18 – Сеньор Президент
274
Унинг овозини эшитганда уйларнинг деворлари титрай
-
ди. Ҳаммаси эҳтиётсизлиги сабабли: у... Сеньор Прези
-
дентнинг маҳбубаси бўлган хонимга − буни ана шу эркак
анархизмда айбланиб, турмага қамалгунча билиб олган
эдим − кўнгил қўйган экан. Хоним генералнинг қизи
бўлиб, уни ташлаб кетган эридан ўч олиш мақсадида
шу йўлни тутган экан...» Тилга олинган Ходим маълум
қиладики, ана шу сўзларни айтганидан кейин қандайдир
шитирлаган товушни эшитади − илонлар тунда шундай
юришади, − маҳбус унинг ёнига келиб ниҳоятда паст
овозда − балиқлар сузгичларини шундай тебратадилар, −
бояги хонимнинг исмини такрорланг деб илтимос қилган,
Ходим хонимнинг исмини иккинчи марта тилга олган...
Шунда маҳбус бирдан − худди жонига теккандек, −
тирноқлари билан баданини юла бошлаган, аммо у ба
-
данини ҳис этмас эди, юзларини тирнаб ташлаган, кўз
ёшларини артган, − фақат териси қолган, бармоқларини
кўкрагига қўйган, уни ҳам тополмагандан кейин ерга
гурсиллаб қулаган...
Кўрсатмага мувофиқ мазкур маълумотномани тўлиқ
кўчириб олдим ва бир нусхасини маҳбус қамоқда
сақланган вақтда қўлида бўлган саксон етти доллар
ҳамда кийилган жун костюмни билетга ажратилган пул
билан бирга тилга олинган Ходимга шахсан ўзим топ
-
ширдим. Йигирма еттинчидаги маҳбуснинг вафот этган
санаси: № ... ўткир дизентерия.
Мазкур маълумотномани Сеньор Президент эътибо
-
рига етказишни ўз бурчим деб биламан...».
ХОТИМА
Талаба умрида ридо кийган кишини кўрмаганга
ўхшаб, йўлка чеккасида қоққан қозиқдек туриб қолди.
Аммо уни эски ридо эмас, қулоғига пономар шивирлаб
айтган гаплар ҳайратга солган эди. Эркинликда учрашиб
қолганларидан хурсанд бўлиб, қучоқлашиб кўришдилар.
− Мен бу кийимни ҳазарати олийларининг рухсати
билан...
275
У кўча ўртасида аскарлар қуршовида кетаётган зан
-
жирбанд маҳбусларни кўриб тўхтаб қолди.
− Бечоралар, − шивирлади пономар, талаба эса
йўлкага ўтиб олди.
− Аркни бузиб чарчаб қолишган! Шундай нарсалар
борки, кўриб кўзингга ишонмайсан!
− Кўрганинг кифоя эмас, − хитоб қилди талаба, − ях
-
шиси, бундай деб айтинг: қўлинг билан ушлайсан, аммо
ишонмайсан! Мен шаҳар бошқармасини айтаяпман...
− Мен ридо ҳақидами деб ўйладим...
− Аркни туркларга майдалатганлари камлик қил-
ганми? Полковник Сонриетени ўлими эвазига шун
-
ча бино ер юзидан супуриб ташланганига ҳеч ким
шубҳаланмайди...
− Нималар деб валдираяпсиз, эшитиб қолишади.
Худо ҳақи, жим бўлинг! Ҳали нима бўлиши номаълум...
Пономар яна нимадир демоқчи эди, аммо майдонда
чопиб юрган бошяланг пакана киши уларнинг олдига
югуриб келиб куйлай бошлади:
Олифта, бадбашара,
Сени ким ясатди?
Руҳоний кийимларин
Мукофотга берган ким?
− Бенхамин!.. Бенхамин!.. − йиғлашдан бери бўлиб
қичқириб келарди хотини. − Эътибор берманглар, сень-
орлар, унга қараманглар − у ақлдан озган; Арк нега
йўқолганини ҳеч тушуна олмаяпти!
Қўғирчоқбознинг хотини пономар ва талабадан узр
сўраётган пайтда дон Бенхамин қўшиғини ҳорғин жан
-
дармга охиригача куйлаб беришга чоғланган эди:
Олифта, бадбашара,
Сени ким ясатди?
Руҳоний кийимларин
Мукофотга берган ким?
276
Бенхаминнинг қўлидан
Чиққан эмассан-ку сен.
Терингни латта билан
Алмаштириб қўйган ким?
− Йўқ, сеньор, унга тегманглар, у ёмон ниятда бун
-
дай қилмаяпти, ишонинглар, у ақлдан озган! − жан
-
дармдан шафқат сўрарди дон Бенхаминнинг хотини,
қўғирчоқбозни ҳимоя қилиб.
− Кўрмаяпсизми, у телба, унга тегманг... йўқ, йўқ,
уни урманг!.. Ўйлаб кўринг, бутун шаҳарни Аркка ўхшаб
бузиб ташлашганини кўрдим, деб гапириш даражасига
етди!
Маҳбусларнинг кети узилмайди... Одамлар уларнинг
қаторида эмаслигига шукр қилиб у ёқдан-бу ёққа жим
-
гина ўтадилар. Турнақатор бўлиб кетаётганлар изидан
оғир белкурак кўтарган ва замбилғалтак судраган киши
-
лар гуруҳи боради, энг охирида яна бир гуруҳ маҳбуслар
занжирларини шиқирлатиб, илондек судраладилар.
Хизматчилар магазинларини бекита бошладилар.
Трамвайлар кетма-кет қатнайди. Гоҳ фойтун, гоҳ автомо
-
биль, гоҳ мотоцикл гуриллайди... Қайноқ ҳаёт ичига ғарқ
бўлган пономар билан талаба гадоларга бошпана ҳамда
на уруғи, на шажарасининг тайини йўқ одамлар маскани
-
га айланган Ибодатхона устунлари орасида, архиепископ
саройи остонасида хайрлашдилар.
Талаба Аркдан қолган тош-шағаллар ва ахлатлар
-
ни яшириш учун қоқилган тахталар ёнидан ўтар экан,
ғазаб билан кулимсиради. Совуқ шамол эпкини қуюқ
чанг булутини осмонга кўтарди. Оловсиз тутун – ернинг
тутуни. Олис вулқонлардан бирининг қолдиғи. Бошқа
йўналишда эсган шамол ҳозир йўқ бўлиб кетган таш
-
килот − шаҳар ҳокимиятининг мажлислар зали ўрнида
қолган қоғозларни учириб, ёмғирдек ёғдиради.
Бузилган деворларга осилиб қолган латталар шамол
-
да байроқдек ҳилпирайди. Ногоҳ қаердандир супургига
миниб олган қўғирчоқбознинг сояси пайдо бўлади, унинг
277
елкаси устидаги кўм-кўк осмонда юлдузлар чарақлайди,
оёғи остида − бешта майда тош ва шағал вулқони.
− Бум-блум!.. Роппа-роса кечки соат саккизда − суку
-
нат қўйнида қўнғироқ товуши сувни лопиллатади... Бум-
блум!.. Бум-блум!
Талаба берк кўча охиридаги уйига етиб келди ва
эшикни очиб, ибодатхонага тайёрланаётган оқсочнинг
йўтал аралаш товушини ва тасбеҳ ўгириб ўтирган онаси
-
нинг илтижосини эшитди:
− Э, худо, барча азоб тортаётганлар ва мусофирларни
ўзинг паноҳингда асрагин... Барча ҳукмдорлар ўртасида
ўзинг тинчлик ва осойишталик ўрнатгин... Адолат
ҳукмига муҳтожларни ўзинг қўллаб-қувватлагин... По
-
киза эътиқодларимизни ўзинг асра, худойим!
Kyrie eleison…
1
1
Худойим, ўзинг мадад бер. (юнон.)
278
Do'stlaringiz bilan baham: |