақлатиб жонҳолатда юлқи-
наётган ит ҳурганча қолди.
− Мен бошқа оғаларингизникига ҳам бораман, − 
деди у остонадан ўтаётганда.
− Маслаҳат бермайман, − шоша-пиша жавоб берди 
дон Хуан. − Билсангиз керак, мен консерватор сифати
-
да танилганман... Улар бўлса либерал ҳисобланадилар!.. 
Сизни ақлдан озган ёки шунчаки ҳазил қилаяпти деб 
ўйлашади...
У меҳмонга эргашиб кўчага чиқди. Сўнг изига 
қайтди. Дарвозани оҳиста ёпиб, йўғон қўлларини арт
-
ди... Кимнидир (фақат хотинини эмас!) силаб эркала
-
гиси келди ва ҳамон вовуллаб турган кўппагини силаб-
сийпалай бошлади.
− Ичкарига кирмоқчи бўлсанг, итни ўз ҳолига қўй! − 
шанғиллади донья Худит. У кечки салқинда роҳатланиб, 
ҳовлида атиргул кесмоқда эди. 
− Мен ҳозир...
− Унда тез кийин, ҳали ибодат қилишим керак, соат 
олтидан кейин кўчага чиқиш ярамайди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish