165
Фарфан кичик қовоқхона тўсиғи
устида номаълум
кишининг қўлида ҳушига келди; бегона одам уни худди
мевалари пишган дарахтга ўхшаб силкитмоқда эди.
− Сиз мени танимадингизми, майор?
− Э... йўқ... ҳозир... бир дақиқа...
− Эслаб кўринг.
− А! Уфф! − эснади Фарфан ва узоқ йўл босган чаван
-
дозга ўхшаб, тўсиқдан сирғаниб тушди; аъзойи бадани
мажақлаб ташлангандек эди.
− Мигел Кара де Анхел хизматингизга тайёр.
Майор қўлини чеккасига тегизди.
− Мени кечирасиз, дабдурустдан танимабман. Ҳа, ҳа,
сиз доим Сеньор Президент билан бирга юрасиз-ку.
− Жуда соз! Сизни бу даражада қўполлик
билан
уйғотганимга ҳайрон бўлманг, майор...
− Ташвишланишга арзимайди.
− Казармага қайтадиган вақтингиз аллақачон бўлган,
мен эса сиз билан яккама-якка гаплашиб олишим керак:
мана бу қовоқхона бекаси қаергадир кетди, ҳозир айни
пайти. Кеча туни билан сизни изладим, йўқолган игнадек
топиб бўлмайди, казармага ҳам, уйингизга ҳам бордим...
Ҳозир сизга айтадиган гапимни мутлақо ҳеч ким билмас
-
лиги керак...
− Қасам ичаман...
Мулозим майорнинг қўлини хайрихоҳлик билан
сиқиб қўйди ва эшикдан кўзини узмасдан унга секин га
-
пирди:
− Сизни йўқотиш ҳақида махфий буйруқ берилгани
-
дан хабарим бор. Казармага маст ҳолда келиб, ўринга
ётишингиз билан сизга
абадий тинчлантирадиган мод
-
да бериш ҳақида ҳарбий госпиталга кўрсатма берилган.
«Лаззатлар олами»да сиз билан доим бирга бўладиган
аёл «фарфарона» инқилобингиз ҳақида Сеньор Прези
-
дентга маълумот берди.
Мулозимнинг сўзлари михга ўхшаб миясини тешиб
кирмоқда эди, у бошини чангаллади.
− Мегажин!
Қўллари билан кўксига урди, боши қуйи эгилди.
166
− Эҳ, худойим, энди нима қиламан?
− Биринчи навбатда ортиқча ичманг, ҳар қандай хатар
-
ли ишлардан нари юринг ва яна...
− Буни ўзим ҳам биламан, аммо иродам етмайди, жуда
оғир. Нима қилсам экан?
− Казармада овқат емаслигингиз керак.
− Сизга қандай миннатдорчилик билдирсам экан?
− Сукут сақлаш билан...
− Бу-ку, ўз-ўзидан маълум, аммо бу камлик қилади.
Умуман, қачонлардир
бирон-бир мушкулотга дуч кел
-
сангиз, ёнингизда тураман − шу гапимга ишонинг − сиз
ҳаётимни сақлаб қолдингиз.
− Бир дўст ўрнида маслаҳат бераман: Сеньор Пре
-
зидентга ёқишга ҳаракат қилинг.
− Қўйинг-э, қандай қилиб?
− Унчалик қийин иш эмас.
Ҳар иккаласи ичида ўйлар эди: «жиноятга қўл
уриш» − сирасини айтганда ҳукмдорга ёқишнинг энг
самарали йўли ёки «ҳимояга муҳтож кишиларни халқ
олдида ошкора ҳақорат қилиш» ёки «зўравонлик жа
-
моатчилик фикридан баланд туришини исботлаш» ёки
«давлат ҳисобига бойлик орттириш» ёки... қонли жино
-
ят − энг ишончли восита; яқинларнинг қонини тўкиб жа
-
золаш − Сеньор Президентга садоқатингни исботлашда
бундан яхши йўл йўқ. Жамоатчиликни чалғитиш учун
икки ой турмада ётасан, ундан кейин давлат хизматида
-
ги энг ёғли жой сеники, садоқатли одамларга доим шун
-
дай муомала қилинади, бундан ташқари улар ўзларини
билмай, катта кетиб қолса, қонун асосида яна турмага
тиқиб қўйишдан осон нарса йўқ.
− Унчалик қийин иш эмас...
− Сизга қандай миннатдорчилик билдираман?..
− Ҳожати йўқ, майор,
миннатдорчилик керак эмас;
мен жуда, жуда оғир бемор шифо топсин деб ҳаётингизни
худо йўлига бағишладим. Сизнинг саломат қолишингиз
унинг ҳаёти эвазига тўлов бўлсин.
− У хотинингизми?..
167
Қўшиқлар. Қўшиғидаги энг ёқимли бу сўзлар
шу дақиқада мўъжизали нақшларга айланиб, гулга
тўлган дарахтлар устидан юксалди ва фаришталарнинг
қулоғига етиб борди.
Майор кўздан ғойиб бўлди. Кара де Анхел − шу
пайтгача юзлаб кишиларни ўлимга юборган киши –
тонг шуълалари ичида кетаётган ва ҳозиргина бир ти
-
рик жонга ҳаётини қайтариб берган киши наҳотки мен
бўлсам, деб хаёлан, ўзига
яна бир бора мамнун назар
солди.
Do'stlaringiz bilan baham: