Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ЭШИКЛАР ОЛДИДА
Тўқ-тўқ! Тўқ-тўқ-тўқ!.. 
Дарвоза тақиллатадиган болғанинг қувноқ садола
-
ри ҳовли бўйлаб тарқалади. Роҳатланиб мудраётган ит 
уйғониб кетди. Ўрнидан сакраб туриб, ҳуришга тушди. 


116
Камила мулозимга ўгирилиб қаради − бу ерда − ама
-
кисининг дарвозаси тагида ҳеч кимдан қўрқмас эди − 
унга ғурур билан хитоб қилди:
− У мени танимай турибди. Олмос! Олмос! − 
қичқирди итга қараб. − Олмос, мен келдим! Танимай
қолдингми-а? Югур, уларга хабар бер.
Яна йўлдошига ўгирилди:
− Озгина кутамиз.
− Ҳа-ҳа, майли, мени ўйлаб ташвишланманг, кута
-
миз.
У ҳамма нарсасидан ажралган ва ҳеч нарсага умид 
қилмайдиган одам сингари лоқайд гапирарди.
− Эшитишмаяпти, шекилли. Қаттиқроқ тақиллатиш 
керак.
У тилла рангига бўялган, қўл шаклида ясалган 
болғачани кўп марталаб дарвозага уриб турди.
− Оқсочлар ухлаб қолганга ўхшайди. Шу пайтгача 
очишлари керак эди! Дадамнинг гаплари бежиз эмас 
экан, биласизми, у ҳам уйқуси камлигидан қийналарди, − 
уйқусизликдан безор пайтларида: «Оқсочлардек тўйиб 
ухлашни хоҳлайман!» деб қўярди.
Ит вовуллайди, ичкаридан бошқа садо чиқмайди. У 
гоҳ дарвоза олдидан, гоҳ ҳовлининг энг ичкарисидан 
тинмай акиллайди − ит ҳовлидаги тошларни шақиллатиб 
югуради.
− Ажабо! − деди қиз эшик олдидан қўзғалмай, жим
-
житлик уни руҳан эзиб ташламоқда эди. − Улар ухлаб 
қолишган. Қаттиқроқ тақиллатиб кўрай-чи...
− Тўқ! тўқ-тўқ! Тўқ-тўқ!-тўқ!
− Ҳозир чиқиб қолишади, эшитишмаяпти, холос.
− Қўшнилар чиқса яхши бўлмайди, − деди Кара де 
Анхел. Туман пардаси қуюқлашган. Аммо бошқа эшик-
ларнинг очилиб-ёпилиши эшитилиб турарди.
− Чарчаб қолганингиз йўқми?
− Ҳечқиси йўқ, тақиллатинг! Яна бир дақиқа кутай
-
лик, ҳозир чиқишади.
Камила вақт тезроқ ўтсин деб ичида санай бошлади: 
бир, икки, уч, тўрт, беш, олти, етти, саккиз, тўққиз, ўн, 


117
ўн бир, ўн икки, ўн уч, ўн тўрт, ўн беш, ўн олти, ўн етти, 
ўн саккиз, ўн тўққиз, йигирма, йигирма бир, йигирма 
икки, йигирма уч... йигирма уч... йигирма уч... йигирма 
тўрт, йигирма беш...
− Келишмаяпти!
... йигирма олти, йигирма етти, йигирма саккиз, 
йигирма тўққиз, ўттиз, ўттиз... ўттиз, ўттиз бир, ўттиз 
икки, ўттиз уч... ўттиз уч, ўттиз тўрт... ўттиз беш, − у эл
-
ликкача санашдан чўчимоқда эди, − ўттиз олти... ўттиз 
етти... ўттиз саккиз...
Ногоҳ, ҳеч кутилмаганда унинг хаёлига у Хуан ама
-
киси ҳақида рост гапирган экан, деган фикр қуйилиб 
келди. Нафасини ичига ютиб, эшикни қатъият билан 
қаттиқ тақиллата бошлади. − Тўқ, тўқ-тўқ-тўқ, − у 
болғани қўлидан қўймади. – Тўқ, тўқ, тўқ, тўқ, тўқ, тўқ − 
бўлиши мумкин эмас!.. тўқ-тўқ-тўқ-тўқ-тўқ-тўқ-тўқ-
тўқ-тўқ-тўқ.
Жавоби оддий − ит тинмай акиллайди. Уларга нима 
ёмонлик қилган эди, нега очишмаяпти? Яна тақиллатди. 
Ҳар бир зарбадан кейин илинж пайдо бўларди. Эшикни 
очишмаса, аҳволи нима кечади? Шу хаёлнинг ўзи уни 
ваҳимага соларди. У тақиллатди, тақиллатди. Ашад
-
дий душманининг бошига болға билан ураётгандек 
тақиллатаверди. Оёқларидан мажол кетди, оғзи қуриб 
қолди, тили танглайига ёпишди, қўрқувдан тишлари 
тақиллай бошлади.
Дераза ғийқиллади, овозлар эшитилди. Ҳаммаёқ 
илиб кетгандек бўлди. Келишаяпти, худойимга минг 
қатла шукур! Ёнидаги одамдан тезроқ қутулиш керак, 
унинг кўзлари қоп-қора, аммо мушукникидек ёмон ти
-
килади. У чиройли, фариштадек кўринганига қарамай, 
ёмон одам. Кўчалар ва уйлар олами дарвоза билан 
тўсилганига қарамай қорамтир юлдузлар сингари ту
-
ташиб кетган. Уйда ҳеч кимга билдирмасдан яширин
-
ча нон ейиш мумкин − бекитиб ейилган нон ширин 
туюлади-да! Уй донишмандликка ўргатади, у ҳимоя 
қилади, мустаҳкам туради, у − худди оилавий фотосу
-
ратга ўхшайди: отаси галстук таққан, онаси қимматбаҳо 


118
либосларга бурканган, болаларнинг сочи ҳақиқий атир 
билан ҳўлланган. Кўча эса қалқиб туради, хавфли, ха
-
тарли, ойна сингари алдамчи. Кўча − умумий кирхона, у 
ерда етти ёт бегоналарнинг чойшаблари ювилади.
Болалигида бу эшиклар орасида неча марталаб 
ўйнаган эди. Ўйинлар Хуан амакисини кўчага кузатиб 
чиққунича давом этарди, шу ердан туриб кўм-кўк осмон 
остида ярқираб турган томларни томоша қиларди.
− Ойна очилганини эшитдингиз-а, тўғрими? Биз
-
га эса очишмаяпти... Балки биз... бошқа жойга келиб 
қолгандирмиз?
У болғачани ташлаб уйнинг пиллапоялари олдига 
чопиб борди. Йўқ, адашган эмас. Хуан амакисининг 
уйи. Тунука тахтачага: «Хуан Каналес. Инженер», деб 
ёзиб қўйилган.
Ўпкаси тўлиб, болаларча ҳўнграб йиғлаб юборди. 
Ақлининг энг теран жойларидан жажжи қора отлар
-
га минган қора фикрлар қайнаб чиқа бошлади. Кара 
де Анхел тўғри гапирган экан. Камила эшитишни ҳам 
хоҳламаган эди, аслида, у ҳақ бўлиб чиқди.
Кўчани қаймоқдек қуюқ, семиз ўтдек ўткир ҳидли 
лойқа туман босди.
− Мени яна озгина кузатиб қўйинг. Дастлаб Луис 
амакимникига борамиз...
− Хоҳлаган жойингизни айтинг...
− Хўп, кетдик бўлмаса, − кўз ёшлари ёмғирдек қу-
юлди, − булар менинг киришимни хоҳлашмаяпти.
Улар юриб кетишди. Қиз ҳар дақиқада орқасига 
қараб қўяр, ҳали ҳам умиди узилмаган эди; мулозим эса 
хўмрайиб, жим борарди. Бундай қилиқ дон Хуан Кана
-
лесга ярашмайди!
Бунақа ҳақоратни кечириш мумкин эмас! Улар ке
-
тишди, ит акиллаб қолди. Умидлар узилди. Вовуллаш 
ҳам тинди. Зарбхона олдида сархуш хат ташувчига дуч 
келишди. У ойпараст каби чайқалиб, хатларни йўл-
йўлакай сочиб борар, қўлларини кўкка чўзиб, ғалати 
овозлар чиқарарди, узун сўлаги чўзилиб, хизмат курт
-
касидаги тугмачага ўралиб қолган эди. Камила билан 


119
Кара де Анхел бирданига унинг ёнига югуриб бориш
-
ди, хатларни йиғиб, халтасига солишди ва энди бундай 
қилманг, деб тайинлашди.
− Сиз-лар-га раҳ-мат!.. Кат-та раҳ-мат де-яп-ман... 
Хат ташувчи зарбхона деворига суянганча қийналиб 
гапирар эди. Улар кетишди. Хат ташувчи ҳам халтасини 
қучоқлаб, қўшиқ куйлаб йўлга тушди:

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish