БИР ДАРАХТ МЕВАЛАРИ
Хенаро Родас (у ҳали жонсиз телбанинг ёш тўла
кўзларини унута олмаган эди) ҳарбий прокурор олди
-
да тик турар, боши эгилган, уйдаги мусибатлар ва ҳар
қандай матонатли одамни ҳам букиб ташлайдиган эрк
-
сизлик азоби уни адойи тамом қилган эди. Прокурор ки
-
шанларни ечишга буюриб, малайни чақиргандек ёнига
чорлади.
126
− Хўш, қадрдон, − деди у айни ҳукмдек таассурот
қолдирадиган узоқ жимликдан кейин. − Менга ҳамма
нарса маълум. Гадо Муқаддас арк остида қандай ҳалок
бўлганига доир маълумотларни ўз оғзингдан эшитмоқчи
эдим...
− Бу шундай бўлган эди... − тез бошлади Хенаро ва
айтаётган гапидан ўзи қўрқиб кетиб, жим туриб қолди.
− Хўш, хўш, «бу шундай бўлган эди...»
− Марҳаматли сеньор! Худо ҳақи, мени қийноққа
солманг! Марҳаматли сеньор! Бундай қила кўрманг.
Мен сизга бутун ҳақиқатни айтиб бераман, фақат сиз,
сеньор, Исо Масиҳ ҳақи, мени қийноққа солманг!..
− Сен, дўстгинам, бекорга ҳаяжонланма, қонун
ашаддий жиноятчиларга нисбатан қаттиқ тура
-
ди, она сути оғзидан кетмаганлар бошқа гап!..
Ҳаяжонланмасдан тўғрисини гапир.
− Оҳ, фақат қийноққа солманг, кўряпсиз-ку, қўрқиб
кетаяпман!
У даҳшатли азоблардан ўзини асраб қолиш умидида
ялиниб-ёлворар, эгилиб-букилар эди.
− Қани, бошла!
− Бу шундай бўлган эди... Кечаси эди... қай пайтда
-
лиги ўзингизга яхши маълум. Лусио Васкес билан Арк
ёнида − ҳиндулар маҳалласи томонида юрган эдим, Лу
-
сио деганимиз мени махфий хизмат бўлимига жойлаш
-
тириб қўйишга ваъда берганди. Демак, биз шартлашил
-
ган жойда учрашдик, сўзимиз сўз эди, у бир қадаҳдан
ичайлик деб таклиф қилди, майдондан кўтарилишда
«Уйғонган арслон» деган бир қовоқхона бор. Хўш, бир
қадаҳ, икки, уч, тўрт, беш... ким санаб ўтирибди...
− Шундай, шундай... − уни рағбатлантирди прокурор
баённома ёзаётган котибига имлаб.
− Мана, кўряпсизки, у мени ишга жойлаштиргани
йўқ. Мен, майли, зарари йўқ, дедим... У эса мени, эҳ,
унутибман, ароқ пулини ўзи тўлади. Ташқарига чиқиб
яна Арк олдига бордик... У менга хизмат вазифасига
кўра шу ерда бир қутурган телбани кутиши кераклигини
ва уни ўлдириш буюрилганини айтди. Шундай қилиб,
127
биз Арк олдига бордик. Кўчадан оҳиста кесиб ўтдик,
кейин у югуриб кетди! Шундай қилиб, мен орқасидан
чопдим, уни кимдир қуваяпти, деб ўйладим. Соқов худ
-
ди девор босиб қолгандек бўкирар эди. Лусио револь
-
вери билан нишонга олди... Марҳаматли сеньор, мени
айбим йўқ, мени қийноққа солманг, уни мен ўлдирганим
йўқ! Иш қидириб юргандим. Бу ерда эса мана шунақа
ишлар... Дурадгорлигимни қилиб юравермайманми?!.
Шайтон йўлдан уриб, полицияни хоҳлаб қолдим!
Родаснинг кўзларига яна муз қотган Пелеле кўринди.
Прокурор авзойини заррача ўзгартирмасдан тугмача
-
ни босди. Эшикдан турма бошлиғи ва ходимлар мўра-
лашди.
− Икки юз дарра!
Прокурор овозини баландлатмади. Ўзини икки юз
песо беришга имзо чекаётган банк бошлиғидек хотир
-
жам тутди. Родас буни тушунмади. Бошини кўтариб, уни
кутиб турган яланг оёқ турма ходимларига кўз ташлади.
Уларнинг ҳайратланмасдан, хотиржам, ҳиссиз тургани
ҳам унда ҳеч қандай шубҳа уйғотмади. Котиб сепкилли
юзини буриб, лоқайд қараб қўйди. Турма бошлиғи про
-
курорга сўз қотди. Прокурор эса турма бошлиғига ни
-
мадир деди. Родас эшитмади. Родас тушунмади. Шун
-
га қарамай, турма бошлиғи олдига келиб, ёнбошдаги
қуббали катта хонага ўтишга буюрганда ниҳоятда ожиз
эканлигини англаб етди. Бошлиқ бор кучи билан унга
мушт туширди.
Навбатдаги жиноятчи − Васкесни олиб келишганда
прокурор ҳали ўзига келмаган эди.
− Уларга яхшилик қилиб бўлмайди! Булар фақат дар
-
рани тушунади! Даррадан бошқа нарса ёқмайди!
Васкес ўзини яқин одамлари даврасида, деб ҳис
қилса-да, сўнгги сўзларни эшитгандан кейин ҳушёр
тортиб, ташвишланиб қолди. Ҳа, сен аҳмоқни гене
-
рал Каналес ишига ўралаштиришгандан кейин, айбинг
йўқлиги билан ким ҳисоблашиб ўтиради.
− Исмингиз?
− Лусио Васкес.
128
− Келиб чиқишингиз?
− Шу ерлик...
− Нима демоқчисиз? Турмаданми?
− Йўғ-э, пойтахтдан.
− Хотинингиз борми? Бўйдоқмисиз?
− Умрбод бўйдоқман.
− Тўғри жавоб беринг! Касбингиз, ҳунарингиз?
− Хизматда тураман...
− Нима?
− Давлат хизматчиси...
− Судланганмисиз?
− Ҳа.
− Қандай жиноят билан?
− Қотиллик. Босқинчилик қилганман.
− Ёшингиз?
− Мени ёшим йўқ.
− Буни қандай тушуниш керак?
− Неча ёшга кирганимни билмайман. Ёшим жуда за
-
рур бўлса, ўттиз беш деб ёзаверинглар.
− Пелеленинг ўлими ҳақида нималарни биласиз?
Прокурор жиноятчининг кўзига тик қараб, саволлар
-
ни тўхтовсиз ёғдирмоқда эди. Аммо сўзлари нишонга
аниқ тегмаётгани кўриниб турарди... Боплаб туширсанг −
кейин қўлингни артишга ҳам арзимайди! − Васкес аниқ
жавоб берди:
− Пелеленинг ўлими ҳақида шуни биламанки, уни
мен ўлдирдим. − Янада аниқ бўлиши учун қўлини
кўкрагига ниқтади: − Мен! Мен ўлдирдим!
− Бу нимаси? Биз билан ҳазиллашмоқчимисиз? −
ўкирди прокурор. − Эсингизни еб қўйганмисиз? Бу га
-
пингиз учун қатл этилишингизни биласизми?
− Бўлиши мумкин...
− Нима бўлиши мумкин?
Прокурор бир дақиқа талмовсираб қолди. Васкеснинг
хотиржамлиги, чийилдоқ товуши, олазарак кўзлари уни
ғазаблантира бошлаган эди. Вақтдан ютиш учун котибга
ўгирилди.
− Ёзинг...
129
Қалтироқ овозда қўшимча қилди:
− Ёзинг: Лусио Васкес Хенаро Родас иштирокида
телба Пелелени ўлдирганман деб, кўрсатма берди.
− Ёздим, − тишлари орасидан чиқариб таъкидлади
котиб.
− Мен кўряпманки, − изоҳ берди Лусио. Унинг осо-
йишта, мазах қилувчи оҳангда сўзлаши прокурорнинг
ғазабини қўзғатди. − Ҳа, кўряпманки, сеньор проку
-
рор кўп нарсаларни ҳали билмайди. «Кўрсатма бера
-
ди», «кўрсатма беради!» Бу нима дегани? Менга қолса,
она сути оғзидан кетмаган шу тентакка қўл кўтариб
ўтирармидим...
− Судни ҳурмат қилинг, акс ҳолда ёмон бўлади!
− Мен дангал айтаяпман. Менга қолса, тентак билан
тенглашиб ўтирармидим? Қўлимда сеньор Президент
-
нинг буйруғи бор эди.
− Жим бўл! Ёлғон гапираяпсан! Қанақасига!
Гапи чала қолди, чунки шу дақиқада турма ходим
-
лари пайдо бўлишди; улар Родасни судраб келишарди;
унинг латтадек шалвираб қолган гавдаси диёнатли Ве
-
роника Исо Масиҳни сочиққа туширган суратига ўхшаб
полда чўзилиб ётарди.
− Нечта? − сўради прокурор. Турма бошлиғи буқа
пайидан тўқилган, маймуннинг думига ўхшаган даррани
кўрсатиб котибга жилмайиб қараб турар эди.
− Икки юз.
− Шундай...
Котиб уни ноқулай ҳолатдан чиқарди.
− Мен унга яна икки юз қўшиш керак деяпман, − у
бошқалар тушунмаслиги учун сўзларни қўшиб, тишлари
орасидан чиқариб гапирди.
Прокурор илиб олди:
− Шундай. Мен буни тугатгунимча икки юз қўшинг.
«Ўзинг қаримсиқ башарасан! Эски эгар!» ўйлади
Вас кес.
Турма ходимлари қурбонни судраб кетишди. Қийноқ-
қа солинадиган бурчакда жазо столига ётқизишди. Тўрт
киши қўл-оёғидан ушлаб турди, бошқалари савалашга
Do'stlaringiz bilan baham: |