«МАНА БУ ҲАЙВОН»
Президентнинг котиби доктор Барреньони тинг-
ламоқда эди.
– Жаноб котиб, ҳарбий жарроҳ сифатида мен шуни
айтишим лозимки, мана, ўн йилдан бери ҳар куни ка
-
25
зармаларни бориб кўраман. Сизга айтишим лозимки,
мен чидаб бўлмайдиган ҳақоратларга дуч келдим...
Ҳа, маълум сабабларга кўра қамалиб чиқдим ҳам. Сиз
-
га айтишим лозимки, ҳарбий шифохонада номаълум
касаллик пайдо бўлди, ҳар куни эрталаб ўн киши, пе
-
шинда ўн киши, кечқурун ўн киши ва тунда ўн киши
ўлмоқда. Сизга айтишим лозимки, Санитария хизма
-
ти бошлиғи ва бошқа ҳамкасблар ҳарбий шифохонага
келганда соғлиғи мутлақо қониқарли аҳволда бўлган
аскарларнинг ўлим сабабларини аниқлаш ва зарур чо
-
ралар кўриш ҳақида мурожаат қилиш ваколатини менга
топширдилар. Сизга айтишим лозимки, бешта мурдани
ёриб кўрганимдан кейин ўлим ошқозон тешилиши на
-
тижасида содир бўлган, деган хулосага келдим. Сизга
айтишим лозим, текширишлар шуни кўрсатадики, те
-
шилиш сабаби шифохонада сурги дори сифатида иш
-
латилаётган сульфат содага боғлиқ. У маъданли сувлар
тайёрланадиган фабрикадан олинган, аммо ниҳоятда
зарарли, уни ишлатиш мумкин эмас. Сизга айтишим
лозимки, ҳамкасбларим хулосаларимни рад этдилар
ва ўлим сабаби ҳали етарлича ўрганилмаган касаллик
-
ка боғлиқ деган фикрни илгари сурдилар. Шу туфай
-
ли улар қамалмай қолишди. Сизга айтишим лозимки,
бир юз қирқ аскар нобуд бўлган, яна икки ёғоч бочка
сульфат бор. Сизга айтишим лозимки, Санитария хиз
-
мати бошлиғи ўз шахсий бойлигини кўпайтириш
мақсадида бир юз қирқ йигитни ўлимга маҳкум этди,
яна неча киши ўлади – бу ёғи ёлғиз худога аён. Сизга
айтишим керакки...
– Доктор Луис Барреньо! – Президент ёрдамчилари
-
дан бири қабулхона эшигидан қичқирди.
– ...Жаноб котиб, у нима деганини сизга айтишим
керак.
Котиб доктор билан бирга бир неча қадам ташлади.
Нафис нутқлар сўзлаб ўрганган бу одам докторнинг бир
оҳангдаги қуруқ гапларидан ҳайратга тушди, бундай
гап лар оқ сочли, озғин, юзлари қовурилган бифштексни
эслатадиган олимларга ярашади.
26
Республика Президенти тик туриб, бошини баланд
кўтарди ва кўришишга ўрин қолдирмаслик учун бир
қўлини камзули ичига тиққан, иккинчисини пастга ту
-
ширган ҳолда докторни қабул қилди.
– Эшитиб қўйинг, дон Луис, мен ҳар қандай док
-
торчалар ҳокимият обрўсига путур етказишига йўл
қўймайман. Йўл қўй-май-ман! Билиб қўйишсин!
Ҳаммасини боши кетади! Йўқол, бу ердан! Йўқол!..
Анови ҳайвонни чақиринг!
Мурдадек оқариб кетган доктор Барреньо қўлидаги
шляпасини ғижимлаб эшикка қараб тисарилди.
– Мен тамом бўлдим, жаноб котиб, тамом бўлдим!..
«Йўқол бу ердан, анави ҳайвонни чақиринглар...» деб
бақирди.
– Мени шундай чақиради.
Бурчакда ўтирган кичик амалдор ўрнидан туриб,
Президент қабулхонасига йўрғалади.
– Мени уради деб ўйладим! Уни кўрганингизда эди! –
терларини артиб ғўлдиради доктор. – Сиз кўрганингизда
эди! Аммо вақтингизни олаяпман. Жаноб котиб, ишла
-
рингиз кўп. Мен кетаман, кетаман! Сиздан жуда мин
-
натдорман...
– Майли, майли, арзимайди! Омон бўлинг, табиб!
Котиб бир неча сониядан кейин Президент қўл
қўядиган қоғозларни тартибга сола бошлади.
Юлдузлар сийрак осмонда енгил булутлар қизғиш
тусга киритган шуълаларни шаҳар томонга судраб бо
-
ради. Ялтираб турган қўнғироқхоналардан таралаётган
садо кечки ибодатга чорлайди. Барреньо уйига келди.
Бу уйнинг умри қисқа!.. У эшикни ёпар экан, биронта
қўл томоғимдан бўғмасмикан, деб атрофга аланглади ва
ўз хонасига кириб, шкаф орқасига яширинди.
Нафталин сепилган камзуллар дорга осилган одам
-
лардек тебраниб турибди; доктор бундан кўп йиллар ол
-
дин тунда, кимсасиз йўлда отасини ўлдириб кетишгани
-
ни эслади; расмий терговдан натижа чиқмади; тақдирга
тан беришга тўғри келди. Аммо ишнинг охири масхара
-
27
бозлик билан якунланди – имзосиз бир хат келди. Унда
тахминан шундай ёзилганди: «Мен куёвим билан Вуэль
-
та Грандедан Ла-Каноага кетаётган эдим. Тунги соат ўн
бирда олисдан ўқ овози эшитилди, кейин яна бир неча
бор ўқ узилди, биз бештасини санадик. Нарироқдаги
тўқайга яшириндик. Тез орада Вуэльта Грандега қараб
от чоптириб кетаётган чавандозлар гуруҳини кўрдик.
Атроф тинчигач, йўлда давом этдик. Озгина юргани
-
миздан кейин отлар орқага тисарилиб, пишқира бош
-
лади. Биз тўппончаларимизни қўлга олиб тезлаб юрдик
ва йўлда чўзилиб ётган мурдага дуч келдик, сал нарида
ярадор хачир жонҳолатда типирчиларди (уни куёвим
отиб тинчитди). Вақт бекор кетмасин, тезроқ хабар бе
-
райлик деб Вуэльта Грандега қайтдик. Комендатурада
чавандоз лақабли полковник Хосе Парралес Сокриента
оғайнилари билан қадаҳлар тўла катта столда ўтирган
экан. Уни бир чеккага чақириб кўрганларимизни айтиб
бердик, аввал ўқ овозлари ҳақида, кейин... Полковник
гапларимизни индамай тинглаб, елкаларини қисди ва
шам ёруғида қамашган кўзларини олайтириб, дона-дона
қилиб: «Уйларингизга боринглар ва ҳеч кимга валдираб
юрманглар. Нимага ишора қилаётганим – ўзимга яхши
маълум!..» – деди.
– Луис, Луис!
Камзуллардан бири ўқ еган қушдек илгакдан тушиб
кетди.
– Луис!
Барреньо дарҳол китоб жавони ёнига ўтди ва дуч
келган китобни олиб, шоша-пиша варақлашга тушди.
Хотини шкаф орқасида кўрганда борми!
– Ўзингга раҳминг келмайди! Ўзингни ўлдирасан-
ку, ҳа, аниқ ўлдирасан! Ё ақлдан озасан. Қачон ақлинг
киради ўзи: бу илмларингдан ҳеч қандай фойда йўқ!
Ҳаётда яхши муомала керак. Ҳа! Сен ўқийсан, ўқийсан.
Ўқиб қаерга бординг? Нимага эришдинг? Ҳеч нар-са-га!
Иккита пайпоқ, улар ҳам... Энди-чи... Фақат шу етиш
-
май турувди, фақат шу!..
28
Чироқ нури ва хотинининг овози уни ўзига келтирди.
– Китоблар! Китоблар! Буларинг нимага керак ўзи,
биласанми?! Дафн пайтида катта олим эди дейиш
-
лари учунми? Оддий шифокорлар бор – майли, улар
ўқишсин! Сени унвонларинг бор! Кимга унвон бери
-
шади? Ҳаммага маълум – билимдон одамга. Афтингни
буриштирма! Ҳар бир китобинг ўрнига биттадан яхши
мижозинг бўлганда ҳаммамиз хотиржам яшар эдик.
Бошқаларни қабулхонаси бор, телефони кечаю кундуз
жиринглаб туради, маслаҳат сўрашлар! Лоақал қанийди
биронта қўшимча ишинг бўлса!..
– Сенингча бу...
– Биронта фойдали иш!.. Бунинг учун китоблардан
ажралиш керак деб ўйлаб ўтирма! Бошқа шифокорларда
ярим билиминг ҳам йўқ. Улар аллақачон ном қозонган
бўлишарди, ҳа! Сеньор Президентнинг шахсий шифо
-
кори! Шахсий шифокор у ёққа! Шахсий шифокор бу
ёққа. Мен ана шуни «қўшимча иш» деб айтаяпман.
– Ху-у-у.. – Барреньо ўйлаб олиш учун чўзиб га-
пирди - ... у-у, буни хаёлинггаям келтирма. Мен бугун
Президентни кўрдим... ҳа, Президентнинг ўзини.
– Ё, худо! У нима деди? Сени қандай қабул қилди?
– Ёмон. «Йўқол, бу ердан!» деб бақирди ва яна шун
-
га ўхшаш ғалати гапларни айтди. Яхши англай олмадим.
Қаттиқ қўрқиб кетдим.
– Бақирдими? Унда зарари йўқ. Бошқаларни урар
экан. – У жим қолди, сўнг қўшимча қилди: – Доим
қўрқиб яшасанг, фалокатга йўлиқасан.
– Эҳ, азизам, бунақа ҳайвондан қўрқмай бўладими?
– Буни айтмаяпман. Президентнинг шахсий шифо
-
кори бўлолмайсан, лекин жарроҳлик қилишинг мумкин-
ку. Қўрқиб ўтирмайсан, дадил бўлсанг, бас. Ҳа! Тиғни
ушлаганингда дадил ва қатъий ҳаракат қилсанг етади,
менга ишонавер. Агар тикувчи шойини бузиб қўйишдан
қўрқса, ҳеч қачон кийим тиколмайди. Шойи қиммат ту
-
ради. Сен ҳиндуларни даволасанг бўлади. Президент
ҳақида ўйламай қўяқол. Яхшиси, тушлик қилайлик. Ал
-
29
батта, у анави даҳшатли қотилликдан кейин жазавага
тушади, бақиради-да...
– Бас қил! Бас қил, бўлмаса шундай қиламанки!..
Бир тарсаки тушираман. Ўлиб қолмайсан! Ҳеч нарса
бўлмайди. Уни йўқ қилганлари яхши бўлди. У разил!
Жаллод! У отамни ўлдирди! Кекса одамни ўлдирди!
Ёлғиз кетаётганда, тунда, ҳеч ким йўқ жойда!..
– Имзосиз хатга ҳалиям ишонасанми? Худо асрасин.
Бу эркак одамга ярашмайди! Унга ким ишонади?
– Агар имзосиз хатга ишонганимда...
– Эркак одамга ярашмайди...
– Гапимни бўлма! Агар имзосиз хатга ишонганим
-
да сен бу уйда қолмас эдинг. – Барреньо изтироб ичида
чўнтакларини кавлади. – Менинг уйимда қолмас эдинг.
Мана. Ўқи.
Аёлнинг ранги оқариб кетди – юзида фақат кимёвий
бўёқларнинг изи қолди, холос. Қоғозни олиб, тез кўз
югуртирди:
«Доктор, ҳушёр бўлинг, хотинингизни тинчланти
-
ринг, чавандоз боқий дунёга кетгани ёдингизда турсин.
Садоқатли дўстларингиз».
У қоғозни эрига узатди. Асабий кулги бўлаклари
текширишга мўлжалланган номаълум заҳар зарралари
сингари Барреньонинг кичик лабораториясидаги про
-
биркалар ва бўғзи қайирилган шишаларни тўлдирди.
Остонада оқсоч кўринди:
– Овқат тайёр!
Президент саройда қоғозларга қўл қўймоқда, ёнида
доктор Барреньодан кейин ичкарига кирган – «анави
ҳайвон» – кичкина қария турарди.
«Бу ҳайвон» ғариб кийинган, бадани сичқончани-
кидек пушти, сийрак сочлари оқарган кўкимтир кўзлари
хира, ранги тухум сариғига ўхшаган катта кўзойнак
таққан эди.
Президент охирги қоғозга қўл қўйди. Қария шоши
-
либ сиёҳшимгични босаётганда сиёҳ чапланиб кетди.
30
– Лаънати, ҳайвон!
– Сень-ор Пре...зи...
– Ҳайвон!
Қўнғироқ... яна... учинчи марта... Қадам товуши. Ёр
-
дамчи остонада.
– Генерал, бунга икки юз дарра. Тез! – хириллади
Президент ва емакхонага йўл олди. Тушлик қилиш ке
-
рак.
«Анави ҳайвон» эзилиб йиғлади. Аммо шафқат
сўрамади, фойдаси йўқ. Сеньор президент полков
-
ник Парралес Сонриенте ўлимидан қаттиқ дарғазаб
бўлган. Кўз ёшлари аро у нола чекаётган оиласини –
ҳасратдан адо бўлган кекса хотини-ю, ҳолдан тойган
олтита боласини кўрди. Чангак бўлаёзган бармоқлари
камзул чўнтагини титиб, дастрўмол излади. Юзига бо
-
сиб йиғлаш керак – овоз чиқариш мумкин эмас. Беҳуда
жазоланаётгани хаёлига ҳам келмайди, ҳатто тўғри деб
билади. Иш пайтида сиёҳни тўкиб юбориш даражасида
латта бўлиш, овоз чиқариб йиғлаш мумкин эмас. Мум
-
кин бўлганда, анча енгиллашарди!..
У лабларини тишлади, тишлари аррадек ботди, юз
-
лари тортишиб қолди, башарасига қараб бўлмайди,
худди ўликнинг ўзи! Тер босган кўйлаги елкасига ёпи
-
шиб қолди. Умрида бунчалик терламаган эди. Овоз
чиқариб йиғлаш мумкин эмас. Даҳшат, даҳшат, кўнгли
айнимоқда, тишлари та-та-та-киллайди...
Ёрдамчи қўлидан ушлаб судради, қария бир зум
ўзини йўқотди, букилиб қолди. Кўзлари бақрайди,
қулоғи битди, оғир, нақадар оғир, ёмон. Оҳ, нақадар
ёмон...
Бир неча дақиқадан кейин ошхонада:
– Рухсат беринг, сеньор Президент, – деган овоз эши
-
тилди.
– Киринг, генерал.
– Сеньор Президент, гапиришга рухсат беринг, «ана
-
ви ҳайвон» икки юз даррани кўтаролмади.
Оқсочнинг қўлидаги ликопча титраб кетди, Прези
-
дент ундан қовурилган картошка олаётган эди.
31
– Нега қалтирайсиз? – кескин сўради хўжайин ва ге
-
нералга ўгирилди. – Яхши. Кетишингиз мумкин.
Оқсоч ликопчани кўтарган ҳолда «ҳайвон» нега
икки юз даррани кўтаролмаганини сўраш учун
орқасидан югурди.
– Нимага бўларди? Ўлди.
Оқсоч қўлидаги ликопчани қўймай, ошхонага қай-
тиб кирди.
– Сеньор Президент, – у йиғидан ўзини зўрға тийиб,
хотиржам овқатланаётган хўжайинга мурожаат қилди:
– У ўлиб қолди дейишяпти...
– Нима бўпти. Кейинги овқатни беринг!
Do'stlaringiz bilan baham: |