Муаллифлар: Ходиев Б. Ю., Бегалов Б. А., Расулев Д. М., Абидов



Download 3,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/196
Sana27.07.2022
Hajmi3,71 Mb.
#845981
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196
Bog'liq
272 Ахборот технологиялари ва тизимлари Ходиев Б Ю ва бош Ў қ 2011

 
ташкилотнинг ҳужжат айланишини ўрганиш, уни оптималлаш, 
ҳужжатлар тури ва шаклларини стандартлаш, ахборот ва маълумотларни 
тўплаш;
 
маълумотлар турлари номуносиблигини енгиб ўтиш;
 
маълумотларни бошқариш тизимини яратиш англанилади. 
Ахборот маҳсулотларини яратаётган фирмалар кўп ҳолларда 
йириклаш-майди, чунки кичик фирмалар учун бу соҳа анчагина барқарор 
саналади. Ҳақиқатан ҳам кичик фирма шаклидаги бизнес ахборот-
коммуникациялар бозори муаммоларини ҳал қилишда ихчам яратилаётган 
маҳсулотларни маълум бир ижтимоий истеъмолга мослаштириши осонроқ 
кечади. Саноати ривожланган мамлакатлар иқтисодида тадбиркорликнинг 
ушбу шакли анча катта роль ўйнайди.
Ахборот маҳсулотлари миллий иқтисоднинг турли соҳаларидаги ишлаб 
чиқариш жараёнларига жиддий таъсир этувчи асосий омиллардан бирига 
айланиб бораётгани факт. Шунинг учун ҳам ахборот маҳсулотлари соҳаси 
билан шуғулланаётган корхоналарни ташкил қилиш шакли ва уларни 
молиялаштиришнинг даражаси қанақа бўлиши керак, деган савол туғилиши 
табиий. Жаҳон тажрибасининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, бундай корхона 
ушбу шаклларидан бири - бу «кичик венчур» фирмаларидир. АҚШда 
компьютер дастурларини ишлаб чиқарувчи 98 %дан ортиқ фирмалар 
фаолияти «кичик бизнес» турига киради ва уларнинг ҳар бирида кўпи билан 
500 нафар киши ишлайди. АҚШнинг юқори технологиялар соҳасини айнан 
кичик бизнес бошқармоқда. 
1.2.3. Ахборотнинг бир-биридан фарқлари 
 
Ахборот ресурслар турларининг бири сифатида.
Ахборот товарнинг 
ҳар икки хусусиятига: истеъмол қийматининг мавжудлиги(фойдалилиги, қадр-
қиммати) ва қийматига (яъни ижтимоий меҳнатнинг айрим сарфияти) эга 
бўлади. 
Бу объектларнинг одатдаги маҳсулот ва моддий заҳиралар билан қуйидаги 
боғлиқлиги бор: уларга истеъмол сўрови мавжуд; улар мулкий объектлардир, 
яъни уларга эга бўлиш, фойдаланиш ва эгалик қилиш мумкин; улар аниқ 
ишлаб чиқарувчилар (таъминотчилар)га эга; улар қиймат ва тегишли нархга 
эга; улар турли шарт-шароитларда етказиб берилиши мумкин. 
Бироқ ахборот заҳралари ва технологияларнинг ўзаро бир қатор жиддий 
фарқлари мавжудки, улар қаторига қуйидагилар киради: 
чекланмаган миқдорда сотиш; 


11 
амалий жиҳатдан йўқ қилиб бўлмаслик; 
аниқ фойдаланувчилар шарт-шароитларига инвидуал мослаш зарурияти 
(умумтизимли пакетлардан ташқари); 
объектларни муаллиф хамроҳлигида етказиб бериш мажбурияти; 
нафақат фойдаланиш, балки иккиламчи тиражлашга ҳам турли 
чекланмалар қўйиш имконияти; 
муаллифлик ёки таъминотчилик хуқуқларига риоя қилишни идентифи-
кациялаш (бир хиллаштириш)нинг мураккаблиги;
такрорланувчи объектларнинг кўплиги. Турли ўхшаш вазифаларни 
бажарувчи маҳсулотлардан фарқли равишда, ахборот бир аниқликни турлича 
акс эттириши мумкин. Масалан, савдо-сотиқ учун бирор бир маҳсулотнинг 
миқдори ҳақида якуний ахборотнинг бир неча вариантлари таклиф этилиши 
мумкин;
билвосита ахборотнинг фойдалилиги; 
фойдаланиш натижасида қадрсизланиш. Чиндан ҳам, маълумотлар билан 
танишиб, улардан айримларининг талабга жавоб бермаслигига ишонч ҳосил 
қилиб, харид ҳақидаги таклифни қондириш тўғри бўлади. Бироқ таклифлар 
бўйича ишончли маълумотлардан фойдаланмаслик ёки уни мажбурий унутиш 
бутунлай мумкин эмас; 
баҳолашни олдиндан билиб бўлмаслиги. Агар маҳсулот баъзи чекланган 
динамикада баҳоланса (талабнинг бир миқдорда йўқ бўлишли ёки юзага 
келиши мумкин эмас), ахборот эса(лекин технология эмас) бир лаҳзада буткул 
нол даражага тушиб кетиши мумкин; 
оддий рақобат шароитида таклиф этилган бир ахборот иккинчисининг 
долзарблик хусусиятини йўққа чиқариши мумкин; 
истеъмолчилик хусусиятларининг қисман ёки тўлиқ ноаниқлилиги; 
фақат жисмоний эскириш ва белгиланган ёки ноаниқлик вақтда 
долзарбликни йўқотиш мавжудлигини англатувчи жисмоний яроқлилик; 
истеъмолчига маълумотни қисқа вақтда узатиш ва шундай қисқа вақтда 
тасдиқни қабул қилиб олиш имконияти; 
автоматик тиражламайдиган технологияни доимо ҳам аниқ бир пайтда 
етказмаслик; 
етказиб беришга доимий равишда тайёрлик; 
ҳам сотувчига, ҳам харидорга нисбатан маълумотлар ва технологиялар-
ни, шунингдек товарни сотиш ёки сотмаслик фактини ҳам маҳфий сақлаш 
имкониятининг борлиги. 
Фойдаланувчиларнинг қониқиш даражаси қуйидаги ўзаро алоқадор 
мезонларга боғлиқ:
а) сифатига, яъни 

Download 3,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish