Масъул муҳаррир


ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ ВА УНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ



Download 7,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet550/584
Sana22.02.2022
Hajmi7,57 Mb.
#82747
1   ...   546   547   548   549   550   551   552   553   ...   584
Bog'liq
10.Pedagogika yonalishi

10
ИНТЕРФАОЛ ТАЪЛИМ ВА УНИНГ ДИДАКТИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Эшонқулова Барно Бахромовна – Сирдарё вилояти 
Янгиер шаҳаридаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси
Телефон рақам: +998996477104 
Аннотация: Ушбу мақолада мамлакатимиз ўрта махсус таълим даргохларида хамда 
таълим сохаси миқёсида амалга оширилаётган интерфаол таълим хамда унинг дидактик 
имкониятлари тўғрисида тушунчалар хамда хамда ушбу имкониятларга эришиш мақсадида 
амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисида амалий тавсия ва таклифлар берилиб 
ўтилган.
Таянч сўзлар: миллий манфаатдорлик, таълим-тарбия, интерфаол методлар, STEAM 
таълим дастури (Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – тех-
ник ижодкорлик, Art – санъат, Mathematics – математика), интеллектуал салохият, интерфа-
ол таълим, анъанавий таълим, метод, стратегия, технология, график органайзери, тренинг.
Ёшлар таълим-тарбиясини тўғри, миллий манфаатдорлик нуқтаи назаридан қайта қуриш 
жиддий масала. Чунки таълим-тарбия сифати ва таркиби ҳар қандай мамлакат ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражасини белгилайдиган энг асосий омиллардан биридир. За-
монавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий 
ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Бундай 
самарага эришиш учун дарс жараёнларини интерфаол методлар орқали ташкил этиш давр 
талабидир. 
Яна бир муҳим ҳолатни таъкидлаш лозим. Президент мактабларида республика умум-
таълим мактабларининг 4-синф битирувчилари орасидан мантиқий фикрлаш тестлари, 
ёзма имтиҳон ва суҳбатлар натижасида танлаш ҳамда халқаро “STEAM” таълим дастури 
(Science – табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, 
Art – санъат, Mathematics – математика) асосида ўқиш ташкил қилиниши, 9-11-синфлар-
да ўқувчилар ўзларининг қизиқишига қараб айрим фанларни танлаш орқали индивидуал 
билим олиш имкониятига ҳам эга бўлиши билан умумтаълим мактабларидан тубдан фарқ 
қилади. Чунки Президент мактабларининг асосий вазифаларидан бири – табиий ва аниқ 
фанларни чуқур ўқитиш, ўқувчиларнинг инновацион билимларни ўзлаштириши, уларнинг 
интеллектуал, илмий-ижодий салоҳиятларини очиб бериш ва ривожлантиришдан иборат. 
Интерфаол таълим асосини интерфаол методлар ташкил этади. “Таълим жараёнида 
ўқувчи ҳамда ўқитувчи ўртасида ҳамкорликни қарор топтириш, фаолликни ошириш таъ-
лим олувчилар томонидан билимларни самарали ўзлаштириш, уларда шахсий сифатларни 
ривожлантиришга хизмат қиладиган методлар интерфаол методлар саналади”. 
“Интерфаол” тушунчаси инглиз тилида “interact” (рус тилида “интерактив”) ифодала-
ниб, луғавий нуқтаи назардан “inter” – ўзаро, икки тарафлама, “act”- ҳаракат қилмоқ, иш 
кўрмоқ каби маъноларни англатади.
Интерфаол таълим - таълим жараёни иштирокчиларининг билим, кўникма, малака 
ҳамда муайян ахлоқий сифатларини ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка 
асосланган ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим. 
Интерфаоллик таълим жараёни иштирокчиларининг билим кўникма, малака ҳамда муайян 
ахлоқий сифатларини ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка асосланган 
ҳаракатни ташкил этиш лаёқатига эгаликларидир.
Анъанавий таълимда ҳам табиий равишда суҳбат асосини ахборот ташкил этади. 
Аммо ахборот узатишнинг асосий манбаи ўқитувчининг тажрибаси бўлиб, бу жараёнда 
у етакчилик, даминантлик қилади, яъни у дарснинг асосий вақтида билимларни оғзаки 
тарзда ўқувчиларга етказиб беришга интилади. Фаоллик кўрсатиш ўқитувчигагина хос 
бўлиб, ўқувчилар бу вазиятда суст тингловчи бўлиб қолади. Уларнинг асосий вазифаси 
ўқитувнини тинглаш, зарур ўринларда ёзиш, саволлар билан мурожаат қилинганда жавоб 
қайтариш, кам ҳолатларда рухсат этилганидагина сўзлашдан иборатдир. Анъанавий таъ-
лим суҳбат (диалог) га асосланган ва бу суҳбат қуйидаги ўзаро муносабат шаклларида 
ташкил этилади:


800
10
Анъанавий таълимдаги бир томонламалилик олий таълим тизимидаги фақат маъруза 
машғулотларидагина эмас, семенар дарсларда ҳам устиворлик қилади. Унг кўра, “етказиб 
берувчи” ролида энди ўқитувчи эмас, балки ўқувчи намоён бўлади. Ўқувчи, асосан, ўзи 
ўзлаштирган билимларни намойиш этади, ўқитувчи эса унинг фикрларини тинглайди, зарур 
ўринларда саволлар билан мурожат қилади. Ўқувчилар гуруҳи бу вазиятда бутунлай суст 
иштирокчи, тингловчи бўлиб қолади. Шу тарзда қабул қилинган билимлар тез унитилади.
Америкалик психолог олимлар Р.Карикау ва Ф.Макэлроунинг муайян шаклларда 
ўзлаштирган билимларни турли даражада сақлаб қолиш имконини бўлар экан. Яъни шахс: 
манбани ўзи ўқиганда 10 %, маълумотни эшитганда 20%, содир бўлган воқеа, ҳодиса ёки 
жараённи кўрганда 30%, содир бўлган воқеа, ҳодиса ёки жараённи кўриб улар тўғрисидаги 
маълумотни эшитганда 50%, маълумотларни ўзи узатганида (сўзлаганда, билимларини 
намойиш этганда) 80%, ўзлаштирган билим, (маълумот, ахборот)ларни ўз фаолиятига 
татбиқ этганида 90% ҳажмдаги маълумотларни ёдда сақлаш имкониятига эга.
Шунга кўра интерфаол ўқитиш - таълим жараёнининг асосий иштирокчилари – ўқитувчи, 
ўқувчи ва ўқувчилар гуруҳи ўртасида юзага келадиган ҳамкорлик, қизғин баҳс-мунозаралар, 
ўзаро фикр алмашиш имкониятига эгалик асосида ташкил этилади, уларда эркин фикрлаш, 
шахсий қарашларни иккиланмай баён этиш, муаммоли вазиятларда ечимларни биргаликда 
излаш, ўқув материалларини ўзлаштиришда талабаларнинг ўзаро яқинликларини юзага 
келтириш, “ўқитувчи- ўқувчи - ўқувчилар гуруҳи” нинг ўзаро бир-бирларини ҳурмат 
қилишлари, тушунишлари ва қўллаб-қувватлашлари, самимий мунсабатда бўлишлари, 
руҳий бирликка эришишлари кабилар билан тавсифланади. 
Интерфаол усуллар нималарни ўз ичига олади ? Ҳозирги кунда қуйидаги интерфаол 
усулнинг шакл, формалари амалда қўлланилмоқда.
Интерфаол усулларнинг шакллари:
-Жуфтликда ишлаш; 
- Дарахт ечими;
-Карусель;
- Ўз номимдан сўзлайман;
-Кичик гуруҳларда ишлаш; 
- Фуқаролар эшитуви;
-Аквариум; 
-Ролли ўйинлар
-Тугалланмаган гаплар;
- Мунозара;
-Ақлий ҳужум;
- Дебатлар;
-Браун ҳаракати;
Замонавий таълим, шу жумладан, унинг тобора оммалашиб бораётган шакли-интерфаол 
ўқитишда эса шахслар ўртасидаги суҳбат қуйдаги шахслар ўртасида ташкил этади: 
Таълимда метод, стратегия, технология, график органайзери, тренинг каби интерфаол 
методлар қўлланилмоқда. Ҳар бир интерфаол метод таълим тарбия сифатини яхшилаш, 
самарадорлигини ошириш, ўқитувчи ва таълим олувчилар, ўқувчи- ўқувчи гуруҳи, шу-
нингдек жамоалар ўртасида ўзаро ҳамкорликни қарор топтириш, ғоявий ва руҳий бир-
ликка эришиш, ягона мақсад сари интилиш, шахс сифатида намоён бўлиши учун зарур 
шарт-шароии ҳамда муҳитни яратишда катта имкониятларга эга.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Рўзиева Д., Усмонбоева М., Ҳолиқова З. Интерфаол методлар: моҳияти ва 
қўлланилиши. Т.: - 2014. 114 б.
2. Толипов У., Усмонбоева М. Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари. Т.:-
2005. 260 б. 


801

Download 7,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   546   547   548   549   550   551   552   553   ...   584




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish