10
ГЕОГРАФИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА АМАЛИЙ ГЕОГРАФИЯНИНГ
ЗАМОНАВИЙ ИННАВАЦИОН ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ
Халилова Сайёра
Қарши шахар 34-умумий ўрта таълим мактаби
табиий география фани ўқитувчиси
Аннотация: Ушбу мақолада география фанини ўқитиш унинг замонавий тадқиқот
усулларидан фойдаланиш ва амалий географияда янги усуллар кашф этиш ҳақида фик-
рлар баён этилган.
Калит сўзлар: Табиий географик жараён, табиий ресурслар, умумсайёравий, минтақавий,
махаллий, экологик, иқтисодий, антропоген.
Бизга маълумки, география фани Ер юзаси табиатини, аҳолиси ва унинг хужалик фао-
лиятини ўрганади. Амалий география фани табиий ва ижтимоий муҳитнинг ўзгаришини
баҳолаш ва башорат қилиш билан шуғулланади. Инсоният пайдо бўлган даврдан бошлаб
жамият тараққий этган сари инсон ва табиат ўртасидаги узаро муносабатлар муракка-
блашиб бормоқда. Бунинг натижасида маҳаллий, минтақавий ҳамда умумсайёравий эко-
логик муаммолар ва инқирозлар пайдо бўлмоқда. Ана шундай экологик муаммолар ва
инқирозларни ўрганиш, баҳолаш ва уларнинг содир бўлишини олдиндан башорат қилишда
география фанининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда муҳимдир.
Мазкур муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини топиш давомида география фан-
лари тизимида янги йуналиш, яъни амалий география фани пайдо бўлди ва у ҳозирги
пайтда тез суръатлар билан ривожланмоқда. Амалий географиянинг мақсади табиий муҳит
ва ресурсларни баҳолаш, табиий ва ижтимоий муҳитнинг ўзгаришини башорат қилишдан
иборатдир.
Амалий географиянинг муҳим вазифалари қуйидагилардан иборат: 1) хўжалик
мақсадларида фойдаланиш нуқтайи назаридан табиий шароит ва ресурсларни ўрганиш
ва баҳолаш; 2) табиий географик жараёнларни ўрганиш, баҳолаш ва башорат қилиш; 3)
инсон томонидан табиий ва ижтимоий муҳитнинг ўзгартирилиш жараёнини баҳолаш ва
башорат қилиш; 4) умумсайёравий, минтақавий ва маҳаллий эколо гик муаммоларнинг
юзага келиш сабабларини очиб бериш ва улар ечимининг географик асосларини ишлаб
чиқиш; 5) ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил қилиш муаммолари ва аҳоли жойлашуви
масалаларини ечиш.
Амалий география фани географиянинг ривожланиб келаётган янги тармоқларидан бири
бўлса ҳам, унинг илдизи узоқ тарихий даврларга бориб тадалади. Юртимиздан етишиб
чиққан буюк алломалар амалий гео графиянинг ривожланишига муҳим ҳисса қўшганлар.
Масалан, Аҳмад ал-Фарғоний Нил дарёсининг сув сарфини ўрганиш ва башорат қилиш
бўйича амалий гео график ишларни олиб борган. Абу Райҳон Беруний эса бир градус
ёйнинг узунлигини аниқлаб, Ернинг асосий ўлчамларини ҳисоблашга жуда ўлкан ҳисса
қўшган.
Амалий география табиий ва ижтимоий муҳитни ўрганишда турли тадқиқот усуллари-
дан фойдаланади. Мазкур тадқиқот усулларига қуйидагилар киради: системали, экологик,
ландшафт ва иқтисодий. Ушбу усулларни ёндашув деб аташ ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |