Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

6- Сеньор Президент


82
− Ҳамма нарсага қизиқаверсанг − тез қариб қоласан! 
Нега ясаниб олганини айтайми? Бу ердан тўғри Прези
-
дент олдига боради.
− Мана одамларга бахт бериш!
− Генерални қамоққа олишмаса, кўзларим тешил
-
син!..
− У барибир қамалади.
− Оғзингни юм!
Прокурор фойтундан чиқди. У шивирлаб буйруқ 
бергач, капитан бир гуруҳ аскарга бош бўлиб, генерал
-
нинг уйига кириб кетди. Бир қўлида қилич, иккинчиси
-
да револьвер − рус-япон уруши тасвирланган суратлар
-
нинг айни ўзи!
Бир неча дақиқадан сўнг − ранги ўчиб кетган Вас-
кесга бир соат ўтгандек туюлди − зобит уйдан чиқиб 
прокурор олдига келди. У оқариб кетган, қаттиқ ҳаяжон 
ичида эди.
− Қандай қилиб?... Нима?.. – ўшқирди прокурор.
Нафаси ичига тушиб, бўғилиб қолган зобитнинг 
тили калимага келмай қолди.
− Қандай қилиб?.. Қандай?... Қандай қилиб қочади? − 
ваҳшат солар эди прокурор. Чаккасида сўроқ белгиси
-
га ўхшаган икки қора томир ўйнаб чиқди. − Қандай?.. 
Қандай?.. Қандай қилиб... хонадон таланганми?..
У дарвозага қараб югурди, зобит орқасидан лўкил-
лади. Ҳамма ёққа кўз югуртириб чиқди-да, семиз қўли 
билан қилич дастасини маҳкам ушлаб кўчага чопди. 
Ранги оқарганидан лаблари пашша қанотидек юпқа 
тортиб, мўйлабга ўхшаб қолди.
− Қандай қилиб қочиб қолди? Шуни аниқлаш керак, − 
бўкирди у. − Тез буйруқ беринг! Телефон нимага ўйлаб 
топилган? Давлат душманларини қўлга тушириш учун! 
Эҳ, қари аблаҳ! Тутсам, дорга осаман! Унинг ўрнида 
бўлишни хоҳламас эдим!
Прокурорнинг кўзи Фединага тушди. Зобит билан 
сержант уни прокурор олдига судраб олиб келишди.
− Ҳу, қ-қ-қанжиқ! − бўкирди у ва ундан кўзини уз
-
масдан давом эттирди. − Қани гапирмай кўр-чи! Лей
-


83
тенант, ўнта аскар олинг-да, буни тегишли жойга олиб 
боринг. Каталакка!
Юракни эзадиган, мунгли заиф қичқириқ бўшлиқни 
тўлдирарди.
− У ёқда нима қилишяпти? Чормихга тортишяпти
-
ми? − зорланди Вас кес. Чабелонанинг ноласи юрак-
бағрини ўртаб юборди.
− Ким? − масхаромуз сўради бека. − Эшитмаяпсан
-
ми, аёл киши-ку! Ҳамма сенга ўхшаган йиғлоқи деб 
ўйлайсанми?
− Қўйсанг-чи!..
Прокурор атрофдаги хонадонларни тинтишга буюр
-
ди. Бир тўда аскар кичик зобит бошчилигида ҳар томон
-
га тарқалди. Улар ҳовлиларни, хоналарни, омборларни, 
шийпонлар, қудуқларни титишга тушдилар. Томларга 
тирмашиб чиқдилар, каравот тагларини, гиламларни, 
сандиқларни, шкафларни, жомадонларни титкиладилар,
ёғоч бочкаларни текширдилар. Ёпиқ эшикларни милтиқ 
қўндоқлари билан буздилар. Лайчалар ғингшиб, ранги 
деворга айланган хўжайинларининг орқасига пусиб ол
-
дилар. Ҳамма ёқни кўппакларнинг улиши тутди.
Васкес зўрға тилга кирди:
− Ҳозир бу ёққа киришади!
− Ана энди қўлга тушдик!.. Арзийдиган иш бўлсаям 
майли эди. 
Бека Камила олдига югурди.
− Ундай бўлса, − деди Васкес юзини бекитиб, – тез 
бу ердан чиқиб кетсин.
Жавобни кутиб ўтирмай эшик олдига тисарилди.
− Тўхта! Тўхтаб тур-чи! − қаттиқ шивирлади у 
тирқишдан мўралаб. − Прокурор бошқа буйруқ бераяп
-
ти, тинтув тамом бўлди. − Худога шукур!
Бека ҳам Лусио нимага хурсанд бўлаётганини ўз 
кўзи билан кўриш учун эшикка талпинди.
− Чормихга тортилган деганинг анави-ку!... – ши
-
вирлади у.
− Ким ўзи у?


84
− Уларнинг оқсочи. Ўзинг кўрмаяпсанми? − деди у 
Васкеснинг очкўз қўлларига чап бера туриб. − Ўзингни 
бос! Ўзингни бос деяпман! Қилиғинг ярашмаяпти.
− Ўҳ, бечорани судрашяпти.
− Мажағлаб ташлашибди-ку!
− Ўлай деб қолган одамни шунчалик хўрлашадими?
− Гапирма, кўриб қутим учиб кетди!
Қилич кўтарган капитаннинг буйруғига кўра 
бахтиқаро Чабелонани Каналеснинг уйидан судраб 
чиқишди. Прокурор ҳозир сўроқ қилолмайди. Кеча 
айни шу вақтларда бу хонадоннинг юраги эди, тўтиқуш 
қафасдан чиқиб, фаввора отилиб турганда, генерал 
қартада фол очиб ўтирар, Камила эркалик қилар эди. 
Прокурор фойтунга чиқди, зобитлар изидан бор
-
дилар. Биринчи бурчакдан ўтиб, чанг ичида ғойиб 
бўлдилар. Тўртта ифлос эркак Чабелонани «анатомия 
театри»
1
га олиб бориш учун замбил кўтариб келишди. 
Аскарлар саф тортиб қалъага қайтишди, Бўғмаилон 
корхонасини очди. Васкес ҳар доимги жойига ўтди. У, 
ҳибсга олинган Родаснинг хотинини ўйлаб изтироб чека
-
ётганини яшира олмай қийналар, боши зирқираб оғрир, 
ҳаммаёқ заҳарга тўлиб кетгандек туюлар, гоҳо сархуш
-
лиги ғолиб келиб, қочиб кетган генерал қисматидан ти
-
нимсиз ташвишланарди.
Федина эса турма йўлида аскарлар билан олишиб бо
-
рарди. Уни йўлкадан катта тош йўлга судраб тушдилар; 
дастлаб индамай борди, сўнг тоқати тоқ бўлиб, битта
-
сига мушт туширди. У қўндоқ билан урди − буни сира 
кутмаганди! Бошқаси елкасига туртди. Чайқалиб кетди, 
тишлари такиллади, кўз олди қоронғилашди.
− Итдан тарқаганлар!... Сизларга милтиқ нимага 
берилган! Уялсанг бўлмайдими? − аралашди бозордан 
сабзавот ва меваларга тўла сават кўтариб келаётган бир 
аёл.
− Оғзингни юм! − дўқ урди аскар.
1
«Анатомия театри» − тергов жараёнидаги қийноқ усулларига ишо
-
ра.


85
− Ўзинг юм, совуқ башара!
− Майли, майли! Яхшилик билан бу ердан жўнаб 
қолинг! Қиладиган бошқа ишингиз йўқми? − қичқирди 
унга сержант.
− Мени-ку ишим кўп, сенлар бекорчилар.
− Жим бўлинг, − аралашди зобит. − Жим бўлинг, 
йўқса, аяб ўтирмаймиз!
− Шу етмай турувди! Санғиб юришади, пўписа 
қилишади, ким бўпсан ўзинг! Этинг суягингга ёпишиб 
қопти-ку! Шимингнинг шалвирашини қара!.. Одамлар
-
нинг оғзига урасан! Жанжалкаш битлиқилар! Гуноҳсиз 
одамларга тирғаласанлар!.. 
Аммо бу нотаниш ҳимоячи орқада қолиб, қўрқоқ 
йўловчилар орасига сингиб кетди. Мусибатга ботган, 
абжағи чиққан Федина узун этаги билан тош йўлни су
-
пуриб, қўриқчилар қуршовида турмага қараб борарди.
Прокурор фойтунда Абел Карвахал уйига етиб келган 
пайтда сюртук ва шляпа кийган ҳуқуқ ҳимоячиси сарой
-
га отланмоқда эди. Ташқи эшикни ёпиб, оқ қўлқопини 
шошилмай кияётган пайтда ҳамкасблари қуршовга 
олишди. Уни ана шу бежирим кийимда байроқчалар ва 
қоғоз занжирлар билан безатилган полициянинг Иккин
-
чи бўлимига олиб келишди. Бу ерда бетўхтов талаба ва 
пономар ўтирган камерага жўнатишди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish