Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ШИША КЎЗ
Қош қорайганда дўконлар ёпилди; сўнгги харидор 
билан ҳисоб-китоб қилган бека тушган фойдани са
-
наб, кечки газетани ўқишга тутинди. Болалар бурчакда 
электр ёруғига учиб кирган май қўнғизларини эрмак 
қиладилар. Қўлга тушган қўнғиз даҳшатли қийноқларга 
дучор бўлади; қаҳри қаттиқ болалар раҳм-шафқат 
кўрсатиб бечора жониворни босиб ўлдириб, азобдан 
қутқариш ўрнига баттар қийнайдилар. Битта ёш жуфт 
панжарали дарча тагида ошиқ-маъшуқлик қилади, хан
-
жарлар билан қуролланган соқчилар ва резина таёқча 
кўтарган тунги қўриқчилар етакчилари билан бир
-
га сокин кўчаларда айланиб юради. Баъзан тескариси 
бўлади. Қўнғизларни қийноққа солувчилар ўзаро бир
-
лашиб олиб, снарядлар, яъни тошлар тугаб қолгунча 
жангга киришиб кетадилар. Дераза остидаги лаззатли 
учрашувни сезгир она барбод қилади, омадсиз ошиқ 
шляпасини чангаллаб, шайтонга дуч келгандек, жуф
-
такни ростлайди. Соқчи ҳам бўш турмайди. Қандайдир 
йўловчини ушлаб, бошидан-оёғигача тинтиб чиқади ва 
турмага етаклайди, сирасини айтганда, унда қурол йўқ, 
аммо кечаси сандирақлаб юргани шубҳали, балки фит
-
начидир, бошлиқ айтгандай, таниқли одамга ўхшайди...
Ана шундай бемаҳал паллада қашшоқ маҳаллалар 
ниҳоятда ғариб, кимсасиз, итоаткор кўринади. Ой 
4- Сеньор Президент


50
акси оқава сувга тўла ариқларда паришон суза
-
ди, қувурлардаги ичимлик сувлар ўзини қуллик ва 
зўравонликка маҳкум деб ҳисобловчи халойиқнинг умр 
дақиқаларини санаб оқишдан чарчамайди.
Шундай маҳаллалардан бирида Лусио Васкес дўсти 
билан хайрлашди.
– Хўп, хайр Хенаро! – деди валақлаб қўйма дегандек 
кўзига тик қараб.
– Бориб кўрай-чи. Балки генерал қизининг ошиғи
ёрдам сўраб келиб қолар.
Хенаро кўнглидаги гапларини оғайнисига айтгани
-
га пушаймон бўлгандек жим туриб қолди, сўнг уйига 
жўнади – у дўконда яшар эди. Эшикни тақиллатди.
– Ким, ким у? – товуш эшитилди эшик орқасидан.
– Мен... – Хенаро паст бўйли одамнинг қулоғига
шивирлаётгандек эшик томон эгилиб жавоб берди.
– Кимсан? – сўради хотин эшикдан мўралаб.
Сочлари тўзғиган, ич кўйлакда, шам кўтарган хоти
-
ни Федина даҳлизни ёритди.
У ичкарига киргач, аёл шамни пастга тушириб, там
-
бани шарақлатиб сурди-да, каравот томон йўналди. 
Санғи эр қай пайтда келганини кўрсин, деб хотини шам
-
ни атайлаб соат олдига қўйди. Эр сандиқ олдида туриб 
қолди, мушукни силаркан, аста ҳуштак чалиб, қувноқ 
бир куйни хиргойи қилди.
– Нега ҳуштакбозлик қилаяпсан? – оёғини уқалай 
туриб бақирди Федина.
– Шундай, ўзим, – дарҳол жавоб қайтарди Хенаро. 
У дўкондаги қоронғилик қаърига сингиб кетаётгандек 
эди. Ўзига қандай балони илаштириб келганини хотини 
пайқамаса бўлди!
– Яна шу чийилдоқ исковуч билан санғидингми?
– Йўқ! – деди кескин Хенаро ва кенг соябонли шля
-
пасини кўзигача бостириб, ички хонага кириб кетди.
– Нега ёлғон гапирасан, ҳозиргина хайрлашдинг-ку! 
Гапимга ишонавер, хотинга ўхшаб чийиллайдиганлар
-
дан яхшилик чиқмайди. Одамлар сени у билан кўриб, 


51
махфий хизматчи-я! Қойил! дейишсин деб унга суйка
-
ласан. Бекорчиларга боп иш, уялмайсанми?
– Манави нима? – қути ичидаги янги юбкани кўриб 
сўради Хенаро гапни чалғитиш ниятида.
Федина оқ байроққа ўхшаган юбкани қўлига олди 
ва биринчи чақалоғини генерал Каналеснинг қизи 
чўқинтиришга рози бўлиб, буни совға қилганини 
ҳаяжонланиб гапира бошлади. Родас беланчак орқасига 
тушаётган сояга юзини яширмоқчи бўлди; маросим
-
га тайёргарлик кўриш ҳақида хотини айтаётган гап-
лар қулоғига кирмас эди, кафти билан кўзига туша
-
ётган шам ёруғини тўсди, шу заҳотиёқ қўлини тортиб 
олди ва ёпишган қон юқини сидириб ташламоқчидек 
бармоғини силкитди. Кўзига бешик ичидан ўлим шар
-
паси чиқиб келаётгандек кўринди. Ўликларни ҳам янги 
чақалоқлардек тебратиш керак. Шарпанинг ранги тухум 
оқига ўхшайди, сочи, киприклари, тиши йўқ, ниҳоятда 
кичкина ликиллаб турган нурсиз кўзлари дафн идора
-
сидаги суратларни эслатади. Хотинининг овози олис-
олислардан эшитилади. У ўғли, генералнинг қизи, 
чўқинтириш маросими, қўшнилар, бурчакда турадиган 
бақалоқ қўшнини ҳам, дўкончи, қассоб, булкачини ҳам 
чақириш лозимлиги ҳақида гапирмоқда эди. Роса яйрай
-
диган бўлдик!
Аёл бирданига гапдан тўхтаб, қичқириб юборди:
– Хенаро, сенга нима бўлди?
Эри сапчиб тушди.
– Ҳеч нарса!
Хотини қичқиргандан кейин бояги шарпада қора 
доғлар пайдо бўлди, бу доғлар склетга айланиб, хо
-
нанинг қоронғи бурчагига сингиб кетди. Аёл скеле
-
ти... Тўғри, фақат шалвираган, қовурғалардан ясалган 
қафасга тушиб қолган ўлимтик сичқонни эслатадиган 
қуришган кўкрагигина аёлникига ўхшар эди.
– Хенаро, сенга нима бўлди?
– Ҳеч нарса.


52
– Қаерларда санқиб юрасан! Дайдиб, дайдиб, жин 
чалганга ўхшаб қайтасан, балога йўлиққур! Уйда 
ўтирсанг ўласанми!
Хотинининг овози шарпани ҳайдаб юборди.
– Рост айтаяпман, ҳеч нарса кўринмайди.
Ўнг бармоқлари орасидан электр лампочкаси ёруғига 
ўхшаб қандайдир кўз сирпаниб чиқди. У жимжилоғидан 
бошлаб барча бармоқларига бирма-бир тегиб ўтди. 
Кўз... Айнан кўз... бармоқларига урилади, урилади. Уни 
мажақлаб ташлаш учун муштини сиқди – жуда қаттиқ. 
Тирноқлари кафтига санчилди. Йўқ, бўлмади. Қўлини 
ёзди, қушчанинг юрагидек келадиган кўз ҳамон кафтида 
турибди, ваҳимаси дўзахдан баттар. Қовоқларига иссиқ 
шўрва қуйилди. Мотам садолари остида бармоқлари 
орасида думалоқ чамбаракка ўхшаб айланиб турган 
кимнинг кўзи?
Хотини уни чақалоқ ухлаб ётган сават олдига олиб 
келди.
– Хенаро, сенга нима бўлди?
– Ҳеч нарса!
У оғир хўрсинди.
– Ҳеч нарса, қандайдир кўз менга ёпишиб, таъқиб 
қилмоқда! Мана, кафтимга қараяпман... Йўқ, бундай 
бўлиши мумкин эмас! Бу менинг кўзларим... бу кўзлар...
– Яхшиси, чўқиниб, дуо ўқисанг-чи! – унинг 
сўзларини эшитмай бидиллади хотини.
– Кўз... ҳа, мана бундай думалоқ, қора, киприклари 
бор, шишага ўхшайди!..
– Ўлгудек ичибсан!..
– Йўқ, бугун сира ичмаган эдим!..
– Ҳе, ичмаган эмиш! Ҳиди бурқсиб ётибди-ку!
Тўсиқ орқасидаги кичкина ётоқхонада Родас ўзини 
чуқур ертўлада, ҳар қандай таскин ва умиддан узоқда, 
кўршапалак, чаёнлар ва илонлар қуршовида қолгандек 
ҳис қилди.
– Биронта ярамас иш қилганга ўхшайсан, – деди 
Федина узоқ эснаб. – Мана, парвардигорнинг ўзи сени 
кўриб турибди.


53
Хенаро ўринга қараб интилди ва этигини ҳам, кий
-
им-бошини ҳам ечмасдан чойшабга бурканиб олди. 
Кўз ёшлари, чиройли хотинининг баданига қуйилди. 
Федина чироқни ўчирди; аввалгидан ҳам ёмон бўлди – 
қоронғида кўз жуда тез катта бўлиб, бутун хонани – пол
-
ни, шифтни, уйни, ҳаётини, ўғлини эгаллади...
– Йўқ, – жавоб берди Хенаро. – Қўрқиб кетган хоти
-
ни чироқни ёқиб, йўргак билан совуқ тер босган пешо
-
насини артаётганда яна такрорлади: – Йўқ, бу парварди
-
горнинг кўзлари эмас, иблиснинг кўзлари...
Федина чўқинди. Хенаро чироқни ўчиришни илти
-
мос қилди. Кўз эгилиб-букилиб, қоронғиликка чекин
-
ди, у бирон нарса тегиб кетгандек бўлди – нимадир 
тарақлади, кўчани гурсиллатиб кетаётганда ёрилиб кет
-
ди.
– Арк тагида! Арк тагида, – бақирди Хенаро. – Ҳа! 
Ҳа! Чироқни ёқинг! Гугурт! Чироқни ёқинг! Худо ҳақи, 
Худо ҳақи!
Хотини гугурт олиш учун қўлини чўзди. Олисдан 
ғилдиракларнинг овози келди. Хенаро кафти билан 
оғзини тўсиб, бармоқларини тишлаб, хотинини чақирди, 
ваҳима босяпти, хотини ёнида йўқ. У эрини тинчланти
-
риш учун қаҳва қайнатай деб куймаланмоқда эди.
Қути учган Федина эрининг олдига югуриб келди.
– Э худо, ақлингдан озгунча ичасанми, а? – деди у 
қалтираб турган аланга тилига қора кўзларини тикиб. 
Ногоҳ театрда доня Энрикетининг ошқозонидан капа
-
лак қуртини чиқаришгани; касалхонада бир ҳиндунинг 
бошидан мия ўрнига мох толаларини топишгани; 
ҳиндуларнинг ёвуз руҳи Кадехо қўрқитиш учун кеча
-
лари келишини эслади. Худди калхатни кўрган товуқ 
беихтиёр жўжаларини қанотлари остига бекитгани син
-
гари чақалоғи кўксига авлиё Блас суратини қўйиб, ба
-
ланд овозда дуо ўқий бошлади: «Парвардигор ва унинг 
садоқатли ўғли, азиз авлиёлар ҳақи!..»
Дуонинг дастлабки сўзларидан Хенаро калтак еган
-
дек сесканди. Кўзларини юмиб беланчак ёнидаги хоти
-


54
ни олдига судралиб келди, тиз чўкиб оёғини қучоқлади-
да, барча кўрганларини оқизмай-томизмай сўзлаб берди.
– Биринчи ўқ теккандаёқ пиллапоялардан пастга ду
-
малаб кетди, қон оқиб ётибди, кўзлари очиқ, оёқлари 
керилган, қорачиғи бир нуқтада қотиб қолган... Шун
-
дай совуқ, шилимшиқ кўзлар... Нега бундайлигини 
худо билади... Худди яшин чарақлагандай... тўғри менга 
қадалган!.. Мана шу кўзлар... ҳозир ҳам қўлимда. Ё пар
-
вардигор, қўлимдан кетмаяпти!
Ногоҳ чақалоқ йиғлаб қолди. Федина йўргакланган 
болани қўлига олиб, кўкрагини тутди, эри эса (уни 
нақадар ёмон кўриб қолди!) оёқларини қўйиб юбормай 
инграр, ҳўнграб йиғлар эди.
– Ҳаммадан ёмони Лусио...
– Шу чийилдоқни Лусио дейишадими?
– Ҳа, Лусио Васкес...
– Лақаби духоба латтами?
– Шундай...
– Уни нега ўлдирди?
– Буюришган экан, ўзиям қаҳри келиб турганди. Бу
-
ниси ҳеч нарса эмас... Энг ёмони, Лусио менга айтди
-
ки, генерал Каналесни қамашга буйруқ бор эмиш, яна 
қандайдир бир нусха бугун кечқурун сеньоритани олиб 
қочмоқчи.
– Сеньорита Камиланими? Мени васийимни?
– Шундай.
Совуқ хабардан кейин Федина ўпкаси тўлиб йиғлаб 
юборди. Қайноқ кўз ёшлари кампирлар черковга олиб 
борадиган илиқ сувдек чақалоқнинг бошига томчи
-
лай бошлади. Бола ухлар эди. Тун адо бўлиб борарди, 
улар тонг нурлари эшик тирқишларидан олтин ипдек 
сирғалиб ўтгунча лолу карахт ўтирдилар. Дўкондаги су
-
кунатни нон тарқатувчиларнинг қичқириғи бузди:
– Ис-сиқ нон! Ис-сиқ нон!


55

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish