Масъул муҳаррир


МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet542/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   538   539   540   541   542   543   544   545   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
МУЛЬТИМЕДИА ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ 
АҲАМИЯТИ
Ходжаева Мухаббатхон Тахировна
Андижон шаҳар 20-умумтаълим 
мактаби бошланғич синф ўқитувчиси
Аннотация: мақолада таълим жараёнида мультимедиалардан фойдаланишнинг 
аҳамияти, мультимедиали таълимнинг анъанавий таълимдан фарқи ҳамда уни қўллаш 
принциплари ҳақидаги масалалар ёритилган.
Калит сўзлар: мультимедиа, технология, тизим, ахборот-коммуникацион, материал ба-
залари, вербал, визуал, аудио, эффект, графика, видео, анимация, гиперматн, педагог-пси-
холог.
Мультимедиа технологиялари бугунги кунда таълим тизимини ахборотлаштиришнинг 
энг самарали йўналишларидан бири ҳисобланади. Бу технологияларни таълим тизимининг 
барча бўғинларида, мустақил таълимда, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш 
жараёнида, илмий-тадқиқот ишларида самарали қўллаш мумкин. Мультимедиа технологи-
ялари таълим олувчиларнинг дарс машғулоти жараёнида кўплаб сезги аъзоларининг бир 
вақтда ишлашини таъминлаб, маълумотни ўзлаштириш даражасини ошириб, таълим са-
марадорлигини кўтаради. Тизимдаги дастурий ва услубий таъминотнинг такомиллаштири-
лишида, материал базаларининг сифатини ва ўқитувчиларнинг салоҳиятини оширилишида 
замонавий мультимедиа технологияларининг роли яққол билинади.
Мультимедиа бу – замонавий дастурий ва техник таъминот билан бошқариладиган, 
визуал ва аудио эффектларни ўзаро биргаликда таъсирлаштирадиган воситадир. У матн, 
овоз, мусиқа, товуш, графика, расм, видео ва бошқаларни рақамли тарзда тақдим этади.
Мультимедиали таълим бу – умумий қабул қилинган ҳамда таълимда мельтимедиа во-
ситаларидан ахборот-коммуникацион технологиялари ёрдамида фойдаланишнинг когни-
тив назариясининг асосидир.
Мультимедиали таълим назариясида – таълим жараёнида оптимал самарадорликка 
фақатгина вербал ва визуал материаллар биргаликда, бир вақтда бериб борилгандагина 
эришиш мумкин дейилади. 
Мультимедиали таълим назарияси шу соҳада кўплаб тажрибалар ўтказган, унинг са-
марадорлигини исботлаган педагог-психолог Ричард Майер томонидан яратилган. Муль-
тимедиали таълимда ўқувчининг мияси бир вақтнинг ўзида икки турдаги ахборотни 
ўзлаштиради: визуал ва товушли. Назарий жиҳатдан бу икки ахборот оқими бир-бирининг 
ўрнини эгаллашга, устунлик қилишга ҳаракат қилишини тахмин қилиш мумкин. Лекин 
психологик тадқиқотларга кўра вербал тарзда етказилган маълумотлар визуал тасвирлар 
билан бирга қўлланилса, ахборотни ўзлашириш кўрсаткичи ортади. 
Вербал ва визуал ахборот биргаликда тақдим этилганда юқори самара бериши Аллан 
Паивио илк бор таклиф этган ва Ричард Мейер томонидан биринчи марта марта муль-
тимедиали таълимда қўлланилган икки ёқламали икодлаштириш назариясида ҳам ўз 
тасдиғини топган. Мейер ва унинг тарафдорлари мультимедиали таълимни гуруҳларда 
икки хил тарзда синаб кўришган. Биринчи гуруҳларга улар ўқитилаётган мавзулардаги 
визуал ахборотларнинг тасвирлари уларни изоҳловчи матн ва аудио материаллар билан 
биргаликда, бир вақтда бериб борилган. Иккинчи гуруҳда эса айнан шу мавзуларни ту-
шунтириш жараёнида визуал ахборот уни изоҳловчи матн ва аудио материаллар алоҳида 
тарзда тақдим этилган. Иккинчи гуруҳдаги таълим жараёнини мономедиали таълим, дей-
иш мумкин (фақатгина визуал тарзда олиб борилган). Тадқиқот натижасидаги сўнгги тек-
ширишлар биринчи гуруҳ қатнашчиларининг иккинчи гуруҳга нисбатан юқори даражада-
ги ўзлаштиришга эришганлигини кўрсатган. Демак, таълим олувчига етказилаётган визуал 
материаллар вербал маълумотлар билан параллел равишда бериб борилса, бу иштирокчи-
нинг мияси томонидан маълумотни ўзлаштиришга қаратилган юкланишини камайтиради 
ва маълумотни ўзлаштириб эслаб қолишни осонлаштиради. Мейер бу жараённи “Модал-
лик эффекти” ёки “модаллик принципи” деб атаган. Бу эффектни Рower Point дастурида 
тайёрланган тақдимот ёрдамида ўтказилаётган дарсда қўллайдиган бўлсак, сиз тасвирлар-


786
10
ни жойлаштирганда уни изоҳловчи матнни биргаликда жойлаштиришингиз ва айни шу 
тасвирни ифодаловчи матннинг асосий қисмини вербал тарзда гапириб беришингиз зарур 
бўлади. Бу:

диққатни жамлайди ва ўзига тортади;

сиз тушунтираётган маълумотни яхши тушуниши ва ўзлаштиришига ёрдам беради;
Лекин шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, тасвир, аудио материал бериб борили-
ши жараёнида ўқитувчи айтиб ўтаётган айни маълумотнинг матн ҳолидаги кўринишини 
тўлиқ ҳолда дарс тақдимотининг саҳифаларига жойлаштириб бериб бориш мумкин эмас. 
Ўқувчини бир вақтда бир хил маълумотни ўқиши ва эшитиши унинг ўзлаштириш сама-
радорлигини оширмайди. 
Мультимедиали таълимни қўллашда қуйидаги принципларга эътибор қаратиш керак:

фазовий боғлиқлик принципи – бунда экранда берилаётган тасвир ва уни ифо-
даловчи қисқа матн бир-биридан узоқда эмас, аксинча, яқин қилиб жойлаштирилганда 
ўқувчининг тушунишига;

вақтинчалик боғлиқлик принципи – бунда экрандаги тасвир ва уни изоҳловчи 
сўзлар кетма-кет эмас, аксинча, биргаликда синхрон ҳолатда бериб борилиши ўқувчининг 
англашига;

мослик принципи – бунда берилаётган мультимедиали маълумотда ортиқча, мав-
зуга мос бўлмаган элементлардан ҳоли бўлиш тушунилади ва диққат бўлинишини олди-
ниолишга ёрдам беради.
Мультимедиали таълим анъанавий таълимдан қуйидаги устунликлари билан фарқ 
қилади:

рангли гарфика, анимация, овозли ёндашув, гиперматнларни қўллаши;

доимий янгиланиб туриш имкони мавжудлиги;

нашр этиш ва тарқатишнинг иқтисодий камҳаражатли эканлиги;

интерфаол “web”элементларнинг бириктирилиши, яъни тестлар, ён дафтарчава 
бошқалар қўшилиши мумкинлиги;

қисмларидан ососнлик билан нусҳа олиш имконининг мавжудилиги;

гиперматнлар туфайли қисмларга ўтишнинг осонлиги;

гипермурожаатлар орқали қўшимча материаллар, адабиётлар ва бошқа таълимий 
сайтларга боғлана олиши унинг устунлигини намоён қилади.
Мультимедиа технологияларининг қўлланилиши қуйидаги натижаларни кўрсатади:

таълим олувчиларнинг қизиқиши ва фаоллиги кескин ортади;

алгоритмли равишда фикрлаш стили ҳосил бўла бошлайди;

тўғри, оптимал қарорларни қабул қилиш ва шунга мос иш юритиш қобилияти шак-
лланади.
Таълим тизимининг барча бўғинларида мультимедиа технологияларини қўллаш мум-
кин. Қўллаш жараёнида фаннинг хусусиятларини, ўқувчининг психо-физиологик имкони-
ятларини, ёш хусусиятларини инобатга олиш керак. Ҳамма нарсада ҳам меъёр борлигини 
унутмаслик керак. 
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Н.Х.Авлиёқулов, Н.Мусаева Педагогик технологиялар. Тошкент-2008й
2. Н.Х.АвлиёқуловЗамонавий ўқитиш технологиялари. Тошкент-2001й
3. Б.Р.Адизов Бошланғич таълимни ижодий ташкил этишнинг назарий асослари. Пед.
фан.док.дисс. Т., 2003й


787

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   538   539   540   541   542   543   544   545   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish