Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

Сулаймон ёзган Қўшиқлар Қўшиғи.
Оҳ қани у лабларидан менга бир бўса берса!
Қораман мен Қуддуснинг қизи,
Аммо мен худди Сулаймонни кутган
Чодир каби ташнаман сенга.
Севгилим, мирра япроғи каби 
Менинг кўкрагимда хотиржам ухла... 
Президент ғамгин, маъюс ҳолатда ўрнидан тур
-
ди. Қадам ташлаши қуриган дарё ўзанидаги тошлар 
устидан чопиб кетаётган қоплонни эслатарди. У эшик 
орқасидаги пардани шахт билан юлқиб чиқиб кетди.
Шоир ва хонимлар ҳайрат ва ҳаяжон ичида қолдилар, 
табиатда бундай ҳолат қуёш ботиши арафасидагина юз 
беради. Ёрдамчилардан бири зиёфат давом этишини 
маълум қилди. Эшиклар очилиб, базм кечасини йўлакда 
ўтказишга мажбур бўлган кавалерлар қўрқа-писа яна 
зални тўлдиришди. Шоир Камила олдига келиб, уни 
столга таклиф қилди. У ўрнидан тураётиб, узатилган 
қўлга таянмоқчи бўлганида кимдир тирсагидан ушлади. 
Қичқириб юборишига сал қолди. Кара де Анхел парда 


238
орқасида уни кузатиб турган экан, яширинган жойидан 
қандай чиқиб келганини ҳамма кўрди.
Ўз қутиси-қабрларига қамалиб, маъюс садо чиқа-
ришга маҳкум этилган мусиқа асбоби нола таратди.
ИНҚИЛОБ
Олдинда ҳеч нарса кўринмайди. Орқада узун, 
баҳайбат тимсоҳлар товуш чиқармасдан изғийди, 
жўяклар бир-бирига чирмашиб кетган, уларнинг ичи 
силлиқ, совуқ сувга тўла. Саёз қўлтиқларда ҳолдан той
-
ган ернинг қовурғалари кўринади. Иссиқ. Оқимтир, 
қалин чирмовуқлар эркин нафас олиш илинжида да
-
рахтларнинг тепасига чирмашади. Гулханларнинг шуъ
-
ласи ҳорғин отлар кўзида акс этади. Аскарлар ҳафсала 
билан милтиқларини аёлларнинг ҳиди сақланиб қолган 
латта-лутталар билан мойлашади. Ўлим одамларни тез-
тез етаклаб кетади, очлик силласини қуритади, уларнинг 
интизор болалари ҳеч нарсадан бехабар қолаверади.
Фақат таваккалу зўр бериб уринишларидан нима чиқа-
ди − сабр билан кутиш керак. Одамнинг баданини тешиб 
ўтаётган ўқ ҳеч нарсани ҳис қилмайди, у гўштни иссиқ 
ва ширин ҳаво деб билади, фақат бу ҳаво одатдагидан 
кўра қалин. Ўқлар ҳам чумчуқ полапонларига ўхшаб 
чийиллашади. Нега бу ҳақда ҳеч ким қизиқмайди? Са
-
баби: ҳамма темир-терсаклар магазинидан олинган ме
-
талларни чархлаш билан овора, кейин ёқиб юборишади. 
Баъзи-баъзида найза тиғлари ҳабаш юзидаги кулги син
-
гари ярақлаб қолади. «Куйла, қадрдон! − деб бақиради 
кимдир. − Кўпдан бери бу ашулани мен яхши биламан!»
Уйда-ку хотининг ўтирар кутиб,
Нега парвонасан ёнимда доим?
Менга озор берма, тараша каби
Ботқоқзорга ташлаб кетавер.
Куйла, қадрдон!
Бугун кўлда бўлади байрам,
Бошимизга ёғилади ғам:


239
Нега кўкда кўринмайди ой,
Одамлар ҳам келмас ҳойнаҳой?
Куйла, эй ошна!
Ёдингдами туғилган кунинг?
Туғилганман мен ҳам ўша кун.
Самоларда қилишган байрам,
Ҳатто Тангри ичган дам-бадам
!
Куйла, қадрдон, куйла!.. Дарахтларнинг барглари
шитирлайди, ўрмон ой ёғдусида. Ҳужум ҳақидаги 
буйруқни интизор кутишади. Итларнинг ҳуриши олис
-
да қишлоқ борлигидан дарак беради. Тонг ёришмоқда. 
Ҳужумга ўтишга тайёр турган биринчи батальон 
ҳаракатсиз, гўё қандайдир яширин қудратли куч улар
-
ни жонсиз қилиб, тошга айлантириб қўйгандек. Ёмғир 
ҳамма ёқни ёпишқоқ лойга айлантириб қўйди. Ёмғир 
аскарларнинг юзлари-ю, яланғоч елкаларидан оқиб 
тушади. Кўз ёши тўкаётган осмон остида даҳшатли 
хабар тарқалди. Дастлаб бир-бирига зид хабарлар, 
миш-мишлар етиб келди. Ҳеч ким очиқ-ойдин гапир
-
мас, эшитганларини бир-бирига шивирлаб айтишар
-
ди. Қўрғошин ўқ оғир суякка айланиб аскарларнинг 
юрак-юрагига қадалиб, туриб қолди. Бутун ҳарбий 
қароргоҳ қонли жароҳатдан тўлғанди: генерал Кана
-
лес ўлган эмиш. Совуқ хабардан ҳамма саросимага 
тушади. Ҳарфлар ишга тушади. Расмий хитоблар бош 
кўтаради. Порох ҳиди, қайғули ундовлар сигарет ва ма
-
хорка тутунига қоришиб кетади. Хабар тўғри бўлса-да, 
ҳеч ким ишонмайди. Қариялар сукут сақлаб аниқ маъ
-
лумот келишини интизор кутишади; баъзилар қоққан 
қозиқдек қаққайиб қолади; кимдир ерга чўзилиб, ким
-
дир шляпасини ёнига ташлаб, кафтлари билан чаккаси
-
ни ушлаб чўққайиб ўтиради. Йигитлар нима гаплигини 
билиб келгани пастга, дарага югуришади. Қуёш шуъ
-
лалари кўзни қамаштириб, мияни гангитади. Узоқда 
қушлар галаси булут каби ғужғон ўйнайди. Аҳён-аҳёнда 
милтиқ овози эшитилади. Ниҳоят, қуёш чиқади. Йир
-
тилган булутлар орқасидан қонталаш осмон кўринади. 


240
Қароргоҳдаги гулханлар сўнди, осмон, ер, жониворлар, 
одамлар − ҳамма-ҳаммаси чекинаётган қора зулмат ичи
-
га сингиб, қоришиб кетди. Сукунатни от туёқларининг 
«тақа-тақ, тақа-тақ, тақа-тақ!» товуши ҳамда дарадан 
қайтаётган акс-садо бузади. Машъум хабар ҳаммаёққа 
тез тарқалади. От чоптириб келган чопарнинг гапини 
эшитган соқчилар ишонишни ҳам, ишонмасликни ҳам 
билмай, туш кўраётган одамга ўхшаб қотиб қоладилар. 
Генерал Каналес кечки овқатдан кейин юришни бошлаш 
учун ҳарбий қисмга отланаётган пайтида тўсатдан ва
-
фот этади. Кутиш ҳақида буйруқ берилди. «Унга нима
-
дир бериб қўйишган: заҳарли қалампирми ё бирон бир 
ўсимлик илдизиними − у ҳеч қандай из қолдирмасдан 
одамни ўлдиради. Айни шу пайтда ўлиб қолиши бежиз 
эмас!» хўрсинди бошқаси. Нима-а-а?.. Бирдан ҳамма 
жим бўлиб қолади; даҳшатли хабар юракдан ўтиб то
-
вонгача, яланғоч товонгача етиб боради ва ерга кириб 
кетади... Унинг қизи?..
Маълум муддатдан кейин − ёмон кунларда ҳар доим 
такрорланадиган учинчи товуш қўшилди: «Агар хўп 
десаларинг, уни лаънатлайман; мен бир қарғишни би
-
ламан, уни менга кекса сеҳргар ўргатган; шу пайтда 
бизнинг тоғларда жўхори тансиқ эди. Бозордан ола
-
ман деб пастга тушган эдим; шунда ўрганганман!... 
Хоҳлайсизларми?..» «Сенга айтайми? − қоронғилик ора
-
сидан бир товуш эшитилди. − Мен гапингга қўшиламан, 
у отасини ўлдирди-ку ахир!»
От туёқлари секинлашиб боради: «тўқ-тўқ, тўқ-тўқ, 
тўқ-тўқ, тўқ-тўқ». Соқчиларнинг қичқириғи эшитила
-
ди, яна сукунат ҳукмрон, қаердадир ит ойга қараб, маъ-
юс улийди; белига катта гардиш боғлаган ой анча кеч 
кўринади. Салдан кейин момақалдироқ гумбирлади. 
Генерал Каналес қабрдан чиқиб, миш-миш тарқатаётган 
ҳар бир кишига қандай ўлим топганини қайта-қайта 
такрорлаб бераётгандек туюлар эди. У керосин чироқ 
ёритиб турган ғариб дастурхонга ўтирди; ёрдамчи
-
нинг қадам товушлари эшитилди; идишлар, тақсимча 
шарақлади, қадаҳга қуйилаётган сув шилдиради, газета 


241
шитирлади ва... бошқа на бир шарпа, на бир нидо... Уни 
жонсиз ҳолатда кўришди; «Эль-националь» газетасини 
юзига босганча, стол устига бошини қўйиб ётар, шиша
-
га айланган чала юмуқ кўзларида ҳаёт акси йўқ эди.
Одамлар истар-истамас кундалик ишларига қайт-
дилар, улар энди тиним билмай ишлашни хоҳламас эди
-
лар, улар Эски мундир билан бирга − уни эркалаб шун
-
дай аташарди − инқилоб қилишга, ҳаётни ўзгартиришга 
отланган эдилар. Эски мундир уларга жамоани тарқатиш 
баҳонасида тортиб олинган ерларини қайтаришга; сувни 
адолат билан тақсимлашга, адашган молларни пул тўлаб 
қайтариб олиш тартибини йўқотишга, мамлакат учун 
ниҳоятда зарур ғаллани четга чиқаришни тақиқлаш ва 
маккажўхори майдонларини кенгайтиришга, машина
-
лар, яхши навли уруғлар, зотдор моллар, ўғитлар, тех
-
ника сотиб олиш учун қишлоқ хўжалик кооперативлари 
тузишга; транспортдан фойдаланишни тартибга солиш 
ва нархларни камайтиришга, матбуотни халқ сайлаб 
қўйган одамлар қўлига топшириш ва фақат халқ олдида 
ҳисоб берилишини таъминлашга, хусусий мактабларни 
йўқотишга, солиқларни камайтиришга, дори-дармон
-
ларни арзонлаштиришга, шифокорларнинг фаолият 
майдонини кенгайтиришу диний бағрикенгликни тик-
лашга ваъда берган эди.
Камила отаси вафот этганини анча кеч эшитди. 
Қандайдир нотаниш овоз телефонда бу хабарни етказди. 
− Республика Президенти тўйингизда куёв жў-
ра бўлганини отангиз газетада ўқиб, бу хабарни 
кўтаролмади, ўлиб қолди.
− Ёлғон гапираяпсиз! − бақирди у.
− Наҳотки ёлғон бўлса?! − масхараомуз овоз эши
-
тилди.
− Бу ёлғон! У куёв жўра бўл... Алло! Алло! − гўшакни 
осиб қўйишди, алоқа бирданига узилмади, кимдир се
-
кин-аста узоқлашаётгандек туюлди. − Алло!.. Алло!..
У тўқима ўриндиққа ҳушсиз йиқилди. Сўнг атрофга 
аланглади, кўзига кўринган нарсалар ўзгариб кетгандек, 
аввалги бўёқлар, аввалги ҳаво бошқача бўлиб қолгандек 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish