162
ўртасида ётган ўлик мушукни ҳар томонга тортқилашар
эди. Темир панжарали дераза орқасида турган комендант
мўйловини бураб, бу ёвуз олишувни томоша қиларди.
Иккита ойимқиз пашшалар ғужғон ўйнаётган дўконда
шарбат ичиб ўтиришарди. Қўшни ҳовли эшигидан
ҳомиладор сеньора ва ранги оппоқ, қиморвозга ўхшаган
сеньор (ота-онаси) ҳамроҳлигида матросча костюм кий
-
ган бешта ўғил бола чиқди. Қассоб бир тўда болалар
орасидан ўтиб бораётиб сигаретасини тутатди,
унинг
чолворида қон доғлари, енги шимарилган, юраги остида
− ўткир болта. Аскарлар у ёқдан-бу ёққа ўтиб туришиб
-
ди. Қоровулхонанинг тош тўшамаларидаги ялангоёқ ҳўл
излар илондек буралиб ичкарига кириб кетган. Темир
стулда ўтирган навбатчи зобитдан салгина нарида турган
қўриқчи осиб олган казарма калитлари темир қуролларга
тегиб жаранглайди, атроф кўкимтир пуфакчаларга тўлиб
кетган.
Бир аёл шаҳдам қадамлар ташлаб, зобит олдига кел
-
ди. Қуёшда ошланган
мисранг юзларини йиллар даво
-
мида ажинлар босиб кетган. Қўлда тўқилган рўмолини
оппоқ сочлари устига ташлаган, бу − зобитга ҳурмат бел
-
гиси. У илтижо қилди:
− Мени кечирасиз суньор, худойим сиҳат-саломатлик
ато этсин, ўғлимни кўришга рухсат этсангиз, Биби
Марям сизга ҳамиша мадад беради.
Зобит жавоб беришдан олдин йўталди ва балғам
ташлади; кампирнинг димоғига
тамаки ва тишларнинг
қўланса ҳиди урилди.
− Ўғлингизни ким деб чақиришади, сеньора?
− Исмаел, суньор...
− Исмаел, ундан кейин-чи?
− Исмаел Мойсин, суньор.
Зобитнинг тишлари орасидан ипдек узун сўлаги
кўринди.
− Мен фамилияси ким деб сўраяпман?
− Мой-син, суньор.
− Ундай бўлса, бошқа куни келинг, бугун вақтимиз
йўқ.
163
Кампир рўмолини қўлига
олмасдан, худди қайғу-
ғамларини санаётгандек, аста қадам ташлаб, изига
қайтди; йўлка чеккасида бир дақиқа ўйланиб турди-да,
яна ҳеч нарса бўлмагандек хотиржам ўтирган зобит ёни
-
га келди.
− Мени кечиринг, суньор, бу ерга қайта келишим гу
-
мон, эллик чақирим наридан келдим, бугун уни кўриб
кетмасам, ким билсин яна қачон келаман бу ёққа... Менга
раҳмингиз келсин, чақириб беринг...
− Сизга айтдим-ку, биз бугун бандмиз. Жаҳлим чиқ-
масдан туриб қорангизни ўчиринг.
Бу манзарани кузатиб турган Кара де Анхел Камила
учун худодан шифо тилаб, кампирга астойдил ёрдам бе
-
ришни хоҳлаб қолди. У зобитга аста мурожаат қилди.
− Шу йигитни чақириб беринг, лейтенант, манавини
олинг, сигарет пули...
Зобит нотаниш кишининг бетига қарамасдан
пулни
олди ва Исмаел Мойсинни чақириб келишни буюрди.
Кампир осмондан тушган фариштадек пайдо бўлган ма
-
дадкорига ўгирилиб қаради.
Майор Фарфан казармадан топилмади. Қулоғига пат
қадаб олган қандайдир котиб балкондан қараб, бундай
пайтда уни «Лаззатлар олами»дан излаган маъқул деб
айтди, зеро, Марснинг азамат ўғлони ўз вақтини хизмат
ва муҳаббат орасида ўтказар экан. Баъзан уйидан ҳам то
-
пилиб қолар экан. Кара де Анхел извошга ўтирди. Фар
-
фан шаҳардан олисда, бир тубканинг тагида турар эди.
Ҳўл бўлиб қийшайиб қолган дарвозадан кириб, қоронғи
уй олдига борди. Кара де Анхел бир неча марта чақирди.
Уйдан садо чиқмади. У изига қайтди. «Лаззатлар
олами»га боришдан олдин Камиладан хабар олиш ло-
зим эди. Ташландиқ кўчалардаги кичкина кўпирикча-
ларга ётқизилган ходалар устидан гумбирлаб бораётган
извош уйқуни келтиради. Туёқ ва ғилдираклар, ғилдирак
ва туёқлар садоси.
Мулозим исловотхонага қайтганда Олтин Тиш Сень-
ор Президент билан ошиқ-маъшуқлиги ҳақида
эртак-
ларини айтиб тугатган эди. Майор Фарфанни кўздан
164
қочирмаслик ва генерал Каналеснинг уйида қўлга оли
-
ниб, доғули прокурор томонидан ўн минг песога сотиб
юборилган аёл кимлигини аниқлаш зарур.
Ўйин-кулги авжида, жуфт-жуфт бўлиб вальс туши
-
шар, ўлгудек маст Фарфан эса хирқироқ овозда ашула
айтишга уринар эди:
Do'stlaringiz bilan baham: