16 – Сеньор Президент
242
туюлди. Ўлди! Ўлди! Ўлди! Ҳаво етмай, қўлларини
силкитди, томоғига сув тиқилгандек энтикди, тишла
-
ри такиллаб ингради, яшил кўзларида мисли йўқ қайғу,
ҳасрат намоён эди.
Тош йўлдаги сув ташиладиган ёғоч хум ғулдиради,
жўмрак кўз ёши тўкди, металл бидонлар ҳорғин кулим
-
сиради.
ТОИЛ
1
РАҚСГА ТУШАДИ
− Сеньорлар нима ичишади?
− Пиво.
− Йўқ, менга бўлмайди, менга виски...
− Ҳаммаси шунча...
− Бир финжон пиво...
− Бир мартасига виски ва битта коньяк...
− Яна икки жуфт бутерброд!..
− Ҳаммаси: демак, бир марта − пиво, битта виски,
битта коньяк ва бутербродлар...
− Мен битта қадаҳни шайтонларга узата...ман, −
Кара де Анхелнинг овози эшитилди, у шимининг тугма
-
ларини қадаганча биз томон пешвоз келарди.
− Нима ичишни хоҳлайсиз?
− Менга барибир... маъданли сув беринг...
− Эшитаман... демак, ҳаммаси: пиво, виски, коньяк
ва маъданли сув.
Кара де Анхел бўйи икки метр, оқ бўлса ҳам негрга
ўхшаб кетадиган кишининг ёнига сурилди, унинг ел
-
каси темирйўл изидек кенг, икки қўли олдинда иккита
болғага ўхшаб осилиб турар, оқарган қошлари орасига
чандиқ тушган эди.
− Салгина сурилинг, мистер Женжис, − деди Кара де
Анхел, − мен сизни ёнингизга ўтирмоқчиман.
− Марҳамат қилинг, сеньор...
− Ичиб бўлгач, тез туриб кетаман, мени хўжайин
кутмоқда.
1
Тоиль − Майя-кичи асотирларида ёмғир худоси; унинг шарафига
одамларни қурбон қиладилар.
243
− А, − давом этди мистер Женжис, − агар Сеньор
Президент олдига борадиган бўлсангиз, ҳузурида
сўлагингизни оқизиб ўтирмасдан очиқчасига айтинг,
сиз ҳақингизда айланиб юрган миш-мишлар аҳмоқ-
ликдан бошқа нарса эмас, қип-қизил аҳмоқлик.
− Бу кундек равшан нарса-ку, − гапга қўшилди конь-
як сўраган тўрт суҳбатдошдан бири.
− Сиз буларни менга ўргатмоқчи бўлаяпсизми? −
Кара де Анхел мистер Женжис томонга бурилаётиб
сўради.
− Хўш, нима бўпти? − хитоб қилди гринго зарб би
-
лан мармар столни муштлаб. − Албатта! Мен кеча шу
ерда бўлдим ва ҳарбий прокурор сизни қайта сайловга
қарши биринчи душман деб атаганини ўз қулоғим билан
эшитдим. Яна у инқилоб тарафдори генерал Каналесни
катта душман деб айтди.
Кара де Анхел босиб келаётган ғазабини тўхтатолмай
қолди. Шу аҳволда Президент ҳузурига бориш даҳшатли
оқибатларга олиб келиши мумкин эди.
Ичимликларни кўтарган ресторан ходими бу томон
-
га келарди. Қизил ипаклар билан «Gambrinus» деб ёзил
-
ган оқ дастрўмоли ярақлайди.
− Мана виски... пиво...
Мистер Женжис ширин сув ичаётгандек кўзларини
юммасдан бир кўтаришда қадаҳни бўшатди, сўнг труб
-
кани олиб, тамаки тўлдирди.
− Эҳ, дўстим, бу гаплар аллақачон хўжайиннинг
қулоғига етиб борган, вақтингизни кетказиб бу ерда
хурсандчилик қилиб ўтирманг. Ҳозироқ бориб, ҳузурига
киринг ва қайси гап тўғри-ю, қайси бири нотўғрилигини
очиқчасига айтинг, бу имкониятдан фойдаланинг, бах
-
тингиз очилади.
− Маслаҳатингиз қабул қилинади, мистер Женжис,
яхши қолинг, вақтида улгуриш учун извош оламан.
Миннатдорман, ҳозирча сиздан ажралишга тўғри кела
-
ди.
Мистер Женжис трубкасини ёндирди.
Столда ўтирганлардан бири сўради:
244
− Бир ўтиришда қанча виски ичасиз, мистер Жен
-
жис?
− Ўн шак-кис-та! − оғзидан трубкасини олмасдан
жавоб берди гринго; бир кўзи қисилиб, иккинчи кўм-кўк
кўзи ёнаётган гугуртнинг сариқ алангасига тикиларкан.
− Ҳа, гапингиз рост, виски яхши нарса-да!
− Худо шоҳид, мен бундай демаган бўлардим, буни
ичмаган одамлардан сўраб кўринг, мен, фақат аламим
-
дан...
− Нималар деяпсиз, мистер Женжис?
− Мен ҳис қилсам айтаман, ҳис қилмасам йўқ! Мени
ватанимда ҳамма ҳис қилганини айтади. Фақат шундай.
− Буюк фазилат...
− Э, йўқ, менга бу ер ёқади, сизлар ҳис қилганингизни
эмас, ҳаммага ёқадиган нарсани гапирасизлар!
− Демак, у ёқда кўзойнак артилмас экан-да...
− Э, йўқ, мутлақо; «кўзойнак артиш» илоҳийлашиб
«Таврот»дан ҳам жой олган!
− Виски қайтарилсинми, мистер Женжис?
− Ҳа, яна виски ичаман! Худди шундай!
− Қойил! Бу менга ёқаяпти. Сиз ўлсангиз ҳам таслим
бўлмайсиз!
− Соmment!
1
− Дўстим айтаяптики, сиз ўлганда ҳам...
− Тўғри, мен тушундим, ўлса ҳам таслим бўл май-
ди демоқчисиз. Мен яшаб қоладиган ва таслим бўл-
майдиганлар тоифасиданман. Фақат яшаб қоладиган,
агар ўладиган бўлсам, ёлғиз худога таслим бўламан.
− Мистер Женжис, виски ёмғирдек ёғишини
хоҳлайсизми?
− Йўқ, йўқ. Нима кераги бор? − Ўтирганларнинг
барчаси хохолаб кулаётганда у бир муддат тўхтаб тур
-
ди, трубкасини сўриб, тутунни ичига тортди-да, сўнг
оғзидан паға-паға пахта қилиб чиқараркан: − Ях-ш-ши
йигит бу Кара де Анхел, аммо мен айтган ишни қилмаса,
унда фурсатни бой беради ва ўзига қийин бўлади!
1
Изоҳлаб, тушунтириб беринг. (ингл.)
245
Кичик ресторан аста-секин индамас одамлар билан
тўлди, ичкарига киришни хоҳлаганларнинг кўпчилиги
эшик олдида уймалашиб қолди. Одамлар столлар ора
-
сида, тўсиқ ёнида тўда-тўда бўлиб тик туришарди.
Ўтиришдан маъно йўқ эди. «Жим бўлинглар!» − деди
хирилдоқ товушда, кекса, сочи оқарган, пак-пакана
ғалати, кийимлари иркит бир одам қўлидаги узунчоқ
хитобномани ёзар экан; икки киши эса хитобномани ой
-
налардан бирига қора олтингугурт бўлаги билан ёпиш
-
тиришга ёрдамлашди.
«Ватандошлар!
Республикамизнинг Сеньор Президенти номини
тилга олиш тинчлик машъали билан Миллатнинг
муқаддас интилишларини ёритиш демакдир. Хал қимиз
унинг доно раҳбарлиги остида ҳамма соҳада тарақ-
қиётнинг юксак чўққиларига кўтарилди ва кўтарилиб
бормоқда!!! Ўз тақдири Ватан тақдиридан ажралмас
-
лигини чуқур англаган ва ҳар қандай тартибсизли
-
кларнинг душмани бўлган онгли фуқаролар сифатида
эълон қиламиз!!! Республикамизнинг гуллаб-яшнаши
Do'stlaringiz bilan baham: |