Масъул муҳаррир


БОШЛАНҒИЧ ТАЬЛИМДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet538/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   534   535   536   537   538   539   540   541   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
БОШЛАНҒИЧ ТАЬЛИМДА ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
АҲАМИЯТИ
Усманова Махфуза Бузруковна
Мирзо Улуғбек туманидаги 308-мактаб 
бошланғич синф ўқитувчиси
Телефон: +998(97) 431 17 20
maxfuzausmanova5@gmail.com
Аннотатсия: Ушбу мақолада ҳозирги кунда бошланғич таълимда интерфаол усуллар-
дан фойдаланишнинг долзарблиги ва муҳимлилиги акс эттирилган.
Калит сўзлар: Бошланғич таълим, интерфаол метод, ўқитиш жараёни, ақлий фаоли-
ят, замонавий таълим, педогогик маҳорат, кўникма, педагогик технологиялар.
Бошланғич таълим умумий ўрта таълимнинг пойдевори ҳисобланади. Шу боис ма-
малакатимизда бошланғич таълим сифатини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Ўқитувчилар дарсда илғор педагогиc технологиялар ва ўқитишнинг интерфаол усуллари-
дан кенг фойдаланмоқда. Ҳар бир таълим муассасасида бошланғич синф ўқувчилари учун 
қизиқарли ўқув-методик адабиётлар, жумладан, элеcтрон ресурсларнинг катта заҳираси 
мавжуд. Мана шу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда ҳар бир бошланғич таълим 
ўқитувчиси ўз дарсни ўтиш жараёнини қизиқарли ва ўқувчиларни зериктирмайдиган ак-
синча, уларни ўтилаётган дарс жараёнларига меҳр-муҳаббатини шакллантириш лозим.
Ҳозирги кунда интерфаол методларни қўллаш ўқитиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга-
дир. Интерфаол методлар ўқув машғулотларида кўрсатилган барча билиш жараёнларини 
амалга ошириб, пировард натижада барча фаолият турларини тўлиқ ўзлаштиришга ёрдам 
беради. Бундай дарсларда дарс қисмларининг ички алоқаси: мақсад, мазмун ва иш усули 
билан амалга ошириладиган таьлим, мумтоз тизимнинг босқичлари сақланиб қолади. Яьни, 
уй вазифаларини текшириш, унинг асосида янги билимлар, малака ва ақлий фаолиятнинг 
турларини эгаллаш босқичлари, шунингдек мустаҳкамлаш ва мустақил ишлаш, дарсни 
умумлаштириш ва уй вазифасини тушунтириш сингарилар ётади. Замонавий та’лимни 
ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф 
этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян на-
зарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маьлум фаолият юзасидан кўникма 
ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар то-
монидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар даражасини баҳолаш ўқитувчидан юк-
сак педагогик маҳорат ҳамда таьлим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади. 
Педагогик технология ўз моҳиятига кўра субьектив хусусиятга эга. Қандай шакл, метод ва 
воситалар ёрдамида ташкил этилишидан қатьий назар технологиялар: - педагогик фаолият 
самарадорлигини ошириши; - ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор 
топтириши; - ўқувчилар томонидан ўқув предметлари бўйича пухта билимларнинг эгалла-
нишини таьминлаши; - ўқувчиларда мустақил, эркин ва ижодий фикрлаш кўникмаларини 
шакллантириши; - ўқувчиларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқара олишлари учун за-
рур шарт-шароитларни яратиши; - педагогик жараёнда демократик ва инсонпарварлик 
ғояларининг устиворлигига эришишни кафолатлаши зарур. Педагогик технологиялардан 
мажбуран фойдаланиш мумкин эмас. Аксинча, тажрибали педагоглар томонидан асослан-
ган ёки улар томонидан қўлланилаётган илғор технологиялардан мақсадга мувофиқ фой-
даланиш билан бирга, уларни ижодий ривожлантириш мақсадга мувофиқдир.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, ҳозирги вақтда ривожланган мамалакатлар-
нинг таълим тизимида ўзига хос бир қатор самарали интерфаол дарс ўтиш методикалари 
шакллантирилган бўлиб, ана шундай самарали дарсни ташкиллаштириш жараёнларини 
қўллаш орқали самарали ва сифатли натижага эришиш мумкин, бунинг учун энг аввало 
педагог изланувчан, билимли ва замон билан ҳамнафас бўлиши лозим.


780

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   534   535   536   537   538   539   540   541   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish