17– Сеньор Президент
258
бегоналар билан қайғу-ҳасратларини баҳам кўролмайди,
қадрдон қишлоқларини эсласа-да, қабрига хоч йўниб,
тош ташиб келадиган ҳамюртлари ёнида бўлмайди.
Бекатлар бирин-кетин алмашинади. Поезд тўхта мас-
дан яхши мустаҳкамланмаган рельслар устида чайқалиб
боради. Унинг ҳуштаги, тормозларнинг ғижирлаши, қора
тутунлари қоронғи тепаликларда қолади. Йўловчилар
шляпалари, газеталар, дастрўмоллар билан елпинишиб,
иссиқ ҳавода димиқиб, терлаб-пишиб ўтирадилар; улар
-
нинг бадани йиғлайди; қаланғи-қасанғи ўриндиқлар,
шовқин, ҳашоратларнинг оёғидан тикилганга ўхшаган
кийимлари қийнайди; улар терисида ўрмалаб найза сан
-
чади, ўз бошлари азоб беради, қичишади, сочлари юли
-
ниб кетаётгандек бўлади; сурги дори ичгандек ташналик
қийнайди, ўлаётган одамдек ғам-ғуссага ботади.
Жазирама кун ўтиб, кеч кира бошлайди, ёмғир том
-
чилаб ўтади, ниҳоят, уфқ ёришиб, олис-олисларда чироқ-
лар кўринади.
Назоратчи келиб, вагон чироқларини ёқди. Кара
де Анхел ёқаларини, галстугини тўғрилайди, соатига
қарайди... Портга етиб боришга йигирма дақиқа қол-
ган − бу гўё абадий чўзиладигандек туюлади, саноқли со
-
ниялар ўтади − ниҳоят соғ-саломат, зиён-заҳматсиз кема
-
га ўтиради. У дераза олдига келиб, қоронғида бирон нар
-
сани кўришга интилади. Салқин ҳаво димоғига урилди.
Дарё устидан ўтаётганини сезди. Йўлнинг давоми дарё
ёқалаб кетди...
Беланчакка ўхшаган шаҳар кўчаларидан ўтаётган
поезд тормоз бериб, оҳиста тўхтади, иккинчи тои
-
фа йўловчилари − эски пойафзал кийиб, латта-лут
-
тага ўралган одамлар тушиб қолди, ғилдираклар яна
ҳаракатга келди ва тўсиқлар олдигача секинлашиб бор
-
ди. Денгиз тўлқинининг тушуниксиз шовқини эшитил
-
ди, қоронғилик қўйнида божхона биноси қорайиб кўзга
ташланди, у ердан қатрон ҳиди келарди, яна англаб
бўлмайдиган миллион хил аччиқ-чучук ҳидлар димоққа
урилди...
259
Кара де Анхел истиқболига чиқиб, перронда турган
порт комендантига узоқдан салом берди − майор Фар
-
фан!.. Шундай оғир дақиқада ўзи қутқариб қолган, ун
-
дан бир умр қарздор дўстини кўрганидан қувониб кет-
ди − майор Фарфан!..
Фарфан унга узоқдан честь берди ва дарча орқали
ҳозир аскарлар келиб, юкларни кемага элтишларини
билдирди. Поезд тўхтагандан кейин Фарфан кўтарилиб,
ҳурмат-эҳтиром билан қўлини узатди. Бошқа йўловчилар
шоша-пиша вагондан туша бошладилар.
− О, омадингиз келганини қаранг!.. Қандай яшаяп
-
сиз?..
− Ўзингиз-чи, қимматли майор? Умуман, сўрамасам
ҳам бўлади, юзингиздан кўриниб турибди, сиз...
− Сеньор Президент сизни ихтиёрингизда бўлишим-
ни айтиб, телеграмма йўллади, сеньор, сиз заррача азият
тортмаслигингиз керак.
− Ғоятда миннатдорман, майор!
Вагон бир неча сонияда бўшаб қолди. Фарфан дарча
-
дан бошини чиқариб қаттиқ қичқирди:
− Лейтенант, жомадонларни олиб кетишсин. Нимага
имиллаяпсизлар?
Шу сўзлардан кейин эшикда қуролланган аскарлар
пайдо бўлди. Кара де Анхел уларнинг ниятини жуда кеч
англади.
− Сеньор Президент номи билан, − деди Фарфан
қўлидаги тўппончани ўқталиб, − сиз қамоққа олиндин
-
гиз!
− Тўхтанг, майор! Сеньор Президентнинг ўзи... Бў-
лиши мумкин эмас!.. Юринг, марҳамат қилиб мен билан
бирга юринг, телеграмма жўнатишимга рухсат беринг...
− Буйруқ қатъий, дон Мигел, бўйсунишингизга тўғ-
ри келади!
− Нима деяпсиз? Майли, бу сизнинг ишингиз,
аммо мен кемага кечикишим мумкин эмас; мен махсус
топшириқ билан кетаяпман, мен бундай қилолмайман...
− Секин, секин! Марҳамат қилиб, оғирроқ бўлинг,
қани, ёнингиздаги ҳамма нарсани менга беринг-чи!
260
− Фарфан!
− Нарсаларингизни менга беринг деяпман!
− Йўқ, майор, қулоқ солинг!
− Қаршилик кўрсатманг, такрорлайман, қаршилик
кўрсатманг!
− Гапимни эшитинг, майор!
− Ғиди-бидини йиғиштиринг!
− Мен Сеньор Президентнинг махфий ҳужжатларини
олиб кетаяпман... сиз ҳали жавоб берасиз!
− Сержант, уни тинтиб чиқинг!.. Кўрамиз, кимга кўп
ҳуқуқ берилган экан!
Юзини рўмол билан тўсган қандайдир шахс қорон-
ғилик қўйнидан чиқиб келди; Кара де Анхелга ўхшаган
баланд бўйли, Кара де Анхелга ўхшаган оқ юзли, сочлари
Кара де Анхелникига ўхшаган оқ-сариқ. У ҳақиқий Кара
де Анхелдан сержант тортиб олган ҳамма нарсани (па
-
спорт, чек дафтарчаси, никоҳ узуги − хотинининг номи
ёзилган олтин гардишни бармоғидан силтаб суғуриб олди
− илматугмалари, дастрўмоллар...) киссасига жойлади-
да, бир зумда кўздан ғойиб бўлди.
Анчадан кейин кема гудоги эшитилди. Маҳбус қўл-
лари билан қулоғини беркитди. Кўз ёшлари дарё бўлиб
оқди. Эшикни бузиб ташқарига чиққиси, қочиб кетгиси,
учгиси, денгизни кечиб ўтгиси келди, бу ерда қолаётган
одам эмас, у ёққа кетаётган, ўзининг исми − юкларини
ўзлаштириб, ўн еттинчи рақамли кема бўлмасига жой
-
лашиб олган ва Нью-Йоркка йўл олган одам ўрнида − ўз
ўрнида бўлиб қолишни бутун вужуди билан хоҳлар, аммо
иложи йўқ эди.
ПОРТ
Денгиз суви кўтарилишидан олдин ҳўл қанотлари
доим зулматни ёритадиган маёқ нурида товланадиган
чирилдоқ ва тор хонада тўхтамасдан юраётган, сочлари
тўзғиган, энгил-бошига қараб бўлмайдиган маҳбусдан
бошқа ҳамма нарса толиқиб, сукунатга чўккан. У ниҳоятда
танг аҳволга тушган эди; тинмай оҳ тортар, қўлларини
261
силкитиб нималарнидир ғўлдирар, ҳамма жойда тўлиб
ётган бегуноҳ маҳбуслар сингари фақат тушидагина
қаршилик кўрсатиши мумкин эди, улар қайғу-ҳасратлар,
ногаҳоний ўлим ва ёвуз жиноятлар учунгина керак; улар
ўлик ҳолда уйғонишга маҳкум тутқунлар эди.
«Ягона илинж − Фарфаннинг шу ердалиги! − ўзича
такрорлади у. − Нега деганда у комендант. Ҳеч бўлмаса,
хотини хабардор бўлади-ку; ёлғиз ўзини судраб туширди
-
лар, икки ўқ билан саранжом қилдилар, кўмиб ташлади
-
лар ва ҳамма нарса жойида!»
Вагоннинг поли болға − бир жуфт оёқлар зарби
-
дан тит райди, йўлда қозиқдевордек қўриқчи аскарлар
тизилишган, маҳбус эса жуда олисда кезади, у кечаги
-
на ёнидан ўтган қишлоқларни, ўзининг ифлос адашув
дақиқаларида, кўзини кўр қилган қуёшли кунларида чер
-
ков билан қабристон орасида, қўрқув ҳукмронлиги ости
-
да юрган кезларини эслайди. Энди имон ва марҳумлардан
бошқа тириклар йўқ!
Комендатура биносидаги соат занг чалди. Ўргимчак-
лар қалтирашди. Зарбалар бўғиқ эшитилади − катта мил
чоракам ўн иккини кўрсатади. Майор Фарфан эринчоқлик
билан аввал ўнг қўлини, сўнг чап қўлини мундир енги-
дан ўтказади, ҳеч шошилмай киндигидан юқорига қараб
тугмачаларини қадайди, хонадаги буюмларга: очиқ оғиз-
га ўхшаган Республика харитасига, қасмоқ босиб, паш
-
шалар, тошбақалар ўтириб кетган сочиққа, милтиққа,
дала сумкаларига бефарқ назар ташлайди... Тугмачалар
бўйнигача ўрмалаб боради. Бўйнига етганда бошини
ёнига буради ва ногоҳ кўзи Сеньор Президент портре-
тига тушиб, ҳайкалдек тик қотади.
Тугмалар қадалгач, шимини тўғрилайди ва чироққа
энгашиб сигаретасини ёндиради, қамчини олиб...
ташқарига йўл солади. Аскарлар қадам товушларини
эшитмайдилар: улар панчоларига ўралиб, мўмиёдек
қотиб ухлаб ётадилар. Милтиқ ушлаган қўриқчилар са
-
лом берадилар, навбатчи зобит кўкарган лабларига ёпи
-
шиб қолган кулранг сигарет қолдиғини пуфлаб ташлаш
-
га уриниб, ўрнидан сакраб туради ва қўлини чеккасига
262
тегизиб, майорни ҳарбийчасига «Ҳамма нарса жойида,
сеньор!» деб қаршилашга зўрға улгуради.
Дарёлар денгизга қуйилади, улар тарелкадан сут яла
-
ётган мушукнинг мўйловига ўхшайди.
Дарахтларнинг соялари, калтакесаклар, қайноқ бот-
қоқликларнинг иссиқ нафаси ҳам бир-бирига қўшилиб
денгизга интилади.
Вагонга чиқаверишда қўлида фонарь ушлаган бир
киши Фарфанга қўшилди. Улар орқасидан маҳбусга
мўлжалланган арқонни чийлаб икки барваста аскар бо
-
рар эди. Фарфаннинг буйруғига кўра уни боғладилар ва
боя вагонни қўриқлаб турган аскарлар қуршовида ҳайдаб
кетдилар. Кара де Анхел қаршилик кўрсатмади. Майор
сурбетлик билан маҳбусга шафқат кўрсатмасликни талаб
қилар, аскарлар бусиз ҳам уни аямай турткилаб бори
-
шар эди. Унинг бундай муомаласи тагида комендатура
-
дагилар олдида ўзини кўрсатиш, амал пиллапояларидан
тезроқ кўтарилиш истаги ётганини маҳбус дарҳол сезди.
Аммо уни комендатурага олиб бормадилар. Вокзалга ки
-
раверишда бурилиб, асосий темир йўлдан чеккада тур
-
ган, ахлатга тўла юк вагонига қараб юрдилар, елкасига
уриб вагонга зўрлаб киритдилар. Уни ҳеч қандай сабаб
-
сиз уришар, чамаси, шундай муомала қилиш олдиндан
буюрилган эди.
− Мени нега уришаяпти, Фарфан? − сўради инграб
майордан. У қўриқчилар билан бирга келган ва фонарь
тутган киши билан гаплашмоқда эди.
Жавоб ўрнига қўндоқ зарбаси тегди ва у қўланса ах
-
лат устига ағдарилиб тушди; бу гал елкасига эмас, боши
-
га уришди, қон оқиб, қулоғига кирди. Йўтал тутиб, ту
-
пурди − оғзи қонга тўлган эди, қон томчилари кўйлагини
бўяди − у ғазаб алангасида ўрнидан турди.
− Майор Фарфан! − жон аччиғида бақирди Кара де
Анхел, у оғриқдан тўлғанар эди. Ҳавода қон ҳиди анқиди.
− Оғзингни юм! Жим бўл! − бўкирди Фарфан қам-
чинни силкитиб. У маҳбус ҳозир айтиб юборадиган
сўздан қўрқиб, қамчи билан қаттиқ урди. Тиззалаб
263
ўтириб қолган бахти қаро йигит орқасига боғлиқ қўлини
бўшатиш учун зўр бериб уринар эди.
− ...Тушунарли... − деди у ўзини тўхтата олмай
қалтироқ, инграган товушда, − ... тушунарли... бу зарба
-
лар... сизга яна битта латта беради...
− Оғзингни юм, бўлмаса... − Фарфан ўшқириб, яна
қамчи кўтарди.
Фонарли киши қўлини ушлаб қолди.
− Ураверинг, аяб ўтирманг, қўрқманг. Мен чидайман,
мен эркакман, қамчи − бичилган ахталарнинг қуроли!
Ҳар сонияда тушаётган икки, уч, тўрт, бешта қамчи
зарбаси маҳбуснинг юзини дабдала қилиб юборди.
− Майор, тинчланинг, тинчланинг!.. − яна аралашди
фонарли киши.
− Йўқ, йўқ! Мен бу итнинг боласига тупроқ едира-
ман... У армияни ҳақорат қилди, буни шундоқ қўйиб бўл-
майди... Босқинчи... Аблаҳ!.. − У титилиб кетган қамчинни
ташлаб, тўппонча дастаси билан уриб, маҳбуснинг юзи,
бошидан сочи аралаш қўшиб терисини шилиб тушира
бошлади; ҳар бир урганда бўғиқ овоз билан: − ...армия
-
ни... ташкилотни... аблаҳ... уни шундай... − деб такрорлар
эди.
Пойтахтга қайтиб кетадиган юк поезди тайёр бўлгун-
ча ахлат устига йиқилиб тушган қурбоннинг жонсиз жа
-
садини шу ерда қолдирдилар.
Фонарли киши ҳам шу вагондан жой олмоқчи бўлди,
аммо Фарфан уни ўзи билан олиб кетди. Улар коменда
-
турада поезд жўнашини кутиб, кетма-кет қадаҳ кўтариб,
суҳбатлашиб ўтирдилар.
Фонарли киши ҳикоя қилар эди:
− Мени махфий полиция хизматига биринчи марта
бир жосус ўртоғим, уни Лусико Васкес − Духоба дейи
-
шарди, таклиф қилган эди...
− Бу номни эшитганга ўхшайман, − деди майор.
− Аммо у пайтда мен ҳали ёлланмаган эдим, ўртоғим
эса уларнинг ўз одамига айланиб кетганди − бекорга уни
Духоба дейишмаган, биласизми, − мен бўлсам турмага
264
тушиб қолдим ва жуда кўп пулимдан ажралдим, хоти
-
ним билан − у пайтда хотиним бор эди, − кичик бир иш
қиламиз, деб жамғариб юргандик. Бечора хотиним эса
«Лаззатлар уйи»га ҳам тушиб чиқди.
Фарфан «Лаззатлар уйи» номини эшитиб сеска
-
ниб кетди. Ҳожатхона ҳиди анқийдиган семиз мегажин
Чўчқачани эслаганда жунуни қўзиб қоларди, аммо бу
гал жазавага тушмади: ҳозир у сув тагида сузаётган одам
қўли ва оёғини типирлатгани сингари Кара де Анхел
қиёфасини кўз олдидан кетказа олмас ва қулоғи остида
«...Яна битта латта!.. яна битта латта!..» сўзлари такрор
-
ланиб тургандек бўлмоқда эди.
− Хотинингизнинг исми нима эди? Мен, ростини айт
-
сам, «Лаззатлар уйи»дагиларни жуда яхши биламан...
− Исми нимага керак? У ерда бир кун ҳам турмади;
уни турмадан олиб келишган экан, шу заҳотиёқ жўнатиб
юборишган. Ана шу уйда ўғилчамиз ўлиб қолди, хоти
-
ним ақлини йўқотди. Биласизми, худо бир асради-да!..
Ҳозир у роҳибалар билан бирга касалхонада кир юва
-
ди. Виждони йўл бермади, исловотхона қизи бўлишни
хоҳламади!
− Ҳой, мен уни, чамаси, аниқ кўрганман. Бола
-
ни кўмишга рухсат олиш учун полицияга мен борган
-
ман. Донья Чон ва бошқалар жаноза ўқишган. Сизни
ўғилчангиз эканини шунда ким билипти дейсиз!..
− Тасаввур қилинг, мени ўзимни қамоқхонада роса
калтаклашди, чўнтагимда сариқ чақа йўқ денг... Агар
орқага қайтишни иложи бўлса, жуфтакни уриб, қочиб
қолган бўлардим!
− Менинг ҳолимга маймунлар йиғларди. Ҳе йўқ, бе
йўқ, бир ярамас хотин мени Президентга роса қоралапти...
− Кейин ана шу Кара де Анхел генералнинг қизига
ошиқ бўлиб қолипти, ниҳоят, унга уйланди, айтишла
-
рича, у хўжайиннинг буйруғини бажаришдан бош торт
-
ган экан. Буни аниқ биламан, сабаби, Васкес − Духоба
уни генерал қочишидан бир неча соат олдин «Тустеп»
қовоқхонасида кўрган экан.
265
− «Тустеп»... − такрорлади майор эслашга уриниб.
− Бурчакда ана шу қовоқхона жойлашган эди. Хайр
энди, қадрдон қўналға; уни икки ёнида эркак билан аёл
сурати бор эди: аёл қўлини кўксига қўйиб, сўзлариям
эсимда: «Рақс тушамизми, азизим», − деб турипти. Шиша
кўтарган эркак: «Ташаккур!» − деб жавоб қайтарди...
Поезд қўзғалиб, тезлигини ошириб борди. Тонгнинг
пушти шуъласи мовий денгизда чўмилди. Шаҳарнинг
қамиш уйлари, олисдаги тоғлар, майда савдогарларнинг
ғарибгина қайиқлари ва ҳарбий кийимли қора чигиртка
-
ларга тўла гугурт қутисига ўхшаган комендатура биноси
қоронғилик қаъридан сузиб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: |