Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

1
1
.
.
2
2
.
.
 
 
М
М
И
И
Л
Л
Л
Л
И
И
Й
Й
 
 
И
И
Қ
Қ
Т
Т
И
И
С
С
О
О
Д
Д
 
 
В
В
А
А
 
 
А
А
Х
Х
Б
Б
О
О
Р
Р
О
О
Т
Т
 
 
Р
Р
Е
Е
С
С
У
У
Р
Р
С
С
Л
Л
А
А
Р
Р
И
И
 
 
1.2.1 Миллий иқтисодни ташкил этувчи ресурслар. 
 Ахборот ресурслари 
Ресурс бирор нарсанинг заҳирасини, манбаини англатади. Мамлакат 
миллий иқтисодининг ҳар қандай тармоғи таҳлил этилаётганида унинг табиий, 
меҳнат, молиявий, энергетик ресурсларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Бу 
тушунча иқтисодий категория саналади. 
Моддий ресурслар
жамият маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнида 
фойдаланиш учун мўлжалланган меҳнат ва хом-ашёлари мажмуидир. 
Масалан, хом-ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, ярим тайёр маҳсулотлар, 
деталлар ва ҳакозо. 



Табиий ресурслар
– инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини 
қондириш учун жамият томонидан фойдаланиладиган объектлар, жараёнлар, 
табиат шароитлари, жараёнлари, объектларидир. 
Меҳнат ресурслари
– жамиятда ишлаш учун умумтаълим ва касбий 
билимга эга кишилар;
Молиявий ресурслар
– давлат ёки тижорат таркиби ихтиёридаги пул 
манбаларидир.
Энергетик ресурслар
– энергия омиллари, масалан, кўмир, нефть, нефть 
маҳсулотлари, газ, гидроэнергия, электроэнергия ва ҳоказо. 
Шуни қайд этиш лозимки, ҳар қандай кўламдаги ташкилотнинг керакли 
даражада ишлаши учун фақат ушбу ресурсларнинг ўзи етарли эмас. Чунки
ишлаб чиқариш учун моддий, молиявий ва меҳнат ресурслари бўлишнинг ўзи 
кифоя қилинмайди. Уни қандай ишлатишни билиш, бу соҳадаги 
технологиялар хақида кўплаб ахборотга ҳам эга бўлиш талаб этилади. Шу 
боис ҳам ахборот, ахборот ресурслари ҳозирги кунда алоҳида иқтисодий 
категория сифатида қабул қилинмоқда. 
Агар, ахборот ресурслари оқилона ташкил этилса ва ўринли 
фойдаланилса, у меҳнат, моддий ва энергетик ресурслар эквиваленти 
сифатида иштирок этиши мумкин.
Бундан ташқари ахборот – қолган барча ресурслардан самарали 
фойдаланиш ва уларнинг исроф қилмасликка ёрдам берадиган ягона ресурс 
саналади.
Ахборот ресурлари 
– ахборот тизимидаги (кутубхоналар, архив, 
жамғармалар, маълумотлар банклари ва ҳоказо) алоҳида ҳужжатлар ва 
ҳужжатларнинг бутун бир мажмуидир. Ахборот ресурсларини ахборот 
тизимидаги барча ахборотлар ҳажми, деб тушуниш мумкин. Масалан, 
мамлакат учун бу мамлакатнинг ахборот ресурси саналади, ташкилот 
доирасида эса – ташкилотнинг ахборот ресурси, деб юритилади. Бошқача 
айтганда, ахборот ресурслари – моддий ташувчи воситаларда қайд этилган ва 
жамият фойдаланиши учун мўлжалланган барча билимлар демакдир. 
Ахборот, ахборот ресурслари ҳар доим мавжуд бўлган, аммо уларга ўз 
хусусиятига кўра, иқтисодий категория сифатида қаралмаган. Гарчи кишилар 
бошқарув соҳасида ахборотдан доимо фойдаланиб келган, бўлса ҳам. 
Жамият ривожланиб бориши ва технологияларнинг мураккаблашиши 
натижасида, ахборот ҳажми шунчалик кўпайиб кетдики, уни бошқарув 
соҳасида қайта ишламасликнинг иложи бўлмай қолди.
Бошқарув ирархиясининг пайдо бўлиши, товар-пул муносабатларининг 
юзага келиши, ҳисоблаш машиналарининг яратилиши бошқарув учун катта 
ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлашда ушбу қийинчиликларни енгиш 
имконини берди. 
ҳозирда ривожланиш даражаси шу даражага етдики, эндиликда ахборот 
ҳажми ва мураккаблиги 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish