Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ШОШИЛИНЧ НИКОҲ
− Қўшнимиз жон беряпти.
Ҳар бир эшикдан қари қизлар чиқиб кела бошлашди.
− Қўшнимиз жон беряпти.
«Икки юзинчи уй»
3
дан қош-кўзи попукдай, кўҳ-
ликкина, муомаласи ширин Петронила хоним югуриб 
чиқди. У Берта деган чиройли исмга эга бўлишни орзу 
қиларди. Эски русумдаги қора кўйлак кийган, кўриниши 
бесунақай, чўқинтириш вақтида Сильвия деб ном олган 
Петрониланинг дугонаси ҳам пайдо бўлди. Корсет кий
-
ган, туфлиси оёғини уриб ташлаган, соат занжирини 
бўйнига осиб олган Сильвиянинг таниши Энграсия ҳам 
даҳлизда кўринди.
Қўшнимиз жон бермоқда! Қандай хурсандчилик!..
Бўғмаилон уларни кутиб олди.
− Сингилларимиз хизматга тайёр, − таъкидлашди 
ортиқча гап-сўзларга ўрин қолдирмасдан «Икки юзинчи 
уй»дан келганлар.
− Агар кўйлак тикиш керак бўлса, бажонидил, менга 
қўйиб беринг, − эслатди Сильвия.
Корсет сиқиб, яримжон қилиб қўйган Энграсия 
қийнала-қийнала қўшимча қилди:
− Мен, ҳозир сал ўзимга келиб олай, қийналмасдан 
жон берсин деб дуо ўқийман.
Хонимлар хонадаги пештахта орқасида туриб, бе
-
морнинг тўшаги устида доривор гиёҳларнинг тутуни 
каби сукунатни бузиб қўймаслик ва кечаю-кундуз ёнида 
ғамга ботиб ўтирган сеньорга халақит бермаслик учун 
1
Худо ҳақи, шафқат қилинг. 
(итал.)
2
Тинети − президент Эстрада Кабрера томонидан сувсиз ўлдиришга 
маҳкум этилган италиялик.
3
Ёлғиз кекса аёллар яшайдиган уйнинг номи.


200
паст овозда гаплашар эдилар. Сеньор жуда ёқимтой эди. 
Улар киприклари узун, бўйни ингичка, сочлари чигил 
бўлиб ётган шарпа − Камиланинг аҳволини билишдан 
кўра, кўпроқ сеньорни яхшилаб кўриш учун оёқ учида 
юриб каравотга яқинлашардилар... Улар майхона эгаси
-
дан сеньор кимлигини сўраб-билиб олмагунча тинчи
-
мадилар... У қизнинг куёви экан! Унинг севимли куё
-
ви! Буни қаранглар-а! Демак, унинг куёви! Сильвиядан 
бошқа ҳамма бу тиллага тенг сўзни такрорлашга тушди, 
у эса Камила генерал Каналеснинг қизи эканини эшит
-
гандан кейин, ниманидир баҳона қилиб йўқолиб қолди 
ва шу кетганича қайта кўринмади. Ҳукумат душманла
-
ри билан ўйнашиб бўладими? Сеньор уни жуда яхши 
кўрар экан, ўзича гапирди у, яна Президентга ўта содиқ 
одам. Аммо мен акамнинг синглисиман, акам − депутат, 
обрўсини тушириб қўйишим мумкин. Худо сақласин!..
У кўчада ҳам бир неча марта «худо сақласин!» деб 
такрорлади. 
Кара де Анхел шафқат ҳамшираси вазифасини бажа
-
риб, касалнинг аҳволини сўраш баҳонасида кўнглини 
кўтаришга уринаётган қизларга аҳамият бермади. Нима 
дейишаётганини англамаса-да, миннатдорчилик билдир
-
ди, у Камиланинг алаҳлаб, бир хил шикоятомуз оҳангда
айтаётган сўзларини бутун вужуди билан тушунишга 
интилар, қари қизлар қўлини қанчалик меҳр, ҳарорат 
билан сиқишаётганини билмас, жавоб қайтармас эди. 
Қизнинг бадани музлаб бораётганини алам билан ҳис 
қилди. Назарида ёмғир ёғар, оёқ-қўллари ишламас, 
кўзга кўринмас шарпалар уни чексиз, ҳудудсиз: ҳаво − 
ўзича, нур − ўзича, соя − ўзича, ҳамма нарсалар − ўзича 
ҳаракат қилаётган фазода айлантираётгандек туюларди.
Шифокор келгач, хаёли жойига келди.
− Шундай қилиб доктор...
− Ҳамма умид худодан!
− Сиз бу ерга ҳар куни келасизми?
Қовоқхона бекаси бир дақиқа тинч ўтирмайди, 
шунга яраша ҳамма ишлари саранжом-саришта. Қўш-
ниларининг кирларини олади, тонг қоронғусида уларни 


201
ивитиб қўяди, кейин Васкесга нонушта олиб, турмага чо
-
пади − ундан ҳамон бирон дарак йўқ, − қайтиб келиб кир 
ювишга тутинади, чойшабларни сиқиб, дорга ёяди. Улар 
қуригунча уйга югуради, хўжалик ишларига улгуриши 
керак. Зиммасига бошқа мажбуриятлар ҳам юклатил
-
ган: беморни овқатлантиради, азиз-авлиёларга атаб шам 
ёқади, Кара де Анхелга аҳволни тушунтириб, уни бирон 
нарса еб олишга кўндиради, шифокорни кутиб олади, до
-
рихонага бориб келади, «роҳиба»ларнинг хархашалари
-
га − қари қизларни шундай атайди − тоқат билан чидай
-
ди ва тўшак устахонасидаги бека билан талашиб-торти
-
шади. «Бунақа тўшакда ҳаммаёғингни кўкартирмасдан 
ётолмайсан! − худди пашша қўриётгандек қичқиради у 
остона хатламасдан туриб. − Бундай тўшакларни семиз 
одамлар ҳам олишмайди!»
− Ҳамма умид Худодан!
Кара де Анхел шифокор сўзларини такрорлади. 
Қанийди бир мўъжиза юз берса! У овози борича худога 
илтижо қилиб, мадад тилагиси келди, зеро, ихтиёридаги 
барча имкониятлар қўлидан сирғалиб чиқиб кетди, фой
-
дасиз, ёт, ортиқча, қадрсиз нарсаларга айланиб бўлди.
Ҳаммалари дақиқа санаб, энди нима бўлади деб 
кутиб ўтиришибди. Итларнинг ҳуриши, Мерсед ибо
-
датхонасидаги қўнғироқларнинг қаттиқ жаранглаши 
қўшниларни чўчитиб юборди. Улар салб сурати солин
-
ган байроқ остига ғуж бўлишиб: «Роса қийналди!.. Ҳа, 
вақт-соати етди. Куёвга жабр бўлди-да!.. Қўлимиздан 
нима келарди! Ҳаммамиз бир куни шундай аҳволга ту
-
шамиз!» − деб тавалло қилишга тушдилар.
Петронила бўлаётган воқеалар ҳақида кексалигига 
қарамай, болаларча соддалигини сақлаб қолган инглиз 
тили ва бошқа ғаройиб мўъжизаларни ўргатиб юради
-
ган яқин танишига сўзлаб берди. Уни оддийгина қилиб 
Тичер
1
деб аташарди. Петронила Камилани сеҳру жоду 
йўли билан тузатса бўладими, деб сўради ундан. Ти
-
чер бундай усулдан хабардор, чунки у инглиз тилини 
1
Тичер − ўқитувчи (инг.)


202
ўргатишдан ташқари бўш вақтларида теософия
1
, спири
-
тизм, сеҳргарлик, мунажжимлик, гипноз қилиш, хуро
-
фий илмлар билан шуғулланади деб ўйларди қари қиз. 
Дарҳақиқат, у «Арвоҳ кириб олган уйларга яширилган 
қимматбаҳо хазиналарни қидириб топувчи» сеҳрли асбоб 
яратган эди. Тичер бундай тажрибалари ҳақида бировга 
гапиришга ботина олмасди. Ёшлигида черковга бериш
-
ганди, аммо руҳоний бўлишига бир бахя қолганда ёши 
катта бир хотин уни йўлдан урди. Диндорлик жуббаси
-
ни қозиққа илишга тўғри келди, аммо у олийжаноблиги
-
ни йўқотмади, одамови, телбасифат бўлиб ўсди. Диний 
мактабдан савдо билим юртига ўтди, агар ҳисоб илми
-
ни ўргатувчи муаллима уни севиб қолмаганда ўқишни 
муваффақият билан битирган бўларди. Техника жонига 
оро кирди, темирчилик ҳунарини ўрганди, устага шогирд 
тушиб, кун кўрди. Лекин бу ердаям узоқ туролмади, ҳам 
оғир меҳнат, ҳам соғлиғининг заифлиги бу машғулотни 
тўхтатишга мажбур этди. Орага бой аммаси тушди, у 
жияни черков хизматини давом эттиришига тарафдор 
эди. «Муқаддас даргоҳга қайтиб бор, − деди хоним, − бу 
ерда вақтингни беҳуда ўтказма; ҳар хил ишларга ўзингни 
уриб кўрдинг, аммо бирон нарсага эриша олмадинг, 
ақлинг жудаям баланд эмас, бунинг устига янги туғилган 
қўзичоққа ўхшайсан − ҳаёт сени эркалаб ўтирмайди, 
қувватинг, ҳарбий ишга, мусиқага лаёқатинг йўқ... Агар 
руҳоний бўлишни хоҳламасанг, ўқитувчилик қилиб кўр, 
масалан, инглиз тилидан дарс бер. Худо сени қўлламаган 
бўлса, сен болаларни қўллаб-қувватла; инглиз тили ло
-
тинга қараганда анча осон, керакли тил; бунинг устига 
ўқувчилар инглиз тили дарсида бирон нарсани тушун
-
май қолса, ўқитувчимиз инглиз тилида гапиряпти, деб 
ўйлашади».
Петронила ҳар галгидек овозини пасайтириб, чин 
юракдан гап бошлади:
1
Теософия – дин тарихи.


203
− Куёв уни астойдил яхши кўради, унга сажда қилади, 
Тичер. У Камилани ўғирлаб келганига қарамай, черков
-
да никоҳ ўқитиб, тақдир ипларини абадий боғлайдиган 
кунни сабр-тоқат билан кутмоқда. Бундай одамлар ҳар 
куни дуч келавермайди.
− Айниқса, бизнинг кунларимизда, болагинам! − бир 
қучоқ атиргул кўтариб хонага кирган «Икки юзингчи 
уй»даги энг баланд бўйли қиз гапга қўшилди. У зина
-
нинг энг тепасига чиқиб олгандек кўринарди.
− Куёв, Тичер, куёв шундай меҳрибонки, агар қиз 
нобуд бўлса, у ҳам ўлишга тайёр... О!
− Петронила, − оҳиста мурожаат қилди Тичер, − ши
-
фокорлар уни ўлим чангалидан қутқариб бўлмайди деб 
айтишди дедингми?
− Ҳа, сеньор, мумкин эмас, деб уч марта очиқдан-
очиқ айтишди.
− Яна сиз, Нила, уни фақат мўъжиза қутқаради деб 
ишонасизми?
− Тасаввур қилинг... Бечора куёвнинг юраги эзилиб 
кетади...
− Ундай бўлса, мен бунинг чорасини биламан; бир 
ажойиб иш қиламиз. Фақатгина чинакам севги ўлимга 
бас келиши мумкин. Қўшиқлар Қўшиғида айтилгани
-
дек, уларнинг кучи бир хил, агар сиз куёв уни жонидан 
ортиқ севади, деб тўғри гапирган бўлсангиз, мен ҳам 
шуни айтаманки, агар севгиси астойдил бўлса, икки
-
юзламачилик қилмаса, унга уйланса − никоҳ ўқитишга 
рози бўлса, уни қутқариб қолса бўлади. Ана шундагина 
менинг илоҳий муолажаларим мадад беради.
Петронила севинганидан, ўзини йўқотиб қўяёзди. У 
барча дугоналарини оёққа турғизиб, хушхабарни етказ
-
ди, Бўғмаилонни ишга солди − роҳибни чақириб келиш
-
га жўнатди. Оёқда зўрға турган Камила билан Кара де 
Анхел шу куни никоҳдан ўтди. Мулозим узун, ингичка, 
филнинг тишидек совуқ қўлни қайноқ кафтига олди, 
роҳиб шу заҳотиёқ илоҳий лотин битикларини ўқиди. 


204
«Икки юзингчи уй» қизлари ҳамда тўй кийимлари кий
-
ган Энграсия ва Тичер ҳозир бўлдилар. Маросим тамом 
бўлгач, Тичер хитоб қилди:
− Make thee anather self, for love of me!..
1

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish