Масъул муҳаррир


БОЛА ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚАДРИЯТЛАР



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet546/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   542   543   544   545   546   547   548   549   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
БОЛА ТАРБИЯСИ БИЛАН БОҒЛИҚ ҚАДРИЯТЛАР
Адиза Шарипова, 
Бухоро шаҳридаги 29-ўрта 
умумтаълим мактаби ўқитувчиси
shava.and.world@mail.ru +99891 400 07 82
Аннотация: Мақолада ўзбекларда бола туғилиши, унинг тарбияси, соғлом камолга ети-
ши билан боғлиқ айрим урф-одат, анъана ва маросимлар таҳлил этилган. 
Калит сўзлар: Оила, ўзбек оиласи, чақалоқ, гўдак, фарзанд, чўмилтириш, чилла суви, 
азон, рамз, 
Азал-азалдан бола, унинг таълим-тарбияси шарқ халқларида, жумладан, ўзбекларда 
жуда муқаддас ҳисобланади. ХIX аср охири ХХ аср бошларида яшаб ижод этган фози-
лаю муаллима ҳамда олима Фахр-ул Банот Сибғатуллоҳ қизи ўзининг 87 сабоқдан иборат 
бўлган “Оила сабоқлари” деб номланган асарида бола хусусида шундай фикларни бил-
диради: “Бола Оллоҳ таолонинг ота-онага топширган бир омонати бўлгандан уни тарбия 
қилмак ота-онага тегишли бўлган бир бурчдир. Дунёга келган бир боланинг кўнгли Имом 
Ғаззолий айтганича, “ҳар турли нақшлардан бўш бўлган бир нафис жавҳардирки, у нақш 
қилинса бўладир ва қайси ёққа тортсанг, ўша ёққа тортиладир”. 
Оила ҳақида гапирар эканмиз, - дейди Биринчи Президентимиз И.А.Каримов, “...ав-
валамбор, оила ҳаётнинг абадийлиги, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган
муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай ин-
сон бўлиб етишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғи эканини тан олишимиз 
даркор”.
Бола туғилиши ва у билан боғлиқ бўлган маросимлар жуда кўп бўлиб, бундай маънавий 
тадбирларнинг оилада соғлом ва маънан етук авлодни вояга етказишдаги ўрни ниҳоятда 
беқиёсдир. Бола дунёга келгандан кейин шундай бир расм-русум бор. Туғишдан уч кун 
ўтгач, доя кампир чақалоқни тоғорадаги иссиқ сувда енгилгина ювган, 5-7 кун ўтгач эса, 
киндики тушгандан кейин иккинчи марта ювиб бешикка белашга ҳозирлик кўришган. 
Одатда, она ва чақалоқ бирга олдин чақалоқ, сўнгра она ювилган, ювиниш учун махсус 
сув – “чилла суви” тайёрланган. Сувга туз, танга (чақалоқ ўғил бўлса), узук (қиз бўлса), 
кўйнинг етти қирқ майда бўлак хом гўшти, тухум пўчоғи, бир бўлак эски девор кесаги 
туйилиб докадан ўтказилган тупроқ солинган. 
Буларнинг ҳар бирида алоҳида рамзий маъно мужассам. Масалан, чақалоқни 
чўмилтираётганда доя кампир тангаларни ўзи олган ва ёш болаларга улашган. Сувга танга 
ташлаш одати (кўпинча чақалоқ ўғил бўлса) халқ ичида бола келажакда саломат бўлсин 
деган маънони англатади. Туз ва тупроқ ташлаш эса чақалоқ организмини мустаҳкамлайди, 
қўй гўшти ювошлик, сирға ёки узук – хотиржамлик, танга – бойлик маъноларига эга. 
Халқ таъбирича, бу нарсаларнинг сеҳрли кучи чақалоққа сув орқали ўтаркан. Гўдак доимо 
ўйнаб-кулиб юрсин деб баҳорги буғдойдан қовурма қилиб қўшни болаларга тарқатишган.
Янги туғилган чақалоқ биринчи маротаба чўмилтирилгандан сўнг, удумга кўра унинг 
қулоғига азон айттирилган. Одатда оилада диний маълумотларга эга, табаррук эркак киши 
азон айтган. Бундай оила аъзоси йўқ бўлганда, албатта мулла чақирилган. Азон вақтида 
чақалоқнинг қулоғига исми биринчи бор айтилган. Ўзбек халқида азон айтилгандан сўнг 
боланинг қулоғи очилади. Яъни чақалоқда одамларни эшитиш, тинглаш қобилияти иш 
бошлайди, деган тушунча мавжуддир. 
Бола туғилиши оилада энг қувончли ва муҳим воқеа ҳисобланади. Оиланинг серфайз 
ва бадавлат бўлиши учун фарзанднинг ўрни беқиёсдир. Фарзанд ота-онанинг кексалигида 
суянган тоғидир. Оиланинг барча аъзолари, асосан эр-хотин фарзандлари бўлмаса жуда 
қаттиқ қайғуришган. Фарзандсиз хотинга жамоа ва оилада ҳақоратли айб, лақаб, номлар 
қўйилган, улар тўй-ҳашамларга чақирилмаган. Фарзандсизлик оила ва қариндошларнинг 
бахтсизлиги ҳисобланиб, эр ва хотиннинг ажралиб кетишига ҳам сабаб бўлган. 
Оила, аввало, боланинг мурғак юрагига, нозик вужудига, руҳига меҳр берувчи бўстондир. 
Бола бу меҳрни онасининг иссиқ бағридан, майин овозидан, кўзларидан, оппоқ сутидан 
олади. Бу унинг ҳар бир томирига жондай кириб бораркан, кўзи ёруғликка, вужуди товуш-


792
10
ларга, руҳи оромга интилади. Бола чиндан ҳам дақиқа сайин ўсади.
Шу ўринда қуйидаги статистик маълумотларни келтириб ўтиш жоиз. Ўзбекистонда 7,5 
миллиондан зиёд оила мавжуд бўлиб, бир миллионга яқини ёш оилалар ҳисобланган. Ҳар 
йили 400 мингдан ортиқ бола туғилмоқда. Ўтган йили республикамиз бўйича 654334 на-
фар фарзанд дунёга келган бўлиб, уларнинг 336708 нафари ўғил бола, 317673 нафари 
қиз болалардир. Йилига ўрта ҳисобда 170 минг ёш оила ҳисобга олинмоқда (2013 йил 
маълумоти).
Ўзбек оиласида фарзанд тарбиясига ўта жиддий ёндашилади. Шарқда она оиланинг 
кўрки, файзи бўлса, ота эса оиланинг бошлиғи, таъминотчи ва тарбиячисидир. Оилада 
отага шунчалик катта масъулият юкланади. Зеро, В.Буш айтганидек: “Ота бўлиш жуда 
осон. Аксинча, оталик қилиш қийин”. Оила ҳақида гапирар эканмиз, Виктор Гюго таъби-
ри билан айтганда: “Оила – жамиятнинг дуру гавҳаридир”. Зеро, мана шундай муқаддас 
оилада ҳар томонлама соғлом ва баркамол боланинг туғилиши ва униб, ўсиб вояга ети-
ши халқимиз учун ҳам, мамлакатимиз учун улуғ мақсад ва асосий устувор вазифадир. 
Дарҳақиқат, Ҳадиси Шарифда ҳам болани дунёга келтириб, уни солиҳ фарзанд қилиб тар-
биялаш ғоят савобли иш, муҳим фарз ва қарздир деб ёзилган. 
Хулоса қилиб айтганда, оилавий маросимлар, урф-одатлар ва анъаналар узоқ ўтмишдан 
асрдан-асрга шаклланиб, халқимизнинг бой тажрибасини жамлаб бизгача етиб келганки, 
бу нарсалар қадимий маданиятимизни, ўзбек халқининг этник тарихини ўрганишда муҳим 
омил бўлиб хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Каримов И.А. Оила фаровонлиги – миллат фаровонлиги // Халқ сўзи. 1997. 8 декабр.
2. Фахр-ул Банот Сибғатуллоҳ қизи. Оила сабоқлари.Т.Ёзувчи.1992. –Б.79.


793

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   542   543   544   545   546   547   548   549   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish