Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

14 – Сеньор Президент


210
Фойтун тўхтади. Чўзилиб кетган кўча унинг учун 
шу ерда тамом бўлди, у турма олдида турибди, бунга 
шубҳа йўқ... У деворга қаттиқ қапишиб олди... Эгнида 
мотам либослари йўқ, аммо унда кўршапалак сезгиси 
пайдо бўлди... Қўрқинчли, совуқ, жирканч; у деворга 
ёпишганча ҳеч нарсани ҳис қилмай қолди, мана, мана, 
ҳозир девордан акс садо чиқади. У мана шу ерда туриб, 
худди эрига ўхшаган, кўзи, лаби, оёқлари, боши, сочи, 
бармоқларида тирноқлари, оғзида тиши, тили, томоғи, 
ҳалқуми бор одамлар ҳеч нарса бўлмагандек бемалол 
милтиқдан ўқ отиб ўлдиришлари мумкинлигига сира 
ишонгиси келмасди. Терисининг ранги, овозидаги 
оҳанглар эриникидек бир хил бўлган, кўрадиган, эши
-
тадиган, ухлашга ётадиган, турадиган, севадиган, эрта
-
лаб ювинадиган, овқатланадиган, куладиган, юрадиган, 
ўйлайдиган, шубҳаланадиган одамлар отиб ташлашла
-
рини хаёлига сиғдириш ниҳоятда оғир эди...
СЕНЬОР ПРЕЗИДЕНТ
Кара де Анхел Президентнинг шаҳар ташқариси-
даги уйига тез етиб келиши ҳақида буйруқ олди. У Ка-
миланинг қизиллашиб бораётган юзи ва тиниқлаша-
ётган шиша кўзларига синчиклаб боқар экан, барча 
қўрқоқ суд ралиб юрувчиларга хос шубҳа остида қолди: 
борсаммикин ёки йўқми? Сеньор Президент ёки Ками
-
ла, Камила ёки Сеньор Президент...
Яна у орқасида турган қовоқхона бекасининг 
бармоқларини қирсиллатаётгани ва илтижо оҳангига 
тўла овозини эшитди. Ахир Васкеснинг гуноҳидан ке
-
чишни сўраш имконияти пайдо бўлди-да. «Бораверинг, 
беморга ўзим қараб ўтираман...» Кўчага чиқиб оғир на
-
фас олди. Фойтунга ўтириб президент ҳузурига жўнади. 
От туёқлари тош йўлда тарақлайди, ғилдираклардан бир 
хил товуш чиқади. «Қи-зил уй-ча», «А-сал-а-ри», «Вул-
қон»... У магазинлар номини бўғинларга бўлиб, диққат 
билан ўқиб борди; улар кундузгига қараганда кечаси 
яхшироқ кўринади. «Эл Гуа-да-ле-те»... «То-вуқ-лар ва 


211
жў-жа-лар»... Баъзан кўзи шарқона номларга ҳам тушиб 
қоларди: «Лон Лей Лон ва Ко»... «Хван Се Чан»... «Фу 
Хван Ен»... «Чон Чан Лон»... «Сей Ен Сей»... У генерал 
Каналес ҳақида ўйлаб кетди. Балки ундан бирон хабар 
келиб, шунга чақиришгандир? Бўлиши мумкин эмас? 
Нега мумкин эмас? Уни қўлга тушириб, ўлдиришгандир 
ёки... ўлдиришмагану, тутиб олишгандир?.. Ногоҳ чанг 
булути кўтарилди. Тореро
1
буқани ўйнатгани каби ша
-
мол фойтун билан ўйнашарди. Ҳар нарса бўлиши мум
-
кин! Шаҳардан чиққандан кейин фойтун худди қаттиқ 
ҳолатдан суюқликка ўтган модда сингари силлиқ кетди. 
Кара де Анхел тиззаларини қучоқлаб, хўрсиниб қўйди. 
Фойтун шовқини қадимий тангаларини сочиб оҳиста, 
хотиржам келаётган туннинг ҳисобсиз шовқинлари 
ичида кўмилиб кетди. У қушларнинг қанот қоқишини
эшитгандек бўлди, қуён думидек кичкина уйлар қа-
торидан ўтишди. Яримжон кўппак ҳуриб қолди...
Ҳарбий вазирнинг ёрдамчиси ўз кабинети эшиги ол
-
дида қаршилади, бир қўлини узатиб кўришар экан, ик
-
кинчиси билан чақмоқтошда сигаретини тутатди ва ҳеч 
нарса демай уни Сеньор Президент ётоғига етаклади.
− Генерал, − Кара де Анхел вазир ёрдамчисини 
қўлтиқлади, − хўжайин мени нимага чақирганини бил
-
сангиз керак?..
− Йўқ, дон Мигелито, хабарим йўқ.
Бир дақиқадан кейин гап нимадалигини тушун
-
ди. Ичкаридан чиқаётган бўғиқ қиқирлашни эшитиши 
биланоқ вазир ёрдамчиси жавобдан нега ўзини олиб 
қочганини англаб етди. Эшикдан мўралаб, думалоқ 
стол устидаги шишалар ўрмони, совуқ газаклар, агу
-
акате
2
салати ва қизил қалампирларни кўрди. Тартиб
-
сиз турган оромкурсилар манзарани янада тўлдиради. 
Қизил нақшлар билан безатилган хира дераза ойналари 
боғдаги чироқлардан тушаётган нур билан ўйнашади. 
Бошидан-оёғигача қуролланган зобитлар ва аскарлар 
1
Тореро − буқа уриштирувчи киши.
2
Агуакате − нокка ўхшаган мева.


212
қўриқчиликда туришибди − ҳар бир эшик олдида зо
-
бит, ҳар бир дарахт тагида аскар бор. Сеньор Президент
хона ичкарисидан гандираклаб сузиб чиқди: оёғи ости
-
да ер рақсга тушади, боши узра шифт гурсиллайди.
− Сеньор Президент, − гап бошлади мулозим хиз
-
матга тайёрлигини билдириб қўйиш учун; у шартта 
тўхтатди.
− Ми-ни-стер... ва!
− Маъбуда ҳақида гапирмоқчимисиз, Сеньор Прези
-
дент?
Ҳазрати олийлари ҳаккалаб столга яқинлашди ва 
мулозим ҳозиржавоблик билан тилга олган Минерва 
сўзига эътибор бермай бўкирди:
− Мигел, ароқни ўйлаб топган киши умрни узайти
-
радиган малҳам излаганини биласанми?..
− Йўқ, Сеньор Президент, мен буни билмайман, − 
шоша-пиша жавоб берди мулозим.
− Ажабо, шунинг учун у дунёдаги энг яхши нарса... 
− Сеньор Президентдек юксак заковатли киши буни 
билмаса жуда ғалати бўларди, сиз адолат юзасидан айт
-
ганда, дунёдаги энг машҳур замонавий давлат арбобла
-
ридан бирисиз; мен билмасам, хижолатли жойи йўқ.
Ҳазрати олийлари атрофида рақсга тушаётган нарса
-
лар ўз жойида турсин деб бир дақиқа кўзини юмди.
− Жим-м, мен кўп нарсани биламан.
Шу сўзлардан кейин қўли вискиларнинг қалин 
ўрмонига оғир йиқилди; у Кара де Анхелга қадаҳ 
тутқазди.
− Ич, Мигел... − томоғига бир нарса тиқилиб, га
-
пиролмай тўхтаб қолди. Мушти билан кўкрагига урди 
− йўғон бўйни ва пешонасида қон томирлари бўртиб 
кўринди, мулозим чаққонлик билан узатган сувдан бир-
икки ҳўплагандан кейин пишиллаб, ҳиқичоқ тутиб зўрға 
тилга кирди.
− Ха-ха-ха-ха! − бирдан хохолади у бармоғи билан 
Кара де Анхелни туртиб. − Ха-ха-ха-ха! Ўлим иси кела
-
ди. − Яна жўшиб хохолади. − Ўлим иси келади... Ха-ха-
ха-ха!..


213
Мулозим оқариб кетди. Қўлидаги қадаҳ тўла виски 
чайқалди. 
− Сень...
− Пр-р-резидент ҳаммасини билади, − ҳазрати олий
-
лари гапини бўлди. − Ха-ха-ха-ха... Ўлим иси келаётга
-
нини сезади ва барча спиритларга ўхшаб телба-тескари
-
лар айтган гапларга ишонади... Ха-ха-ха-ха!
Кара де Анхел бақириб юбормаслик учун қадаҳни
лабига олиб борди ва вискини хўплади; бир дақиқа ол
-
дин кўзларида олов бор эди, бир дақиқа олдин хўжайинга 
ташланиб, томоғидан ғиппа бўғишга, тилка-пора қилиб 
юборишга тайёр эди. Ҳозир елкасидан поезд босиб ўтса 
енгил бўларди. Ўзидан нафратланиб кетди. Яна аввалги
-
дек ювиндихўр итга айланди, ҳаётини яна асраб қолган 
туғма зийраклигига қойил қолди. Ғазабини яшириш 
учун сохта жилмайди, заҳар ичгандек юзлари шишиб 
кетди, ўлим эса қора духоба кўзларига тикилиб турарди.
Ҳазрати олийлари пашша овлар эди.
− Мигел, пашша тутишни биласанми?..
− Йўқ, Сеньор Президент...
− Эҳ, ҳа, ҳали се-е-ен... талвасага тушаяпсанми?.. Ха-
ха-ха-ха!.. Хи-хи-хи-хи!.. Хо-хо-хо-хо!.. Хе-хе-хе-хе!..
У кулишни тўхтатмай пашша қувишда давом этди: 
кўйлаги шимидан чиқиб, осилиб қолди, тугмачалари, 
ботинка боғичлари ечилиб кетди. Сўлаги оқиб, кўзининг 
оқи сариқ тусга кирди.
− Мигел. − У овозини пастлатиб, ҳарсиллаб гапирди: 
− Мигел, «пашша овлаш» ёқимли, аммо оддий нарса; 
фақат сабр-тоқат керак. Мен қишлоқда − болалигимда 
шу ўйинни ўйнаб, пул ишлар эдим.
Қадрдон қишлоғини тилга олар экан, қошларини чи
-
мирди, пешонасига соя тушди, орқасида турган Респуб-
лика харитасига ўгирилиб, қишлоғининг номи ёзилган 
қора нуқтани мушти билан урди.
Хотирасига болалигида юпун, ниҳоят даражада юпун 
кийиниб чопиб юрган кўчалари, ўсмирлигида бир бур
-
да нон учун ишлаган кезларида бадавлат оилалардаги 
тенгдошлари маишат қилиб, давру-даврон сураётганини 


214
кўриб эзилганларини эслади. У ҳамқишлоқлари − майда 
одамлар орасида ботқоққа ботиб, шамол ғириллаб тур
-
ган хароб кулбада ҳаёт кечиргани, тунларда хира шам 
ёруғида ўқигани, онасининг ғариб қиёфасини эслади. 
Яна у учинчи тоифали адвокат хонасида катта ишларни 
бажариб юрган ҳамкасблари нафратланадиган сотқин 
аёллар, қиморбозлар, олибсотарлар, от ўғрилари давра
-
сида ўтирган кезларини эслади.
У шахт билан бир неча қадаҳни бўшатди. Қизарган, 
халтадек осилган юзида бир нуқтага тикилиб қолган 
кўзлари, кичкина қўлидаги тирноқлари ялтиради.
− Аблаҳлар!
Мулозим уни қўлтиғидан тутди. Сеньор Президент 
адашган нигоҳлари билан хонага назар солди − атрофи 
мурдага тўла эди ва: − Аблаҳлар! − деб бақирди. Сўнг 
овозини пасайтириб қўшимча қилди:
− Мен Парралес Сонриентени яхши кўрар эдим, 
ҳамон яхши кўраман, уни генерал қилмоқчи эдим, 
чунки у ҳамюртларимнинг жиловини тортиб қўйди, 
ҳаммасини бўғиб ташлади, елкаларида қамчи ўйнатди, 
агар онам бўлмаганда менга қилган зуғумлари учун 
битта қўймай қириб ташларди. Ҳаммасига чидаб кел
-
дим. Сабаби, ўзимга маълум. Аблаҳлар!.. Мен кечир
-
майман, ҳаётимга ҳар томондан таҳдид бўлиб турган 
кунларда, яқин дўстларим ташлаб кетаётган, душман
-
ларим кўпайиб турганда уни ўлдиришганини кечи
-
ра олмайман... Йўқ, йўқ, Арк пештоқидан ном-нишон 
қолдирмайман...
Сўзлари тойғоқ йўлдан кетаётган фойтун сингари 
лабидан сирпаниб чиқарди. У қорнини чангаллаб, му
-
лозимнинг елкасига суянди − томирлари зарб билан 
урар, шамоллаган кўзлари ёнар, аранг нафас оларди − 
шу лаҳзада оғзидан пўртахол рангидаги суюқлик оқиб 
тушди. Вазир ёрдамчиси тоғора кўтариб югуриб кел
-
ди (унинг тагига Республика герби зарб қилинган эди). 
У қайт қилиб бўлгандан кейин − мулозимнинг эгнида 
қуруқ жой қолмади − иккаласи Президентни қўлтиғидан 
ушлаб, ётар жойига олиб бордилар. 


215
У йиғлаб:
− Аблаҳлар!.. Аблаҳлар! − деб такрорларди.
Ташқарига чиқишлари билан вазир ёрдамчиси ши
-
вирлаб хушхабар етказди:
− Табриклайман, дон Мигелито, табриклайман. Сень - 
ор Президент сизнинг никоҳингиз ҳақида газетада 
мақола чиқаришни буюрди. У биринчи куёвжўрангиз 
бўлишга розилик билдирди.
Улар даҳлизга чиқишди. Вазир ёрдамчиси овозини 
кўтарди:
− Дастлаб у сиздан қаттиқ хафа бўлди. Парралес 
Сонриентега дўст бўлган киши, деди у менга, Мигелга 
ўхшаб иш қилмас эди; нима бўлганда ҳам у рақибимнинг 
қизига уйланишдан олдин мен билан маслаҳатлашиши 
керак эди, деди. Уни олдида сизни қоралашга кўп 
ҳаракат қилишди, Мигелито. Мен доим ёнингизни ол
-
дим, севги одамни мафтун қилади, йўлдан чиқаради, 
телбага айлантиради, адаштиради деб ишонтирдим.
− Сиздан миннатдорман, генерал.
− Шумтакани қара-я, − вазир ёрдамчиси ҳазил оҳан-
гида гапирар экан, хохолаб кулди ва дўстларча елкасига 
қўл ташлаб, ўз хонасига етаклади.
− Қани, бу ёққа келиб, газета билан танишиб кўринг-
чи!
Сеньоранинг суратини Хуан амакисиникидан олдик. 
Жуда яхши чиқди, дўстим. Жуда яхши!
Мулозим газета саҳифасини столга ёзди. Куёвжўра-
лар рўйхатида Ҳазрати олийларидан ташқари инженер 
дон Хуан Каналес ва укаси дон Хосе Антонио ҳам бор 
эди.
«Юқори жамиятда тўй. Кеча кечқурун соҳибжамол 
сеньорита Камила ва сеньор дон Мигел Кара де Анхел
-
нинг никоҳ кечаси бўлиб ўтди. Қўл қўювчи ҳар икки то
-
мон... − у таклиф этилганлар рўйхатини кўздан кечирди, 
− ... Олий қароргоҳда ўтказилган тўйда куёвжўра, Респуб-
ликанинг Қонуний раҳбари, Сеньор Президент ҳамда 
сеньорлар, давлат вазирлари, генераллар (у рўйхатни 
тўла ўқиб ўтирмади) ва келиннинг қариндошлари дон 


216
Хуан Каналес ва шу фамилиядаги дон Хосе Антонио
-
лар қатнашди. «Эль Националь» бугунги сонда янги 
куёв-келинни табриклаб, сеньорита Каналес суратини 
босиб чиқаради ва уларга улкан бахт-саодат тилайди». 
У кўзини қаерга яширишни билмай қолди. «Верден 
остонасида жанглар давом этмоқда. Бугун кечқурун не
-
мис қўшинлари ашаддий ҳужумга ўтиши кутилмоқда...» 
У телеграф хабарлари босилган саҳифадан нигоҳини 
узиб, Камила сурати тагидаги қайдларни ўқий бошлади.
Дунёдаги ёлғиз суюклиси қўпол майнавозлик қурбо-
нига айланиб рақсга тушар, атрофидагилар эса сакраб 
ўйнашарди.
Вазир ёрдамчиси газетани олди.
− Қараб кўзингга ишонмайсан, шундай эмасми, бах
-
тиёр бола?
Кара де Анхел жилмайди.
− Аммо, ошнам, кийимингизни алмаштирмасангиз 
бўлмайди, мени фойтунимни олинг...
− Бениҳоя миннатдорман, генерал.
− Аравакашга айтинг, сизни тез олиб бориб, зудлик 
билан олдимга қайтиб келсин. Табрикларимни қабул 
қилинг, хайрли тун. Э, тўхтанг! Газетани олиб кетинг, 
сеньора ҳам кўриб қўйсин, рафиқангизни садоқатли 
дўстингиз номидан табриклашни унутманг.
− Ҳаммаси учун катта раҳмат, хайрли тун.
Мулозим ўтирган икки шарпа − от қўшилган фой
-
тун товуш чиқармасдан соя сингари учиб кетди. 
Қалампиргул ҳиди анқиб ётган экин экилмаган дала-
ларда чирилдоқларнинг хониши бошланган, иссиқ оқ- 
шом қўйнида маккажўхорилар, шудринг қўнган ўтлоқ-
лар, жасмин ўсиб ётган қўралар билан ўралган боғлар 
ҳорғин мудрайди.
− ... Ҳа-а, агар яна мени мазах қилса, бўғиб... − хаё-
лида жонланган кўкрагига президент лентаси осилган 
совуқ жасад, рангпар япалоқ юз, қайрилган оппоқ ен
-
гидан чиқиб турган бармоқ учлари, қонга ботган лак-
ланган ботинкани ёнида ўтирган ҳайдовчи ҳам кўриб 
қоладигандек қўрқиб кетди.


217
Фойтуннинг тебраниши исёнкор фикрларини бўғиб 
қўйди... У ўзини турмада ҳаракатсиз ўтирган, қотиллик 
манзарасини хаёлида жонлантириб, миясида жунбуш
-
га келган бўронни жиловлашга уринаётган маҳбус 
ўрнига қўйиб кўрди. Томирларида қон гупирди. Тоза 
тун ҳавосига юзини тутиб, тер ва кўз ёшидан ҳўл бўлиб 
кетган дастрўмоли билан баданидаги хўжайиннинг 
қусуғини артишга тутинди. Уни ичида лаънатлар ва 
ғазаби қайнаб йиғлар эди. «Оҳ, қани энди юрагимга ёпи
-
шиб қолган таҳқирловчи хохолашларни сидириб ташлай 
олсам!..»
Шиддат билан чопиб ўтган фойтун уларни босиб ке
-
тишига сал қолди. Унда бир зобит ўтирарди. Отлар чанг 
булутларини кўтариб шаҳарга қараб қуюндек учмоқда. 
«Қироличага шоҳ!» − ўйлади Кара де Анхел ўзича. Фой
-
тун юлдуз учиб ғойиб бўлган томонга қараб елиб бо
-
ради. Зобитга Сеньор Президентнинг маъшуқаларидан 
бирини олиб келиш топширилган. У ўзини худо юбор
-
ган элчидек тутади.
Марказий вокзалда шовқин тинмайди: вагонлардан 
яшикларни бўшатишади, қизиб кетган локомативлар 
акса уради. Кўчаларда маст-аластлар гандираклайди, 
айвонда яшил панжарага таяниб турган занжи кўринади, 
ғижирлаб бораётган фойтунда юзлари мағлубиятдан 
кейин совиб, тўнгиб қолган замбаракни эслатадиган па
-
ришон, афтодаҳол киши жим кетиб боради.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish