МУҚАДДАС АРК ЗИНАЛАРИДАГИ ҚЎҒИРЧОҚ
ТЕАТРИ
Ўқ товушлари, Пелеленинг аянчли ноласи, Васкес
ва дўстининг шошилинч қадам товушларини эшитган
кўчалар жулдур ой нури остида жонсарак югуриш
-
га тушдилар; майдондаги дарахтлар мунгли хўрсиниб,
бармоқларини қарсиллатдилар – мудҳиш воқеани қуруқ
ҳаво орқали кимга етказасан! Кўчалар бурчак-бурчак-
ларга тикилдилар, нима гап деб сўрадилар, ҳеч нарсани
била олмагач, турли тарафга – бири шаҳар марказига,
бири атрофдаги қишлоқларга қараб тарқалиб кетдилар.
Йўқ, маст қурувчилар қургандек эгри-бугри, тор Яҳудий
кўчалари ҳам; ўткир қиличларини муттаҳам жандарм
-
ларга санчиб, мушкетёрлар жасоратини такрорла
-
ган кадетлар номи билан шуҳрат топган Эскинтилья
торкўчалари ҳам; бадқовоқ ва нишаб Қирол торкўчаси
ёки Муқаддас Тереза торкўчалари ҳам; Қуёнчалар, Га
-
ван, Беш йўл, Хаёл кўчалари ҳам машъум қотиллик
ҳақида гувоҳлик бера олмайди.
46
Бу воқеа жамоат ҳожатхоналарининг сувлари ҳар
доим шовуллаб турадиган, соқчилар узун қиличларини
жаранглатиб юрадиган, совуқ фалак пештоқида осмонга
қўшилиб кетган Арк ҳам, кеча ва кундуз ҳам сокин ай
-
ланадиган шаҳарнинг Бош Майдонида юз берди.
Яраланган шамолнинг заиф иплари аранг қалти-
райди, хаёлга ботиб турган дарахт баргларини узиб ту
-
ширишга мадори етмайди.
Ногоҳ Муқаддас Арк майдони яқинидаги эшиклар
-
дан бири қия очилиб, қўғирчоқ театрининг хўжайини
сичқондек қўрқа-писа бошини чиқарди. Қизиққон хо
-
тин эллик яшар қари қизга ўхшаб уни ташқарига итарди.
Нега ўқ отишди? Эр Донья Бенхаминнинг истаги деб, ич
кўйлакда кўчага чиқишдан истиҳола қилди. Албатта, у
ҳам турклар отилмаганини билишга қизиқади. Бўйнини
чиқариб қараши учун ўнта ўткир тирноқ биқинига сан
-
чилди, буниси энди ўта одобсизлик эди!
– Ё, парвардигор, ҳеч нарсани кўрмаяпман. Нимани
айтай? Мендан нимани хоҳлайсан?
– Нима, нима? Турклар дейсанми?
– Ҳеч нарсани кўрмаяпман дедим. Нимани
хоҳлаяпсан ўзи?
– Худо ҳақи, тўнғиллама!
Эри ясама тишларини суғуриб олиб қўйган эди, гап-
лари тушунарсиз бўлиб қолди.
– Тўхта, кўряпман, кўряпман!
– Нима деб минғиллайсан? – хотин озорланган
оҳангда дакки берди: – Эшитяпсанми? Мен ту-шун-ма-
яп-ман!
– Ана, ана, кўряпман! Оломон бурчакка йиғилди, ар
-
хиепископ саройи ёнига!
– Яхшиси мени ўтказиб юбор, сендан тайинли гап
чиқармиди? Биттаям сўзингни тушунмадим! Нима деб
ғўнғиллаганингни ўзинг билмайсан!
Дон Бенхамен хотинига йўл берди, у сочлари ёйил
-
ган, бир кўкраги сариқ сатин кўйлагига, иккинчиси ту
-
мор боғичига ўралиб қолган ҳолда эшик олдига ўтди.
47
– Қара, замбил келтиришди! – деди орқада турган
Бенхамен.
– Шу ерда деганлари бежиз эмас экан-да!.. Мен турк-
лар деб ўйлагандим! Сен нега индамаган эдинг? Шун
-
дай ёнимизда ўқ узилди-ку!
– Замбил келтиришганини ҳозир кўрдим, – такрор
-
лади қўғирчоқбоз; хотинининг орқасида тургани учун
товуши ер остидан чиққандек бўғиқ эшитилди.
– Нима, нима?
– Айтяпман-ку, ҳозиргина замбил келтиришди деб.
– Яхшиси, жим бўл, гапингни англаб бўлмаяпти. Ти
-
шингни қўйиб ол, овозинг дўриллаб қолди...
– Ҳозир замбил...
– Бекор айтибсан, уни энди туширишди.
– Йўқ, азизам, ўзим кўрдим-ку!..
– Ҳозир олиб келишди деяпман! Кўр эмасман-ку!
– Мен-чи, мен ҳам ҳозиргина...
– Ҳа, нима бўпти? Замбилми? Сен тушунсанг-чи...
Дон Бенхамин бўйи бир метрга яқин, қилтириқ,
сержун, кўршапалакка ўхшаган киши эди, хотини доня
Бенхаминнинг кенг елкалари туфайли жандармларни
ҳам, йиғилган оломонни ҳам кўролмасди; барваста,
бўлиқ хоним трамвайга тушса икки кишилик жойни
эгалларди, кўйлак тиктирганда саккиз метр газлама гав
-
дасига камлик қиларди.
– Кўчани фақат сен кўрасанми? – деди Бенхамин
юрак ютиб.
Худди қуёш тутилгандек, хотини уни ёруғ дунёдан
бутунлай ажратиб қўйган эди. Айни шу дамда кимдир,
«Сезам, нарироқ тур!» деб буюрди, доня Бенхамин
орқасига ўгирилди ва бўйи-басти билан эрини босиб
тушди.
– Эй, худойим-ей, Онажоним Биби Марям! – деб
қичқирди у ва эрини даст кўтариб эшик олдига тақаб
қўйди.
Қўғирчоқбознинг кўзидан ранг-баранг саноқсиз
учқунлар сачради. У жони борича типирчилаб, хоти
-
48
нининг сандиқдек йўғон қорнига тепа бошлаган пайт
-
да тўртта маст жасад солинган замбилни майдондан
олиб ўтди. Доня Бенхамин чўқиниб қўйди. Марҳумга
аза тутиб ҳожатхонада шариллаб оқаётган сув йиғлади,
шамол кулранг дарахтлар устида чарх уриб айланаётган
қузғунларнинг қанотида шитирлади.
– Никоҳ кунимизда фотиҳа берган руҳоний: «Сен
-
га қул эмас, энага бераяпмиз», дейиши керак эди, –
қўғирчоқбоз минғирлаб заранг ерга тиз чўкди.
Хотини индамади (булар ғалати жуфт эди, зеро,
қўғирчоқбоз кичкина мандарин бўлса, аёл йўғон апель
-
синни эслатарди) – майли, валдирайверсин, тишини
жойига қўймагунча гапига ким тушунарди.
Чорак соатдан кейин доня Бенхамин хуррак отар,
унинг оғирлигига бас кела олмаган томоғи билан
ўпкалари бамисоли жон талашиб жанг қилишар, зардаси
қайнаган дон Бенхамин тўй кунини лаънатлаб сўкинарди.
Шунга қарамай ҳамма нарса қўғирчоқ театрининг
фойдасига хизмат қилмоқда эди. Қўғирчоқлар фожеа
саҳнасига киришга журъат этдилар. Ҳозир уларнинг
картон кўзларидан махсус ҳуқна воситасида ингичка
ичакчалар орқали юбориладиган сув эмас, чинакам кўз
ёшлари оқмоқда эди. Аввал қўғирчоқлар фақат кулишар
-
ди, йиғлашга тўғри келганда эса уни беозор қилиқлар
билан кўрсатишарди. Энди улар саҳнада кўз ёши тўкиш
машқини росмана эгаллаган эдилар.
Дон Бенхамин болалар бундай томошаларни кўриб
йиғлашади деб ўйлар эди; аксинча, йиғлаш ўрнига қотиб-
қотиб, юмалаб кулаётганини кўрганда ҳайратдан лол
қолди. Болалар бегоналарнинг кўз ёшларидан кулади
-
лар... болалар калтаклашлардан куладилар...
– Бу табиий эмас, – эътироз билдиради дон Бенхамен.
– Жуда табиий, – қарши чиқади доня Бенхамен.
– Табиий эмас! Ўта нотабиий!
– Табиий! Табиий! Ўта табиий!
– Кел, баҳслашмаймиз!
– Майли, – рози бўлади хотин.
– Аммо, барибир, табиий эмас...
49
– Табиий деяпман! Табиий – ўта табиий, ўта-ўта та-
би-и-ий!
Доня Бенхамен эри билан айтишганда ёрилиб кет
-
маслик учун қўшимча бўғинлардан фойдаланади.
– Та-та-та-та-биий! – ғазаби тўлиб-тошган қўғир-
чоқбоз бошини чангаллаб чийиллайди.
– Табиий! Ўта табиий! Ўта-ўта табиий! Ўта та-та-та-
та-би-и-ий!
Нима бўлганда ҳам Муқаддас Арк остонасидаги
қўғирчоқ театри қўғирчоқларни йиғлатиш ва болаларни
кулдириш учун анча пайтгача ҳуқнадан фойдаланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |