Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

АЙЛАНМА ЙЎЛ
Кара де Анхел жаҳл билан галстуги ва ёқасини 
тортқилади. Бегоналарнинг ишини телбаларча қайта 
муҳокама қилиш ғирт аҳмоқлик, деб ўйлади у. Бегона
-
ларнинг ишлари... Бегоналар! Аччиқ шубҳалар, таъ
-
налар... Яхшилар ҳақида тилингни тиясан, ёмонларга 
қўшиб-чатийсан... Қип-қизил бўҳтон. Очиқ ярага тушган 
чўкиртакка ўхшаб ачитади. Йўқ, таъна – ниқобланган 
маккорлик билан берилган жазо, у жуда чуқур кириб бо
-
ради. Дўстона маслаҳатга ёки шунчаки ҳамдардлик бил
-
диришга ўхшаб кўринади... Ҳатто оқсочлар! Қуриб кет
-
син бундай ифлос ғиди-бидиларнинг барчаси!
Кўйлагининг тугмалари тушиб кетди. Узилди! Худ
-
ди кўкраги иккига бўлиниб кетгандек бўлди. Хизматкор 
аёллар унинг севги саргузаштлари ҳақида кўчада нима
-
лар дейишаётганини оқизмай-томизмай сўзлаб бери
-
шади. Кўпгина эркаклар шунинг учун ҳам уйланишни 
хоҳламайдилар. Улар битирув имтиҳонида ёдлаган нарса
-
ларини шариллатиб айтиб берадиган тиришқоқ қизларга 
ўхшаб кўчада ўзи ҳақида тарқалган гапларни уйида гапи
-
риб берадиган аёл билан яшашни ёқтирмайдилар.
Бундай аёллардан яхшилик кутиш амримаҳол. Бора-
бора у − Кара де Анхел каби ўзи қилган-қилмаган ишлар
-
ни оқсочларидан эшитадиган бўлади. 
1
Бошни кесадиган жоди. (Тарж.)


132
Хуллас, у кўйлагини ечмасдан дераза олдига бориб, 
қия очди-да, пардани ярим туширди. Ухлаш керак... 
майли, у қия очиқ ҳолда бугунги кун, айнан, мана шу 
кун ҳали тамом бўлмаганини, ҳали давом этаётганини 
билдириб турсин.
«Ухлайман, − деб такрорлади у каравот олдига бо
-
риб. Оёқяланг, ёқаси очиқ кўйлакда шимини еча бош
-
лади. − Эҳ, сени қара-ю, шайтон! Пиджакни ечишни 
унутибман-ку!»
Ялангоёқ совуқ цемент полни босмаслик учун то
-
вони билан юриб, стул олдига келди ва суянчиғига кам
-
зулини илиб, бир оёқда ҳаккага ўхшаб, сакраб-сакраб 
яна тўшак ёнига қайтди. Ёқимсиз совуқдан қочиб ка
-
равотга ўзини таппа ташлади. Шими қоронғида улкан 
соат милларига ўхшаб кўринди. Цемент музни эслата
-
ди. Нақадар расво бу! Туз солинган муз. Музлаган кўз 
ёши. Кўчаётган муз устида қолган одам қутқаришга 
келган қайиққа шундай сакрайди. Ҳаммасидан, ҳа, бар
-
ча ҳодисалардан қутилмоқ керак, каравотда − оролда, 
соя ва қоронғилик ўртасидаги оппоқ оролда кукундек 
тўзғиб кетаётган воқеаларнинг ҳаммасини унутиб ух
-
лаш, ором олиш керак...
Орзу! Орзу қилганинг ё сеники, ё сеники эмас. У худ
-
ди қафасдаги олтин булбулга ўхшаб кафтингда туриб
-
ди. Вужудингга малҳам бўлувчи ёмби уйқу ҳеч қандай 
ташриф қоғозисиз деразадан кириб келади ва киприклар 
эшигидан чиқиб кетади. Аввалгиларга ўхшаб хотиржам, 
мириқиб ухлаш керак.
Зум ўтмасдан у ухлай олмаслигини англаб етди, уйқу 
шифтдан ташқарида, уйнинг устидаги оппоқ бўшлиқда, 
қайсар мангулик қучоғида турибди. У қорни билан 
чалқанча ётди. Сўнг чап томонига ағдарилди. Кейин ўнг 
томонига. Аввалги роҳатбахш уйқу кейинги бир неча 
соат ичида қаергадир ғойиб бўлди-қолди. Ҳеч қандай 
ташвиш, ғам-ғуссани билмас эди, ётарди-ю хотиржам 
уйқуга кетарди. Қизни зўрлаб бўйсундирмагани учун 
эҳтирослари уни тергашга тушди. Баъзан ҳаётдаги қора 
аждарлар борлиғингни шундай бўғиб оладики, ўзингни 


133
ўлдиришга тайёр бўлиб қоласан. «Мен ҳаётдан кета
-
ман...» − деди у. Аъзойи бадани қақшарди. Бир оёғи би-
лан иккинчисини туртиб кўрди. У осилиб қолган дор
-
да битта мих камлик қиларди. «Маст одамлар кўчада 
кетаётганда осилганларга ўхшайдилар», − ўйлади у. − 
Осилганлар эса шамол тебратганда мастларга ўхшаб 
қолади. Туйғулар устун келди. Мастлар уруғи... Осил
-
ганлар уруғи... Сен, Кара де Анхел, ҳамон ғўрсан! Ҳа, 
аблаҳлар ўз шаҳвоний ҳисоб-китобларида адашган 
эмаслар. Мен ўзимни қўлга олиб, Камилага қўл тегизма
-
ганимда вужудимнинг бир қисми бўм-бўш бўлиб қолди. 
Мен ана шу бўшлиқни сезиб турибман, нафратлана
-
япман, ажабланмоқдаман, қопқондан чиқиб кетишга 
ҳаракат қилмоқдаман. Хотинсиз эркаклар нотавондир
-
лар. Нақадар ифлослик! Чойшаблар аёлларнинг узун 
орқа этагига айланиб қолган. Тердан ҳўл бўлган ярамас 
этак лар.
Кортес «Қайғу кечаси»да
1
йиғлаган пайтда дарахт 
тагида япроқлар шундай қаттиқ азоб тортган бўлса 
керак. «Оҳ, менинг асабларим!..» Соатнинг эринган 
товуши. Гарданидаги шойи гажаклар... «Ҳеч қачон». 
Қўшнисида фонограф бор, билмаган эканман!.. Бирин
-
чи марта эшитиб турибман. Нариги томонидагининг 
ити бор. Эҳтимол, иккитадир. «Фонограф трубаси би
-
лан хўжайиннинг овози келаётган томонда – икки ит 
орасида менинг уйим, менинг бошим ва ўзим. Олис 
ва ёнма-ён − мана «қўшни» деганлари. Фақат фоног-
рафини бурашни билади. Яна ғийбат тарқатади. Мен 
ҳақимда нима дейишлари маълум. Тешик халталар! 
Мен ҳақимдагиси майли, агар уни чайнашса... Агар 
у ҳақида бир оғиз ёмон гап эшитсам, уларни Либерал 
ёшлар гуруҳига жўнатиб юбораман. Тавбасига таяни
-
шади! Шайтон малайлари, заррача виждони йўқ. Шун
-
дай иғво тарқатишади: «Кечаси бахтсиз қизни қўлга 
туширди, қовоқхонага олиб бориб зўрлади. Махфий 

1520 йил 1 июлда Кортес қўшинлари ҳиндулар томонидан тор-мор 
этилган тун назарда тутилмоқда.


134
полиция эшикни қўриқлаб турди». Бу лаънати тойхар
-
лар уни қандай ечинтирганим, кўйлагини йиртиб таш
-
лаганим, хонада қамалиб қолган қушча ўзини деразага 
уриб, қанотларини тўзғитгани ҳақида гапиришади. Бир 
оғиз эркаламасдан, кўзларини юмиб зўрлади, дейиша
-
ди. Шундай ўлдиришади ёки тинчлантирувчи ичимлик 
ичишади. Қанийди, бутунлай буни тескариси бўлгани, 
жувонмардлик қилганим учун афсусланиб ётганимни 
билишса эди! Ҳеч бўлмаганда бу гапларнинг ҳаммаси 
ёлғон эканини англашса эди! Чамаси, улар буни тасав
-
вур ҳам қила олмайдилар... Йўқ, бу серафимларга
1
Ли
-
берал ёшлар партияси кам. Ҳар иккаласи ҳам бўйдоқ − 
шубҳасиз бўйдоқ!.. Икковига шундай хотин олиб бе
-
риш керакки... Сеньор Президентнинг меъдасига тегиб 
кетган иккитасини биламан. Ана шуларни! Ана шулар 
жуда боп! Тўғри, биттаси ҳомиладор... Зарари йўқ, те
-
шиб чиқмайди. Ҳатто яхши бўлади. Сеньор Президент 
буюргандан кейин... кимни ҳадди сиғади? Қаппайган 
қорнига ким қараб ўтирибди... Уйлантириб қўяман деб, 
уйлантираман деб қўрқитиш керак уларни...»
У ғужанак бўлиб ағдарилиб, тиззаларини қучоқлаб 
ётди, ёстиқ билан бошини беркитди − миясини пармала
-
ётган фикрларни қани энди тўхтата олса. Чойшабларнинг 
ҳўл бурчаклари, қутуриб чопаётган ақлнинг лаҳзалик 
бекатлари. У оёқларини узатди ва бармоқларини кара
-
вотнинг бронза оёқларига тиради. Кўзларини оҳиста 
очди. Гўё киприкларнинг нафис тўрларини йиртгандек 
бўлди. Кўзлари − шифтнинг туйнуги... у туйнукда оси
-
либ турибди, вазнсиз, нимқоронғиликка ўхшайди, суяк-
лари йўқ, қовурғалари тоғай кемирчакларга ўхшаб юм
-
шаб қолган, боши Ойпарастнинг пахтаванд қўли... эшик 
тақиллатадиган болғача. Уйлар − болғабоп дарахтлар. 
Уйлар − болғабоп дарахтлар ўрмони. Товуш япроқлари 
тўкилади... Эшикларнинг қўл тегмаган дасталари қўл 
тегмаган товушларни улоқтиради... Тақиллатмасдан 
бошқа нима ҳам қилсин? Улар эшикни очмасдан бошқа 
1
Христиан афсоналарида олти қанотли фаришта.


135
нима қилсинлар? Аммо очишмайди! Хоҳласанг, эшик
-
ни бузиб ташла! Тақиллатасан, тақиллатасан, хоҳласанг 
эшикни бузиб ташла. Тақиллатасан, тақиллатасан − на
-
тижа йўқ. Хоҳласанг, эшикни бузиб ташла...
...Ким?.. Ким у ерда?..
Кимдир ўлгани ҳақида хабар келибди.
− Майли, фақат ичкарига кирманг, у ухлаяпти. Мана 
бу ёққа, столга қўйинг.
«Сеньор Хоакин Серон ўтган кечаси вафот этди. 
Худо раҳмат қилсин. Марҳумнинг хотини, болалари ва 
қариндошлари бугун соат тўртда – куннинг иккинчи яр
-
мида ўтказиладиган марҳум билан видолашув мароси
-
мига қатнашишга таклиф этишни ўзларининг азадорлик 
бурчи деб биладилар. Марҳумнинг манзили: Карросеро 
тор кўчаси».
Хоакин Сероннинг ўлими ҳақида оқсоч ўқиб бераёт
-
ган хабарни хоҳламайгина эшитди.
Қўлини узатиб, қоғозни олди ва ёстиғи тагига тиқиб 
қўйди. Пешонаси устидан пат кийимли дон Хуан Ка
-
налес юриб ўтди: унинг қўлида тўртта чиллик туз, Исо 
Масиҳнинг тўртта юраги − қайроқ тош бор. Бўйнига 
доня Худит илиб олган; улкан кўкракларини сиқиб 
қўйган корсетни ғижимлайди, корсет металл ва ўргимчак 
тўрларидан тикилган, қадимги замонга мослаб тур
-
макланган сочига тож кийган, алвастининг худди ўзи. 
Бош остига қўйиб олган қўли оқиб ётибди; у худди чаён 
ёпишган кўйлакни авайлаб ушлагандек бармоқларини 
эҳтиёткорлик билан чўзди.
Аста-секин, аста-секин.
Лифт елкасига кўтарилди, ичи тўла чумоли... Лифт 
тирсагигача тушиб келди, ичи тўла ғалати чумоли
-
лар. Қоронғиликда қўли, билагигача труба бўйлаб 
қалтироқ тушиб келди... Унинг қўли − дарё. Қўли − жуфт 
бармоқлар... У полгача чўзилган ўн мингта тирноғини 
ҳис қилди.
Бечора, тақиллатади, тақиллатади, натижа йўқ!.. Ана 
аблаҳлар, хачирлар! Очишганда башарасига тупурар
-
ди... Худди икки карра икки − тўрт... яна икки қўшилса 


136
олти... ўн олти... ўн етти... башарасига тупураман. Даст
-
лаб қойиллатиб тақиллатди, охирига борганда − кучсиз, 
худди тумшуғи билан ерни чўқилагандек... Тақиллатгани 
йўқ − ўзларига гўр қазишди... Умидсиз ҳолда уйғониш! 
Эрталаб олдига бораман... Шундай қилиш мумкин...
Отанг ҳақида хабар келди, дейишим мумкин... Бугун ҳам 
бориш мумкин, хабар... Ишонмаса ҳам... мумкин...
«Мен унга ишонаман! Бу аниқ нарса, жудаям аниқ, 
улар отасидан воз кечдилар ва унга мени танишниям 
хоҳламайман», деб айтдилар. Камила беканинг каравоти
-
да елкасидаги оғриқдан тиришиб, эски тахталар, расмлар 
ва пардалар орқасида қовоқхонадаги кунда-шундалардан 
генерал қочиб кетгани, қизини ўғирлашгани, арзанда- 
нинг жасорати... сингари ўтган кундаги муҳим воқеалар-
ни эшитиб ётарди... Бека ўзини ҳеч нарса билмагандек 
тутар, ичидан нима ўтаётганини сездирмасди. 
Боши айланиб кетди. Камила бирдан бу сассиқ ҳидли 
одамлардан узоқлашди. У ғалати бир сукунат ичига қу-
лаб тушди.
Қичқириш − мумкин эмас... индамай ётиш − даҳшат...
У бақириб юборди. Лаънати совуқдан бадани увишиб, 
музлаган қушнинг танасига ўхшаб қолди... югуриб кир
-
ди.
− Сизга нима бўлди? − У қизнинг шишадек кўкариб 
кетганини кўриб ваҳимага тушди, тишини қисиб олган, 
кўзлари юмилган. Бека дўконга югурди, графиндаги 
ароқдан оғзига тўлдириб Камиланинг юзига пуркади. 
Саросимада мижозлари кетиб қолганини ҳам сезмади. У 
бутун авлиё-анбиёлар ва Биби Марям номини тилга олиб 
Камилани бу ердан тезроқ олиб кетсинлар, деб илтижо 
қила бошлади.
«Эрталаб хайрлашаётганимизда у йиғлаган эди... 
Энди нима қилиш керак... Ҳозир ишонмаётган одамлар 
бир куни асл ҳақиқатни билиб оладилар − улар қайғуда 
ҳам, шодликда ҳам фақат кўз ёши тўкадилар...»
Кара де Анхел ўз каравотида ўз ёғига ўзи қовурилиб 
ётарди. Секин-аста уйқу элита бошлади, худди пардек ен
-


137
гил, худди иссиқ ҳаводек жисмсиз, шаклсиз бўлиб қолди, 
ўзининг нафаси аллалай бошлади...
Камила бўлса юксак, мафтункор ва даҳшатли бўш-
лиқда қабр устидаги хоч каби учиб борарди.
Қора денгиз бағрида учиб юрган Ҳукмдор уйқу уни ўз 
кемаларидан бирига чорлади. Қийма-қийма бўлиб кетган 
қурбонни ютаман деб талашаётган оч тўлқинлар оғзидан 
кўзга кўринмас қуллар сўнгги дақиқада уни қутқариб 
олди.
− Бу қанақа одам? − сўради Уйқу.
− Мигел Кара де Анхел, − деб жавоб беришди кўзга 
кўринмас хизматчилар. Уларнинг оппоқ, узун қўллари 
енгидаги қора соялардан чиқиб турарди.
− Уни кемага чиқаринглар... − Уйқу ўйланиб қолди, − 
ҳали бир-бирини севиб улгурмаган, аммо севаман деб 
ўзини ишонтириб юрганлар кемасига чиқаринглар.
Уйқу хизматчилари уни ҳаётий ташвишлар чангига 
кўмилиб қолган хаёлий кемага кўтариб бордилар; аммо 
тақиллаб турган узун қўл уни яна юлиб олди... 
... Каравот...
... Оқсоч...
Йўқ, хат эмас... Болакай! 
Қўрқиб кетган Кара де Анхел кўзларини уқалаб, бо
-
шини кўтарди. Каравот ёнида болакай пишиллаб турар
-
ди. Ниҳоят, у тилга кирди:
− Бу ерга...сизни олдингизга... қовоқхонадаги бека... 
юборди... сиз... у ёққа... тез борар... экансиз... сеньорита... 
ёмон...
Агар арзанда Сеньор Президент бетоблигини эшит
-
ганда ҳам бунчалик тез кийинмаган бўларди. У дуч кел
-
ган шляпани бошига қўндириб, ботинкаси боғланмаган, 
галстук тақмаган ҳолда кўчага отилди.
− У қандай аёл? − сўради Уйқу. Сувда оқиб келган 
атиргулни эндигина ушлаб олган хизматчилар:
− Камила Каналес, − деб жавоб бердилар.
− Шундайми? Бахтсиз ошиқлар кемасида жой қолган 
бўлса, уни ўша ёққа олиб боринглар...


138
− Хўш, доктор, аҳволи қандай? − Арзанда оталарча 
меҳрибонлик билан сўради.
− Ўйлайманки, ҳарорати яна кўтарилади. Ўпкаси ша
-
моллаган.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish