Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

Осмонга чиқмоқ учун
Зарурдир икки зина;
Узун бўлади бири,
Иккинчиси калтароқ.
Кейин нақаротга ўтди:
О, илоҳа, сен кўкдасан,
Айт-чи, қаерда манзилинг.
Ўз мамлакатинг сари
Борасан, борасан, борасан!
− Авлиё Иоанн бармоғини чўзиб, хат ташувчи
-
лар орасидан мени... Гу... Гу... Гумерсиндо Соларесни 
кўрсатади...
Яна куйлайди:
Ўлсам агар, айтинг-чи,
Тобутимни кўтаради ким?
Фақат роҳиба аёллару
Хизматга тайёр бир поп! 
− Оҳ-оҳ-оҳ-оҳ, ҳеч кимга, ҳеч кимга ке-ра-гинг йўқ-
дир сенинг.
Қоқилиб, туман ичида ғойиб бўлди. Бўйи кички
-
на, калласи катта эди.
Айни шу дамда Хуан укаси Хосе Антониога теле
-
фон қилиб гаплашмоқда эди. Марказий тармоқ жавоб 
бермади. Гўшакдан тинимсиз шовқин ғувиллаб турди. 
Ниҳоят, ер остидан чиққандек овоз келиб қолди. У дон 
Хосе Антонио Каналеснинг уйини сўради, ҳеч кутилма
-
ганда акасининг таниш товушини эшитди.


120
− Лаббай, ҳа. Мен ўзим, Хуанман... Танимай 
қолдингми, деб ўйлабман... Гап бундай, тасаввур қилиб 
кўр. Ана шу нусха билан, ҳа... Нимасини айтасан, нима
-
сини айтасан! Ҳа, тушунарли... Ҳа... ҳа... Нима? Йў-ўқ,
албатта очганимиз йўқ!.. Оқибатини ўйлаб кўргин... Бу 
ердан сеникига кетишгандир... Нима, нима? Ўзим ҳам 
шундай ўйлагандим... Ҳа, жуда қўрқиб кетдик!.. Ҳа, сиз
-
лар ҳам шундай бўлдингларми?.. Хотинингга катта зиё
-
ни тегади... Меники очмоқчи бўлди, рухсат бермадим!.. 
Албатта, ўз-ўзидан маълум!.. Қўшнилар-чи... Албатта, 
албатта! Меники ундан баттар... Жони чиқаёзди... Сен
-
дан кейин Луисникига боришса керак... А, шундайми?..
Бориб бўлишибдими?
Тонг оқимтир, заиф, ҳар жой-ҳар жойда лимон ёки 
апельсин шарбатини эслатадиган журъатсиз ёруғ шуъ
-
ла, гуриллаб ёна бошлаган гулхан алангасининг олтин
-
ранг жилоси − тонг. Улар дон Хосе Антонио дарвозаси
-
дан узоқлашиб бормоқдалар.
Камила ҳар қадам ташлаганда:
Уларни худо жазолайди, − деб такрорлайди.
Унинг тишлари такиллайди. Нам босган кўзларига 
яшил ўтлоқлар маъносиз телмуради − тонгни бу дара
-
жада аччиқ қаршилашни у тасаввур ҳам қила олмасди. 
У тақдир зарбаси карахт қилиб қўйган кишиларга ўхшаб 
гандираклайди. Оёғи тушовлангандек. Хаёли жойида 
эмас.
Қушлар тонгни шаҳар боғидаги ёки кичик кулбалар
-
даги сархуш қалин бутоқларда кутиб оладилар. Само
-
вий садолар қалтираб тонг шуъласига қоришиб кетади. 
Атиргуллар уйғониб тангри таолога салом берадилар
гўшт дўконидаги ўтмас болталар уларга жўр бўлади; 
хўрозлар қанот қоқиб, қичқириб қўшиқларини машқ 
қиладилар; катта саватлардан нон иси таралади; тунги 
дайдилар тентирайдилар, эшик ғийқиллайди − кампир 
черковга шошилади ёки дастёр қиз хўжайинини нонуш
-
та қилиб кетмоғи учун нон дўконига югуради.
Тонг ёришмоқда...


121
Қузғунлар ўлган мушук жасадини тортқилашади, 
қулунлар оч кўзларини ялтиллатиб, нафаси бўғилиб, 
бия лар ортидан югуришади. Бир кўппак оқсоқланиб, ду
-
мини қисиб, ҳадиксираб маъюс боқади ва тишларини 
ғижирлатади. Улар деворлару эшикларга кичик Ниагара 
шоввасини чоптирадилар.
Тонг ёришмоқда.
Туни билан марказий кўчаларни супуриб чиққан, 
шарпани эслатадиган дағал кийим кийган ҳиндулар ти
-
зилишиб, кулбаларига қараб борадилар; уларнинг кул
-
гиси ва тушуниб бўлмайдиган сўзлари тонг сукунатида 
чирилдоқлар товушига ўхшаб таралади. Бошлари узра 
соябон ўрнига супургиларини кўтариб олишган. Бо
-
домдек тишлари оппоқ. Гоҳо-гоҳо баъзилари тўхтаб, 
қўриқчиларга қаратиб бурнини қоқади. Ибодатхоналар
олдидан ўтаётганда ҳаммаси шляпасини қўлга олади.
Тонг отмоқда...
Биринчи маросимхонадан қуюқ тутун кўтарилади. 
Олисда паровозлар ҳуштак чалади.
Қовоқхона бекаси улар бирга қайтганини кўриб, 
ниҳоятда шод бўлди.
У кечаси билан кўз юммай чиқди, улар келиши билан 
Васкесга овқат бериш учун турмага чопқиллаб кетди.
Кара де Анхел хайр-маъзур қилди, Камила эса бахт
-
сиз қисмати учун куйиб йиғлади.
− Кўришгунча, − Мигель нега шундай деганини ўзи 
ҳам билмай қолди. Қайтиб келиши учун ҳеч қандай сабаб 
йўқ эди.
Ташқарига чиқар экан, ҳозир онасининг ўлимидан 
кейин биринчи марта йиғлаб юборишини ҳис қилди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish