Роман Тошкент «O‘zbekiston» 2016 Рус тилидан Ортиқбой абдуллаев таржимаси



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/54
Sana30.08.2022
Hajmi1,81 Mb.
#847924
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54
Bog'liq
Senyor Prezident

ГЕНЕРАЛНИНГ БОШИ
Тушлик тамом бўлай деганда Президентнинг ишонч-
ли одами Кара де Анхел келди.
– Минг бор узр, Сеньор Президент! – деди у ошхо
-
на ичига қараб (у чиройли ва иблисдек маккор эди). – 
Минг бор узр, Сеньор Президент, мен бир оз кеч-и-и-
киб қолдим... бир ўтинчига ёрдам беришга тўғри келди, 
ярадор кишини чуқурдан олиб чиқдик. Зоти номаълум 
бир одам. Нимадир бўлиб...
Президент одатдагидек оғир мотам кийимида – қора 
бошмоқ, қора костюм, қора галстук, қора шляпа – уни 
ҳеч қачон бошидан олмас эди, – оппоқ осилган мўйлови 
тишсиз милкларини яшириб туради, қизил юзларини 
тук босган, киприклари тўкилиб кетган эди.
– Керакли жойга элтиб қўйдингизми? – у ажиндор 
пешонасини силаб туриб сўради.
– Сеньор Прези...
– Нималар деяпсиз? Республика Президентининг 
шахсий дўсти номаълум одамлар жароҳат етказган
бахтсиз ярадорни кўчада ташлаб кетмайди!
Ошхона эшигида енгил ҳаракатлар сезилди.
– Киринг, генерал.
– Сеньор Президентнинг рухсати билан...
– Ҳаммаси тайёрми?


32
Худди шундай, cеньор Президент.
– Сиз ҳам бирга боринг, генерал. Марҳаматли бе-
вага таъзиямни етказинг ва қадрдон дўстимизни дафн 
этиш маросимига сарфлаш учун ажратилган уч юз песо
-
ни Республика Президенти номидан топширинг.
Ўнг қўлида фуражка ушлаган бақалоқ генерал 
қимир этмай, деярли нафас олмай эшитди ва таъзим 
қилди, сўнг дадил қадам ташлаб чиқиб кетди. Бир неча 
дақиқадан сўнг у «анави ҳайвон»нинг тобути ортил- 
ган автомобилда йўлга чиқди.
Кара де Анхел тушунтиришга маҳтал эди:
– Мен уни касалхонага элтиб қўйишим лозим эди,
лекин «Сеньор Президентнинг номи айтилса, уни зудлик 
билан қабул қилишади», деб ўйладим. Бундан ташқари 
мен сизнинг буйруғингизга мувофиқ ярамас қўрқоқлар 
қўлида ҳалок бўлган марҳум қадрдонимиз Парралес
Сонриенто хотирасига таъзия билдириш учун шошила
-
ётган эдим.
– Мен буйруқ бераман.
– Бу мамлакатни фақат шу одам бошқариши керак 
деб ҳамма ишонч билдираётган кишидан фақат шуни 
кутган эдим...
Президент илон чаққандек сакраб турди:
– Ким гапиряпти?
– Биринчи бўлиб ўзим. Мен, Сеньор Президент,
барча фуқаролар сингари самимий ишонч билдираман
-
ки, сиздек одам кам деганда Франция ёки озод Швей
-
цария ёки меҳнатсевар Бельгия ёки гўзал Данияни 
бошқармоғи лозим. Йўқ, фақат Францияни... Франция! 
Сиз шундай одамсизки, Гумбетти ва Виктор Гюго ман
-
суб бўлган халқ ўз тақдирини сизга ишонч билан топ
-
шириши керак!
Президентнинг мўйлаби остида билинар-билин
-
мас табассум жилва қилди. У кўзойнагини оқ шоҳи 
дастрўмол билан артди, хаёлга толиб турди ва маҳрамдан 
кўзини узмасдан гапни бошқа томонга бурди:
– Мен, ниҳоятда муҳим топшириқ учун сени 
чақирдим, Мигел. Ҳукумат қари мунофиқ, генерал


33
Эусебо Каналесни қамоққа олишга қарор қилди. Сен
уни биласан. Кечаси соат бирда ўз уйида қамоққа 
олишлари керак. Албатта, у Парралес Сонриентени 
ўлдиришда қатнашган, аммо баъзи сабабларга кўра, 
ҳозир қамоққа олиш мумкин эмас. Мен у қочиб кети
-
шини хоҳлайман. Зудлик билан уни излаб топиб, ҳамма 
гапни тушунтир ва ўз номингдан бугун кечаси қочиб ке
-
тишга кўндир. Унга ёрдам бер. У эски жанжалкаш, аммо 
ўз қадрини билади. Ўйлайманки, ўлишни хоҳламайди, 
агар қамоққа олишса, эрталаб қатл этишга мажбурман. 
Сен билан мендан бошқа ҳеч ким, жумладан, у орамиз
-
даги суҳбатдан хабардор эмас... Эҳтиёт бўл, полиция
-
нинг қўлига туша кўрма. Сени тутиб олишмасин. Май
-
ли, у – қари тулки қочиб кета қолсин. Кетишинг мумкин.
Маҳрам қора шарф билан юзини беркитиб (у чи
-
ройли ва иблисдек маккор эди) ташқарига чиқди. Ош
-
хона олдида турган зобитлар унга честь бердилар. Ба
-
шорат! Балки ҳаммаси генералнинг қисмати ҳақида 
огоҳлантириб қўйилгандир?
Арзга келган олтмишдан ортиқ аламзадалар қабул-
хонада Сеньор Президент қачон бўшашини кутиб ўти-
ришибди. Сарой атрофидаги кўчалар гулларга буркан
-
ган. Аскарлар бош қўмондон раҳбарлигида казармалар
-
нинг олд томонини қоғоз гуллар, байроқчалар, оқ ва кўк 
занжирлар билан безамоқдалар.
Кара де Анхел байрам тадорикларига эътибор бер
-
мади. Қочиш режасини тузиш, генералга учрашиш ва 
ёрдам бериш лозим. Сеньор Президентни рақибларидан 
ажратиб турувчи боғдаги кўппаклар ҳуриши эшитил
-
гунча бу нарсалар жуда осон битадигандек туюлган эди. 
Бу боғ мўъжизалар кони. Ҳар бир дарахтнинг қулоғи 
бор. Бу динг қулоқлар бир мил нарида тиқ этган товуш
-
ни очкўзлик билан ютади. Кўппаклар тиним билмай
-
ди. Телеграф симларидан ҳам ингичка кўзга кўринмас 
иплар ҳар бир барг шивирини Сеньор Президентга ет
-
казиб туради. У ўзига тобе фуқароларнинг юрак зарбла
-
рини тинимсиз эшитиши лозим.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish