176
лутлар тоғ устига ястанди; чавандоз юқоридан-пастга,
пастдан-юқорига дам олмасдан, тўхтамасдан йўл боса
-
ди. Ҳозирча уйқусизлик ва чарчоқ уни ҳолдан тойдир
-
гани йўқ. Бошни айлантирадиган эниш ва кўтарилиш;
туби мудроқ тошларга тўла серғалва дарёлар, отни
ямлаб ютадиган шиддатли оқимлар; тик, сирғанчиқ
ёнбағирлар, туёқ остидан кўчган тошларнинг гулдираб
жарликка қулаши; одам қадами тегмаган чакалакзор
-
лардаги тиканли маймунжонлар; миш-мишларга кўра
жодугарлар ва қароқчилар макон тутган кийик сўқмоқ-
лари − бари орқада қолди.
Тун узун тилини чиқарди. Атроф шудрингдан ҳўл
бўлган текислик. Қора шарпа чавандозни отдан тушир
-
ди, ёлғиз қаққайиб турган кулбага олиб кирди ва товуш
чиқармасдан ғойиб бўлди. Аммо тез қайтиб келди. У
чирилдоқлар чир! чир! чир!.. − чириллаб ётган кулба
-
га бекорга қайтиб келгани йўқ. Шарпа кулбада кўп тур
-
мади, яна ғойиб бўлди. Мана, яна қайтди...
Кетади ва
қайтади. Киради ва чиқади. Кетганда йўловчи ҳақида
хабар берадими? Қайтганда у ҳалиям тургани ёки ғойиб
бўлганини аниқламоқчи бўладими? Буниси номаълум...
Ниҳоят, у кулба олдига келиб тўхтади. Шамол да
-
рахтлар япроғида сакрайди. Қурбақалар
тунги мак
-
табида юлдузларни санашга ўргатади. Ҳамма нарса
овқатланиш вақти келганидан дарак беради. Чироқ
нури бешта ҳиссиётни қитиқлайди... Кулба олдида жим
ўтирган индамас тош-метин кишининг кўз ўнгида нар
-
салар маълум шакл-шамойилга кирди; у сабр-тоқат би
-
лан тонгни кутар ва ухлаб қолган йўловчининг бир текис
нафас олишига тикилиб ўтирарди. У кечаси қора шарпа,
кундузи − одам бўлиб қолади.
Боя чавандозни отдан
туширган эди. Ниҳоят, тонг ёриша бошлаганда гулхан
ёқишга тутинди: тутундан қорайган тошларни салб шак-
лида тахлаб чиқди, сочилган кулларни қарағай бутоғи
билан супурди ва қуруқ
шох-шаббалар устига йирик
ғўлаларни қўйиб, олов ёқди. Ҳўл ўтин чирсиллаб ёнди,
зағизғондек чириллади, терлади, тўлғанди, йиғлади,
кулди... Йўловчи уйғонди ва у ёқ-бу ёққа аланглаб, тах
-
177
тадек қотиб қолди: у қаерга келиб қолганига ҳайрон эди.
Қўлидаги тўппончасини маҳкам ушлаб, бир сакраб эшик
олдига келди − осонликча таслим бўлмайди. Қора одам
даҳшатли қуролдан заррача чўчимади, такаллуф қилиб
ўтирмай, оловда шақиллаб турган идишга ишора қилди.
Генерал унга эътибор бермай, эҳтиёткорлик билан кулба
эшигидан бошини чиқарди, шубҳасиз, аскарлар қуршаб
олган бўлса керак, аммо қаршисида фақат қизғиш тутун
қоплаган кимсасиз текислик ястаниб ётарди. Поёнсиз те
-
кисликлар! Каптарлар ювиб қўйган осмон. Дарахтлар. Бу
-
лутлар. Чириллаган ўткир товушлар. Амата
1
га боғланган
оти мудрамоқда. Кўраётганлари туши эмаслигига ишонч
ҳосил қилиш учун нафасини ичига ютиб, атрофга қулоқ
солди; қушларнинг жарангдор овози ва отиб келаётган
тонг сокин аллалаётган серсув дарёнинг эриниб шовул
-
лашидан бошқа ҳеч қандай садо йўқ. Пиёладаги қайноқ
қаҳвага тизиллаб тушаётган қумшакарнинг овози деярли
эшитилмасди.
− Йўқ, сен бошлиқларга ўхшамайсан... − дўриллаб сўз
қотди уни отдан тушириб олган киши. У орқа томонига
тахлаб қўйилган қирқ-эллик боғ маккажўхори поясини
кўрсатмасликка ҳаракат қиларди.
Йўловчи ҳамхонасига синчиклаб қаради. Пиёладан
лабини узмай бошини силкитиб қўйди.
− Татита!...
2
− деди номаълум киши хурсандчилигини
яширишга уриниб. Дайди итдек бесаранжом кўзларини
генералга тикди.
− Мен − қочқинман...
Нотаниш киши маккажўхориларини унутиб, йўлов-
чига қаҳва қуйиб бериш учун яқинроқ келди. Ғамдан
қадди букилган Каналес гапира олмади.
− Мен ҳам, суньор; мен маккажўхориларни олиб ке
-
тиш учун бу ерга қочиб келдим. Аммо мен ўғри эмасман,
бу
мени ерим, униям, хачирларимниям мендан тортиб
олишди...
1
Амата − ҳамиша яшил бўлиб турувчи дарахт.
2
Татита (тата) − катталарга ҳурмат кўрсатиб, эркалаб айтиладиган
сўз.
Do'stlaringiz bilan baham: