Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ИСКАБТОПАРНИНГ ЎЛИМИ
Қуёш нурлари полициянинг Иккинчи бўлими томла
-
рини (кўчаларда якка-ёлғиз йўловчилар пайдо бўлди), 
протестантлар ибодатхонаси гумбазини (бирин-ке
-
тин дарвозалар очилди) ва ниҳоят, қурилиб битмаган 
ғиштин бинони олтин рангига бўяди. Хўмрайган по
-
лиция ҳовлиси ва қоронғу йўлакларда маҳбусларнинг 
ялангоёқ хотинлари бир тўда болалари билан (гўдаклар-
ни кўтариб олишган, каттароқлари полда юмалаб ёти-
шарди) ғамгин ўтиришарди. Уларнинг кенг кўйлаклари 
остида, тиззалари орасида нарсалар солинган саватлар 
турарди. Аёллар хўрсиниб, кўз ёшларини рўмол учида 
артиб, бошига тушган мусибатлар ҳақида пичирлашар-
ди. Кўзлари ичига чўкиб, изтироб оташида адо бўлган 
кампир дунёда она тортаётган ғам-ғуссадан оғир нарса 
йўқлигини намойиш этаётгандек унсиз йиғлар эди. Бу 
хосиятсиз жойда, сўлиган дарахтлар, қуриган фонтан, 
тупуги билан оҳорли ёқасини бепарво тозалаб ўтирган 
навбатчи полициячи олдида ҳеч кимга ёрдам бериш ёки 
бирон нарсага эришиш мумкин эмас. Худодан нажот ку
-
тишдан бошқа илож йўқ.
Эпчил жандарм уларнинг олдидан Искабтопар
-
ни судраб ўтди. Уни пиёдалар ўқув юрти бурчагида 
қўлга олишган, ҳозир қўлини бураб, ҳар қадамда тур
-
тиб, маймундек эзғилаб бормоқдалар. Аёллар унга бу
-
рилиб қарашга улгурмадилар – эшик очилиб, навбатчи 
нарсаларни қабул қиладиган ва маҳбуслар ҳақида маъ
-
лумот берадиган вақт бўлиб қолган эди. «Сиз, – де-
йишади, – акасига ҳамма нарсани айтиб берган деган 
гапга ишонманг, бу ёлғон гап». «Сиз, – дейишади, – 
пулни камроқ шиладиган адвокат топиб келинг». «Сиз, – 
дейишади, – рашк қилиб ўтирманг. Биттасини олиб 
келишган эди, дарров тил топишиб олди». «Сиз, – 
дейишади, – икки реалга дори олиб келинг, уни 
тоби қочиб турибди». «Сиз, – дейишади, – пулдан 
қийналсангиз, шкафни сотинг».


9
– Ҳой, сен, – дағдаға қилди Искабтопар, – нега 
мени туртасан? Камбағал деб хўрламоқчимисан? 
Камбағалман, аммо виждоним тоза! Сени ўғлинг эмас
-
ман, билдингми? Мени қўғирчоқ қилмоқчимисан? Суд-
раса кетаверадиган тентак эмасман! Сенга ўхшаганларни 
амриқо худойихонасида кўрганман. Уч кун овқат ема
-
ганмиз, деразасига оппоқ чойшаб тутилган сариқ уйда 
ўтирганмиз! Чидаганмиз! 
Қамоққа олинган гадоларни «Уч Мария»га – хона-
лари ниҳоятда тор ва қоронғу турма шундай атала-
ди – жўнатишади. Искабтопар шу ёққа тушди. Темир 
тўсиқлар ғижирлайди, тамаки ҳиди анқийди, нам ички 
кийимлар бадбўй ис таратади, турма қўриқчилари 
сўкинади, бу тало-тўп ичида ютилиб кетган овоз яна 
жаранглаб қолади:
– Вой-бўй! Шунча полициячи-я! Э-ҳа, буларнинг 
қанчаси исковуч экан?!
Маҳбус гадолар ўлат теккан итга ўхшаб ғинг-
шийдилар. Улар қоронғуликдан безиб қолишган, ёруғ 
дунёни кўришдан аллақачон умид узилган; ёмон жойга 
тушиб қолганини билиб қўрқиб-қалтирашади; бу ерда 
қанчадан-қанча одам очлик ва ташналикдан ўлиб кетган; 
уларнинг жасадларидан совун қилишади, айниқса, ана 
шундан қўрқишади. Ёки этини нимталаб жандарм ларга 
едиришади. Қоронғуликда бу одамхўрларнинг думалоқ, 
йўғон юзлари хира кўринади, узун мўйлов лари жигар
-
ранг сўлак билан ёпиштириб қўйилганга ўхшайди.
Ана шу хонада талаба билан пономар
1
учрашиб 
қолди.
– Агар янглишмасам, сиз бу ерга мендан олдин 
келдингиз-а? Аввал сиз, кейин мен, шундай эмасми?
Сукунатдан безиб кетган талаба томоғига қадалиб 
қолган тугундан қутулиш умидида гап бошлади.
– Ҳа, тахминан ана шундай... – жавоб берди пономар 
қоронғида суҳбатдошининг юзини яхшилаб кўриш учун 
тик қараб.
1
Пономар – православ мазҳабидаги энг кичик унвон.


10
– Кечирасиз... нимага қамашганини... билсам 
бўладими?
– Сиёсат учун дейишади...
Талаба титраб кетди, қийналиб аранг гапирди:
– Менга ҳам...
Гадолар қоронғуликда тимирскиланиб қимматли 
матоҳлари – тугунларини излашади. Полиция бошли-
ғининг хонасида чўнтакларидаги ҳамма нарсани – ҳат-
то гугуртгача тортиб олишган эди. Энг қаттиқ чоралар 
белгиланганди.
– Қандай иш очишди? – Яна қизиқди талаба.
– Ҳеч қандай иш йўқ. Мен Президентнинг шахсий 
топшириғи билан қамалдим!
Пономар оқланган деворга суркалди – битлар тала-
моқда эди.
– Сиз балки...
– Ҳеч қандай! – жаҳл билан гапни бўлди пономар. – 
Ҳеч қандай гуноҳим йўқ!
Шу дақиқада эшик ҳалқаси ғижирлаб, бир табақаси 
очилди. Яна бир гадо ичкарига кирди.
– Яшасин Франция! – Маймоқ қийқириб хонага 
қадам қўйди.
– Мени қамоққа олишди, – гапни якунлади пономар.
– Яшасин Франция!
– ...менга тўнкалган айбга алоқам йўқ. Ҳаммаси хато
-
дан бошланди. Тасаввур қиляпсизми, мен деворга кеча
-
ги мотам ўрнига Сеньор Президентнинг онаси туғилган 
кун ҳақидаги хабарни осиб қўйибман.
– Буни қаердан билишди? – ҳайратда қолган талаба 
пичирлади. Пономар бармоғининг учи билан гўё кўз 
ёшларини ситиб чиқараётгандек авайлаб артди.
– Ўзим ҳам билмай қолдим... Омад юз ўгирди... Ким
-
дир етказган-да, ғизиллаб келишди. Бошлиққа рўпара 
қилишди, у юзимга мушт туширди ва бу ёққа жўнатди. 
Олдин бир кишилик хонага қўйишди, сабаби, мени 
инқилобий ҳаракатларда айблашмоқда.


11
Қоронғуликда ғуж бўлиб олган гадолар қўрқув, 
совуқ, очликдан қийналиб йиғлашади. Баъзан кўз или
-
ниб қолади. Қорни қаппайган Соқов бирон нафи тегади
-
гандек деворга бурнини тираб нафас олади.
Вақт қанча бўлгани Худога маълум – ҳар ҳолда тун 
яримлаганда уларни қаергадир олиб боришди. Улар сиё
-
сий қотилликнинг гувоҳига айланган эдилар. Қориндор 
киши шундай деб айтди. Унинг заҳил юзларини ажин 
босган, ўрдакбурун, қуюқ мўйлови йўғон лабига ёпиш
-
ган, кўзлари оғир қовоқлари ичига ботиб кетган эди. У 
ҳаммаларидан аввал бирма-бир, сўнг баравар кеча тунда 
Кўҳна Арк майдонида юз бер ган қотилликдан хабарин
-
гиз борми, деб сўради.
Хонадаги пилиги узун керосин чироқ нури қабариқ 
линза орасидан ўтаётгандек атрофни хира ёритар эди. 
Стол қани? Девор қани? Йиртқич йўлбарс тишларини 
эслатадиган герб қани? Полиция камари қани?
Гадоларнинг жавобини тинглаб, ҳарбий прокурор 
ўрнидан сакраб турди. У кўзойнаги устидан бақрайиб 
қараб, столга мушт тушириб, қаҳрини сочди:
– Қани, гапирмай кўринглар-чи!
Аммо гадолар бир овоздан полковникни Пелеле 
ўлдирди, деб жавоб бердилар ва ўзлари гувоҳ бўлган 
воқеа тафсилотларини оқизмай-томизмай қайта-қайта 
такрорладилар.
Эшик олдида турган полициячилар прокурор ишора
-
си билан гадоларни уриб-суриб бўм-бўш хонага кирги
-
зишди. Ғира-шира қоронғуликда шифтга осилган арқон 
аранг кўриниб турар эди.
– Уни Пелеле ўлдирди! – қичқирди соддалик қилиб, 
тўғрисини айтсам, қийноқлардан қутуламан деб ўйлаган 
гадолардан бири. – Пелеле! Пелеле! Исо пайғамбар 
ҳақи – Пелеле! Телба! Телба! Телба! Пелеле! У! У! У! 
Ҳаммамиз кўрдик! Пелеле – Телба!
– Шундай жавоб бер, деб ўргатишдими? Менга 
бундай найрангингиз кетмайди! Иқрор бўлмасангиз – 
ўлдираман! Билмайсизми? Билиб олинг! Эшитдин-
гизми? Билиб олинг!


12
Прокурор овози ва осиб қўйилган гадонинг бош 
бармоғидан томчилаётган қон томчилари қоришиб кет
-
ди. У тўхтамай қичқирарди:
– Пелеле ўлдирди! Пелеле! Ё, худо! Пелеле! Пе-леле! 
Пелеле! Пелеле!
– Ёлғон! – бўкирди прокурор ва яна такрорлади:
– Ёлғон гапираяпсан, ит! Ўзим айтаман. Рози бўл-
май кўринглар-чи! Ким ўлдирганини ҳозир айтаман!.. 
Генерал Эусебио Каналес билан аблаҳ Абель Карва халь! 
Кимлигини энди билдингми?
Совуқ сукунат. Кейин... кейин аянчли инграш, ик
-
кинчи, учинчи... ва ниҳоят: «Ҳа...» Арқонни бўша-
тишади, Сўққабош ерга ағдарилади. Ёш томчилари 
ва тер босган қорамтир юзи ёмғирда қолган кўмир 
бўлагидек ялтирайди. Гадолар полициячилар қувиб бо
-
раётган дайди итлардек қалтирашади, ҳаммаси бирма-
бир прокурор сўзларини такрорлашди. Искабтопардан 
бошқа ҳаммаси. Уни тирсагидан осишга тўғри келди, 
сабаби ярим оёғи йўқ, у қийноқларга чидаб, бошқалар 
қўрққанидан Пелеленинг айбини бировга ағдармоқда, 
деб мардона туриб берди.
– Бекорларни айтибсан! – ўшқирди прокурор. – 
Ёлғон гапирди дейишга қандай ҳаддинг сиғди, мут-
таҳам? Ёлғонни ямламай ютишини қаранг! Ёлғон 
гапиришдими?! Ҳали менга ақл ўргатадиган бўлиб 
қолдингми?
– Ана ўзлари айтсин!
– Ақлини киритиб қўйиш керак! – полициячилар-
дан бири йўл кўрсатди. Бошқаси қариянинг башарасига 
қамчи туширди.
– Гапир! – бақирди прокурор. – Бўлмаса кечаси би
-
лан осилиб турасан.
– Кўзим кўрмайди-ку!
– Пелеле ўлдирмаган деб айт!
– Айтолмайман. Мен тўғрисини айтдим. Хотин эмас-
ман.
Буқа терисидан тўқилган қамчи икки марта оғзига 
тарсиллаб тегди.


13
– Кўр бўлсанг ҳам кар эмассан. Менга тўғрисини 
айт. Шерикларингга ўхшаб гапир...
– Хўп, майли, айтаман, – бўғиқ хирқиради Искаб-
топар. – Прокурор ғалабадан яйради. – Қулоқ сол, 
тўнғиз. Уни Пелеле ўлдирган!
– Аблаҳ!
Яримжон одам прокурорнинг сўкишларини эшит-
масди. Арқон бўшатилганда унинг жасади кесилган
дарахтдек ерга ағдарилди.
– Қари ёлғончи! Кўрнинг кўрсатмаси ҳисобга ўт-
майди, – деди прокурор, – мурда ёнидан ўтар экан.
Президент Ҳазрати Олийларига дастлабки тергов 
натижаларини маълум қилиш керак. У шоша-пиша 
ташқарига чиқди ва ориқ қирчанғи отлар қўшилган из
-
вошга ўтириб, фонарлар хира нур сочаётган кўча бўйлаб 
кетди. Жандармлар Искабтопарнинг мурдаси ни ахлат 
аравасига ташлаб қабристонга йўл олишди. Гадолар ҳар 
тарафга тарқалишди. Соқов қаппайган қорнидаги теб-
ранишларга паришон қулоқ солиб, афтодаҳол инг раган 
кўйи қадам босар эди.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish