Масъул муҳаррир


ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА КИТОБНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet541/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   537   538   539   540   541   542   543   544   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ТАЪЛИМ МУАММОЛАРИ ВА КИТОБНИНГ АҲАМИЯТИ ҲАҚИДА
Ҳамрақулова Маъмурахон Иброхимовна
Андижон вилояти Асака тумани 11-умумий ўрта
таълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Телефон:+998(91) 495 49 25
muslima1518@umail.uz
Анотация Ушбу мақолада хозирги кунда интернетни ривожланиб, китобнинг аҳамиятига 
таъсир этгани ва ёшларнинг китобга бўлган қизиқишлари пасайгани, аслида китобнинг 
ўрни беқиёс эканлиги ёритилган. Ўқитувчи фақат дарслик ёки ўқув қўлланмаси биланги-
на яҳши, самарали, қизиқарли, ўқувчиларни қаноатлантира оладиган машғулот олиб бора 
оладими? Ушбу саволга ҳам жавоб олишингиз мумкин.
Калит сўзлар таълим, китоб, маънавият, замон талаби, ўқув қўлланма, дарслик, интер-
нет, ижтимоий тармоқлар
Инсон яратилибдики таълим ва тарбия унинг энг муҳим маънавий ва хаётий 
эҳтиёжларидан бўлиб келмоқда.Таълим ва тарбияни бир-бирларидан ажратиб бўлмаслиги 
ҳам жуда қадимдан инсониятга аён бўлган муҳим хақиқатлардан биридир.Инсоният ўз 
тарихида барча муқаддас китобларда баён қилинган тамойилларга таяниб,барча со-
халарда ривожланиб борди. Хаётий эхтиёжи туфайли кўплаб дунёвий билимларни ҳам 
эгаллаб,маданий ва моддий бойликларини,билимлари ва тажрибаларини авлоддан –авлодга 
ёзиб қолдиришни ўрганди.Фан ва маиший хаётимиздаги хозирги ривожланиш ва тараққиёт 
минглаб йиллар давомида тўпланган ва китобларда изчил баён қилиб қолдирилган аждод-
ларимизнинг бой меросининг мевасидир.
Бугунги кунда интернетнинг ривожланиб, хаётимизга кириб келиши бу ривожланиш 
жараёнини янада тезлаштирди.Аммо интернет сахифаларида баён қилинаётган маълу-
мотлар шу даражада кўпайиб кетдики,уларнинг ичидан кўпчилик инсонлар кераклисини 
ажратиб олишни билмай қолдилар.Натижада инсониятнинг,айниқса ёшларнинг китобга 
бўлган қизиқишлари кескин камайиб кетди. Айрим ёшларда эса,китобнинг ахамиятини 
тушуниш ва баҳолаш шаклланмай қолмоқда. 
Инсон ёши улғайиб боргани сари, ўзининг тарбияси, одоби, маънавияти, билими ва 
барча инсоний хислатларини бойитиб боради. Унинг барча сохалардаги фаолиятига бўлган 
масъулияти кучаяди, вақтни, ўзгаларнинг ва ўзининг қадрини нисбатан тўғри баҳолай бош-
лайди. Ёшларда эса бу хусусиятлар шакллангунича жуда кўп тажриба ва кўникмаларни 
эгаллашларига тўғри келади. Айни шу тафовут туфайли катталар ёшларнинг ахлоқи, одо-
би ва ўз келажагига бўлган маъсулиятини кўпинча ижобий ёки замон талаби даражасида 
эмас деб ҳисоблайдилар ва қониқмайдилар. Ёшлар китоб ўқимайди, дарсларга қизиқмайди, 
мактабга келмайди, ота-онасини ёки ўқитувчиларини менсимайди-каби баҳолашни бош-
лайдилар. Аслида эса ёшларнинг шундай бўлиб қолишларига катталар ўзлари сабабчи 
эканликларни унутиб қўядилар.
“Ёшлар шунчалик бузилиб кетган, уларни умумий куч билан жиловлаш ва тийиб туриш 
лозим бўлган бизнинг замонамизда – деб ёзади Цицерон, давлатга ёшларни ўқитиш ва маъ-
лумотли қилишдан кўра катта ва тузукроқ қанақа совға таклиф қилиш мумкин”. Жуда кўплаб 
олимлар ва машхур инсонларнинг ёшлик пайтларида устозлари ёмон ўқиганликларини 
таъкидлайдилар. Аммо вақти келиб уларнинг дунёга машҳур бўлганликларига кўплаб ми-
солларни келтиришимиз мумкин. Нима учун китобга бўлган қизиқиш сусайиб кетди –де-
ган саволга қайтайлик. Бунга ким айбдор?Фақат ўқувчими?Ота-онами ёки ўқитувчими? 
Кўпинча айбни ўқитувчига тўнгаш осонгина хал қилиб қўйилади. Аслида бу жараёнда айб-
дор ҳаммамиз эмасми? Ота-она тарбиясида камчилик бўлмадимикин? Китобларни ўқувчи 
қизиқиб, суюб ўқийдиган қилиб ёза олмадикмикин? Китоб ўқишни тўғри ўргата олмадик-
микин? Бундай саволларнинг кўплигидан катталарнинг ҳам боши қотиб қолмоқда. Жаҳон 
алломалари ва машхур олимлари китобнинг инсон хаётидаги ахамияти хақида жуда кўп 
ва хўп ибратли фикрларни айтиб қолдирганлар. Замонамиз олимлари ҳам бу фикрларни 
тўлдириб келмоқдалар. Улардан айримларини келтиришни маъқул деб топдик, зероки бу 
ибратлар ҳаммамизни китоб билан дўстлашишимизга бир сабаб ёки туртки бўлса ажаб эмас.


783
10
Билимдонлар сўзи бордир бу бобда:
«Билимдон гўрда-ю, илми китобда!»
Агар ёлғиз эсанг, хамдам китобдир,
Билим субҳидаги нур ҳам китобдур.
(Абдураҳмон Жомий)
Неки нийят қилди ким, билим келди қўл,
Билимдан топилди балки кўкка йўл.
Заковат қошида кўк тушди чўкка,
Билим-ла кўзлагин учишни кўкка.
(Юсуф Ҳос Ҳожиб)
Энди таълимнинг энг муҳим муаммоларидан бўлиб келаётган саволга қайтайлик. Ўқитувчи 
фақат дарслик ёки ўқув қўлланмаси билангина яҳши, самарали, қизиқарли, ўқувчиларни 
қаноатлантира оладиган машғулот олиб бора оладими? Йўқ ҳар қандай ўқитувчи – устоз 
таьлимнинг қайси босқичида ишлашидан қатьий назар, ҳар бир машғулотга баьзан бир 
неча манбаларни ўқиб ўрганишига тўғри келади. Акс холда ўқитувчининг машғулоти – 
фақат дарсликдаги фактларни санаб ўтишдан нарига ўта олмайди. Дарсликдаги бир со-
атлик машғулотга режалаштирилган материал эса жуда қисқа бўлиб, кўпи билан 15-20 
минутлик вақтга етади холос. Ҳар бир янги машғулот мавзуга доир масалалар ёритилган 
илмий, илмий услубий мақолалар, моногирафиялар, илмий оммабоб нашрлар, интернет 
маълумотлари, видиороликлар, видиодарсларни ўрганиб машғулот материалларини бой-
итиб олиши зарурдир. Ўқитувчининг “мавзу”ни ўтишида вақти ошиб қолмаслиги зарур. 
Яхши бўлади бериладиган материалларнинг кўплигидан вақт етмай қолса. Бериладиган 
материалларнинг кўплиги ўқувчиларни ўзлаштириб олишларига оғирлик туғдиради - де-
ган нотўғри тасаввур таълимда хукумронлик қилиб келади. Бу мутлақо нотўғридир. Ас-
лида бу мулохаза ўқувчи ва ўқитувчини дангаса қилиб қўяди - десак тўғрироқ бўлади. 
Ўқитувчи тўплаган янги материалини тўла гапириб улгурмаса қўрқинчли бўлмайди. Ак-
синча ўқувчилар воқеани, жараённи қандай тугашига ёки натижасига қизиқиб қолиб, 
ўзлари хам китоб ўқишга ва муаммони ўрганишга киришадилар. 
Ўқитувчининг самарали машғулот ўтиши учун “Мавзу” мазмунини билишдан ташқари 
яна қандай билимларни, малака ва кўникмаларни билиши ва эгаллаши керак? 
Албатта бу масалалар ўқитувчи билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар-
да – ДТС ларда баён қилинган. Аммо кўпчилик ўқитувчи – устозлар бу масалага(муаммога) 
формал ёндашадилар ва мохиятини тушуниб етмайдилар. Натижада уларнинг, ўша та-
лаб қилинаётган ўқитувчига ҳос муҳум жиҳатлари шакилланмай қолади. Ўқитувчи 
муваффақиятга ёки юқори самарага эришиши учун нималарни билиши ёки нима қилиши 
зарур?Албатта:
- ўқитувчи ўтадиган “Мавзу”сининг илмий, таьлимий, тарбиявий, ривожлантирувчи 
мақсадларини имкон қадар чуқур билиши керак;
- мавзуни баён қилишнинг услубий, тажрибавий, назарий методологик жиҳатларини 
олдиндан изчил билиб, режалаштириб олиши зарур;
- мавзуга оид илмий монографиялар, методик ва методологик материалларни батафсил 
ўрганиб, ўқувчиларга содда ва равон тилда, қизиқарли қилиб етказа билиши керак;
- мавзунинг барча жиҳатларига тегишли бўлган тариҳий маьлумотларни ўрганиб олиши 
ва уларни ўқувчиларни қизиқтирадиган даражада ўз ўрнида муаммоли баён қилиб бера 
олиши зарур;
- мавзуга оид ёрдамчи ўқитиш воситаларини тўғри танлаши ва ўз ўрнида фойдалана 
билиши керак (тарқатма материаллар, видео роликлар, презентациялар, намоиш-тажрибалар 
ва бошқалар);
- баён қилинадиган барча материаллар ўқувчига тушунадиган, маьлум муаммони осон-
содда қўядиган (ҳосил қиладиган, яратадиган) ва ҳал қиладиган бўлиши зарур;
- китоблардан олинаётган қизиқарли маьлумотларни ўзак манбалардан ўқиб берган 
яҳши натижа беради. Шунинг учун ўзи ўқиган манбаларни ўқувчиларга олиб кириши 
ва кўрсатиши мақсадга мувофиқ бўлади ва ўқувчиларда ўша манба-китобларга бўлган 
қизиқишлар кучаяди;
- ўқитувчилар аввало предмет ёки фанига оид китобларни изчил ўқиб туриши ва уларнинг 


784
10
мақсади, мазмуни, моҳияти ва илмий хулосаларини чуқур билиши зарур;
- бошланғич синф ва умуман мактаб ўқитувчилари классик педогоглар, таьлим назарияси 
асослари ва фалсафага оид китобларни ўрганган бўлишлари керак;
- “Ақлий ҳужум”, “Синектика” ва айниқса “Таьлим таксономияси”ни мукаммал ўрганган 
бўлишлари зарур. Уларнинг асосида ўзининг хусусий методикасини ишлаб чиқишлари 
керак;
- “Новатор педагоглар” иш услубларини чуқур ўрганган бўлишлари керак. Улардан 
айримларининг методлари асосида ўзининг хусусий методикасини яратиб олиши ва 
шакллантира олиши керак;
- ўқитувчилар ҳар – бир мавзулар учун ҳусусий ўқитиш методикасини ишлаб чиқишлари 
керак. 
Бугунги кунни интернетсиз хеч ким тасаввур қила олмайди. Айниқса ўқитувчилар учун 
яратилган видеодастурлар, интернетдаги мавжуд минглаб сайтлар, электрон библиотекалар, 
видеодарслар ва шу каби ёрдамчи воситалар шу даражада кўпайиб кетдики, уларнинг 
хаммасини бутун бир ўқитувчилар жамоаси ҳам биргаликда тўла ўзлаштириб олиши мушкул 
бўлиб қолди. Шундай бой ёки аниқроғи чексиз маьлумот ( информация)лар гирдобида 
фойдали ва тўғрисини ажратиб олишнинг ўзи бир муаммо бўлиб турибди. 
Бу маьлумотлар ичида бир-бирларига тамоман зид бўлган фикрлар, хулосалар ва ҳатто 
фактлар баён қилинмоқдаки уларни қайси бирини ўқувчига тавсия қилишни баьзан билмай 
қоласан. Машҳур олимлар ва уларнинг кашфиётлари қарама-қарши изохланаётган ёки 
таҳлил қилинаётган фикрлар ҳам оз эмас. Тўғри улар ҳам ҳеч қандай дарслик ёки ўқув 
қўлланмаларга киритилмаган. Нега киритилмаганлиги ҳам катта жумбоқ бўлиб қолмоқда. 
Биз доимо асосан дарслик ва ўқув қўлланмалардаги материалларга ишониб ва таяниб 
келганмиз. Аммо бугунги кунда алтернатив ғоялар, фикрлар ва хулосалар шунчалик кўпки, 
ўқитувчилар ўқувчига баьзан қайси бирини тавсия қилиши ёки ўқитиши-ўргатиши зарур 
ёки мумкинлиги хақида ўйланиб қолмоқда. Бу муаммо таьлимнинг барча босқичларида 
таьлим мутасаддиларини ва таьлим олвучиларни хам ўйлантириб келмоқда.
Фойдаланилган адабиётлар
1. А.Артиков. Информационный бум и необходимость в новых педагогических методах 
обучения точных наук. АДУ илмий хабарномаси. 2013. №2.99-103). 
2. А.Артиқов, А.Хакимов, М.Қодиров, А.Асқаров. Физика ўқитишда инновацион таъ-
лим технологиялари. 1-қисм. Андижон, 2011. 48 с.
3. Коменский Я.А. Буюк дидактика. Т., 1975., 240 с.
4. Педагогик изланиш. Т. 1990., 604 с.
5. Шаталов В.Ф. Точка опоры. М. 1987. с. 160
6. Қори-Ниёзий. Хаёт мактаби. Т. 1966. 287с.
7. Убайдуллаев С., Норхўжаев М. “Таълимга бахшида умрлар”. Андижон. 2002 йил.
8. Рахимов М, Ортиқов А.Астрономиянинг айрим мавзуларини ўтишда интерфаол усул-
ларни қўллаш.Т.2011.
9. А.Навоий. Хайрат ул Аброр. ХIII боб, 17-саҳифа, Т.1989.
10. Юсуф Хос Ҳожиб. Қутадғу билиг Т.1989


785

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   537   538   539   540   541   542   543   544   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish