Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

Ахборотлашган жамият.
Бу жамиятда барча фуқаролар, ташкилотлар ва 
давлатнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини қондириш учун ҳамма шароит 
яратилган бўлади. Меҳнат қилувчиларнинг кўпчилиги ёки ахборот ишлаб 
чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш билан банд бўлади ёки бу 
жараёнларсиз ишлаб чиқариш мажбуриятларини бажара олмайдиган бўлади. 
Бу шуни англатадики, бундай жамият фуқаролари 
ахборот маданиятига
эга 
бўлади. Яъни ахборот билан ишлашни, уни олиш, қайта ишлаш ва узатиш 
учун ахборот тизимлари ва технологияларидан фойдаланишни биладилар. Бу 
инсон фаолиятининг барча жабҳларига оид бой билимлар, ишончли 
ахборотлардан тўлиқ ва ўз вақтида фойдаланишни таъминлашга қаратилган 
комплекс чора-тадбирларни жойларда татбиқ этишни англатади. 
1.1.3. Информатика. Ахборотни кодлаштириш 
Информатика.
Ахборот хусусиятларини ўрганиш, уни йиғиш, сақлаш, 
қидириш, қайта ишлаш, ўзгартириш ҳамда инсон фаолиятининг турли 
соҳаларида фойдаланиш ва тарқатиш билан шуғулланадиган фан 
информатика
, деб аталади. Информатиканинг асосий вазифаси – давлат 
бошқарув органларининг, саноат ва тадбиркорлик ҳамда бошқа соҳалардаги 
ахборот эҳтиёжини қондириш учун моддий-техник базани яратишдир. 
Информатиканинг асосий учта йўналиши мавжуд. 
Биринчи йўналиш
ахборотни узатиш, йиғиш ва қайта ишлашнинг техник 
воситаларини ривожлантириш назарияси билан боғлиқ. У ўз ичига ҳисоблаш 
комплексларини, локал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари, алоқа назариясини 
олган кенг илмий-оммавий соҳадир. 
Иккинчи йўналиш
маълумотларини қайта ишлаш бўйича ҳар-хил амалий 
вазифаларни ҳл этиш юзасидан турли категориядаги фойдаланувчилар учун 
техник воситалар билан самарали ишлашни ташкил қилиш имконини 
берадиган, дастурий таъминотни ишлаб чиқишга йўналтирилган, математик ва 
амалий фанлар комплексини ўз ичига олган дастурлаштиришдир. 
Бу йўналишга алгоритмлаштириш тиллари назарияси, маълумотларни 
ташкил этиш, сақлаш, қидириш ва қайта ишлаш назарияси, тизимли ҳамда 
амалий дастурлаштириш назарияси киради. 
Ахборот тизимини яратишда иккинчи йўналишни умумий ва амалий 
дастурий таъминот деб аташ қабул қилинган. 
Учинчи йўналиш
– автоматлаштирилган усулда турли даражадаги 
вазифаларни ҳал этиш моделлари, алгоритмлари, тартиби, технологиясини 
ишлаб чиқиш ва ташкил қилишдир. Информатиканинг бу бўлими ҳозирда 
қишлоқ хўжалиги соҳасида ўта муҳим ва долзарб саналади. 
Информатиканинг моддий-техник базаси бошқарув фаолиятининг турли 
соҳаси ва даражаларида ишлаётган мутахассислар учун автоматлаштирилган 



иш жойларидан кенг фойдаланиш имконини беради ва шунингдек, эксперт– 
профессионал(эксперт тизими) даражасида қарор қабул қилишга қодир бўлган 
ихтисослаштирилган предмет соҳасида ҳисоблаш тизимини ва ахборот–
коммуникация тармоғини яратиш имкони юзага келади.

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish