3
АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ – ИҚТИСОДДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ АСОСИ
1
1
.
.
1
1
.
.
А
А
Х
Х
Б
Б
О
О
Р
Р
О
О
Т
Т
Х
Х
А
А
Қ
Қ
И
И
Д
Д
А
А
1.1.1. Ахборот: асосий тушунча ва таърифлар
«Ахборот» сўзи лотинча «information» сўзидан олинган бўлиб, бирор иш
ҳолати ёки киши фаолияти ҳақида маълум қилиш, хабар бериш, бирор нарса
ҳақидаги маълумот, деган маънони англатади.
Ахборот
тушунчаси
инсон фаолиятининг барча соҳаларида
фойдаланилади. Айни пайтда унинг миқдорий тавсифини, яъни техник–
иқтисодий ва
фалсафий, шунингдек, гносеологик (ахборот
англаш воситаси
сифатида), кибернетик каби бир қатор жиҳатларини фарқлайди.
1. Фалсафий нуқтаи-назаридан ахборот онгга
нисбатан иккинчи
даражали деб қаралади. Онг ҳам ўз навбатида борлиққа нисбатан иккинчи
даражали. Шундан келиб чиққан ҳолда ахборот сигналларнинг тартибга
солинган кетма-кетлик образи бўлиши лозим. Аниқроқ
айтганда,
семантикага(мазмун, моҳиятли) эга, фикр ташувчи бўлиши керак.
Ахборотнинг моддий ташувчиси ахборотни узатиш ва сақлашни акс
эттиргандагина ахборот мавжуд бўлади, акс ҳолда борлиқ ахборотсиз қолади.
Шундай қилиб, ахборот моддий ташувчининг узвий мазмуни ва моҳияти
саналади.
2. Кибернетик нуқтаи-назаридан, тирик организм, автоматик ҳаракат-
ланувчи машина ёки инсон-машина тизими томонидан амалга оширилган ҳар
қандай жараёнда(онгли ёки онгсиз равишда) ахборот юзага келиши, уни қабул
қилиш, узатиш, қайта ишланиши юз беради. Айни пайтда келадиган ахборот
сигналлари объектининг ташқи таъсирларга бўлган реакциясини ишлаб
чиқувчи чиқадиган сигналларга айлантирилади.
Сигналларни узатиш ва ахборотни қайта ишлаш материя ёки
энергиянинг борлиқ ва вақтда ҳаракатланиши ҳамда объектлар ёки
муҳитларнинг ўзаро алоқаси ҳолатини, таркибининг ўзгаришини
юзага
келтирувчи ҳар қандай жараёнлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.
3. Ахборот назариясида кўпинча «ахборот миқдори» тушунчасидан
фойдаланилади. Бунда асосан шу нарса англашиладики, ахборот – бу ахборот
олингунча ва олингандан сўнг мумкин бўлган жавоблар сонининг функцияси
эканлиги таъкидланади. Ахборот ҳаракатланиши ундаги мавҳумликни
(ноаниқликни) бартараф этишдан иборат.
1-БОБ
4
4. Информатика назариясида сақлаш, қайта
тузиш ва узатиш объекти
саналган барча маълумотлар ахборот деб юритилади. Бундай ҳолларда
ахборот, бошқарув мақсадида уни қайта ташкил этиш нуқтаи назаридан кўриб
чиқилади.
5. Иқтисодий – ҳўжалик фаолиятида ахборот деганда,
кенг маънода,
атроф муҳит тўғрисидаги ҳар қандай маълумотлар тушунилади. Бу
маълумотлар атроф-муҳит билан ўзаро алоқадан, унга мослашишдан ва унинг
ўзгариши жараёнидан олинган бўлиши мумкин.
Истеъмолчи нуқтаи назаридан,
Do'stlaringiz bilan baham: