УЧИНЧИ ҚИСМ
ҲАФТАЛАР, ОЙЛАР, ЙИЛЛАР
ЗУЛМАТДАГИ СУҲБАТ
Б
иринчи овоз:
− Бугун қандай кун?
Иккинчи овоз:
− Дарҳақиқат, бугун қандай кун?
Учинчи овоз:
− Тўхтанглар... Мени жумада қамоққа олишганди:
жума... шанба... якшанба... душанба. Ҳақиқатан ҳам
мен неча кундан бери бу ердаман? Сирасини айтганда,
бугун қандай кун ўзи?
Биринчи овоз:
− Менга шундай туюлди... Сизларда қандай?.. Наза
-
римда, биз жуда узоқдамиз, даҳшатли даражада узоқда...
Иккинчи овоз:
− Бизни ташландиқ гўристонга ташлаб, унутиб ке
-
тишди...
Учинчи овоз:
− Бундай деманг!
Иккала биринчи овоз:
− ...май-миз!
Учинчи овоз:
− Аммо сира жим тура кўрманглар; мен сукунатдан
қўрқаман; худди зулмат ичидан бир қўл чиқиб, мени уш
-
лаб бўғаётгандек туюлади.
Иккинчи овоз:
− Жим турманглар, жин урсин! Шаҳарда нима
қилишяпти, ахир сиз энг кейин келдингиз-ку; у ёқда,
умуман, халқ нималарни гапирмоқда? Баъзан мен
-
га бутун шаҳар бизга ўхшаб зулмат ичига кўмилиб
190
қолгандек, улкан деворлар билан ўралган кўчалар ўтган
қишдан қолган ўлимтик лойларга тўлиб кетгандек тую
-
лади. Сизларда қандайлигини билмадим-у, қиш охирла
-
ганда бутун шаҳарни лой босиб кетади, деган ўй мени
қийнайди. Шаҳарни эслаб гапирганимда иштаҳам жуда
очилиб кетади: қанийди, ҳозир биттагина калифорния
олмаси бўлса...
Биринчи овоз:
− Апелсинларни хоҳламайсизми? Йўқ, бир пиёла
қайноқ чой ича олганимда ниҳоятда бахтиёр бўлардим!
Иккинчи овоз:
− Шаҳарда ҳеч нарса ўзгармаган, бу-ку, маълум гап:
ҳаммаси аввалгидек, гўё биз қамалмаганмиз. Трамвайлар
қатнаб турибди. Хўш, соат неча бўлди?
Биринчи овоз:
− Тахминан шундай...
Иккинчи овоз:
− Тасаввур ҳам қилолмайман...
Биринчи овоз:
− Чамамда...
Учинчи овоз:
− Тўхтаманглар, гапираверинглар, азиз-авлиёлар ҳақи,
тўхтаманглар, гапираверинглар... Сукунат мени қўрқитади:
мен қўрқаяпман; худди зулматдан бир қўл чиқиб,
томоғимдан ушлайди ва бўғаётгандек туюлади!
Тутилиб, зўрға давом этади:
− Бу ҳақда гапирмасам бўларди, аммо бизни
бўғизлашади, деб қўрқаман...
Биринчи овоз:
− Тилинг танглайингга ёпишсин! Калтаклашганда
жуда даҳшатли бўлса керак.
Иккинчи овоз:
− Жазога дучор бўлганларнинг эваралари ҳам бу
мудҳиш кунни унута олмайдилар.
Биринчи овоз:
− Доим шаккоклик қиласизлар, яхшиси, жим бўлинг-
лар!
Иккинчи овоз:
191
− Руҳонийлар учун дунёдаги ҳамма нарса шаккок-
лик...
Биринчи овоз:
− Аҳмоқлик! Каллангизни еб қўйибсизлар!
Иккинчи овоз:
− Айтаяпман-ку, руҳонийлар доим бировни кўзига
қараганда ҳам кир қидирадилар.
Учинчи овоз:
− Тўхтаманглар, гапираверинглар; азиз авлиёлар ҳақи,
тўхтаманглар. Жимжитлик мени қўрқитади, мен қўрқаман;
худди зулмат ичидан чиққан қўл томоғимдан тутади-ю,
бўғиб ўлдиради!
Ўша тунда қўлга олиниб тор қоронғи камерага ташлан
-
ган гадолар орасига талаба билан ҳуқуқ ҳимоячиси Абел
Карвахел ҳам қўшилган эди.
− Менинг қамалишим, − деган эди Карвахел, − жуда
қайғули ҳолатда амалга оширилди. Шу куни тонгда
оқсочимиз нон олиб келгач, хотинимга аскарлар уйимиз
-
ни қуршаб олишганини айтди. Хотиним бу хабарни шу
заҳотиёқ менга етказди, аммо мен бунга унчалик эъти
-
бор бермадим, ўзимча спиртли ичимликлар сотадиган
қандайдир контрабандачини қамоққа олишмоқчи деб
ўйладим. Хотиржам соқолимни олдим, ваннага тушдим,
нонушта қилиб кийиндим. Президентни табриклаш учун
боришим керак эди. Режаларим пуфакдек ёрилиб кетди...
эшигим олдида расмий форма кийиб, савлат тўкиб тур
-
ган ҳарбий прокурорни кўриб: «Салом, ҳамкасб, сизни
кўрганимдан хурсандман!» − деб саломлашдим. «Сизни
олиб кетишга келдим, − жавоб берди у. − Тез бўлинг, ке
-
чикиб қолдик!» Биз биргаликда бир неча қадам юрдик,
уйимни қуршаб олган аскарлар нимага келганини била
-
сизми, деган саволига «йўқ» деб жавоб бердим. «Ундай
бўлса, мен айтаман, исёнчи, − хитоб қилди у. − Улар сизни
қамоққа олишга келишди». Мен унинг юзига қараб ҳазил
қилмаётганини англадим. Шу пайтда бир зобит келиб
қўлимдан ушлади ва соқчилар қуршовида шалвираган та
-
намни мана шу зиндонга ташлади. Фрак ва цилиндрда.
Озгина сукунатдан кейин у қўшимча қилди:
192
− Энди сизлар гапиринглар; мен сукунатдан қўрқиб
қолдим, қўрқиб кетаяпман.
− Бу нимаси? − бақирди талаба. – Пономарнинг боши
музлаб қолибди, тегирмон тошининг ўзи.
− Қаердан била қолдингиз?
− Туртиб кўрдим, у ҳеч нарсани сезмайди.
− Мени туртмай гапиринг, саволингизга жавоб бериб
турибман-ку...
− Унда мен кимни туртдим? Сизними, ҳуқуқшунос?
− Йўқ...
− Демак... Демак, ёнимизда марҳум ётибди!
− Йўқ, марҳум эмас, бу мен...
– Сиз кимсиз ўзи? − талабани йўтал тутди. − Музлаб
кетибсиз-ку!
Жавоб зўрға эшитилди:
− Сизларнинг шеригингизман.
Учаласидан баравар нидо чиқди:
− А-а-а?
Пономар ҳуқуқшуносга ўз қисматини сўзлаб берди.
− Тўхтаманглар, гапираверинглар! − деди Карвахал
узоқ сукутдан кейин. – Нимани бўлсаям гапираверинг-
лар...
− Келинглар, эркинлик ҳақида гаплашамиз, − шивир
-
лади талаба.
− Қандай мантиқсизлик, − шартта гапни бўлди По
-
номар, − турмада эркинлик ҳақида гапириш?..
− Беморлар-чи? Улар касалхонада тузалиш ҳақида
гап лашмайди дейсизми?
Бўғиқ, қийналиб айтилган тўртинчи овоз эшитилди:
– ... Эркинлик деб умид қилманглар, дўстларим;
худо ярлақаган бир кун келгунча бу ерда азоб чекишдан
бошқа иложимиз йўқ. Ватанимизга чинакамига бахт кел
-
тиришни истаган фуқаролар ҳозир узоқда. Бири ёт эшик-
лар тагида тиланчилик қилиб юрибди, бошқалари совуқ
қабристонларда чириб ётишибди. Шундай кун келади
-
ки, ҳозирги ваҳшийликлар туфайли кўчада ҳам юриб
бўлмай қолади. Дарахтлар аввалгидек мева бермайди.
Маккажўхори битмай қолади. Сувлар тозаламайди. Уйқу
193
тетиклаштирмайди. Ҳаводан нафас олиб бўлмайди.
Яралар юқумли касалликларни тарқатади, бутун дунё
-
да қиёмат-қойим бошланади. Буни биз кўзимиз билан
кўрамиз, сабаби, биз лаънат остида қолган халқмиз! Са
-
мовий садолар момақалдироқ бўлиб бизга хитоб қилади:
«Эй, ифлослар! Аблаҳлар! Ёвуз кирдикорларга ҳамтовоқ
ялақилар!» Ваҳший ўқлар юзлаб одамларнинг мияси би
-
лан турма деворларини бўяб битирди. Саройдаги мар
-
марлар бегуноҳлар қони билан ювилди. Эркинлик истаб,
бошингни қаерга урасан?
Пономар:
− Фақат қодир худога!
Талаба:
− Нима учун? У жавоб бермайди!
Пономар:
− Демак, бу унинг илоҳий иродаси...
Талаба:
− Минг афсус!
Учинчи овоз:
− Тўхтаманглар, гапираверинглар; азиз авлиёлар ҳақи,
тўхтаманглар. Сукунатдан қўрқаман, қўрқиб кетаяпман:
зулмат ичидан чиққан қўл томоғимдан бўғиб ўлдиради!
− Ибодат қилиш керак...
Яна талаба аралашди:
− «Ибодат қил» деганинг нимаси?! Биз ибодат қилиб
ўтирмаймиз! Келинглар, мана бу эшикни бузиб, инқилоб
сари борамиз!
Кимдир икки қўли билан − ким экани номаълум − уни
қаттиқ қучоқлади, унинг кўз ёшидан ҳўл бўлган соқоли
юзига тегаётганини ҳис қилди.
− Коллежнинг кекса ўқитувчиси Сан Хосе де Лос Ин
-
фантес, сен хотиржам ўлишинг мумкин: ёшлар мана шу
сўзларни дадил айтмоқда. Мамлакатда ҳали ҳамма нар
-
са йўқолиб кетмаган экан!
Учинчи овоз:
− Тўхтамасдан гапираверинглар, гапираверинглар!
13 – Сеньор Президент
194
Do'stlaringiz bilan baham: |